194
КУННАЗАРОВА Ш.М.
(НУКУС, УЗБЕКИСТАН)
ҚОРАҚАЛПОҚ ХАЛҚ ЭРТАКЛАРИ ТИЛИДА ҚАРҒИШ ЖАНРИ
Инсон туйғулари ва кайфиятига боғлиқ салбий истак маъносидаги сўзлар
халқ орасида қарғиш сўзлар дейилади.
Қарғиш сўзлар қачон вужудга келади ва қай вақт ишлатилади?
Улар кимдур бирорта кишига ёмонлик, зўравонлик, ноҳақлик
қилганда
пайдо бўлиб, унга салбий тилак, истакларни тилаш туфайли объектга қарши
ишлатилади. Шу тариқа тилда қарғиш сўзлар вужудга келиб, улар инсоннинг
ҳаёти мабойнида бирга яшайди.
Қарғиш сўзлар объектга ўтадиган ва ўтмайдиган бўлиб иккига бўлинади.
Объектга ўтадиган қарғишларда ислом динигача бўлган
тушунчалар ва диний
эътиқодларни ўзида мужассам этган сўзлар ишлатилади. Уларга «ў дунёю бу
дунёда ёруғлиқ кўрмай ўткир» сингари қарғишлар мисол бўлади.
1
Тилимиздаги «гўрида тинч ётмасин», «гўрида тик турсин», «гўр азобини
тортсин» сингари қарғишлар халқ удумлари билан боғлиқ. Масалан, дафн
маросимидаги удумларда марҳум уйдан чиқарилиб жанозаси ўқилмасидан
аввал уломалар унинг фарзандлари, агар фарзанди бўлмасалар яқин кишисини
чақириб, марҳумнинг бу дунёда кимнандир қарзи бўлса, шу қарзни тўлашни
зиммасига олиш-олмаслигини сўрайдилар. Агар улар ўз зиммасига олсалар,
қарз шу инсонга ўтган. Қарзини ҳеч ким тўлашни истамаса, у марҳумнинг
ўзида қолиб, оқиратда қийналиб «гўр азобига» гирифдор бўлади деген
тушунчани ислом таълимоти асносида халқ қабул қилган. Ушбу удум эртак
тилида ҳам берилган. Масалан: Ал, Жаман
бул жер уйқы бермейди деп
уйқыламай ояў жатырса, бир жылаған даўыс шығады. Жаман орнынан түргелип
даўыс шыққан жаққа қарап жүреди. Қойымшылықтың ишинде бир тири адам
өли адамды шырқыратып сабап атырғанын көреди. Жылаған даўыс өли
адамның даўысы екен. Жаман тири адамнан:
- Бул бийшараның қандай жазығы бар, неге сабап атырсаң?,-деп сорайды.
- Меннен бул киси өлмесинен бурын бир тиллә қарыз алып еди, оны
төлемей өлип кетти. Сол қарызым ушын күнде күн батқаннан таң атқанға дейин
сабайман, ол жылайды,-деп жуўап береди (Жаман күйеў, 15-бет).
Ушбу мисолда тирик инсоннинг мурдани савалаши муболаға тариқасида
берилган. Бу ерда «кимдир бу дунёдан қарздор бўлиб ўтсалар, охиратда гўр
азобига муфтало бўлади» деган тушунчани акс эттирган ва халқ тилидаги «гўр
озобига гирифдор бўлгир» қарғиши шу тариқа пайдо бўлган бўлса ажабмас.
Ота-она ўз
фарзандини қанча қарғамасин, барибир яхши тилакни тилаб
«ҳа, ер йўтмагур, сен бахтсиз бўлгунча мен ҳар нарса бўлай» сингари сўзларни
1
Эшбоева Ф. Қарғиш жанри ҳақида айрим мулоҳазалар. Ўзбек тили ва адабиёти журн..№2, 2008, Б. 68-69
195
ишлатади. Бундай қарғишлар объектга ўтмайдиган қарғишлар сирасига киради.
2
Эртак тилида ишлатилган «жувонмарг» сўзи тожикча ёш маъносидаги
жувон сўзи билан ўлим маъносидаги марг сўзларининг бирикмасидан пайдо
бўлиб, «ёш пайтида қайтиш бўлгур» маъносини ифодалайди
3
.
Тилда ушбу сўзга боғлиқ «жувонмарг кетти» сўз бирикмаси ишлатилиб,
ўнинг маъноси тожик тилидаги маъносига мос.
Жувонмарг сўзи кўйдаги мисолда маъно жиҳатидан кенгайиб, ёмон
тилак, қарғиш сифатида ишлатилади: Ғарры көздиң ашыўына шыдамай үлкен
еки баласына қарап:
-Жаңағы жүўернемекти услап алып келип алдымда
өлтирмесеңлер, сизлерге ырза емеспен,-дейди (Батыр бала, 33-бет).
Мисолдаги «жувонмарг» сўзи қарғиш маъносида «ёш ўлиб кетсин» деган
тилакни билдирган.
Шунингдек, тилдаги «заңғар» сўзи ёмон истак, қарғаш маъносини
билдиргандек туюлади: Атын таптың,
тонын таптың, енди қызын тап,
бәтшағар, егер буны таппасаң туқымқурт боласаң,
заңғар!,-деди (Гүлзәмзе, 45-
бет).
«Заңғар» сўзи тожикча қотин маъносидаги занг отига бузуқ, енгил табиат
маъносидаги ғор сифатининг бирикмасидан пайдо бўлиб, «ғор қотин»
маъносини билдиради
4
.
Ушбу сўз ғор қотин маъносини билдирса ҳам у эртак тилида эркак
кишига нисбатан ишлатилган. Шунга кўра, «заңғар» сўзи кўп маъноли сўз
бўлса эҳтимол деб тахмин қиламиз.
Бир сўз билан икки ва ундан кўп предметларнинг аталиши натижасида
тил структурасининг ихчамлилиги таъминланади. Бу ҳалот кўп маъноли
сўзларга ҳосдир. Чунончи, ушбу сўз эртак
тилида инсонлардан бошқа
жанзодларга ҳам ишлатилган. Масалан: -
Заңғарлар, жеп рәҳәтин көрдиңиз,
енди мийнетин көриўге нәўбет жетти,-деп қонып турған шыбынлардың үстине
пышақ пенен урады (Еки дос, 296-бет).
Бәңгилер күтә кейип етип отырғанда бирин-бири қуўып баратырған еки
көк ғарға өтеди. –Ҳәй
заңғар, кейниндеги қуўып баратырған ғарға күшли екен,
меники,- дейди биринши бәңги (Бәңгилер, 288-бет).
Мисолларнинг биринчисида ушбу сўз чивинларга айтилса, иккинчисида
ажабланиш маъносини билдиради. Бу ҳол заңғар сўзининг кўчма
маънода
келганидан даракдир.
Сўзнинг асосий маъносига нисбатан ўнинг кўчма маъноси тасирчан,
образли ва баъдияти кучли бўлиб келади
5
Шу тариқа биз, «заңғар» сўзи маъно жиҳатидан кенгайиб кўчма маънода
– қарғиш, ўндов сўз маъносида ишлатилган деб хулоса қиламиз.
Достарыңызбен бөлісу: