Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган



бет68/112
Дата03.01.2022
өлшемі1.78 Mb.
#451945
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   112
Хўжалик муомалаларининг мазмуни

Счётларнинг боғланиши


Дебет


Кредит

1

Капитал қўйилмалар соҳасида банд бўлган ходимларга меҳнат ҳақи ҳисобланди


0810-0890

6710

2

ТМЗларни тайёрлаш ва сотиб олиш муомалалари бўйича меҳнат ҳақи ҳисобланди


1010-1120, 2910-2990

6710

3

ТМЗларни тайёрлаш ва сотиб олиш муомалалари бўйича меҳнат ҳақи ҳисобланди (1510-счёт қўлланилганда)


1510

6710

4

Асосий ишлаб чиқариш, ёрдамчи ишлаб чиқариш, умумишлаб чиқариш цехлари, яроқсиз маҳсулотни тўғирлаш ва хизмат кўрсатувчи хўжаликлар ишчиларига меҳнат ҳақи суммалари ҳисобланди


2010, 2310, 2510, 2610, 2710

6710

5

Маҳсулот сотишда, бошқарув ва бошқа муомалаларда банд бўлган ходимларга меҳнат ҳақи ҳисобланди


9410-9430

6710

6

Келгуси давр харажатларига киритиладиган ишлар учун меҳнат ҳақи ҳисобланди (мавсумий тармоқларда ва бошқалар)


3190

6710

7

Асосий воситаларни ҳисобдан чиқариш жараёнлари бўйича ҳисобланган меҳнат ҳақи


9210

6710

8

Ортиқча тўланган суммалар (меҳнат ҳақи ва ҳоказолар) кассага қайтарилди


5010

6710

9

Табиий офатлар, ёнғинларни бартараф қилиш билан боғлиқ бўлган ишчиларга меҳнат ҳақи ҳисобланди


9720

6710

10

Ходимларга бир марталик мукофот ҳисобланди


9430

6710

11

Маҳсулот, иш, хизматлар қиймати корхона ишчиларидан ушлаб қолинди


6710

4790

12

Ходимларга ҳисобланган суммалар кассадан тўланди (меҳнат ҳақи, мукофотлар ва ҳоказо)


6710

5010

13

Ҳисобдор шахсларнинг қайтармаган бўнак суммалари ушлаб қолинди


6710

4220-4290

14

Акцияларга обуна бўйича мажбуриятлар қопланди


6710

4610

15

Кредитга сотиб олинган товарлар учун ҳисоб-китоблар бўйича навбатдаги тўловлар ишчилардан ушлаб қолинди


6710

4710

16

Айбдор ишчиларнинг меҳнат ҳақи суммасидан етказилган моддий зарарлар суммаси ушлаб қолинди


6710

4730



9-§. Қисқа муддатли кредитлар ва

қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6800)
290. Корхона томонидан Ўзбекистон Республикаси ва чет элдаги банклар ва қарз берувчилардан сўмда ва чет эл валютасида олинган турли қисқа муддатли (12 ой муддатгача) кредит ва қарзларнинг ҳолатлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:

6810 “Қисқа муддатли банк кредитлари”;

6820 “Қисқа муддатли қарзлар”;

6830 “Тўланадиган облигациялар”;

6840 “Тўланадиган векселлар”.
291. 6810 “Қисқа муддатли банк кредитлари” счётида корхонанинг банклардан олган турли қисқа муддатли кредитлари ҳисобга олинади.

Олинган қисқа муддатли банк кредитларининг суммалари 6810 “Қисқа муддатли банк кредитлари” счётининг кредитида ва пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида акс эттирилади.

Қайтарилган қисқа муддатли банк кредитлари суммаси 6810 “Қисқа муддатли банк кредитлари” счётининг дебет томонида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.

6810 “Қисқа муддатли банк кредитлари” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир кредитни тақдим этган банк, кредит суммаси, муддати бўйича алоҳида юритилади.


292. 6820 “Қисқа муддатли қарзлар” счётида Ўзбекистон Республикаси ва чет элдаги қарз берувчилардан (банкдан ташқари) 12 ойдан кўп бўлмаган муддатга олинган қарзлар ҳисобга олинади.

Қарз берувчилардан (банкдан ташқари) тушган маблағлар пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебети ва 6820 “Қисқа муддатли қарзлар” счётининг кредити бўйича қайд қилиб борилади.

Олинган қарзларни қайтариш 6820 “Қисқа муддатли қарзлар” счётининг дебетида ва пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредитида акс эттирилади.

6820 “Қисқа муддатли қарзлар” счёти бўйича аналитик ҳисоб қарз берувчилар ва қарзларни қайтариш муддати бўйича алоҳида юритилади.


293. 6830 “Тўланадиган облигациялар” счётида тўлов муддати 12 ойдан ортиқ бўлмаган облигацияларни муомалага чиқариш ҳисобига корхонага жалб этилган маблағлар ҳисобга олинади. Агар маблағларни жалб қилиш облигацияларни номинал қийматидан юқори баҳога сотиш йўли билан амалга оширилса, унда облигацияларни сотиш баҳоси билан номинал қиймати ўртасидаги фарқ 6220 “Мукофот (устама)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар” счётининг кредитида ҳисобга олинади.

6830 “Тўланадиган облигациялар” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир облигация тури ва уни қоплаш муддати бўйича алоҳида юритилади.


294. 6840 “Тўланадиган векселлар” счётида қоплаш муддати 12 ойдан ортиқ бўлмаган берилган векселлар ҳисобга олинади.

Корхонада берилган векселларни ҳисобга олиш муомалалари 6840 “Тўланадиган векселлар” счётининг кредити ва пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебети томонида акс эттирилади.

Вексель бўйича муомалалар натижасида қарз берувчидан олинган пул маблағларининг корхона томонидан қайтарилиши 6840 “Тўланадиган векселлар” счётининг дебетида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.

6840 “Тўланадиган векселлар” счёти бўйича аналитик ҳисоб векселлар ҳисобини амалга оширадиган банклар, вексель ушловчилар ва ҳар бир вексель бўйича алоҳида юритилади.


295. Қисқа муддатли кредитлар ва қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6800)нинг бошқа счётлар билан боғланиши:


Т/р



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   112




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет