Узкоммунхизмат” Агентлигининг 2014 й. «26» декабрдаги



бет6/13
Дата12.07.2016
өлшемі1.52 Mb.
#193371
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13

6-§. Газ таъминоти


367. Шаҳарлар, поселкалар ва қишлоқ аҳоли яшайдиган жойларда ва уй жойларни ички тармоқларида газ жиҳозларига техник хизмат кўрсатиш, газ жиҳозларини ревизия қилиш газ хизмати корхоналари томонидан “ Ўзбекистон Республикаси худудида маиший газдан фойдаланиш қоидалари (370-сон Регистр. 14.10.1997 й.)

368. Уй жойларда газ жиҳозларидан хавфсиз фойдаланишга масъул мансабдор шахс:

Уй ичидаги яроқсиз ҳолга келган ва капитал таъмирлаш керак бўлган газ жиҳозларини ўз вақтида алмаштиришни ташкил этиш,шунингдек бу ишларни маблағ билан, эҳтиёт қисмлар ва материаллар билан таъминлаш;

Газ хўжалиги корхоналарига газ жиҳозларига техник хизмат кўрсатишда ҳар томонлама ёрдам бериш,шунингдек, аҳоли ўртасида газдан фойдаланиш қоидалари тарғиб қилиш;

Уйнинг ер туласи, техник каридорларини лозим даражада сақлаш, вентелация ва электр ёритиш тизимларини доимий ишлашини таъминлаш;

Бино ер туласидан ўтган ер ости коммуникацияларни мустаҳкамлаш ва бино қурилиш элементларида кесишиб ўтган газ қувурлари сақланиш юзасидан назорат қилиш;

Газ хўжалиги ходимларига куну туннинг ҳар қандай бўлагида барча уйларнинг ер тулаларига, техник каридорларига шунингдек, бинонинг барча хоналарига газланганликни аниқлаш учун эркин, бемалол киришни таминлашга;

Ўз вақтида тутун чиқадиган, шамоллатиш каналларини, тутун чиқадиган мўриларни ҳолати текшириш ва кўрсатилган ишларни натежаларини махсус журналда руйхатдатдан ўтказиш назорат қилишга;.

Газ қувурларини иситилмайдиган очиқ жой ва хоналарда олдиндан асраш учун эшик ва ойналарни ўз тузатиш, газ кувурларини қиш вақтларида музлаб ёрилмаслигини олдини олиш;

Газ қувурлари ўтган жойлар ( ер тулалар, зинопоялар,ўтиш ва ярим ўтиш жойлари)ни, хоналарни газланганлигини мунтаззам текшириб туриш, газ тармоғи носозлиги сабабли га чиқаётган ҳолатларни аниқлаганда очиқ алангаланадиган ўт ёқишни,чекишни,включателлар,электр асбобларидан фойдаланишни тақиқлаш,зудлик билангаз корхонасининг авария хизматини чақириш;

Газлашган хоналарда шамоллатиш ускуналарини соз ҳолатда ишлашини таъминлашшунингдек, газ колонкаларидан газва газ тутунлари чиқадиган трубкаларни яроқлилигини таъминлаш;

Люклар жойлашган жойларга, газ тутунлари чиқадиган жойларга,уларнни бузилишига олиб келадиган нарсаларни қалаштириб ташламаслик,

гиламларни қиш вақтида муз ва қорлардан тозалаш.

369. Газ қувурлари ўтказилган техник ертўла ва ертўлардан омборхоналар сифатида ва бошқа мақсадлар учун фойдаланиш тақиқланади. Бу хоналарга хизмат кўрсатувчи шахслар уларга бемалол кириш имкониятига эга бўлишлари, ертўлаларга кириш эшиклари қулфлаб қўйилиши, калитлар эса уй-жойдан фойдаланиш ташкилотида, газ хўжалигидан фойдаланиш ташкилоти билан келишилган жойларда сақланмоғи лозим

370. Бинолардаги газ ускуналаридан фойдаланишга масъул бўлган фойдаланиш ташкилотларинннг муҳандис- техник ходимлари мунтазам равишда:

хоналарнинг газ билан ифлосланганлигини назорат қилиш мақсадида уларни текшириб, бу хақда махсус дафтарда қайд этишлари керак;

қор-ёмғир суви ва ҳарорат ўзгаришлари натижасида конструкция ҳамда қувурлар деформацияланиши туфайли қувурлар қурилиш конструкцияларидан мустақил равишда силжиши имкониятини берувчи, ораёпма ва деворлар орқали ўтказилган қувурлар гилзаларининг аҳволини текширишлари лозим;

мўрилар «Ўзбекистон Республикасида газдан турмушда фойдаланиш қоидалари»да белгиланган муддатларда тозаланади;

газ билан сув иситкичларнинг ғиштин мўрилари ҳар 3 ойда, асбест-цемент қувурлардан қилинганлари эса йилига бир марта тозаланади;

иситиш печкаларининг мўрилари иситиш мавсуми олдидан йилига бир марта тозаланади.

371. Газ хўжалигидан фойдаланишга масъул бўлган фойдаланиш ташкилотининг хизмат кўрсатувчи ишчиси қишда бир марта мўриларнинг бош қисмларини кўздан кечириши ва текширув натижаларини махсус дафтарга ёзиб қўймоғи даркор. Газ мўрилари носоз бўлганда газ асбобларидан фойдаланиш дархол тўхтатилади.

Газ таъминоти тизимидаги носозликлар газ хўжалигининг носозлик созлаш хизмати томонидан бартараф этилади.


7-§. Ахлат қувурлари


372. 6 қаватли ва бундан баланд бинолар ахлатни қувурлар орқали биринчи, цокол ёки ертўла қаватидаги ахлатлар қабул қилиш хонасига ташлаш учун ахлат цувурлари билан жихозланади.

373. Қувурларга тиқилиб қолган нарсаларни олиб ташлаш, шунингдек юклаш клапанларини олиш ишларини ахлат қувурларидан фойдаланишга жавобгар бўлган шахсларгина бажаришлари мумкин

374. Ахлат қувурларига хизмат кўрсатишда:

юклаш клапанлари ва бункерларини тозалаш;

ҳар куни ахлат қабул килиш хоналарини чиқиндилардан тозалаш;

қувур ва хоналарни дезинфекциялаш;

олдини олиш мақсадида кўздан кечириш ва тиқилиб қолган нарсаларни олиб ташлашни таъминлаш зарур

375. Ахлат хоналарини маиший чиқиндилардан тозалашдан олдин ахлат тўплагичларни алмаштириш ва бункерларни бўшатиш вақти мобайнида ахлат қувури пастки қисмининг шиберини беркитиб қўйиш, ахлат тўплагич тўлдирилаётган пайтда эса хона ифлосланмаслиги учун тўплагични тусиқ билан беркитиш лозим. Катта ҳажмли (800 л гача) контейнерлар юк ортиш вақтида аравада туриши ёки силжитиш осон бўлиши учун махсус ғилдиракларга эга бўлиши керак.

Унча катта бўлмаган кўчма ахлат тўплагичлардан фойдаланилганда уларнинг хоналардаги сони уларни бўшатиш даврлари оралиғда чиқиндилар қабул қилинишини таъминламоғи даркор. Ахлат қабул қилиш хонаси кўчмас бункер билан жиҳозланган бўлса, чиқиндиларни бункердан кўчма ахлат тўплагичларга мунтазам бўшатиб туриш зарур.

376. Хоналарга қаттиқ маиший чиқиндилар, иккиламчи хом ашёни ташлаш, ажратиш тақиқланади. Чиқиндилардан тозалашда танаффус бўлганда хоналар эшиклари зич беркитилиб, қулфлаб қўйилмоғи лозим.

377. Ахлат қувурларини юклаш клапанлари ва зина су- паларн якииидаги пол хар доим тоза туриши керак. Клапан- лар ювиб тозалангандан кеинн ахлат цувурнга сув тушмас- лнгн учун уларнинг ташци томони латта билан артилиши керак. Уй-жой эгаларн уз квартпраларидагп ахлат цувурлари клапанларини тоза холатда сацлашлари лозим. Ахлат цуву- рининг пастки кисми ва шибер совун-сода эритмасида (бир челак сувга 100 g сода ва 25 g совун хисобида) қулланган чутка билан ювиб тозаланадн. Кучма ахлат туплагичлар ва бункерларнинг ички хамда ташки томонлари хам чутка ва эритма ёрдамида ювиб тозаланиши даркор. Кабул қилиш хонасннинг ичн хам шу тарзда ювиб тозаланиши мумкин.

378. Ахлат қувурларнинг юқори қисмидаги эшиклар очилиб кетганда чиқиндилар аланга олишининг олдини олиш учун улар беркитилиши керак

379. Ҳар ой ахлат қувурлардаги шамоллатиш каналлари ишлаши юқори ва пастки қаватлардаги клапанларни очиш орқали текшириб турилиши керак.

380. Ахлат қувурига тиқилиб қолган нарса тросга маҳкамланган махсус юкни қувурнинг юқориги қисмидаги эшик орқали ёки қўзғалувчи қисмлари олиб қўйилган юклаш клапналари тешиклари орқали тушириш йўли билан тозаланади. Ахлат қувури деворларининг ички юзаларини тозалаш учун қўғирчоқсимон мослама маҳкамланган эгилувчан штангалар ёки пўлат чивиқлар ишлатилади.Қувур тез-тез тиқилиб қолганда юклаш клапанларининг энини чуқур диаметрининг ярмигача (қудуқ диаметри 0.4 бўлганда) ва учдан бир қисмигача (диаметри 0.4 m дан ортиқ бўлганда) кичрайтиришга рухсат берилади.

381. Ахлат камералари сунъий ёритилиши ва ҳарорат 5º C градусдан паст бўлмаслиги керак шунингдек сизот ва атмосфера сувлари тушишидан ҳимояланган бўлиши керак.

382. Агар ахлат қувурларининг хоналари ва юклаш клапанларида ҳашарот ва кемирувчилар пайдо бўлса дарҳол ДСЭНМ (Давлат санитария-эпидемология назорати маркази)га дезинфекциялаш ва дератизация ишлари ўтказиш тўғрисида хабар бериш керак.



8-§. Электр асбоб ускуналари.

383. Уй-жой биноларида электр ускуналардан фойдаланишда асосий ҳужжатлар«электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидалари», «истеъмолчилар электр қурилмаларидан техник фойдаланиш қоидалари», «истеъмолчилар электр қурилмаларидан фойдаланганда техника хавфсизлиги қоидалари», «Электр қурилмаларини ўрнатиш қоидалари ҳисобланади

384. Фойдаланувчи ташкилотда оператив фойдаланиш ва бошқариш учун қуйидагилар бўлиши керак:

Кириш қурилмалари ва умумий электр тармоғи шкафлари ўчирувчи қурилмалар чиқувчи қистирмаларидан умумий уйлардаги ҳисоблагичларгача(ёки бинода ажратилган тармоқларда ҳаво электр тармоқларидан)

Умумий фойдаланиш жойларида лампочкалар: зинапоялар ертўлалар чордоқлар хоналар ва рақамланган кўчаларда уй фонарлари

Ошхонадаги доисий электроплиталарда

Йўловчи ва юк ташувчи электр қурилмаларда

385. Зинапоялар йўлаклар табиий ёритилишга эга 3 ва ундан баланд бўлган уйларни кириш йўлакларини электр ёритиш қоронғи бўлиши билан ёқилиб кун чиқиши билан ўчирилади.

Бу мақсадлар учун ўз ичига фото қаршилик фото ўчиргич ва магнитли ишга туширгични олган фоторелейли автоматика схемасидан фойдаланилади.Фото қаршилик (уйда битта) деразанинг юқори қисмида кириш олдидаги зинапояда ўрнатиш тавсия этилади.

Баландлиги 6 қават ва ундан юқори бўлган уйларда зинапоя ва қаватлар орасидаги йўлакларда тунги вақтда (соат 24 дан 6 гача) автоматик ўчириш назарда тутилиши мумкин.Бунда лифт майдончасида носозлик ёриткичи ёнган бўлади.

Ёритишда Автоматик бошқаришнинг ҳар қандай тизимида ўчириб қўйиш назарда тутилиши мумкин.

386. Сунъий ёритиш люминесцент лампалар учун 50 lm ва йўлакларда майдонча ва зинапоялардаги лампалар учун 10 lm ни таъминлаши керак. Лампаларда қопқоқли ёриткичлар ўрнатилиши керак.

Очилган лампаларни ишлатишга йўл қўйилмайди.

Уй эгалари ва ижарачилар тармоққа ўзбошимчалик билан қурилмаларни ўрнатмаслик ва электр қурилмалари ҳамда меҳнат хавфсизлиги қоидалари билан таниш бўлишлари керак.



9-§. Лифтларни бошқариш.

387. Тураш жойларда лифт ва лифт хоналарига талаблар “Лифтларни хафсиз жойлаштириш ва улардан бехатар фойдаланиш қоидалари”га мувофиқ амалга оширилади.



10-§. Уй-жой ва уй атрофидаги ҳудудларни ташқи ободонлаштириш

Ташқи ободонлаштириш элементларидан фойдаланиш

388. Турар жой биноларининг олд томони тоза ва соз ҳолатда сақланиши керак.Тоза ва соз ҳолатда сақланиши шунингдек бошқарувчи ташкилот ҳудудида жойлашган: омборлар устахоналар трансформатор хоналари сарой ва гаражлар соз ҳолатда сақланиши керак

389. Биноларнинг олд томонидан полигонометрик белгилар (деворий реперлар) геодезия белгилари ва ўт ўчириш гидрантлари қаерда жойлаштирилганини кўрсаткичлар сув ўтказгич ҳамда оқова тармоқларининг камералари магистраллари ва қудуқлари қаерда жойлашганини шунингдек шаҳар хўжалиги объектлари жойлашган ерни кўрсаткичлар сигнал қурилмалари ҳам ўрин олиши мумкин. Буларнинг бари соз ҳолатда бўлиши зарур.

390. Пудратчи таъмирлаш-фойдаланиш корхонаси 390 бандда кўрсатилган барча уй белгилари сақланиши ва соз ҳолатдалиги ҳамда уларни таъмирлаш керак бўлганда уни амалга оширишга масъул саналади. Белгиларни уларни ўрнатган ташкилот рухсатисиз олиш ва боўқа жойга ўрнатишга йўл қўйилмайди.

391. Қуйидаги ташкилотларнинг манзиллари ва телефон рақамлари кўрсатилган рўйхат осиб қўйиш тавсия этилади:

Туман ҳокимияти

Шаҳар (туман) ТКЭО

Ёнғин хавфсизлиги

Милиция бўлими

Тез тиббий ёрдам бўлими

Санитария-эпидемология бўлими

Уй-жойларда авария оқибатларини тугатишга масъул бўлган Авария-диспетчерлик хизмати



12-§. Ҳудудни ободонлаштириш. Дов – дарахтлар ўтказиш ва уларни сақлаш

392. Тик кўкаламзорлаштириш қисмларига (дераза ва айвонларни кўкаламзорлаштиришдан ташқари) уйнинг олд томонини тўсиқ деворларни кўкаламзорлаштириш шийпончалар ишкомлар перголалар қуриш киради. Ер устидаги кўкаламзорлаштириш қисмлари ҳам ўшандай парваришланиши уларни сақлаб қолиш ва тиклаш тадбирлари ўз вақтида кўрилиши лозим.

393. Айвонларни кўкаламзорлаштириш ва уй ҳудудини кўчат ҳамда уруғ билан таъминлаш учун пудратчи уй-жойдан фойдаланиш ташкилотида гулхона ёки парник хўжалиги ташкил этиш тадбирларини кўриш тавсия қилинади.

Дов-дарахтларни парвариш қилиш.

394. Баҳорда боғ асбоб-ускуна ва жиҳозлари мавжудлигини ҳамда борларининг аҳволини текшириш ва уларни тузатиш керак.

395. Агар хўжаликда парниклар бўлса уларни тозалаш ва гўнг ҳамда парникбоп тупроқ билан тўлдириш зарур. Гул кўчатлари олиш учун агротехника муддатларида уруғ сепиш даркор.

396. Илиқ кунлар бошланиши билан йўлакдаги музни парчалаб кўчириш ва соядаги қорни майсазорнинг қуёш нури тушадиган жойларига ёйиб ташлаш керак.

397. Қор эриб бўлгач майсазорлар бутазорлар йўлаклар ва майдончаларни тозалаш зарур; тозалаш чоғида майсазорлар темир хаскаш билан яхшилаб хаскашланади пўпанаклар совуқ урган шох-шабба ва барглар олиб ташланади. Дов-дарахтлар зараркунандалар билан зарарланмаслиги учун ахлатни дарҳол йўқотиш тўкилган барглар ва кесилган шох-шаббалрни бўш жойларда ёқиб юбориш ҳамда кулидан ўғит сифатида фойдаланиш керак.

398. Гулзорларни ва бир йиллик гуллар экишга мўлжалланган бошқа жойларни чопиб ўғит солиш лозим.Дарахт ва буталар атрофини чопиш ҳамда ўғит солиш зарур.Илиқ об-ҳаво барқарорлашгач бир йиллик гул кўчатларини кўчириб ўтқазиш кўп йиллик ўсимликлар тугунаклари ва илдизпояларини экиш даркор.

399. Дов-дарахтларни суғориш учун вақтинчалик сув ўтказгич тармоғи бор бўлса аёз тамом бўлгач уни тузатиш ва сув ўтказгич тизимига улаб қандай ишлашини текшириш керак.

400. Об-ҳаво исиб кетгач уй ҳудудидаги сув ҳавзалари ва ҳовузларга сув тўлдириш фаввораларни ишга тушириш лозим.

401. Ёзда гуллар майсазорлар ёш дарахт ва буталарни суғориб туриш дарахт ҳамда буталар тагидаги тупроқни юмшатиш дарахт шах-шаббаларни тартибга келтириш ихоталар майсазорларни кесиб текислаш дарахт ковакларини лой билан беркитиш бегона ўтларни ўташ ва бошқа ишларни амалга ошириш зарур.

402. Дов-дарахтларда ўсимлик зараркунандалари ва касалликлари кўплаб пайдо бўлганда бу ҳақда шаҳар ўсимликларни муҳофазалаш станцияларига маълум қилиш ва мутахассис кўрсатмаларига биноан уларга қарши кураш чораларини кўриш лозим.

403. Ҳар йили кузда барг тўкилиши тамом бўлмасдан олдин тўкилган баргларни йиғиштириб олиш ва намлаш учун суғориш лозим.

Ёш дарахт ва буталарни шунингдек совуққа унча чидамайдиган кўп йиллик гулларни қишда совуқ тушмайдиган қилиш яъни тупроқ бостириш қор ёққач эса қор билан кўмиб қўйиш зарур.

404. Совуқ тушиши билан вақтинчалик сув ўтказгич тармоғини узиб қўйиш ва сувини чиқариб юбориш агар имкони бўлса қисмларга ажратиб олиб қўйиш зарур сув ҳавзалари ва ҳовузларни сувдан бўшатиш керак.

405. Қишда йўллар ва майдонлар қордан тозалаш сирпанчиқ жойларга қум сепиш йўлакардан олинган юмшоқ қорни ихоталар бўйлаб ва майсазорлар четига тўпламасдан балки майсазорларга бир текис қилиб ташлаш керак.

406. Кучли қор ёққанда дарахт ва буталардаги қорни силкитиб тушириш лозим акс ҳолда улар синиши мумкин

407. Кўп йиллик гуллар экилган жойлардаги қорни топташ шунингдек атиргул ва совуққа унча қидамайдиган ўсимликлар билан банд бўлган жойларни қордан тозалаш мумкин эмас.

408. Қуйидагилар таъқиқланади:

дарахтларга уларни шикастлаш мумкин бўлган арқон ва симларни боғлаш тўр беланчакларни осиш реклама тахталари ва бошқа нарсаларни маҳкамлаш

гулзор майсазор ва йўлакларга ахлат ташлаш

дов-дарахли майдонларга бирон-бир нарсани жойлаштириш

шох-шаббалрни синдириш баргларни юлиш меваларни узиш

дарахт ва буталарнинг бутлигини таъминлаш тадбирларини кўрмасдан туриб томдаги қорни дов-дарахтлар экилган жойларга ташлаш

дов-дарахтлар яқинидан ўтувчи йўлкаларга улар учун зарарли бўлган кимёвий моддалар сепиш.

1- сон Илова

Тавсия этиладиган

Бино ва объектлардан самарали фойдаланишнинг энг кам муддатлари



Асосий конструкцияларининг материалига кўра уй-жой бинолари коммунал ва идтимоий-маданий объектлар турлари

Муддатлар йил



Жорий таъмирлашга қадар

Мукаммал таъмирлашга қадар


Буткул йирик панеллар йирик блоклардан йиғилган деворлари йирик блоклардан ғиштдан табиий хом ва бошқа материаллардан ора ёпмалари темир-бетондан қилинган фойдаланиш шароити меъёрида бўлган бинолар (асосий вазифани бажарувчи хоналарнинг ҳарорат-намлик режими ўхшаш бўлган уй ҳамда бинолар

3-5

15-20


Шунинг ўзи аммо фойдаланиш шароити қулай ҳарорат-намлик режими доим бир хилда тутиб турилади (музейлар ҳужжатхоналар кутубхоналар ва ҳоказо)

3-5

20-25


Шунинг ўзи бироқ фойдаланиш шароити оғир ҳаво муҳитининг намлиги юқори тажовузкор ҳарорат анча ўзгариб туради(ҳаммомлар кир ювиш хоналари ҳовузлар ва ҳоказо) шунингдек усти очиқ иншоотлар (спорт томоша майдонлари ва ҳоказо)

2-3

10-15


Деворлари ғишт табиий тош ва бошқа материаллардан ораёпмалари ёғочдан ишланган бинолар

2-3

10-15


Деворлари бошқа материаллардан ясалган фойдаланиш шароити меъёрида бўлган ёғоч уйлар (асосий вазифани бажарувчи хоналарининг ҳарорат-намлик режими ўхшаш бўлган уй ва бинолар)




Шунинг ўзи лекин фойдаланиш шароити қулай ҳарорат намли режими ҳамиша бир хилда тутиб турилади (музейлар ҳужжатхоналар кутубхоналар ва ҳоказо)

2-3

15-20


Шунинг ўзи аммо фойдаланиш шароити оғир ҳаво муҳитининг намлиги юқори тажовузкор ҳарорат анча ўзгариб туради ( ҳаммомлар кир ювиш хоналари ҳовузлар ва ҳоказо) шунингдек усти очиқ иншоотлар ( спорт томоша майдонлари ва ҳоказо)

2-3

8-12



Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет