Тавсия этиладиган
Бино ва объектлар қисмлари ҳамда хоналарини техникавий
кўздан кечириш даврийлиги
Бино ва объектларнинг кўздан кечириладиган қисмлари ва хоналари
|
Кўздан кечириш даврийлиги ой
|
Эслатма
|
1
|
2
|
3
| Томлар | 3-6*) |
|
Ёғоч конструкциялар ва дурадгорлик буюмлари
| 6-12*) |
|
Ғишт-тош конструкциялар
| 12 |
|
Темир-бетон конструкциялар
| 12 |
|
Тайёр йиғма бинолар панеллари ва панеллараро учма-уч бирикиш жойлари
| 12 |
|
Тайёр йиғма биноларнинг занглашга қарши ҳимояси бўлмаган қуйма пўлат деталлари
|
Фойдаланиш бошланганидан сўнг 10 йил ўтгач кейин эса ҳар 3 йилда
|
5-6 та узелларни очиб кўриш йўли билан амалга оширилади
|
Занглашга қарши ҳимояси бўлган қуйма пўлат деталлари
| 15 йил ўтгач сўнг эса ҳар 3 йилда |
|
Печкалар ўчоқлар мўрилар дудбуронлар
| 3 |
Иситиш мавсуми олдидан ва мавсум мобайнида кўздан кечирилади ҳамда тозаланади
|
Газ йўллари
| 3 |
|
Шамоллатиш панеллари
| 12 |
|
Газ асбоблари ўрнатилган хоналардаги шамоллатиш панеллари
| 3
|
|
Ички ва ташқи пардоз
| 6-12*) |
|
Поллар
| 12 |
|
Зинапояларнинг панжаралари ва деразаларига ўрнатилган тўсиқ панжаралар
| 6 |
|
Сув ўтказгич оқова тармоғи ва иссиқ сув таъминоти тизимлари
| 3-6 |
|
Коммунал ва ижтимоий-маданий объектлар квартиралари ҳамда асосий мақсадларга мўлжалланган хоналардаги марказлашган иситиш тизими
| 3-6*) |
|
Шунинг ўзи аммо чордоқлар зиналардагиси
| 2 |
Иситиш мавсумида кўздан кечирилади
|
Иссиқлик қувурлари қозонлар қозонхона ускуналари
| 2 |
|
Ахлат қувурлари
| Ҳар ой |
|
Очиқ усулда ўтказилган электр симлари
| 3 |
|
Ёпиқ усулда ва пўлат қувурлар ичида ўтказилган электр симлари
| 6 |
|
Ошхонадаги электр плиталари
| 6 |
|
Ёрдамчи хоналар (зиналар вестибюллар) даги ёриткичлар
| 3 |
|
Тутунни чиқариб юбориш ва ўт ўчириш тизимлари
| Ҳар ой |
|
Домофонлар
| Ҳар ой |
|
Уй ичидаги тармоқлар ускуналар ва БДСнинг бошқариш пултлари
| 3 |
|
Уй иситиш қозонхоналари ва бойлер устахоналари оқова ҳамда дренаж насосларига сув етказиб бериш электр жиҳозлари
| 2 |
|
Квартираларнинг турар жой ва ёрдамчи хоналари зиналар дахлизлар вестибюллар ер тўлалар чордоқлар ва коммунал ҳамда ижтимоий маданий объектларнинг бошқа ёрдамчи хоналари
| 12 |
|
Эслатма: *) 1. Кўздан кечиришларнинг белгиланган давр доирасидаги аниқ даврийлиги фойдаланувчи ташкилотлар томонидан бинонинг техникавий аҳволи ва маҳаллий шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
2. Коммунал ва ижтимрий-маданий объектлардаги муҳандислик ҳамда технологик жиҳозларнинг махсус турларини кўздан кечириш даврийлигини ушбу объектлардан фойдаланувчи тегишли ташкилотлар белгилайди.
5- сон Илова
Мажбурий
Бино ва объектлар қисмларининг носозликларини
бартараф этиш муддатлари
Бино қисмлари ва носозликлар номи
|
Носозликларни бартараф қилишнинг энг охирги муддати (улар аниқланган пайтдан бошлаб) кун
|
1
|
2
|
Том
|
|
Чакка ўтиши
|
1
|
Ташкилий сув четлатиш тизими (сув четлатиш қувурлари воронкалари тирсаклари ва ҳоказо) даги носозликлар
|
5
|
|
|
Иссиқ сув четлаткич нуқсонлари
|
2
|
Ташқи сув четлаткич нуқсонлари
|
5
|
Деворлар
|
|
Ташқи деворлардаги айрим ғиштлар ўртасидаги бирикиш йўқолиши натижасида одамлар хавф остида қолиши
|
1 хавфли жой дарҳол тўсиб қўйилади
|
Панелларнинг учма-уч бирикиш жойларидан сув сизиши
|
7
|
Дудбурон ва газбуронлардаги носозликлар
|
1
|
Дераза ва эшиклар
|
|
Синган ойналари ва ошиқ-мошиқлари чиқиб кетган ёки бўшашиб қолган деразалар форточкалар айвон витрина витраж эшиклари ва ҳоказо
|
1
|
Қишда
|
1
|
ёзда
|
3
|
Печкалар
|
|
Ёнғин хавфсизлигига таҳдид солувчи ва хонага ис чиқиш хавфини юзага келтирувчи ёриқлар ва бошқа нуқсонлар
|
Фойдаланиш зудлик билан тўхтатилади
| Ички ва ташқи пардоз |
|
Шифт ёки деворлар тепа қисми сувоғининг ажралиб тушиб кетиш хавфи юзага келиши
|
5
Дарҳол хавфсизлик чоралари кўрилади
|
Бино олд томонидаги кошинлар ёпиштирма буюмлар билан деворлар ўртасидаги боғланишнинг 1.5 м дан ортиқ баландликда бузилиши
|
Зудлик билан бартараф қилинади ва хавфсизлик чоралари кўрилади
|
1
|
2
|
Санитария техникаси жиҳозлари
|
|
Сув жўмраклари ва ювиш бакчаларидан сув сизиши
|
1
|
Қувурлардаги ва уларнинг тутатиш жойларидаги фалокатга олиб келиши мумкин бўлган носозликлар
|
Зудлик билан
|
|
|
Ахлат қувурининг носозликлари
|
1
|
Оқова ва дренаж насосларидаги носозликлар
|
1
|
|
|
Электр қурилмалари
|
|
Электр тармоқлари ва ускуналарининг фалокатга сабаб бўлиши мумкин бўлган носозликлари (қисқа туташув ва ҳоказо)
|
Зудлик билан
|
|
|
Шунинг ўзи аммо фалокатга олиб келмайдиганлари
|
1
|
Бирлашган диспетчерлик тизимларидаги носозликлар
|
Зудлик билан
|
Ёнғиндан муҳофазалаш автоматикасининг носозликлари
|
Зудлик билан
|
Сўзлашув қулфлаш қурилмасининг носозликлари
|
1
|
Электр плиталарининг носозликлари
|
1
|
Лифтлар
|
|
Лифтнинг носозликлари
|
1
|
|
Фойдаланиш дарҳол тўхтатилади
|
|
|
|
|
Эслатма: *). Коммунал ва ижтимоий-маданий объектлардаги муҳандислик ҳамда технология жиҳозларининг бошқа махсус турлари учун носозликларни бартараф қилиш муддатлари ушбу объектлар қайси вазирлик ёки идора тасарруфида бўлса ўша вазирлик ёхуд идора томонидан белгиланади.
6-сон Илова
Тавсия этиладиган
Бинолар (объектлар) ва уларнинг қисмларини жорий таъмирлашга оид асосий ишлар рўйхати
Пойдеворлар ва ертўла деворлари
1. Ертўлалар цоколлар томлнидаги пойдеворлар қопламасининг учма-уч бирикиш жойлари чоклари ёриқларини беркитиш ва пардозлаш тиклаш
2. Деворларни бошқатдан териш ва маҳкамлаш йўли билан маҳаллий нуқсонларни йўқотиш
3. Ертўла деворларининг айрим нам ўтказмайдиган қисмларини тиклаш
4. Тешиклар уялар ариқчалар очиш (ёки уларни беркитиш)
5. Ускуналар (шамоллатиш қурилмалари насослар )остидаги пойдеворни кучайтириш ёки янгисини қуриш
6. Ёғоч бинолар остидаги ёғоч курсиларнинг ва деворлари бошқа материаллардан қилинган бинолар тагидаги тасмасимон устунсимон пойдеворларнинг айрим қисмларини янгилаш
7. Шамоллатиш тешиклари қувурларини очиш (ёки уларни беркитиш)
8. Деразалар тагидаги чуқурларни подездга кириш жойини таъмирлаш
9. Бино атрофидаги йўлакларнинг айрим қисмларини янгилаш
10. Ертўла ва техник ертўлага киритиш жойларини зичлаш
11. Чўкиш ва ёриқларни кузатиш учун деворларга маёқлар ўрнатиш
Деворлар
1. Ғиштнинг деворлар ёриқларини беркитиш чокларни пардозлаш қопламасини тиклаш ва айрим жойларини (2 кв м гача) қайта териш
2. Тайёр темир-бетон конструкциялардан йиғилган бинолар қисмларининг учма-уч бирикиш жойларини зичлаш ҳамда блок ва панеллар сиртидаги ўйиқ ва ёриқларни беркитиш
3. Тешиклар уялар ариқчалар очиш (ёки уларни беркитиш)
4. Ёғоч деворлар чорчўпларини синчнинг айрим қисмларин алмаштириш мустаҳкамлаш совуқ ўтмайдиган қилиш тирқишларини канон лоси билан беркитиш қопламасининг айрим жойларини янгилаш
5. Дераза ва эшиклар ўртасидаги айрим деворлар тепадонлар ва арақиларни тиклаш
6. Тушиб кетган ғишт (тошлар) ни қоришма ёрдамида жойига қўйиш
7. Баъзи хоналардаги деворларнинг музлаётган қисмларини совуқ ўтмайдиган қилиш
8. Намланиш ва шамол киришини бартараф қилиш
9. Шамоллатиш каналлари ва ҳаво тортиш қурилмаларини тозалаш ҳамда таъмирлаш
Ораёпмалар
1. Ораёпмаларни вақтинчалик маҳкамлаш
2. Ёғоч ораёпмаларнинг айрим қисмларини (тўсинлар оралиғидаги тоқиларни ва ҳоказо) янгилаш ёки кучайтириш. Тўқимаси ва сувоғини тиклаш. Ёғоч тахталарини анисептиклаш ҳамда ёнғиндан муҳофазалаш
3. Йиғма темир-бетон ораёпмаларининг учма-уч бирикиш жойларидаги чокларни беркитиш
4. Темир-бетон конструкциялардаги ўйиқлар ва ёриқларни беркитиш
5. Чордоқдаги пўлат тўсинларининг юқориги токчаларини совуқ ўтмайдиган қилиш ва уларни бўяш
6. Тўкмасини кўпайтириш йўли билан чордоқ ораёпмаларини қўшимча равишда совуқ ўтказмайдиган қилиш
Томлар
1. Ёғоч стропилолар қисмларини кучайтириш шу жумладан баъзи стропило оёқчалари устунчалари патнисларини мауэрлатлар тагликлари ва тоқиларини янгилаш
2. Ёғоч конструкцияларни антисептиклаш ва ёнғиндан муҳофазалаш
3. Тунука асбест-цемент ва бошқа донали материаллардан ёпилган томларнинг шунингдек томдаги томлар ораёпма конструкцияларига туташган жойларнинг қувурлар тепасидаги қалпоқ ҳамда соябонлар ва ҳоказоларнинг нуқсонларини бартараф этиш (қопламани тамомила алмаштиришдан ташқари) ишларининг барча турлари
4. Бинонинг олд томонидаги сув четлатиш қувурларини ва меъморлик қисмларининг майда қопламаларини мустаҳкамлаш ҳамда янгилаш
5. Томнинг рулон қопламасини қисман алмаштириш
6. Рулон бўлмаган иматериаллар қопланган томларнинг айрим жойларини янгилаш(тиклаш)
7. Парапет панжаралар ўт ўчирувчилар нарвонлари томлар тўсиқлари ерга улаш қурилмалари анкерлар радио ҳамда телеантенналар ва шу кабиларни маҳкамлаш ҳамда алмаштириш
8. Рулонли ва рулонсиз томларнинг ҳимоя-пардоз қатламини янгилаш ёки тиклаш
9. Томга чиқиш жойлари туйнуклари ва махсус эшикчаларини алмаштириш ёки таъмирлаш
10. Томни қор ва муз қатқалоғидан тозалаш
Дераза ва эшиклар ёруғликни ўтказадиган конструкциялар.
1. Ёғоч металл ва бошқа материаллардан ясалган дераза эшик ва шу кабиларнинг айрим қисмларини алмаштириш тиклаш ҳамда қисман янгилаш
2. Ёпқичлар пружиналар тиргаклар ва бошқаларни ўрнатиш
3. Дераза ва эшик асбобларини алмаштириш
4. Синган ойналар шиша блокларини янгилаш
5. Форточкалар ўрнатиш
Пардеворлар.
1. Ёғоч пардеворларнинг баъзи қисмларини мустаҳкамлаш кучайтириш алмаштириш
2. Плиталардан қилинган пардеворлардаги ёриқларни беркитиш айрим қисмларини бошқатдан ўрнатиш
3. Пардеворларнинг товуш ўтказмаслик хусусиятларини яхшилаш (қўшни конструкцияларга туташиш жойларини беркитиш ва ҳоказо)
Зиналар айвонлар эшик остонаси подъездларга кириш эшиклари тепасидаги соябонлар юқори қаватлар айвонлари
-
Зина поялари ва майдончасидаги ўйиқлар ёриқларни беркитиш.
-
Айрим зинапоялар остоналарини янгилаш
3. Металл панжаралар айвон панжараларини айвон ҳамда пешайвон тўсиқларини қисман алмаштириш ва мустаҳкамлаш
4. Ёғоч зиналар қисмларини янгилаш
5. Бетон ва темир-бетон айвон плиталаридаги ўйиқлар ҳамда ёриқларни беркитиш
6. Айвон полларининг нам ўтказмайдиган қатлами ва айвон плиталарининг ташқи рухланган тунука қопламаларини тиклаш эшик остонаси соябонлар қопламаларидаги тешикларни беркитиш тахта тўшамани алмаштириб тунука билан қоплаш
7. Эшик остонасидаги соябонли пиллапоянинг айрим қисмларини тиклаш ёки алмаштириш подъездлар ертўлалар ва юқори қаватлар айвонларига кириш эшиги тепасидаги соябонларни тиклаш ёки янгиларини қуриш
8. Зина ва айвон тўсиқларининг тутқичларини қисман ёки тамомила янгилаш
9. Кириш гуруҳи (кириш блоки даҳлизини ) ҳар йили таъмирлаш
Поллар.
-
Пол қатламасининг айрим жойларини янгилаш
-
Баъзи санитария узеллари тагидаги полларнинг нам ўтказмайдиган қатламини алмаштириш (қуриш) ва қопламани буткул янгилаш
-
Цемент бетон афсалт поллардаги ва пол асосидаги ўйиқлар ёриқларни беркитиш
-
Тахта полларни жипслаштириш
Печка ва ўчоқлар.
-
Печка ва ўчоқлар носозликларини бартараф этиш ишларининг ҳамма турлари айрим квартираларда уларни бошқатдан қуриш
-
Дудбуронлар қувурлар дудбуроннинг печка ўтхонаси билан туташувчи қисмини(боров) қайта қуриш.
Ички пардоз.
1. Девор ва шифтлар сувоғининг айрим жойларини тиклаш
2. Деворлар керамик ёки бошқа кошинли қопламасининг айрим жойларини тиклаш
3. Ёпиштирма ва бошқа турдаги безакларни тиклаш ҳамда мустаҳкамлаш
4. Барча хоналардаги сувоқчилик-бўёқчилик ишлари Мазкур ишлар ижарачилар томонидан амалга ошириладиган турар жой хоналари бундан мустаснодир.
Ташқи пардоз
1. Биноларнинг олд томонларини қум пуркагич билан тозалаш ювиб тозалаш бўяш
2. Сувоқнинг ва кошинли қопламанинг айрим қисмларини тиклаш
3. Бинонинг олд томонидаги тушиб кетиш хавфи бўлган меъморлик деталлари қоплама кошинлари баъзи ғиштларни мустаҳкамлаш ёки олиб ташлаш ёпиштирма деталларни тиклаш
4. Айвон эшиклари деразалари тўсиқлари парапет панжаралари сув четлатиш қувурлари перголлар ва цоколни мойли бўёқ билан бўяш
Марказлашган иситиш қурилмалари.
1. Қувурларнинг айрим қисмлари иситиш асбобларининг баъзи бўлинмалари беркитиш ва созлаш арматурасининг айрим қисмларини янгилаш
2. Ҳаво жўмраклари ўрнатиш(зарур ҳолларда)
3. Қувурлар асбоблар кенгайиш бакчалари вантузларни совуқ ўтмайдиган қилиш
4. Қозонлар қопламаси ҳаво юбориш каналлари қозонхонадаги дудбуроннинг ўтхона билан туташган жойини қайта териш
5. Чўян қозонларнинг баъзи бўлинмалари арматура ва назорат-ўлчаш асбоблари ўтхона панжараси (колосник) ни алмаштириш
6. Кичик қувватли насосларнинг айрим электр моторларини янгилаш
7. Емирилган иссиқ ўтказмайдиган қатламни тиклаш
8. Тизимни гидравлик синаш ёки ювиб тозалаш
9. Иситиш асбобларини (тик қувур бўйича) ва иситиш тизимининг ўзини тозалаш
10. Иситиш тизимини созлаш
Шамоллатиш(вентиляция) қурилмалари.
1. Шамоллатиш қувурлари камералар қудуқлар ҳаво йўлларининг айрим жойларини алмаштириш ва нозикчиликларини бартараф этиш
2. Вентиляторлар ҳаво клапанлари ва бошқа ускуналарни янгилаш
3. Дефлекторларни қувурларнинг бош қисмини тузатиш ва алмаштириш
4. Автоматик ўт ўчириш тутун четлатиш тизимларини тузатиш ва созлаш
Сув ўтказгич оқава тармоқларива иссиқ сув таъминоти (уй ичидаги тизимлар)
1. Қувурларнинг уланиш жойларини зичлаш улардан сув сизишини бартараф қилиш уларни совуқ ўтмайдиган қилиш мустаҳкамлаш айрим қисмларини шаклдор қисмлари сифонлар траплар ревизияларни алмаштириш қувурларнинг емирилган совуқ ўтказмайдиган қопламасини тиклаш тизимни гидравлик синаш ҳовли оқова тармоғи ва дренажидаги тиқилиб қолган нарсаларни олиб ташлаш уларни ювиб тозалаш
2. Айрим сув олиш жўмраклари аралаштиргичлар душлар беркитиш арматурасини янгилаш
3. Чордоқлардаги сув босими бакларининг арматурасини совуқ ўтмайдиган қилиш ва алмаштириш
4. Ҳовли ва кўчага сув сепиш учун чиқарилган сув қувурларининг айрим қисмларини янгилаш ҳамда узайтириш
5. Ички ўт ўчириш жўмракларини алмаштириш
6. Кичик қувватли баъзи насослар ва электр мотрларини тузатиш ҳамда янгилаш
7. Ванналар учун мўлжалланган айрим узеллар ёки сув иситиш асбобларини алмаштириш тутун четлатувчи қувурларни мустаҳкамлаш ва янгилаш сув иситкичлар вабурама иситкич найчаларни қасмоқ ҳамда ўтириндилардан тозалаш
8. Ҳовли оқава тармоғи дренажини тозалаш
9. Занглашдан ҳимояловчи қоплама ҳосил қилиш маркалаш
10. Созловчи арматурани тузатишёки алмаштириш
11. Сув ўтказгич оқава тизимларини ювиб тозалаш
12. Назорат-ўлчаш асбобларини янгилаш.
Достарыңызбен бөлісу: |