§. Зиналар
206. Зиналарни кўздан кечираётганда кўтариб турувчи курилмалар, зина супаларининг сиртлари, зинапоялар ва тутқичлар, маршлар, панжаралар ҳамда тутқичларнинг маҳкамланиш жойлари, маршлар деворларга туташган жойлар аҳволини текшириш даркор
207. Ғишт ва темир-бетон зиналардан фойдаланиш жараёнида юзага келувчи асосий нуқсонлар: металл косоурларнинг занглаши; металл маршларнинг эгилиши; маршларнинг деворларга зич тегиб турмаслиги; зина супалари ва зинапоялардаги ёриқлар; зинапоялардаги уйиқлар; тўсиқлар, тутқичлар ҳамда муҳофаза турлари маҳкамланишининг бўшашиб қолиши; зина супалари полининг пардоз қатлами ва керамик кошинлари бузилиши; панжаралардаги ғудурлар. Бу нуқсонлар осон ёйиладиган материаллардан ишланган зинапоя ва супалар устида юрганда, уларнинг устидан оғир буюмлар судраб кўчирилганда зинапоялар ейилиши, панжаралар уяларга пухта маҳкамланмаслиги ёки улар маршга ёмон пайвандланганлиги ва бошқа сабаблар оқибатида юзага келади.
208. Йирик панелли уйлардаги йиғма темир-бетон қисмлардан қурилган зиналарни кўздан кечиришда зинапоя майдончаларининг зина панжаралари деворига маҳкамланишининг аҳволи ва пухталигига, шунингдек зинапоя маршлари зинапоя майдончаларига туташган жойларга алоҳида эътибор бериш зарур.
209. Панел деворли бинолардаги зинапояларни текшираётганда кўтариб турувчи кўндаланг деворларнинг уларга зинапоя майдончалари ва маршлари туташадиган жойлардаги аҳволига, кўтариб турувчи кўндаланг деворлар таиқи деворлар билан туташадиган жойларда, бурчакларда ёриқлар пайдо бўлган-бўлмаганлигига; ичига муҳандислик ўтказгичлари қўйиб ясалган панеллардан йиғилган ички бўйлама деворлар, шунингдек ичида мўри-шамоллатиш йўллари жойлашган деворлар аҳволига эътиборни қаратиш лозим.
210. Ёғоч зиналардан фойдаланишда уларнинг кўтариб турувчи қисмлари чириши, едирилиши ёки бошқа турда шикастланиши, зинапоя асосининг косоур тусиқларига ва зина панжараларининг зинапоя асосига маҳкамланган жойлари бўшашиб қолиши, бўёқ қатлами кўчиши ҳамда емирилиши мумкин
211. Зиналар аҳволини назорат қилиш уларни кўтариб турувчи қисмларнинг, зиналар деворларга туташган жойларнинг, панжараларнинг маҳкамланиш мустаҳкамлигини текширишдан иборат
212. Зинапоя маршлари ва майдончалари эгилганлиги аниқланганда, нуқсоннинг катталашиш суръатини кузатиш керак. Агар эгилиш қиймати меъёрий қийматдан ортиқ бўлса ёки нуқсон борган сари катталашиб борса, зинапоянинг кўтариб турувчи конструктив қисмларини махсус ишлаб чиқилган лойиҳага мувофиқ тарзда кучайтириш лозим.
213. Таянч консолларнинг қуйма деталлари занглаган бўлса, улар ялтирагунча тозаланади ва занглашдан самарали ҳимояловчи суюқлик билан қопланади
214. Зинапояларнинг темир-бетон конструкцияларидаги ёрилган, ўйилган ва синган жойлари нуқсон пайдо бўлган захоти конструкция материалига ўхшаш материал билан бартараф қилинади.
215. Маршлар, майдончалар ва деворларнинг конструктив туташмаларида ёриқлар пайдо бўлганда уларнинг ўзгариш суръати кузатилади, пайдо бўлиш сабаблари аниқланади ва улар катталашишининг олдини олиш чоралари кўрилади.
216. Мармар зинапояларни таъмирлаш учун 100 g мармар кукуни, 20 g дибутилфталат, 100 g эпоксид смоласи, қотиргич, тегишли бўёвчи моддадан тайёрланган қоришма ишлатилади
217. Зина супаларидаги шикастланган ва кўчиб кетган керамик кошинларни алмаштириш, полларни тиклаш ишлари нуқсон пайдо бўлган заҳоти амалга оширилади. Полнинг нақши ва рангига мослаб танланган кошинлар цемент қоришмаси ёки сувга чидамли елимлар ёрдамида пол сатҳи билан баравар қилиб ётқизилади.
218. Қимирлаб қолган панжаралар уларни уяларга киргизиб, цемент қоришмаси қуйиш, иккита ёнма-ён жойлашган маршлар устунчаларига металл планкалар пайвандлаш ёки зинапояларнинг кўндаланг кесилган жойлари (торецлари)га консол тирговучлар ўрнатиш ва уларни устунчаларга пайвандлаш йўли билан мустаҳкамланадн.
219. Қимирлаб қолган ёғоч тутқичлар тўсиқнинг пўлат тилимига бурама михлар ёрдамида яхшилаб маҳкамланади. Ёрилган ва қийшайган ёғоч тутқичлар янгилари билан алмаштирилади, уларнннг майда шикастланишлари эса сиртини тозалаш ёки айрим қисмларини олиб ташлаб, ямаш ва тутқични бўяш йўли билан тикланади
220. Поливинилхлорид тутқичнинг шикастланган қисмлари кесиб олиниб, ўрнига ўша шакл ва рангдаги янгиси қўйилади. Тутқичнинг ямалган қисмидаги чоклар пайвандланади ва текисланади.
221. Зинапоя панжаралари туйнукларини тўсиб турувчи муҳофаза панжараларнинг пухта махкамланганлиги текширилади ва зарур бўлса, ёпиб қўйилади.
222. Еғоч зинапояларнинг шикастланиш тури ва катта-кичиклигига қараб, зинапоя майдончаси ва зинапоялардаги зарарланган тахталар, тусиқларнинг шикастланган қисмлари алмаштирилади
223. Зина панжараларини кўтариб турувчи конструкциялар камида ҳар 6—9 йилда бўялади. Еғоч зинапояларнинг кўтариб турувчи конструкциялари чириганда ва ёғочни емирувчи ҳашаротлар пайдо бўлганда ана шу конструкцияларни текшириш учун мутахассислар таклиф этилади ва конструкцнялар лойиҳага биноан кучайтирилади
16-§. Печкалар
224. Уй печкалари ва учоқларни кўздан кечиришда уйда яшовчилардан улар пайқаган камчиликлар туғрисида сўраш лозим. Печкаларни улар ишлаётган вақтда, ташқи ҳаво ҳарорати 1 градусдан юқори бўлмаганда кўздан кечириш керак.
Печкаларнинг ташқи сирти ва печка билан тик ёғоч конструкцнялар ўртасидаги ёнғинга ақрши оралиғ, ёғоч ораёпмалардаги туйнуклар, ёқилғи ва колосник панжараси, ўтхона листлари, мурн тштлари, унинг тепасидагн ь^алиоц ва соя- бон, учоцлардаги чуян плита ҳамда пшириш шкафи аҳволига, шунингдек печкалар сиртининг қизиш даражаси бир текислигига алоҳида эътибор бериш зарур.
225. Қаттиқ ёқилғида ишлайдиган уй печкалари ва учоқлардан фойдаланишда учрайдиган асосий носозликларга қуйидагилар киради: сиртларининг нотекис қизиш, печкалар ва мўрилардаги ёриқлар, туйнук атрофидаги тирқишлар ҳамда ундан ғиштнинг тушиб кетиши, тутун тортишининг ёмонлиги, ёқилғи хонаси ҳамда мўрининг ўта қизиб кетиши ва емирилиши, ёқиш хонаси мосламаларининг бузилиши ҳамда деворга маҳкамланишининг бўшашиб қолиши, қувурлар бош қисмининг емирилиши ва ҳоказо.
226. Агар печкалар ва ўчоқлар кўздан кечирилганда уларда ёнишига қарши махсус туйнук йўқлиги ва бошқа ёнғинга қарши талабларнинг бузилганлиги аниқланса, ушбу камчиликлар зудлик билан бартараф этилмоғи лозим
227. Уй печкаларининг мўри ва дудбуронларини қурумдан тозалаш ишлари иситиш мавсуми бошланмасдан олдин ва мавсум давомида (3 ойдан кейин) амалга оширилмоғи даркор
228. Қуйидагилар холотлар тақиқланади:
олдига тунука қопланмаган, ёрилган жойлари бўлган, эшикчалари бузуқ, мўрконлари ёғоч конструкциялардан етарли масофада ажратилмаган печка ва учоқлардан фойдаланиш;
печка ва ўчоқлар устида, шунингдек печка утхонаси яқинида ўтин, кўмир ва бошқа ёнувчи материалларни қуритиш ҳамда сақлаш;
печка ва учоқдаги ёқилғи яхши ёниши учун тез ўт оладиган суюқликлар (керосин, бензин, денатурат ва бошқалар)дан фойдаланиш;
печкаларни 3 соатдан ортиқ вақт мобайнида ўтин билан узлуксиз иситиш; ёқилғи узоқ ёниб туриши мумкии бўлган печкалар бундан мустаснодир;
мослаштирилмаган печка ва учоқларни кўмир, кокс ва бошқа турдаги ёқилғилар билан иситиш;
ёқилғи ёниб турган печка ҳамда учоқларни қаровсиз қолдириш ва уларга қараб туришни болаларга топшириш;
ўчмаган кўмир ва кулни ёнувчан идишда ёки ёнувчан тагликка қўйилган металл идишда сақлаш, шунингдек , ёқилғи охиригача ёниб битмагунча печка эшикчасини ёпиб қўйиш тегишлича рухсатнома бўлмаса, вақтинчалик печкалардан фойдаланиш;
шамоллатиш йўлларидан мўрконлар сифатида фойдаланиш;
мўриларга радиоприемник ва телевизор антенналарини маҳкамлаш;
чордоқларда ётиқ дудбуронлар ўрнатиш;
чордоқдан ўтувчи дудбуронларда тозалаш тешикларини жойлаштириш.
17-§. Уй-жойдан техникавий фойдаланишга оид махсус тадбирлар
ёғоч конструкцияларни уй замбуруғлари ва ёғочни емирувчи ҳашаротлардан ҳимоялаш
229. Ёғоч конструкцияларни кўздан кечиришда ёғочнинг аҳволи ўзгарган ўзгармаганлигини аниқлашга алоҳида эътиборни қаратиш зарур.
Ёғоч шикастланганидан ёки унинг чириши учун қулай шарт-шароит юзага келганидан (хоналардаги ҳаво нам, ёғоч қисмларни уриб кўрганда буғиқ товуш чиқади замбуруғ шикастлаган ҳамда қурт еган жойлар бор ва ҳоказо) далолат берувчи билвосита ва бевосита аломатлари мавжуд бўлган конструкцияларни айниқса синчиклаб кўздан кечириш лозим
230. Конструкцияларда уй замбуруғларидан шикастланиш, чириш, қурт еган жойлар ва бошқа шикастланиш аломатлари борлиги аниқланганда дарҳол ёғоч намуналарини лаборатория синовидан ўтказган ҳолда конструкцияларни кўздан кечириш ва уй замбуруғинннг турини, ёғочиинг шикастланиш ўлчамлари ва даражасини, ёғоч конструкцияларининг аҳволи ҳамда мустаҳкамлигини аниқлаш лозим. Бу ишга махсус лабораторияларни жалб қилиш керак
231. Ёғоч конструкциялар чиришининг олдини олиш мақсадида бинолардан фойдаланиш жараёнида олдини олиш тадбирларини амалга ошириш, яъни ёғочнинг нам тортиш манбаларини йўқотиш, конструкциялар қуриши учун шартшароит яратиш, хонани тоза сақлаш зарур ва ҳоказо
Фойдаланилаётган бинолардан захни бартараф этиш
232. Фойдаланилаётган уй-жойлар зах тортишига олиб келувчи, хоналарнинг санитария-гигиена режимини ёмонилаштирувчи ва бино конструкцнялари емнрилишига шароит яратувчи сабаблар қуйидагилардир: ертўлаларни сизот суви ҳамда қор-ёмғир суви босиши; зах қочириш тизимлари ва нам ўтказмайдиган қатламларнинг қониқарсиз аҳволдалиги; иссиқлик ўтказмайдиган қатламнинг етарли эмаслиги ҳамда тусиқ конструкциялар ечимининг нотўғрилиги; том ва сув четлатиш қурилмалари (сув четлатиш қувурлари, уй атрофидаги йўлаклар ва ҳоказолар)нинг носозлиги; хоналардан нотўғри фойдаланиш; иситиш тизиминннг ёмон ишлаши ҳамда хоналарда ҳаво алмашинуви етарли эмаслиги; қувурлар на сантехника асбоб-ускуналаридан сув сизиши; қурилиш материаллари, конструкциялари ва бошқаларнинг бошланғич намлиги юқорилиги/
233. Уй-жойдан фойдаланиш жараёнида тусиқ конструкциялар намиқишига олиб келувчи сабабларни бартараф этиш тадбирлари мунтазам амалга оширилмоғи даркор.
Энг муҳим тадбирларга қуйидагилар киради:
яшаш ва ёрдамчи хоналар, чордоқлар ва ертўлалардаги ҳарорат-намлик ҳамда ҳаво алмашинуви режимини керакли даражада тутиб туриш;
том ва сув четлатиш қурилмалари, девор, ораёпма, қоплама ва полларнинг нам ҳамда сув утказмайдиган қатламларини соз ҳолатда сақлаш;
сантехника тизимларидаги носозликларни ўз вақтида бартараф қилиш;
ташқи тусиқлар музлаб ва хўлланиб қолишига барҳам бериш;
иссиқ қувурлар ҳамда сиртида буғ сувга айланадиган (конденсат) қувурларни иссиқ ўтказмайдиган қилиш;
зах қочириш тизимлари узлуксиз ишлашини таъминлаш;
нам тортган жойларни қуритнш ва хоказо.
234. Сизот сувлар таъсирида деворларнинг пастки қисми зах тортиши пойдевор ва цоколнинг ётиқ ва тик нам ўтказмайдиган қатламларини тиклаш йўли билан бартараф этилмоғи лозим. Деворларни суваш ёки шунга ўхшаш бошқа тадбирлар конструкцияларнинг намлигини пасайтирмайдн, балки намликни вақтинча беркитади, холос.
235. Ертўлаларни сизот сувлар босишидан ҳимояловчи қурилма сифатида сувни шаҳарнинг жала сувларини четлатиш қурилмасига, дарё, анҳор ёки кўлга ташлайдиган дренаж қўлланилиши мумкин. Зах қочириш (дренаж) тизимлари тасдиқланган лойиҳага биноан ётқизилиши керак
236. Дренаждан фойдаланишнинг дастлабки 2—3 йили мобайнида камида йилига икки марта бутун тармоқни кўздан кечириш ва уни ифлосликлардан тозалаш зарур. Кейин бу ишлар тупроқ турига қараб 1—3 йилда бир марта амалга оширилади.
237. Дарё суви тошадиган минтақада жойлашган биноларнинг деразалар тагидаги чуқурлари ва ертўлага кириш жойлари тошқин сувлар энг юқори кўтариладиган даража- дан баландроқ муҳофаза тусиқлари билан ҳимояланган бўлиши керак.
238. Тўсиқ конструкциялари бўлган янги уйларни қуритилишини кучайтириш мақсадида фойдаланишнинг дастлабки 2 йили ичида қишда хоналар ҳарорати камида 20—22 градус (мамлакатимизнинг тегишли туманлари учун ҚМҚ- ларда кўрсатилганидан 2 градус юқори) даражада тутиб турилиши лозим
239. Бинолар ертўласига сизот сувлар киришининг олдини олиш учун лойиҳага мувофиқ хона поли ва деворларига нам ўтказмайдиган қатлам ётқизилиши зарур. Бунда ишлар сифатли бажарилишига алоҳида аҳамият берилмоғи даркор
240. Нам ўтказмайдиган қурилмалар бузилишига сабаб бўлувчи қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш ман этилади (улар нам ўтказмайдиган қатламнинг ҳимояловчи хусусиятларини тиклашни назарда тутувчи лойиҳа асосида бажарилиши керак).
241. Конструкциялардаги захни кетказиш ва сизот сувни бинодан четлатишга оид кўрсатмалар ушбу қоида ва меъёрларнинг тегишли бўлимларида келтирилган
Уй-жойлардаги шовқинни йўқотиш
242. Ҳаво ва зарб шовқини таъсирида хоналар товуш ўтказмаслик хусусиятлари пасайишининг асосий сабаблари қуйидагилардир:
конструкцияларда ва уларнинг қўшни конструкциялар билан туташиш жойларида паррон тешиклар пайдо бўлиши ва зичликнинг бузилиши;
поллар, ораёпмаларда ва улар деворлари ҳамда пардеворларга туташган жойларда товуш ўтказмайдиган қистирмалар, эшик ҳамда дераза ўринларида эгилувчан қистирмалар, қувурлар деворлар, пардеворлар, ораёпмаларни кесиб ўтган жойларда гилзалар йўқлиги ёки борларининг қониқарсиз аҳволдалиги; жиҳозларнинг девор ва ораёпмаларга букир қилиб маҳкамланиши; жиҳоз, механизм ҳамда асбобларни нотўғри созлаш ва ўрнатиш.
243. Уй-жойнинг тўсиқ конструкциялари (квартиралараро деворлар ва пардеворлар, зинапоялар, қаватлараро ораёпмалар, ертўла ва цокол қаватларидаги ҳамда чордоқда жойлашган хоналардаги ораёпмалар)нинг ҳаво ва зарб шовқинлари таъсирида товуш ўтказмаслик хусусиятларири ошириш, шунингдек уйдаги ички муҳандислик жиҳозлари ва ишлаб чиқариш жараёнларидан чиқаётган шовқинни йўқотиш (пасайтириш) ишлари уйни мукаммал таъмирлаш чоғида лойиҳа асосида амалга оширилади
244. Хоналардаги шовқин даражаси энг аввало механизмларни созлаш, жиҳозларни зарур тавсифли амортизаторларга ўрнатиш, қувурлар тагига махсус таянчлар қуйиш, магистралларга эгилувчан қуймалар киритиш, шовқин манбаларини ажратиш ва бошқа йўллар билан шовқинни манбаида камайтириш эвазига пасайтирилиши керак. Агар ана шу ишлар бажарилгандан кейин ҳам хоналардаги шовқин даражаси юқорилигича қолса, тусиқ конструкцияларнииг товуш ўтказмаслик хусусиятларини кучайтириш ёки шовқин манбаларини уй конструкцияларидан ажратилган алоҳида хоналарга олиб чиқиш керак
245. xоналараро пардеворларни ҳам товуш ўтказмайдиган қилиш лозим. Эшикларнинг ёпилиш жойларида махсус шаклли резина, ғовак резина ёки пишиқ юпқа намат (фетр) дан ишланган эгилувчан қистирмаларни ва эшикнииг пастки ёпилиш жойини зичловчи қурилмани ёки резина ёхуд пишиқ юпқа наматдан қилинган ғилофни қўллаш орқали уларнинг товуш ўтказмаслик хусусиятларини анча ошириш мумкин.
246. Лифтлар ишлаганда юзага келувчи шовқинни пасайтириш учун лифт хонасини ҳаракатга келтирувчи двигател ва чиғирларни яхшилаб марказлаш ҳамда уларни оғир пойдеворларга ўрнатиш лозим. Рамалар тагига спиралсимон пружиналар куринишидаги ёки толали рулон материаллар ва резннадан ясалган қистирмалар қўйилади ёхуд улар эркин ҳаракатланувчи пойдеворларга ўрнатилади. Лифт қурилмаси машина бўлимидаги тусиқ ва эшикларнинг товуш ўтказмаслик хусусиятлари юқори бўлмоғи даркор. Эшиклар қўшқават, зич ёпиладиган бўлиши керак. Ишга тушириш панели контактларининг зарблари ҳам шовқин манбаи ҳисобланади.
247. Уй подъездларидаги ташқи кириш эшикларига эшикнинг охиригача ва шовқинсиз ёпилишини таъминловчи амортизаторли эшик ёпиш мосламаларини ўрнатиш тавсия этилади. Эшиклар ва лифт хоналарини уларнинг бешовқин ишлашини таъминлайдиган қурилмалар билан жиҳозлаш тавсия қилинади
248. Шаҳар иморатларини қайта қуришда хоналарни ташқи шовқинлардан муҳофазалаш кўча ҳамда мавзеларни тегишлича жойлаштириш, кўкаламзорлаштириш, шунингдек шаҳар транспортидан ва бошқа манбалардан чиқадиган шовқинни пасайтириш тадбирлари орқали таъминланади.
249. Биноларнинг тусиқ конструкцияларини товуш ўтказмайдиган қилиш, шунингдек товушни ютадиган конструкция ва тусиқлар қуриш ишлари амалдаги 2.01.08-96 ҚМҚ «Шовқиндан ҳимоялаш» кўрсатмаларига қатъи риоя этган ҳолда амалга оширилмоғи лозим.
Ёнғиннинг олдини олиш
250. Печкалар, плиталар, дудбуронлар соз, ёрилмаган, ғиштлари тушиб кетмаган булиши лозим.
251. Ёғоч полдаги печка ва плиталар утхонаси олдига 50X70 сm ўлчамли тунука қопланиши керак. Қурумдан тозалаш жойларига тозалаш эшикчалари ўрнатилмоғи лозим. Шамоллатиш йўллари ва коробларидан дудбурон сифатида фойдаланиш ман этилади.
252. Чордоқдаги дудбуронлар ва бино ташқарисидаги мўрилар сувалган ва оқланган бўлиши керак. Мавжуд дудбуронлар йилда камида икки марта қурумдан тозаланиши керак. Печка ва плиталар патрубка ва дудбуронлар тозалаш санаси махсус журналда қайд этилади.
253. Ўт ёқилган печка ва плиталар эшикчалари ёпиқ бўлиши шарт .Печка плита ва патрубкалар учун печка ўтхонаси яқинида ёғоч ва бошқа ёнувчи материалларни сақлаш ва қуритишга йўл қўйилмайди.
254. Буғ газ ва бошқа қувурларни иситишда очиқ оловдан фойдаланишга йўл қўйилмайди. Бу мақсадлар учун иссиқ сув буғ ва электр энергиясидан фойдаланиш мумкин.
255. Электр ёритиш тармоғини ўтказиш турар жой лойиҳасига мувофиқ бўлиши ва “Электр қурилмаларини ўрнатиш қоидалари” талабларига риоя қилган ҳолда бажарилиши керак.
256. Ёқиб ўчиргичлар ва штепсел розеткалар соз ҳолатда бўлиши керак. Стол лампалари ва иситиш асбоблари учун мўлжалланган штепсел розеткалар осон эрийдиган сақлагичларга эга бўлиши керак.
257. Чордоқларда электр симлари газ қувурларида ўтказилиши даркор.Симларни ёғоч коробларда ўтказиш ман этилади .
258. Электр иситиш асбоблари ёнғинга чидамли тагликга ва парда ёғоч падевор ҳамда бошқа ёнувчи нарсалардан узоқда бўлиши керак.
Турар жой биноларини қишга тайёрлаш
259. Турар жой биноларини қишга тайёрлашнинг асосий шартлари унинг бутун йил давомида тўғри техник фойдаланиш ва ўз вақтида жорий таъмирлашни амалга оширишдир.
260. Уй-жой фонди ва муҳандислик асбобларидан қишки шароитда фойдаланишга тайёрлаш режа-графиги тузилиб у турар жой биносини кузги кўрик натижалари ва ўтган қишки даврда аниқланган камчиликлар ҳисобга олган ҳолда тузилади.
Ҳар бир уй-жой биноси қозонхона ва иссиқлик узелини қишги мавсумга тайёрлаш ишларининг бошланиш ва тугатиш графиги турар жой эгалари билан келишган ҳолда таъмирлаш-фойдаланиш корхонаси томонидан тасдиқланади.
261. Уй-жой фондини қишки шароитда фойдаланиш учун тайёрлашда қуйидагилар керак:
Конструкцияларининг ташқи қисмларида: девор иом чордоқ ораёпмалари техник ертўлалар йўллар дераза ва эшиклар шунингдек иситиш печкалари дудбуронлар газ ўтиш йўллари ҳамда газ билан иситиладиган қурилмаларда аниқланган носозликлар қиш бошлангунига қадар сифатли таъмирлаб бартараф этилиши керак
Қуйидагилар техник соз ҳолатга олиб келинади:уй эгаси ҳудудида жойлашган атмосфера сувларини бинодан чиқариш тармоғи билан таъминланган сув қувурлари шунингдек ертўладан сув чиқариш қувурлари
Ертўла деворлар ва цоколлари ҳамда уларнинг аралаш конструкциялари гидроизоляция асоси билан таъминлаш керак шунингдек ертўла ва чордоқ хоналари меъёрий ҳарорат-намлик тартиби билан таъминланиши керак.
262. Қишга тайёрлашда барча бино ва муҳандислик иншоотларидаги иссиқлик ҳамда иссиқ сувнинг узлуксиз ўтишини таъминлайдиган ҳамма қурилмалар қишга тайёрланади:
Қозонхоналар
Иссиқлик таъминоти ташкилотига хизмат кўрсатиш ҳамда унинг балансида бўлган бинолардаги иссиқлик тармоқлари
Иссиқлик шахобчалари
Иситиш шамоллатиш ва иссиқ сув таъминоти тизими
263. Барча қозонхона иссиқлик узеллари ва шахобчалар иситиш тизимидан сув чиқариш ва тўлдиришда фойдаланиш кўрсатмалари акс эттирилган ҳолда назорат-ўлчаш асбоблари (НЎА) иситиш тизими схемалари ва беркитувчи аппаратуралар билан таъминланади.Бундан ташқари газ хўжалигидаги барча қурилмаларнинг ишлаши ёнғинга қарши асбоблар айниқса уйнинг юқори қаватларидаги мазкур қурилмаларнинг ҳолати ва созлиги текширилиб беркитувчи-сақловчи клапанлар ва қишки тартибда босимни бошқарувчи қурилмалар созланади.
264. Иситиш мавсуми тугагандан сўнг қозонхона иссиқлик тармоғи ва шахобчаларидаги барча иситиш ҳамда иссиқ сув таъминоти тизимидаги барча асбоблар гидравлик босими синоларидан ўтказилиши керак. Синовда аниқланган камчиликлар бартараф этилиши шундан сўнг ускуналар қайта синалиши керак.
Чордоқлар
265. Кўздан кечириш пайтида энг аввало том, марказий иситиш тизимлари қувурлари ва санитария техникаси тизимлари, шамоллатиш қурилмалари, том устига чиқиш туйнуклари, кириш эшиклари ҳамда қопқоқларнинг, шунингдек носозлиги чордоқдаги ҳарорат-намлик режими ёмонлашувига сабаб бўладиган бошқа қурилмаларнинг техник аҳволига эътибор бериш зарур
266. Бинолардан фойдаланиш жараёнида чордоқларда қуйидаги камчиликлар учраши мумкин: қурилиш чиқиндилари ва уй буюмлари қалашиб ётиши; ҳавонинг ҳарорати ва намлиги юқорилиги; томнинг ички юзаларига конденсат ҳамда қиров тушиши; кириш эшиклари ва туйнуклари зич ёпилмаслиги ҳамда уларда зулфин ва қулфлар йўқлиги; том устига чиқиш туйнуклари йуқлиги ёки борларининг шикастланганлиги; томга чиқиладиган нарвонлар йўқлиги; томдан чакка ўтиши, қор тўпланиб қолиши ва ҳоказо.
267. Кўпқаватли уйларда ( 4 қаватли ва ундан баландроқ) чордоққа кириш эшиклари ва туйнуклари, эҳтиёт, босим ва кенгайиш баклари ўрнатилган хоналарга кириш эшиклари ҳар доим қулфланган бўлиши, қулфлар калитларииинг биттаси уй-жойга хизмат кўрсатувчи бошқарувчи ташкилотида сақланиши, иккинчиси эса истаган вақтда чордоққа кириш мумкин бўлиши учун юқори қаватдаги квартиралардан бирида туриши керак.
268. Чордоқда;
ҳарорат илиқ чордоқни тўсиб турувчи конструкцияларга конденсат тушмайдиган, юқори қават шифтннинг сиртида ва полдан 1,5 m баландлнкда ҳарорат ўзгаришининг санитария меъёрлари бузилмаслигини таъминловчи даражада бўлиши лозим;
ҳаво ҳарорати +10 градусдан паст бўлишига руҳсат этилмайди;
зинапоялардан ҳаво кирмаслиги учун чордоққа кириш эшикларини зичловчи қистирмалар билан таъминлаш керак (чордоққа тортиш қудуғидан кириладиган йўл очиш мумкин эмас);
шамоллатиш қудуғи остига сув тўплаш таглиги ўрнатиш, чордоққа қушлар кирмаслиги учун шахтанннг оғзига ўлчамлари 10X10 mm бўлган олинадиган сим тўр қўйиш, шамоллатиш йўлларининг бош қисмига ўлчами 5X5 сm дан кичик бўлмаган муҳофаза тўрлари ўрнатиш лозим;
чордоқдаги муҳандислик коммуникациялари соз ҳолатда бўлишини кузатиш даркор;
илиқ чордоқни кемирувчи ва ҳашаротларга қарши курашувчи махсус санитария хизмати ёрдамида камида йилига 1 марта дезифенкциялаш ва уй эгаси ёки ихтисослашган пудратчи ташкилотнинг кучи билан чангдан тозалаш керак.
269. Чордоққа ҳамма вақт шамол кириб туриши учун туйнукларннинг панжаралари ва бошқа шамоллатиш тешиклари қишда ҳам, ёзда ҳам очиқ туриши зарур.
270. Қушлар кирмаслиги учун арақи (карниз) тешиклари руҳхланган пўлатдан ясалган, олинадиган панжаралар билан жиҳозланади. Бу тешиклардан деворларни таъмирлаётганда кажавалар тросларини осиб қўйиши учун фойдаланиш мумкин
271. Махсус шамоллатиш тешиклари бўлган томларда (9 қаватли ва ундан баландроқ) туйнуклар чордоқни шамоллатишда кам фойда бергани сабабли чордоқни ёритиш ва томга чиқиш учунгина жуда оз миқдорда қолдирилади. Агар чордоқ; том олди ёки ёруғлик ўтказувчи қисмлари орқали ёритиладиган ҳамда томга туйнук оргқали ёки айвондан чиқиш мумкин бўлса, барча туй- нукларни йуцотиш мумкин. Хоналар бўйлаб жойлашган ва барча туйнукларга бориладиган юриш кўприкчалари, шунингдек шамоллатиш йўллари устидан ўтиш куприклари таъмирланиши, агар улар бўлмаса, ўрнатилиши лозим. Юриш кўприкчалари шамоллатиш коробларига таяниб турмаслиги зарур.
272. Чордоқни тоза ва батартиб тутиш, ундаги конструкция ҳамда жиҳозларнннг бутлигини таъминлаш лозим
273. Том ва чордоқда таъмирлаш ишлари ниҳоясига етгач, чордоқни қурилиш материаллари ва жиҳозларидан бўшатиш даркор. Чордоқда устахона ташкил қилиш, ундан қурилиш материаллари ва жиҳозлари, уй-рўзғор буюмларини сақлаш учун фойдаланиш ман этилади.
274. Чордоқда таъмирлаш учун керак бўладиган қишки эшик-деразалар ва кам миқдордаги қурилиш материалларнни сақлашга рухсат берилади. Бунда улар мўрилардан камида 2 м нарига тахланиши ва йўлнн тўсиб қўймаслиги керак.
Ертўлалар ва техникавий ертўлалар
275. Ертўлалар ва техникавий ертўлаларнинг камчиликлари қуйидагилардир: ивирсиганлиги ва ифлосланганлиги; ҳаво намлигининг юқорилиги ҳамда тўсиқ конструкцияларнинг зах тортиши; ертўлани сув босиши; иситиш ва сув таъминоти қувурларининг иссицқ ўтказмайдиган қатлами емирилиши; полларнинг айрим қисмлари емирилиши ва ҳоказо.
276. Ертўлалар ва техникавий ертўлаларни кўздан кечиришда муҳандислик жиҳозларининг техникавий аҳволига, қувурларнинг иссиқ ўтказмайдиган қатламига, деворлар аҳволига ҳамда ҳавонинг харорати ва намлигига алоҳида аҳамият бериш керак
277. Техникавий ертўлаларни кўздан кечиришда уларнинг ўзига ҳос қуйидаги нуқсонларини аниқлаш мумкин:
сув четлатиш новлари ва уй атрофидаги йўлакларнинг қониқарсиз аҳволдалиги;
ишламайдиган, ифлосланган дренаж тизимлари;
шамоллатиш қурилмалари камлиги ёки носозлиги туфайли ҳаво намлигининг ортиши;
шамоллатиш тешикларида панжаралар йуқлиги;
қувурларда конденсат ҳосил бқлиши ва уларнннг занглаши;
санитария техникаси коммуникациялари тагидаги таянчлар ҳамда кўтариб турувчи деворлар ва таянч рамалар пойдеворининг чўкиши;
электр симларининг ҳимояловчи найчалари ва қутичалари занглаши.
278. Техникавий ертўлага книриш эшиклари қулфлаб қўйилиши, калитлар эса уйнинг каттаси ва бошқарувчи ташкилотда сақланиши даркор. Тегишли коммунал хизматлар вакиллари хонага истаган вақтда кириш хуқуқига эга бўлишлари лозим
279. Иситиладиган хоналарда ҳавонинг ҳарорати, намлиги ва алмашиниш карралилиги хоналар (омборхоналар, қизил бурчаклар ва бошқалар)дан фойдаланиш тартибига қараб таъминланади
280. Ертўлалар ва техникавий ертўлалар бутун йил мобайнида ҳаво тортиш йўлларн, дераза хамда цоколдаги шамоллатиш тешиклари ва бошқа қурилмалар ёрдамида мунтазам шамоллатиб турилади.
281. Иситилмайдиган ертўлалар ва техникавий ертўлаларда ҳаво ҳарорати ҳар доим 5 С градусдан паст, ҳавонинг нисбий намлиги 65 фоиздан ортиқ бўлмаслиги ҳамда ҳаво камида бир марта алмашиниши керак.
Биринчи қаватининг ноли бевосита тупроқ устидан қилинган биноларда цоколдаги шамоллатиш тешиклари илиқ ва қуруқ кунлар бошланиши билан очиб қўйилиши ва қишда ёпиб қўйилиши лозим. Қуруқ ва илиқ кунларда ертўлаларни шамоллатиш мақсадга мувофиқдир.
282. Хоналардаги ҳавонинг намлнии ошиб деворлар сиртида конденсат ва моғор ҳосил бўлганда нам тортиш манбалари йўқотилиб, ертўла ёки техникавий ертўланинг дераза ва эшиклар орқали жадал шамоллатилиши таъминланади. Бунда, агар имкони бўлса, дераза ва эшиклар ичига панжарали тавақалар ёкни жалюзалар ўрнатилади. Ертўла ва ертўлалар деворларида тешиклар бўлмаса, зарур ҳолларда цоколда (уйнинг ҳар бир бўлинмасида) камида иккитадан шамоллатиш тешиклари очилади (улар уйнинг қарама-қарши томонларида жойлаштирилади) ва улар жалюзали панжаралар билан жиҳозланади. Баъзи ҳолларда хоналар тортиш вентиляторлари билан таъминланади.
283. Поли иситиладиган биноларнинг биринчи қаватидаги шамоллатиш тешиклари йил мобайнида очиқ туриши керак. Поли иситилмайдиган бинолардаги шамоллатиш тешиклари илиқ ва қуруқ кунлар бошланиши билан очиб қўйилади, совуқ ва нам кунлар бошланиши билан эса ёпиб қўйилади. Қишда (қуруқ ва илиқ кунлардан ташқари) epтÿлa шамоллатилмайди.
284. Ертўла ва ертўлаларда жойлашган иситиш, иссиқ ва совуқ сув таъминоти қувурлари иссиқ тутадиган ҳамда нам ўтказмайдиган материаллар билан ўралади, улар устидан ўтиш жойларида эса полга таянтириб тахта кўприкчалар қурилади.
285. Ертўла хоналарида оқова тик қувурларининг тозалаш тешиклари тагига бетон новлар қилиниб, оқова тармоғига уланиши керак.
286. Техиикавий ертўлада қўшимча пойдеворлар қуриш, epтÿлa хоналарининг баландлигини ошириш, кўтариб турувчи конструкцияларда дераза ва эшик ўринлари очиш, ертўлалар пойдевори ҳамда деворларини таъмирлаш, ертўла хоналарини тўсиб турувчи коиструкцияларни нам ўтказмайдиган қилиш, зах қочириш йўлаклари, ариқларини қуриш ишлари махсус ишлаб чиқилган лойиҳа асосида бажарилади.
18-§. Уй-жой биноларидан алоҳида шароитларда техникавий фойдаланиш
Умумий қоидалар
287. Ушбу бобда чўкадиган тупроқлар, тоғ-кон ишлари олиб борилган ҳудудлар, зилзила жиҳатидан хавфли (сейсмик) ҳудудларда қурилган уй-жой биноларидан техникавий фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятларигина келтирилган.
Тупроғи чўкадиган ҳудудлар
288. Ушбу бўлим талаблари тупроғи чўкиш хусусиятларига эга бўлган жойларда ғишт, йирик блоклар, йирик панеллар ва бошқа материаллардан қурилган уй-жойларга тааллуқлидир.
289. Бино асоси тупроғига мунтазам оз миқдорда сув кирганда ва қувурлар шикастланиши ва ҳоказолар натижасида тупроққа кўп миқдорда сув кирганда унинг пойдевори чўкади (бинонинг оғирлиги тушиши оқибатида тупроқнинг чўкиши батамом барқарорлашгандан кейин ҳам ҳўлланиш таъсирида пойдеворлар қўшимча равишда ўтиради. Бундай ўтириш «чўкиш» деб, бундай хусусиятларга эга бўлган тупроқлар эса «чўкувчи тупроқлар» деб аталади). Биринчи ҳолда пойдеворларнинг чўкиши ойига 1 дан 12 mm гача тезликда юз беради. Иккинчн ҳолда пойдеворларнинг чўкиши чўл ҳудудларида кунига 50 mm га, тоғ олди ҳудудларида эса 250 mm гача етади. Бундай чўкишлар фойдаланишга нисбатан қўйиладиган қўшимча талабларга риоя этишни тақозо қилади. Ана шундагина тупроғи чўкадиган ҳудудлардаги уй-жой фондининг бутлиги таъминланади.
290. Чўкувчи тупроқлардаги биноларни сақлаб қолиш бўйича комиссия бинолардан техникавий фойдаланиш жараёнида:
Бинолар ичидаги ва ташқи тармоқлардаги сув таъминоти ва оқова тармоқлари, иссиқлик таъминоти тизимларидан сув сизиши уй-жойларга хизмат кўрсатувчи коммунал корхона ҳамда ташкилотлар томонидан ўз вақтида бартараф этилишини назорат қилиши лозим.
Мазкур талаб бажарилиши учун яшовчиларга сув таъминоти ва оқова тармоқлари, иссиқлик таъминоти тармоғларида аниқланган сув сизиши ҳамда бошқа носозликлар ҳақида уй-жойдан фойдаланиш ташкилотларига зудлик билан телефон орқали ёки шахсан хабар беришлари кераклиги тўғгрисида йўл-йуриқлар бериш тавсия этилади.
291. Уй жой фондига хизмат кўрсатувчи бошқарувчи ташкилотда уйлар ҳудудида ўтказилган ҳамма тармоқлар плани (чизмаси) бўлиши, чизмада кузатиш қудуқлари, бинога киритиш ва чиқариш қурилмаларининг жойлашуви, алоҳида қисмларда сувни узиб қўйиш имконини берувчи беркитиш қурилмалари ўрнатилган жойлар ҳамда уларнпнг пландаги рақамлари кўрсатилган бўлиши даркор.
Фалокатлар, қувурлар тизимидан сув сизиши, кузатиш ва назорат қудуқлари аҳволини текшириш натижалари ҳамда фалокат юз берганда айрим конструкцияларнинг аҳволи ёзиб бориладиган дафтар қандай юритилаётганини текшириш лозим.
Сув, иссиқлик таъминоти ва оқова қувурлари, барча беркитиш қурилмалари жойлашган кузатув ҳамда назорат қудуқлари, туннель ёки каналларга кириш жойлари, техникавий ертўлаларга яқинлашиш ва кириш қулай бўлишини таъминлаб туриш лозим
Майсазор ва йўлакларга сув сепиб бўлингандан кейин жўмираклар беркитиб қўйилганлигини (бино пойдевори яқинида сув тўпланишининг олдини олиш мақсадида) текшириши зарур
Ҳар бир сув олиш колонкаси атрофидаги майдонча шиббаланиб, асфалтланган, унда тўпланган сув оқова тармоғига оқиб кетадиган бўлиши лозим. Колонканинг конструкцияси қишда сув яхлаб қолмайдиган бўлишини назарда тутмоҳи даркор.
292. Пойдевор чўка бошлаганини ўз вақтида аниқлаш учун унинг чўкиш қиймати бино цоколи ва кўндаланг деворларига ўрнатилган чўкиш маркалари бўйича ўлчаб кўрилиши (нивелирланиши) лозим. Кузатувлар лойиҳа талабларига мувофиқ равишда ташкил қилиниши ва амалга оширилиши керак.
Пойдеворнинг қанча чўкканлиги уй-жойдан фойдаланиш ташкилоти бинони қабул қилиб олгандан сўнг мунтазам равишда ва фойдаланишнинг дастлабки икки йилда камида уч ойда бир марта ўлчаб кўрилиши лозим.
293. Мунтазам кузатувлар ташкил қилингунга қадар пойдеворнинг чўкканлиги бинонинг узунлиги ва эни бўйича турли нуқталарда баландлик кўрсаткичларини реперга боғлаб қўйган ҳолда цоколни, деразатокчаларни нивелирлаш йўли билан аниқланади.
294. Бино конструкцияларни аҳволини умумий кўздан кечириш ушбу Қоида ва меъёрларнинг2-бобида белгиланган муддатларда амалга оширилади.
295. Оқова тармоғи қудуқларининг чиқиш қисми магистрал қувурга уланган жойи созлигини ва магистрал қувурга уланган жойи созлигини ва магистрал қувурига қувурларни ифлослантирувчи қўшилмалар кириб қолишига тўсқинлик қилувчи пандаралар борлигини вақтғвақтида текшириш зарур.
296. Чўкувчи тупроқдаги бино конструкциялари аҳволини кўздан кечиришда дераза ва эшиклар оралиғидаги деворларнинг ёрилган-ёрилмаганлиги аниқланади.
Қишда йирик панелли уйлар чоклари албатта кўздан кечирилиши керак, чунки бу пайтда ҳарорат ўзгаришлари таъсирида алоҳида панелларнинг туташиш жойларида тирқишлар пайдо бўлади. Қуйма қисмлар занглашига олиб келувчи қор-ёмғир суви кирмаслиги учун бу тирқишлар беркитилиши лозим
297. Сантехника жиҳозлари ва уй ичидаги оқова тармоқларини кўздан кечиришга алоҳида эътибор бериш лозим. Бошқарувчи ташкилотлар кўп квартирали уйлардаги оқова тармоқлари камида уч ойда бир марта олдини олиш мақсадида тозалаб турилишини назорат қилиши даркор. Мазкур ҳудудда қор-ёмғир энг кўп ёғадиган давр бошлангунга қадар жала сувларини қабул қилувчи оқова тармоғи кўздан кечирилиши ва тозаланишини (камида йилига икки марта) ҳам назорат қилиш даркор.
298. Уй-жойлар яқинида фойдаланилган сувни одатдаги усулда четлатиладиган ҳаммомлар, кир ювиш корхоналари ва бошқа корхоналар жойлашган бўлса, бу корхоналар сувни тўғри четлатишлари устидан назорат ўрнатилиши керак. Ана шу корхоналар билан уй-жойлар ўртасидаги ернинг намлик ҳолати вақт-вақтида текшириб турилиши лозим.
299. Нотекис чўкишларни текширишда қаватлараро ораёпмалар плиталари ва ригеллари таянч сиртлардан қанчалик силжиганини ўлчашга алоҳида аҳамият берилмоғи зарур. Агар таяниш жойи энг кичик қийматига етган ва нотекис чўкиш ораёпманинг қулашига олиб келиши мумкин бўлса, яшовчилар хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари кўрилиши даркор
Пойдевор нотекис чўкканлиги ва ёрилганлиги аниқланганда тупроқни хўллаётган манба жойлашган ерни аниқлаш (пойдеворнинг энг кўп чуўкан қисми яқиннда) ҳамда 9-Илова кўрсатмаларига биноан ёриқлар ахволини кузатшп учун маёқлар ўрнатиш зарур.
Айрим ҳолларда асоснинг ҳўлланиш манбаини аниқлаш ва йўқотиш учун эксперт мутахассислар ёки ихтисослашган ташкилот жалб қилиниши керак.
300. Бинонинг шикастланган қисмлари, конструкциялари ва бутун бинонннг пухталигини тиклаш ишлари уйдан бундан кейнн фойдаланишда ҳўлланиш манбалари ҳамда чўкиш нуқсонлари пайдо бўлиш эҳтимоли бартараф этилгандан сўнг амалга оширилади.
301. Чўкиш нуқсонлари катталашиш эҳтимоли борлиги эҳтимоли бўлган қолдиқ чўкиш миқдорига қараб аниқланади. Эҳтимоли бўлган чўкиш миқдори эса ҳисоб-китоблар асосида топилган чўкиш миқдори билан ўлчаб топилган чўкиш миқдори орасидаги фарқни кузатувлар материаллари асосида ҳисоблаб чиқиш йўли билан аниқланади
302. Ишларни бажаргандан сўнг алоҳида деформацияланган қисмлар соз ҳолатга келтирилиб бинонинг умумий статик барқарорлиги таъминланади.
303. Ғиштин биноларнинг шикастланган деворлари мустаҳкамлиги лойиҳалар асосида тикланиши лозим. Ёриқлар бўлган жойлардаги синган ғишт мустаҳкамлик кўрсаткичи 100 дан паст бўлмаган бутун ғишт билан цемент қоришмасида алмаштирилади.
Йирик панелли бинолардаги конструкциялар айрим қисмларининг турғунлиги уларни бинонинг энг фазовий мустаҳкам қисмига маҳкамланган металл белбоғлар билан анкер болтлар ёрдамида маҳкамлаш ёки олдиндан зуриқтирилган белбоғлар ўрнатиш (булар бинонинг умумий фазовий мустаҳкамлигини таъминлайди) ёхуд бошқа усуллар воситасида махсус лойиҳалар асосида таъминланиши мумкин.
Алоҳида-алоҳида металл тортқилар ўрнатиш тавсия қилинмайди, чунки улар бинонинг чўкиши катталашганда кўпинча унинг бутунлай қулашига олиб келади. Чўкиш натижасида бинонинг ўзи ёки айрим қисмлари оғиши мумкин бўлган йирик панелли бинонинг мустаҳкамлигини лойиҳалаш ёхуд илмий-тадқиқот ташкилотини жалб этган ҳолда, асос тупроғини атайлаб намлаш йўли билан тиклаш мақсадга мувофиқдир.
304. Чўкувчи тупроқ устига қуриладиган биноларни фойдаланишга қабул қилиб олишнинг ўзига хос томонлари шундаки, бино конструкцияларини қуриш ишлари босқичма-босқич қабул қилинади, шунга кўра сув ва оқова тармоқларини ва иссиқ сув таъминоти қувурларини ўрнатиш ишлари ҳам босқичма-босқич қабул қилинади.
Бунда коммунал корхоналар қуйидагиларга алоҳида эътибор бериши лозим:
ётқизилаётган қувурлар ва шаклдор қисмларнинг аҳволи (дарз кетган, тешилган жойлари ва уларнннг зичлигини бузувчи бошқа нуқсонлари бўлганларини ўрнатишга рухсат этилмайди);
учма-уч бирикиш жойларининг маҳкамланиши (бир қувур иккинчи қувурнинг кенгайган оғзига (раструбига) киргизиб уланадиган бўлса, бирикиш жойларини цемент қоришмаси билан беркитиш (зичлаш) мумкин эмас);
айрим қувурлар, биринчи навбатда, бинолар яқинига ётқизилган қувурлар ишдан чиққанда сувни беркитиб қўйишга имкон берувчи беркитиш қурилмалари ўрнатилганлиги;
сув таъминоти, оқова ва иссиқлик тармоғлари қувурларининг айрим қисмлари синаб кўрилганлиги. Босимли қувурларда босим бор бўлганда улардан 12 соат давомида сув чиқмаслиги керак; босимсиз қувурларда сув устунининг босими бино яқинида жойлашган кузатиш қудуғининг чуқурлигига тенг бўлганда улардан 24 соат мобайнида сув сизмаслиги лозим; бино яқинида жойлашган кузатиш қудуқлари алоҳида — сув тўлдириш йўли бнлан синалади. Агар қудуқлардаги сув сатхи 24 соат ичида пасаймаса, синов натижалари қониқарли саналади;
ариқлар, туннеллар ва новлардан сувни энг паст жойга ёки автоматик тарзда ишга тушадиган насос билан таъминланган қудуқ орқали оқизиш қурилмалари борлиги;
жала натижасида намланган траншеялар ва уй пойдеворлари чўкишининг олдини олиш мақсадида қайта ковланиб, бошқатдан кўмилаётганда ташланган лой тупроқни қатлам-қатлам шиббалаш ишлари сифати; траншеяларни қум, қурилиш чиқиндилари ва чўкадиган бошқа материаллар билан қайта кўмишга рухсат берилмайди.
Тоғ-кон ишлари олиб бориладиган ҳудудлар
305. Ушбу бўлим кўрсатмалари, лойиҳада биноларни ковлаш ишлари таъсиридан ҳимоялаш тадбирлари кўзда тутилганидан қатъий назар, тоғ-кон ишлари олиб бориладигап ҳудудларда жойлашган уй-жойларни фойдаланишга қабул қилиб олиш ҳамда улардан фойдаланишга тааллуқлидир.
Тоғ-кон ишлари таъсиридан ҳимоя қилиш буйича конструктив тадбирлар ўтказиш назарда тутилмаган уй-жойларнинг курилиш ишлари мукаммал таъмирга муҳтож уйлар руйхатига биринчи навбатда киритилади.
Шикастланган уйлар тоғ-кон ишлари олиб борувчи ташкилотлар ҳисобидан олиб борилади.
306. Уй-жойларни фойдаланишга қабул қилиб олпш вақтида уларни ковлаш ишлари таъсиридан ҳимоялаш тадбирларининг бажарилиш сифатига: деформацион силжиш чоклари, қаватлараро темир-бетон ва арматура-тош белбоғларга, пойдеворларнинг темир-бетон белбоғлари ҳамда плиталарига, устунчали пойдеворлар ўртасидаги темир-бетон кашакларга, сув, газ таъминоти ҳамда оқова қувурларини деформация чоклари кесиб ўтмаганлиги ва ҳоказоларга алоҳида эътибор берилиши лозим.
Зилзила жиҳатидан хавфли ҳудудлар (зилзила кучи 6 баллдан ортиқ)
307. Зилзила жиҳатидан хавфли ҳудудларда жойлашган уй-жойларда, зилзила содир бўлганда зуриқишларни қурилиш конструкцияларида қабул қилиш чоралари ва муҳандислик жиҳозларини муҳофазалашда «Сейсмик районларда қурилиш» 2.01.03-96 ҚМҚ талабларига риоя қилиш зарур.
Бу уйлардан зилзилалар ўртасидаги даврда фойдаланиш оддий шароитда фойдаланишдан фарқ қилмайди.
Зилзила хавфи юқори блган ҳудудлардаги биноларни сақлаб қолиш комиссияси зилзила вақтида биноларнннг муҳандислик жиҳозлари ва конструкциялари ишдан чиқишининг олдини олиш (коммунал корхоналар кучи билан) ҳамда тартиб сақлаш ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ва зилзиладан сўнг бинолар ҳамда муҳандислик тармоқларининг шикастланган жойларини таъмирлаш тадбирлари қурилиши устидан назорат қилинишини уюштириши керак.
308. Бинодан фойдаланиш жараёнида ораёпмага тушадиган меъёрий юкни оширишга, бино деворлари ва ораёпмаларида тешиклар очишга, бино деворларидан тортқиларни маҳкамлаш учун фойдаланишга, сув иссиқлик таъминоти ҳамда оқова тармоғи тизимларининг носозлиги туфайли конструкциялар намиқишига, бино яқинидаги ёки ичидаги машиналар ишлашидан конструкцияларнинг ҳаддан ташқари тебранишига рухсат этилмайди ва ҳоказо
309. Навбатдаги (баҳорги ва кузги) кўздан кечиришлар вақтида синч, девор ва ораёпмаларнинг зилзилабардошлигини белгилайдиган асосий кўтариб турувчи конструкциялар, шунингдек даврий намланиши натижасида тобора емириладиган (араьқилар, панжаралар, айвонлар, бинонинг олд томони қопламаси ва бошқалар) ёки буғ сувга айланиши (конденсат) мумкин бўлган шароитда жойлашган (тусиқ конструкциялар, қуйма металл деталлар ва ҳоказо) конструктив қисмлар аҳволини аниқлашга алоҳида аҳамият берилиши зарур.
Ғиштин деворлар, девор панеллари ва блокларида аниқланган айрим ёриқлар, занглаган қуйма металл деталлар ёки занглашдан ҳимояловчи қатламнннг йўқлиги, шунингдек ғишт-тошлари кўчган йиғма қисмлар (деворлар ҳамда ораёпмалар) ўртасидаги чоклар очилиб қолган жойлар конструкциянинг янада шикастланиш хавфини юзага келтирмаса, жорий ва мукаммал таъмирлашга қадар рўйхатга олиниши ҳамда чизмага туширилиши керак. Бу маълумотлар бинони навбатдаги кўздан кечириш, уни мукаммал таъмирлаш лойиҳасини тузиш чоғида ҳисобга олинмоғи лозим.
Кўтариб турувчи конструкцияларда аниқланган жиддий нуқсонлар (деворлардаги қават баландлигидаги паррон ёриқлар, дераза ва эшиклар оралиғидаги деворлардаги ёриқлар, тушамаларнинг силжиши, ораёпмаларнинг эгилиши, йиғма конструкциялар учма-уч бирикиш жойларннинг ёки қуйма деталлар анкерланишининг бузилиши) жойида текшириш асосида лойиҳалаш ташкилоти томонидан тузилган кучайтириш лойиҳаларига биноан бартараф этилиши зарур.
310. Бинодан 20—25 йил фойдаланилгандан кейин кўтариб турувчи конструкцияларининг мустаҳкамлиги ва пухталигини аниқлаш учун ўлчаш аппаратлари билан ҳамда лабораторияда текшириш усулларидан фойдаланиб, уларни синчиклаб текшириш даркор. Тажриба тариқасида қурилган биноларда бундай текширувлар уларни лойиҳалаган ташкилот иштирокида ҳар 5—10 йилда ўтказилмоғи лозим.
Текширув натижалари асосида зилзила жиҳатидан хавфли шароитдаги бинонинг техникавий аҳволини умумий кўздан кечириш далолатномаси (2-иловага қаранг) тузилиб, унда конструкция қисмларининг мустаҳкамлниги лойиҳага мувофиқлиги кўрсатилиши ва бинонинг умумий зилзилабардошлиги хусусида хулосалар берилиши керак. Зарур ҳолларда бино мустаҳкамлигининг пасайиш турини ҳамда зилзила таъсирининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олувчи лойиҳа асосида кучайтирилиши лозим.
311. Биноларда таъмирлаш ишлари олиб боришда қуйидагилар тавсия этилади:
пардеворларни девор ва ораёпмаларга маҳкамланган ёғоч синчда қуриш;
пардеворлар ёғочдан қилинган бўлса, шифтни енгил материал (масалан, фанер)дан ишлаш, истисно тариқасида шифтни металл тўр орқали сувашга рухсат этилади;
ғиштин деворлардаги токчалар, эшик ҳамда дераза ўринлари ва ҳоказоларни беркитишда улар мавжуд ғиштлар билан қулф-калит (связка) бўлиши учун штрабалар (тишлар) ҳосил қилиш ва маркаси 50 дан кам бўлмаган қоришма ишлатиш;
дудбуронларни ташқарига металл синчда чиқариш, уларни том конструкцияларига маҳкамламаслик;
пўлат боғламалари занглаганлиги аниқланган конструкцияларнинг учма-уч бирикиш жойларини зангдан яхшилаб тозалаш, ҳимояловчи модда билан қоплаш ва пухта цемент қоришмаси ёки бетон билан беркитиш;
кўтариб турувчи конструкциялар сувоғидагн ёриқларни конструкциялар тозалангандан ва муҳандис-техник ходим томонидан кўздан кечирилгандан кейингина беркитиш.
312. Зилзила жиҳатидан хавфли ҳудуддаги биноларда бинони мустахкамлиги ва хавфсизлигини таъминлаш учун хоналарни қайта жихозлаш, қайта режалаштириш (перепланировка) ва қайта таъмирлаш “Кўп квартирали уйларида бинони мустахкамлиги ва хавфсизлигини таъминлаш учун хоналарни қайта жихозлаш, қайта режалаштириш (перепланировка) ва қайта таъмирлашни амалга ошириш тартиблари тўғрисидаги Низом” 1.04.05-06 ШНК асосида ман этилади:
деворларда дераза ва эшик ўринлари, токчалар ва ўйиқлар, ораёпмаларда тешиклар очиш;
кўтариб турувчи конструкция қандай аҳволдалигини аниқламасдан туриб ёриқлари ва устки шикастланишларини беркитиш;
лойиҳа асосида кучайтирилиши лозим бўлган конструкцияларни жорий таъмирлаш;
шифтларнинг бетон юзасини, шунингдек йиғма темир-бетон тўшамаларни суваш; фақат қумқоғоз билан ишқалаш ва шпаклёвкалашга рухсат этилади;
деворлар ёки пойдевор орқали ўтган санитария техникаси коммуникацияларини беркитиш;
зилзила кучи 8—9 балл бўлган ҳудудларда газ плиталарини пол ёки деворга маҳкамланмаган ҳолатда қолдириш;
зилзилага қаршн чокларни ғишт-тош ёки бетон билан беркитиш; бу чоклар зилзила бўлганда бинонинг конструктив қисмлари ўзаро силжишига тусқинлик қилмаслиги керак;
темир-бетон қисмлар (устунлар, ригеллар, панеллар, зилзилага қарши белбоғлар ва ҳоказоларни) очиш ҳамда арматурани яланғочлаш;
квартира ханалари(зал, ётокхона) тепасида (пасида) ошхона, хожатхона ва ювиниш хоналарини жойлаштиришни қайта режалаштириш;
ёпиш плиталарига ортиқча юк тушиш мумкин бўлган оғирликларни қайта жойлаштириш;
бинонинг фундаментлари, каркасининг мустахкамлиги ва катиқлигини таъминловчи элементларини узгартириш билан боғлиқ булган қайта жойлаштиришлар;
бинининг ёнғинга қарши секцияларга ажратувчи деворлари ёки тусиқлариниг тешикларини (проем) ёпиш ёки янгидан очиш;
Дераза тиркишларига қапишадиган тусиқларни (юпқа девор) ўрнатиш;
Балка, ригел ва прогонларни мустахкам тутиб турувчи устунларни заифлаштирувчи, том конструкциясини, том ёпқич мосламаларни, санитар тизим қисмларини, томнинг сув ўтказмайдиган қатламларини бутунлигини бузулишига олиб келадиган ишларни бажариш;
Деворлардан утган шомоллатиш, тутин чиқариш, газутиш каналларини ёпилиши ёки қийинлаштиришига олиб келадиган ишларни бажариш;
Хонадонларда чардоқларга чиқувчи тутин темир трубаларни урнатиш;
Ошхонадан яшаш хонасига, хожатхонага ва ювиниш хоналарга эшик очиш;
Марказлашган иситиш тизими стоякларини жойлашиш лойихасини бузиб, лоджия ва балконларга жойлаштириш;
Яшаш хоналарига туғридан-туғри кучадан ёки подъезд зиналардан эшик очиш;
Умум уй инженер тармоқлари (сув-, газ-, иссиқлик-, электр таъминоти) ва шамоллатиш тизимлари техник хусусиятларини бузувчи қайта қурилишлар;
Бинининг Туман архитектори билан келишилмаган фасадини ўзгартириш билан боғлиқ қурилишлар тақиқланади.
313. Зилзила содир бўлганда уй-жой фондини Бошқарувчи ташкилот ёки ХУЖМШ:
Коммунал хизмат(сув, газ,иссиқлиқ, электр таъминоти ва алоқа) вакиллари ХУЖМШ ёки бошқарув ташкилотлари иштирокида зилзила юз берган ҳолатда:
Уйнинг газ таъминоти тизимини ўчириш;
Сув,иссиқлик, электр таъминоти тизимини текшириш ва авария ҳолати аниқланганда бу тизимларни ўчириш;
Ёнғинни олдини олиш чораларини , зарур ҳолларда унинг манбаларини бартараф этиш ва ўт ўчириш командасини чақириш чораларни кўриш;
уйнинг газ таъминоти тизимини узиб кўйиши; иссиқлик, сув ҳамда электр таъминоти тизимларини текшириши ва улар ишдан чиққан бўлса — узиб қўйиши;
ёнғиннинг олдини олиш тадбирларини кўриши ва зарур бўлса, ёнғин манбалари йўқотилишини ташкил қилиши ҳамда ўт ўчирувчиларни чақириши лозим
314. Зилзила жиҳатидан хавфли ҳудудларда бинодан эвакуация қилиш йўллари ҳамиша очиқ бўлиши даркор. Йўлаклар, пешайвонлар, даҳлизлар, зина панжараларидаги одамлар юрадиган йўлларга нарсалар қўйишга рухсат этилмайди. Кириш эшиклари ташқарига бемалол очилиши, бунинг учун эшик тавақаси билан кесакисининг пастки қисми (пол) ўртасидаги тирқиш 2—3 mm дан кичик бўлмаслиги зарур.
Зилзила жиҳатидан хавфли ҳудудлар учун белгиланган техникавий талабларга жавоб бермайдиган лифтлардан зил-зила вақтида одамларни эвакуация қилиш воситаси сифатида фойдаланиш мумкии эмас.
Подъездлар олдидаги йўлаклар ва майдончалардан транспорт доимий турадиган ёки нарсалар сақланадиган жой сифатида фойдаланишга рухсат этилмайди. Бинодан чиқиш жойи яқинидаги ариқлар устига пухта тўшамалар қўйилган бўлиши керак. Йўлак ва йўллар, шунингдек вақтинчалик иншоотлар (саройлар, шийпончалар, тўсиқлар ва шу кабилар) бино деворидан бинонинг баландлигидан 2—3 m узоқ масофада жойлашиши даркор.
315. Зилзиладан кейин уй-жойдан фойдаланиш ташкилотинииг муҳандис-техник ходимлари бино ва унинг жиҳозларини навбатдан ташқари кўздан кечирадилар.
Аниқланган нуқсонлар (ёриқлар) далолатномада муфассал баён этилиши керак. Улардан энг катталарининг узунлиги ва эни қайд этилиши, ўта хавфли ёриқларга маёқлар қўйилиши лозим. Фалокатли ҳолатда деб топилган уйларга одамлар кириши тақиқлаб қўйилмоғи зарур.
Кучли шикастланган уйнинг зилзилабардошлигини ва ундан бундан кейин фойдаланиш мумкинлигини аниқлаш мақсадида уни комиссия жойлардаги давлат хокимияти органлари вакиллари иштирокида текшириши даркор. Тикланиши лозим бўлган бинолар кейинчалик тиклаш ишлари лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилган лойиҳалаш ташкилоти томонидан текширилади.
Комиссия мавжуд шикастланишларини ўрганмасидан ва тегишлича рухсат бермасидан туриб квартираларни уларнинг эгалари таъмирлашига рухсат этилмайди.
316. Қабул комиссияси янги қурилган ва мукаммал таъмирланган уйларни қабул қилиб олаётганда бинонинг, хусусан, кўтариб турувчи деворлари, синчи ҳамда ораёпмаларининг мустаҳкамлиги ва зилзилабардошлигини таъминловчи тадбирлар бажарилганлигига алоҳида эътибор қаратиши зарур.
Пойдеворлар, деворлар қуриш, яхлит темир-бетон қўшилмалар (зилзилага қарши белбоғлар) ўрнатиш, йиғма конструкцияларни учма-уч бириктириш ва ораёпмаларни яхлитлашга оид лойиҳа талаблари алоҳида конструкциялар қурилгандан сўнг дарҳол тузиладиган ёпиқ ишлар далолатномалари билан тасдиқланмоғи лозим
4-боб. Уй-жойдаги муҳандислик жиҳозларидан фойдаланиш қоидалари.
1-§. Марказлашган иситиш тизими
317. Марказлашган иситиш тизими иссиқлик манбаининг турига қараб сув ва ҳаво билан иситадиган бўлиши мумкин. Иситиш мавсумида уйнинг марказлашган иситиш тизимлари ҚМҚ 2.08.01-05 «Уй-жой бинолари», ҚМҚ 2.04.05-97 «Иситиш, шамоллатиш ва ҳавони алмаштириш» асосида узлуксиз ишлаши ва барча хоналарда ҳаво харорати меъёрида бўлишини таъминлаши керак.
318. Ҳарорати 100º Cдан паст бўлган сув билан иситиш барча уй-жой ва фуқаро биноларида марказлашган иситиш сифатида, ҳарорати 100º C градусдан юқори бўлган сув билан иситиш эса фақат ишлаб чиқариш биноларида қўлланилади
319. Тизимни ишга туширишдан олдин бутун тизимнинг яхши ишлаши текширилади; иситиш тизими тик қувурлардаги (стояклардаги) жўмраклар ва иссиқ ва совуқ сув жўмраклари ёрдамида созланади; қувурларнинг қиялиги текширилади ва агар синов тариқасида иситиб кўрганда айрим асбоблар исимаганлиги аниқланса, ҳаво тиқинлари йўқотилади; газ йўллари, мўрилар, дудбуроннинг қозон ўтхонаси билан туташувчи қисми, дудбурон кул ва қурумдан тозаланади; қозонхона ҳамда эски ҳавони чиқариб, янги ҳаво киритадиган шамоллатиш қурилмаси таъмирланади; қозонхонадаги ёритиш қурилмалари (қозон, шиберлар олдидаги, машина бўлимидаги, қозонхонага кираверишдаги электр чироқлар ва қозонхонанинг ўзидаги эгилувчан симли кўчма электр чироқ) текширилиб, соз ҳолатга келтирилади; чўян қозонларнинг эхтиёт бўлинмалари, иситиш асбобларининг қисмлари, шаклдор қисмлар ва тизимни таъмирлаш учун керак бўладиган бошқа материаллар тайёрлаб қўйилади; етарли миқдорда ёқилғи ғамланади; бинонинг шимол томонида термометр ўрнатилади ҳамда қозонхонанинг кўринадиган жойига тизим чизмаси, ташқи харорат ҳар хил бўлганда, қозондаги сув ҳарорати жадвали, қозон ҳамда моторларга хизмат кўрсатиш йуриқномаси, ички тартиб қоидалари, ўтёқарларнинг иш жадвали, носозлик бригадаси, тез тиббий ёрдам кўрсатиш ва ёнғиндан сақлаш ташкилотларининг телефон рақамлари осиб қўйилади
320. Қишда қозонларни ишга туширишдан олдин уларнинг ишлашга ва ўт ёқишга тайёрлиги текширилади; иситиш мавсуми мобайнида қозонхона, ўтхонага қараш, ёқилғини тежаш ва хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя этилиши назорат қилинади; ички тармоқ, иситиш асбоблари (иситиш мавсуми давомида камида икки марта), кенгайиш идишлари ва магистрал қувурлар (камида ойига бир марта), қозонлар, насослар, моторлар, шамоллатиш қурилмалари ва тизимнинг бошқа ускуналари (камида ҳафтасига бир марта) мунтазам кўздан кечирилади; аниқланган камчиликлар кечиктирмай бартараф қилинади, тизимнинг яхши ишлаши ҳамда барча хоналарда ҳаво ҳарорати меъёрида бўлиши доим кузатиб турилади.
321. Иситиш тизими бино хоналаридаги ҳаво ҳарорати мусбат бўлганда ишга туширилиши керак
322. Иситиш тизимини синовдан ўтказиш (ташқи ҳаво ҳарорати мусбат бўлганда) ишлари узатувчи магистраллардаги сув ҳарорати 60º C градусдан паст бўлмаганда амалга оширилиши, бунда ҳамма иситиш асбоблари бир текис исиши лозим.
Ташқи ҳаво ҳарорати манфий бўлганда тизимни синовдан ўтказиш ишлари иссиқлик манбаининг ҳарорати синов вақтидаги ташқи ҳаво ҳароратига боғлиқ бўлган, аммо 50 º C градусдан паст бўлмаган ҳароратида амалга оширилади
323. Иситиш тизимларини синовдан ўтказиш ишлари 7 соат давомида амалга оширилиши лозим
324. Марказлашган иситиш тизими қозонлар ва кенгайиш бакларини узиб қўйган ҳолда – 1,25 иш босимига тенг гидравлик босим билан синалади. Аммо тизимнинг энг пастки нуқтасида гидравлик босим 0,2 МPа (2 kgf/сm2) дан паст бўлмаслиги керак. Иссиқлик энергияси маркази (ТЭЦ)га уланадиган иситиш тизимларини синаш босими тегишли ТЭЦ билан келишиб олиниши, лекин тизимга ўрнатилган асбоблар учун рухсат этилган энг юқори босимдан ортиқ бўлмаслиги лозим.
325. Иситиш мавсуми тугагандан сўнг, бартараф қилиниши керак бўлган нуқсонлар рўйхати тузилади, зарур таъмирлаш ишлари бажарилади, тизим икки-уч марта сув тўлдириш ва бўшатиш йўли билан ювиб тозаланади ва иситиб кўрилади
326. Иситиш тизимидан фойдаланувчи шахслар иситиш даври мобайнида уни 4-иловада кўрсатилган муддатларда кўздан кечиришлари зарур
327. Уйда яшовчилар ва чилангарларга махсус рухсатсиз иситиш асбоблари бўлинмалари сонини кўпайтириш ёки озайтиришга, шунингдек иситиш радиаторлари учун токчалар қуришга рухсат этилмайди. Иситиш асбоблари сирти ҳажмидаги барча ўзгартиришлар иситиш тизимининг ижро чизмаларида акс эттирилмоғи даркор
328. Иситиш тизими жиддий ишдан чиқанда, яъни айрим қисмларини узиб қўйиб, нуқсонини бартараф қилишга эришиб бўлмаганда, шунингдек opқага қайтиш магистралида сувнинг ҳарорати 5º C градусгача пасайган, ташқи ҳаво ҳарорати 0º C градусдан паст бўлган ҳоллардагина иситиш мавсуми даврида марказий иситиш тизимини сувдан бўшатишга рухсат этилади. Уй-жой квартираларида бўлгани каби қозонхоналар, ташқи магистрал каналлар ва ертўлаларда ҳам сув сизиши зудлик билан бартараф этилиши шарт, чунки қўшимча тўлдирилган сув қувурларнинг ичидан занглаб емирилиш жараёнини кучайтиради. Шу сабабли ҳам фақат жуда зарур ҳолларда пўлат қувурлар жойлашган яхлит иситиш қисмлари бўлган панелли тизимдан сувни чиқариб юбориш ва кайта тўлдиришга рухсат берилади
329. Иссиқ сув ва opқага қайтиш магистраллари коллекторларининг қопқоқларида ушбу қопқоқлар қайси тизим ва магистралга тааллуқлиги ёзиб қўйилган маълумотлар бўлиши керак
330. Автоматик ҳаво четлаткичлари (ҳаво тўплагич орқали) бўлмаган, сув тепадан тарқаладиган иситиш тизимларидан ҳаво камида 2 ҳафтада бир марта чиқариб юборилиши лозим; автоматик ҳаво четлаткичларнинг иши камида ойига бир марта текширилиши зарур.
Сув пастдан тарқаладиган тизимлардаги қаво, иситиш мавсумининг бошида ва тизим таъмирлангандан кейин тизимни ишга тушириш чоғида юқори қаватлардаги иситиш асбобларининг чиқариш қурилмаларидан чиқариб юборилиши керак; иситиш мавсуми давомида юқори қаватлар асбобларида ҳаво борлиги текшириб турилади
331. Локал қозонлар “Саноатгеоконтехназорат “ Давлат инспекцияси тасдиқлаган «Правил устройства и безопасной эксплуатации водогрейных котлов с температурой нагрева воды не свыше 388º К (115º С) и паровых котлов с давлением пара не более 0,07 МPа (0,7 kgf/сm²)”, талабларига мувофиқ ўрнатилади.
332. Уй- жой биноларини исситиш, шамоллатиш ва ҳавосини алмаштириш «Ўй-жой бинолари” 2.08.01-05 ШНҚ ва « Исситиш, шамоллатиш ва ҳавони алмаштириш” 2.04.05-97 ҚМҚ га мувофиқ, сифат сертефикатига эга бўлган электрисситгич асбоблари билан уй-жойларни иситиш “Узгосэнергонадзор” инспекцияси талабларига биноан фойдаланилади.
Бутунлай иситиш мақсадлари учун электр энергиясини бериш электр энергияси таъминоти ташкилотларининг розилиги билан берилиш керак.
2-§. Иссиқ сув таъминоти
333. Яшовчиларни иссиқ сув билан узлуксиз таъминлаш учун иссиқ сув таъминоти тизимидан фойдаланиш жараёнида аниқланган носозликлар зудлик билан бартараф этилиши, жорий таъмирлаш чоғида бартараф қилинмаган нуқсонлар рўйхати ҳар йили тузилиши керак.
Иссиқлик таъминоти ташкилотлари билан иссиқлик энергияси истеъмолчилари- хонадонлар мулкдорлари ўртасидаги ўзаромуносабатлар билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-қарорининг 1-иловасига мувофиқ тасдиқланган “ Кўп квартирали уйларни иситиш буйича хизмат кўрсатиш қоидалари” билан тартибга солинади.
Белгиланган муддатларда иссиқ; сув таъминоти ускуналари ва қувурлари олдини олиш мақсадида кўздан кечирилиши, қувурларнинг тиқилиб қолган жойлари кечиктирмай бартараф қилиниши ва иссиқ сув сизишига йўл қўйилмаслиги, бунда сув олиш жўмраклари ҳамда сув аралаштиргичлардаги қистирмалар алмаштирилиши лозим
335. Сув иситиладиган қурилма (бойлер) ва бурама найча (змеевик)лар қасмоқ ҳамда чўкмалардан мунтазам тозалаб турилиши, қувурларнинг қўзғатувчи агрегатлари, қопқоқлари, сув олиш арматураси ҳамда айрим қисмлари таъмирланиши, уларнинг баъзилари алмаштирилиши керак.
336. 2014 йил 15 июлдаги “ Кўп квартирали уйларни иситиш буйича хизмат кўрсатиш қоидалари” буйича уй-жой мулдорлари ўртасида тушунтириш ишлари ўтказилиши керак.
Достарыңызбен бөлісу: |