“TOPICAL ISSUES OF TEACHING FOREIGN LANGUAGES’’
Republican scientific-practical online conference on March 17-18, 2021.
Web: https://econferenceglobe.com
иерархик тарзда ўсиб чиққан. Шунга кўра модалларнинг маъновий таркиби жуда хилма-
хил. Тасдиқ-инкорлар: 1) тасдиқлар ва 2) инкорларга, таклиф-хитоблар: 1) таклиф-
ишора, 2) хитоб-буйруқ маъновий гуруҳларга, ундов сўзлар эса: 1) ундаш-чақириш, 2)
ҳис-ҳаяжон маъновий қисмларга ажратилган.
Содда гапнинг бўлинишида [W
P
] қолипли гаплар ҳам лексика, ҳам синтаксисга бир
хил алоқадор. Уларнинг лексикага алоқадорлиги – сўз-гаплар лексик сатҳига
мансублигида бўлса, синтаксисга алоқадорлиги уларнинг лексик маъносида кесимлик
маънолари мужассам бўлганлигидадир. Шунинг учун ҳам улар ҳеч қандай ёрдамчи
воситаларсиз алоҳида гап бўлиб кела олади. Бундан англашиладики, тилшунослик учун
муҳим бўлган лингвистик бирликларга системавий ёндашишнинг вужудга келиши ва
тобора ривожланиб бораётганлиги, тилнинг барча сатҳ бирликларини ана шу усул билан
қайта тадқиқ этиш зарурияти туғилган ва ўзбек тилида сўз-гапларнинг системавий
тадқиқига алоҳида эътибор берилган. Уларнинг семантик-функционал типлари,
шаклланиш динамикаси ўрганилган. Аниқроғи, тилшуносликда ҳеч бир туркумга
киритилмайдиган, алоҳида сўз-гаплар сифатида талқин этиладиган
модал, ундов, тасдиқ-
инкор
маъноли сўзлар, гап қурилишида алоҳидалиги билан морфологик шаклланган
гаплардан фарқланадиган нутқий ҳодисалар чегараси ажратилган. Сўз-гапларнинг ўзига
хос табиати, унинг хусусиятлари, ўзи билан ёндош ўхшашлик ва фарқият аниқланган.
Умуман олганда, лексика ва синтаксис оралиғидаги гетероген ҳодисалар тизим сифатида
таҳлил қилинган [2, 3-137].
Морфологик жиҳатдан сўзлар асосан уч туркумга ажратилади.
Биринчи
– мустақил сўз
туркумлари,
иккинчи
– ёрдами сўзлар, учинчиси сўз-гаплар. Сўз-гаплар, бу кўпинча
морфология, лексикология, семантика ва синтаксис ўртасидаги ҳодисалардир. Сўз-гаплар
морфологияда лексика билан синтаксисни боғлаб туради. Синтаксисда алоҳида гап
қурилиши сифатида эътироф этилади. Таъкидлаш жоизки, тилшуносликда, айниқса,
морфологияда
мустақил, ёрдамчи
ва
сўз-гаплар
дейиш янгилик эмас. В.В.Виноградовда
мустақил, ёрдамчи ва предикатив сўзлар
деган тушунча [3, 79 - 80], Р.Сайфуллаевда эса
учинчи бўлак вазифасида келиши мумкин бўлган алоҳида сўзлар кўпроқ кириш сўз,
кириш гап, киритма вазифасида кела олиши таъкидланган [9, 16-38]. Шу маънода ўзбек
грамматикасида ҳам «сўз-гап», “кириш сўз”, “кириш гап”, “киритма” тарзида берилган.
Бундай сўзлар моҳиятан морфология ва синтаксис ўртасида коммуникатив нутқий
мувозанатда туради. Шунинг учун ҳам бундай берилиши хато эмас.
Демак, лексик сатҳ ва синтактик сатҳни ўрганиш, қоришиқ диффуз ҳодисаларни ўзида акс
этган “сўз-гаплар” ҳодисаси систем тилшунослик назариясини ўрганиш жараёнида
168
Достарыңызбен бөлісу: |