2
Бухоро д авлат университети тад қиқотчи-изланувчиси
Аннотация. Илмий мақолада содда гап ва сўз-гапларнинг систем-структур талқини,
лексик-семантик ва функционал жихатлари, кесимлилик кўрсатгичлари ва алоҳида
ғайритабиий хусусиятлари ҳамда муаммолари ҳақида атрофлича муносабат билдирилган.
Калит сўзлар: кесимлик кўрсаткичлари, сўз-гаплар, грамматик шаклланган гаплар,
модал, ундов, тасдиқ-инкор сўзлар, лексик-синтактик бирликлар, кесимлик маънолари
Ўзбек тилшунослигининг кейинги тадқиқотларида содда гап моҳияти ва унинг
лисоний қурилиш қолипи кесимлик кўрсаткичлари билан шаклланган атов бирлигида
кўрилди. Бундай содда гапларнинг феъл-кесим ва от-кесим асосида морфологик
воситалар иштирок этганлиги боис уларга “грамматик шаклланган гаплар” [қисқ. ГШГ]
тарзида [WPm] лисоний рамз қабул қилинди. Шундан сўнг систем тилшунослик
йўналишида [6, 5-10] қатор тадқиқот ишлари [М.Абузалова, М.Саидова, С.Назарова,
Ш.Акрамов, Р.Абдуллаева, М.Қурбонова] ва гап синтаксиси билан боғлиқ илмий
адабиётлар намоён бўла бошланди [10, 42-47].
Бироқ тилшуносликда грамматик шаклланган гаплар сингари гап парадигмаларига
тушмайдиган морфологик кўрсаткичлар билан шаклланмаган, предикатив муносабат
ифодалаб, предикатив шакл – кесимлик кўрсаткичлари қабул қилмайдиган ва гап
бўлаклари билан бирика олмайдиган нутқий ҳосилаларни [WPm] қолипи тизимига солиб
бўлмаслиги равшан кўринди [2, 3-127]. Бундай нутқий ҳосилалар анъанавий
тилшуносликда ҳам Аюб Ғуломов, Мазлума Асқарова, Ғани Абдураҳмонов, Шавкат
Раҳматуллаев, Эргаш Шодмонов, Рихсиниса Комилжонова, Бозорбой Ўринбоев, Ҳалима
Болтабоева, Саидзода Усмонов, Сано Саидов, Абдурауф Сайфуллаев, Ғани Зикриллаев,
шунингдек, А.Ҳазратқулов, С.Маматов ва бошқа тадқиқотчиларнинг илмий ишларида
модал сўзлар, ундовлар
ва
тасдиқ-инкор
формага эга бўлган сўзлар ҳеч қандай
морфологик қўшимчаларсиз тугалланган гап бўлиб кела олиши эътироф этилган эди [7,
165
Достарыңызбен бөлісу: |