X касб-ҳунар мактаби


-§. ЧАҚИРУВГА ҚАДАР БОШЛАНҒИЧ ТАЙЁРГАРЛИК РАҲБАРИ



бет6/34
Дата27.05.2023
өлшемі109.67 Kb.
#474337
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34
Касб хунар мактаби лавозим вазифалари 2020 й

6-§. ЧАҚИРУВГА ҚАДАР БОШЛАНҒИЧ ТАЙЁРГАРЛИК РАҲБАРИ


Лавозим вазифалари: Ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялайди, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг шонли анъаналарини ўрганишни ташкиллаштиради, тасдиқланган дастурларга мувофиқ равишда ўқувчиларни чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик жумладан, тиббий тайёргарлигини амалга оширади, ўқув машғулотларини ўтказади, ўқувчиларнинг давоматини, ўқув материалини ўзлаштиришини назорат қилади, жисмоний тарбия ўқитувчилари билан биргаликда ҳарбий спорт ўйинлари мусобақаларини ўтказади, ҳарбий касб асосларини ўрганиш бўйича тўгаракни бошқаради, туман (шаҳар) ҳарбий мудофаа бўлимларига ўқувчиларнинг чақириққача ҳарбий ҳисобга олишни амалга оширади, фавқулотда вазиятларда фуқаро муҳофазаси ва ҳимояси бўйича тадбирларни амалга оширади.
Билиши лозим: Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида», «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат», «Мудофаа тўғрисида»ги қонунларини, хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни.
Малака талаблари: Махсус ҳарбий-педагогик йўналишда олий маълумот, захирадаги офицер.

7-§. Жисмоний тарбия раҳбари

т/р

Лавозим номи

ММСК
бўйича коди

Ходимлар тоифаси

Таълимнинг энг паст даражаси

2383

Жисмоний тарбия раҳбари

2320

мутахассис

О/М

Лавозим вазифалари:
Ўқувчиларнинг жисмоний тарбияси ва соғломлаштириш ишлари бўйича ўқув, факультатив ва дарсдан ташқари машғулотларни ташкил этиш;
жисмоний тарбия ва спорт фани ўқитувчилари ишини бошқариш, ҳар бир гуруҳ учун жисмоний тарбия машғулотлари жадвалини тузиш, давомат ва ўзлаштиришни назорат қилиш;
ўқув-тарбиявий ва соғломлаштириш ишларини ташкил этиш, ўқувчилар соғлиғи ҳолатини кузатиб бориш, жисмоний тарбиянинг илғор ва самарадор воситалари, усуллари ва шаклларини татбиқ этиш;
соғлиқни сақлаш ташкилотлари томонидан ўқувчилар соғлиғини текширишда қатнашиш, муассаса ва жамоат ташкилотларини оммавий спорт тадбирларига жалб этиш;
спорт ўйинларини ўтказишни ташкил этиш, спорт иншоотлари, инвентарларидан фойдаланиш ва спортни ривожлантириш учун бюджетдан ажратилган молиявий маблағлардан мақбул фойдаланишни таъминлаш;
жисмоний тарбия ва спорт бўйича ўқитувчиларнинг малакасини оширишни ташкил этиш.
Билиши керак:
жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича услубий ҳужжатларини;
педагогика, психология, жисмоний тарбия назарияси методикасини, ўсмирлар физиологияси ва анатомиясини, санитария ва гигиена талаблари ва қоидаларини;
ўқувчилар соғлигини ҳимоялашни, спорт–соғломлаштириш тадбирларини ўтказишни;
ҳисобот ҳужжатларни расмийлаштириш ва тузиш тартибини, замонавий ва ҳалқ спорт ўйинлари талаблари ва қоидаларини.
Малака талаблари:
тегишли йўналиш бўйичаолий маълумот, иш стажи талаб этилмайди;
ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши.



Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет