8-§. Психолог
т/р
|
Лавозим номи
|
ММСК
бўйича коди
|
Ходимлар тоифаси
|
Таълимнинг энг паст даражаси
|
2291
|
Психолог
|
2444
|
мутахассис
|
О/М
|
Лавозим вазифалари:
ўқувчиларнинг муассасаларда тарбиялаш ва ўқитиш жараёнида руҳий, жисмоний ва ижтимоий фаровонлигини муҳофаза қилишга йўналтирилган касбий фаолиятни амалга ошириш;
Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияга мувофиқ шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилишга кўмаклашиш, касб-ҳунар мактаби ижтимоий соҳасини уйғунлаштиришга кўмаклашиш ва ижтимоий жиҳатдан кўника олмаслик ҳоллари юзага келишининг олдини олиш бўйича тадбирларни амалга ошириш;
касб-ҳунар мактабининг меъёрий-услубий ҳужжатларига мос ҳолда ижтимоий-психологик хизматни ташкил қилиш, ўқувчиларга махсус методикалар асосида психологик-педагогик ва ижтимоий-психологик ташхис қўйиш, ўқувчи шахсини ривожланишига таъсир қилувчи омилларни аниқлаш;
ўқувчилар ривожланишига тўсқинлик қилаётган омилларни аниқлаш ва турли кўринишдаги психологик ёрдам (психокоррекция, реабилитация ва маслаҳат) бериш бўйича тадбирларни амалга ошириш, ўқувчилар, ота-оналар (қонуний вакиллар), педагогик жамоага аниқ муаммоларни ҳал қилишда ёрдам бериш;
турли йўналиш ва мақсадлардаги психологик диагностикани ўтказиш, руҳий, жисмоний ва ақлий, қобилият, мойиллик, имконият каби сифатларни аниқлаш учун тестлар ўтказиш, тест натижаларини таҳлил қилиш ва баҳолаш;
ўқитувчилар жамоаси ва ота-оналарга ўқувчиларнинг шахс ва ижтимоий жиҳатдан ривожланиши муаммолари бўйича йўналиш бериш мақсадида ўрганиш натижаларига кўра психологик-педагогик хулоса тузиш;
ўқувчилар шахсининг индивидуал ва ёши, жинсини ҳисобга олиб таълим фаолиятини ривожлантирувчи ва тузатувчи дастурларни режалаштириш ва ишлаб чиқишда иштирок этиш, уларда ҳаётий ва касбга йўналиш олишнинг турли вазиятларига мослашувчанликка тайёргарликни ривожлантиришга кўмаклашиш;
иқтидорли ўқувчиларни психологик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг ривожланиши ва изланишларига кўмаклашиш;
ўқувчиларнинг ривожланишидаги (ақлий, жисмоний, ҳиссий), турли кўринишдаги ижтимоий ривожланишидаги муаммосини аниқлаш ва уларни психологик-педагогик жиҳатдан тузатишни амалга ошириш;
ўқувчиларнинг ёши билан боғлиқ, психологик ва жисмоний ривожланишини ҳисобга олган ҳолда фойдаланилаёган педагогик технологиялар, ўқитиш услублари ва воситаларининг имкониятлари ва чекловларини таҳлил қилиш;
таълим дастурларини амалга оширишнинг барча даражаларига нисбатан таълим жараёнини ташкил этишнинг мазмуни ва шаклларини изчиллигини таъминловчи таълим мухитини лойиҳалаштириш бўйича психологик тавсияларни ишлаб чиқиш;
замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан (АКТ) фойдаланган ҳолда таълим дастурини ўзлаштиришнинг шахсий ва метапредмет натижаларини мониторингини ўтказиш;
педагог ва маъмурий ходимлар, ўқувчиларнинг ота-оналари (қонуний вакиллари)ни психологик-педагогик компетентлилигини ривожлантиришга қаратилган қўшимча таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
ўқувчиларнинг ёши билан боғлиқ, психологик ва жисмоний хусусиятларига мувофиқ равишда индивидуал ўқув режалар ишлаб чиқиш, таълим ва тарбиянинг энг мақбул педагогик технологияларини таҳлил қилиш ва танлаш;
ўқувчилар, педагогик жамоа, ота-оналарнинг психологик ва жинсий тарбия маданиятини шакллантириш;
ўқувчилар, педагогик ходимлар, ота-оналарнинг ижтимоий-психологик хабардорлик даражасини оширишга йўналтирилган психологияни амалда қўллаш, касб-ҳунар мактабининг ривожланиши масалаларида маслаҳатлар бериш.
Билиши керак:
Таълимга оид Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини, “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунини;
умумий ва ижтимоий психология, ёш психологияси, тиббиёт психологияси, болалар нейропсихологияси асосларини, жамоадаги ижтимоий-психологик муҳитга таъсир кўрсатувчи омилларни;
психодиагностиканинг назарияси, методологияси, психодиагностик услубларнинг таснифи, уларнинг имкониятлари ва чекловлари, уларга қўйиладиган талаблар;
психодиагностика ютуқларини, индивидуал фарқ психологиясини, дефектология асосларини, психотерапия, психогигиена, касбга йўналтириш ва меҳнат психологиясини;
ташхислаш методологияси ва методикасини, психопатология, индивидуал ва гуруҳлар бўйича касбга маслаҳат беришнинг замонавий методларини, ўқувчининг меъёрий ва нотўғри ривожланишини ташхислаш ва тузатишни, хулқ этикаси ва маданиятини;
таълим дастурларини ўзлаштиришда, ривожланишда ва ижтимоий мослашувда қийинчиликларга дуч келаётган соғлиги жихатдан имконияти чекланган шахслар, ўқувчилар, жумладан белгиланган тартибда айбланувчилар ёки судланувчилар деб тан олинган ёки жиноят қурбони ёки гувоҳи бўлган вояга етмаган ўқувчиларнинг хусусиятларини инобатга олган холда касб-ҳунар мактабида психологнинг вазифалари ва тамойиллари;
тадқиқот ишларини ўтказиш технологиясини, тадқиқот натижаларини компьютерда қайта ишлашни, психодиагностиканинг долзарб илмий маълумотларини;
жамоада ижобий ижтимоий-психологик иқлимни шакллантириш ва сақлаб туришнинг замонавия назариялари, хавфсиз ва қулай таълим мухитини лойихалаштириш технологиялари ва усуллари;
мутахассисларнинг “касбий чарчаши (зўриқиш)нинг” олдини олиш назарияси ва услублари, педагогик жамоанинг психологик ортиқча юкламаси (зўриқиши)ни пайдо бўлиши сабаблари, олдини олиш ва бартараф этиш услублари;
ўқувчиларнинг меҳнат муҳофазаси, соғлиғини сақлаш, касбга йўналтириш масалаларини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатлар ва уларнинг ижтимоий муҳофазасини;
энг муҳим муаммоларни аниқлай олиши ва уларни ҳал қилишнинг самарали йўлларини топишни;
лавозим мажбуриятлари доирасига кирувчи масалалар бўйича мажлислар, суҳбатлар ўтказиш, маслаҳатлар беришни.
Малака талаблари:
камида бакалавр даражасидаги махсус психологик ёки олий педагогик маълумот;
амалий иш стажи талаб қилинмайди;
хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши.
Достарыңызбен бөлісу: |