9-§. Котиба
т/р
|
Лавозим номи
|
ММСК
бўйича коди
|
Ходимлар тоифаси
|
Таълимнинг энг паст даражаси
|
2390
|
Котиба
|
4115
|
Техник ходим
|
ЎМКҲТ
|
Лавозим вазифалари:
Котиба лавозимига тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш мактаб директори томонидан амалга оширилади.
фаолиятида меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги, ёнғиндан сақланиш ва унинг олдини олиш қоидалари ва меъёрлари, шунингдек касб-ҳунар мактаби Устави ва бошқа ҳуқуқий далолатномалар (жумладан ички тартиб, директорнинг буйруқ ва қарорлари ва амалдаги лавозим йўриқномаси), меҳнат шартномасига асосан иш юритиш;
ҳужжатлар юритилишини таъминлаш, буйруқлар, хизмат хатлари ва шу каби ҳужжатларни тайёрлаш, белгиланган тартибда расмийлаштириш ва тегишли ташкилотларга юборилишини ташкил этиш;
ҳужжатларни тўғри юритиш, имзо учун тақдим этиш ва шартномаларнинг яроқлилигини текшириш, электрон ва ёзма шаклда жўнатма (почта) қабул қилиш ва узатиш, уни кўздан кечириш ва раҳбариятга топшириш учун масъул;
ахборот ёки маълумот қабул қилиш ва узатиш (раҳбарнинг топшириғи бўйича), раҳбарият иштирокидаги йиғилишлар учун зарур маълумот, ахборот ва ҳужжатлар тайёрлаш, йиғилиш жараёни ва унинг натижаларини ҳужжатлаштиришни амалга оширади;
ҳужжатларни расмийлаштириш, раҳбариятга келган фуқаролар қабулини ташкил этиш.
фуқаролар мурожаати, ҳужжатлар қайд этиш ҳақида махсус китоб юритиш, телефонограмма, модемограммаларни қабул қилиш ва жўнатиш, мажлис баённомаларини расмийлаштириш.
Билиши керак:
жамоа шартномаси, ички меҳнат тартиби, меҳнатни муҳофаза қилиш, ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларини, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш;
ҳужжатлаштиришда қўлланиладиган ҳисоблаш техникаси, алоқа ва коммуникация воситаларини юритиш; этика қоидалари; ишлаб чиқариш санитарияси ваёнғин хавфсизлиги қоидалари меъёрларини билиш;
Малака талаблари:
ўрта-махсус маълумот,стаж талаб этилмайди;
ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши.
Достарыңызбен бөлісу: |