7.5. АХБОРОТЛАШТИРИШ БОСҚИЧЛАРИ ВА ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
Таянч иборалар ва атамалар: «Ахборот инқилоблари», ахборот технологиялари, компьютерлаштириш, қоғозли ахборотлар, замонавий ахборот технологиялари, ҳисоблаш техникаси, алоқа воситалари, фан ва техника ютуғи, цивилизация, катта ҳажмдаги ахборотлар.
Мавзунинг матни: Ахборотлаштириш босқичлари ва янги ахборот технологиялари.
Инсоният тарихида бир неча бор «Ахборот инқилоблари» рўй бергани ҳеч кимга сир эмас. Фан ва техника тараққиёти билан боғлиқ бўлган ахборотлар ўзгаришига бир эътибор берайлик. Техникадаги дастлабки, яъни буғ дивигители, ички ёнув дивигителларининг яратилишлари энергияни қайта ташкил қилишга оид машиналарга асосланган эди ва булар туфайли жамиятни саноатлаштириш бошланади. Бу соҳада иккинчи туб бурилиш олимлар томонидан атом энергиясининг «жиловланиши» ва фазони забт этишига киришиш бўлади. Умуман олганда, кишилик жамиятида ахборотлаштиришдаги туб бирлашмаларини қуйидаги учтаси ахборотлаштиришнинг мазмун – моҳиятини тубдан ўзгартириб юборади:
Биринчидан биринчиси ёзувнинг пайдо бўлишидир. Бунда маълумотлар асосида жамланган ахборотлар ҳосил қилинади. Буларда, асосан, ахборотларни қайд қилиш жараёни пайдо бўлади: миқдорларни, воқеа ва ҳодисалар ҳақидаги ахборотларни керакли жойларга узатиш (тарқатиш) механизми пайдо бўлди ва ахборотларни йиғишимконияти туғилди. Натижада кутубхоналар, архивлар, фондлар ва шу каби ахборотларни жамлаш марказларини пайдо қилиш шакллана бошлади. Туб бурулишнинг иккинчиси эса, бу китоб босиб чиқаришни механизациялаштириш билан боғлиқ бўлади.
Агарда ёзувни ва булар асосида китобни пайдо қилиш «фан маориф санъат»ни интеграцияси асосидан келиб чиқиб, ушбу тизимнинг такомиллашувига сабаб бўлган бўлса, ахборотлаштиришдаги иккинчи туб бурилиш бу – тизимни саноатлаштиришни ҳам ўз ичига олади, яъни босмахона соҳасини вужудга келтиради ва шу тарзда жамиятни ахборотлаштириш инсон ақлий фаолияти маҳсули сифатида жамият тараққиёти билан мос равишда юксалиб бора бошлади.
Инсоният ижод маҳсули бўлмиш, энергия, электр энергия, телефон, телеграф, автомабилсозлик, авиация ва шу кабиларнинг юзага келиши билан боғлиқ транспорт ҳаракатидаги тезликларнинг икки – уч марта ошиши ҳам ахборотларни йиғиш, узатишларни (тарқатишларни) кучайтирди. Демак саноат технологияларидаги ўзгаришлар мос равишда ахборот технологияларидаги ўзгаришларни ҳам юзага чиқариб турди.
Бундан кўринадики, ҳаётнинг турли жабҳаларини ахборотлар билан мунтазам таъминлаш ахборот технологияларида ҳам сифат ўзгаришларни юзага келтиради ва бу ўз навбатида ўша жамиятнинг ҳам ахборотлаштирилишитни билдиради.
Ахборотлаштириш соҳасидаги туб бурулишларнинг ниҳоятда аҳамиятлиси, яъни ҳақиқий инқилобий тусдаги ахборотлаштириш, бу элктрон ҳисоблаш машиналар базасидаги фан ва техника инқилобини ўз ичига олади. Бу туб бурулишни биз учунчи бурилиш деб атадик.
Бу учула ҳолатдаги ахборотлаштиришда қатъий чегара йўқ, бу жараён турмушимиз турли жабҳаларида, яъни бошқарувда, фанда, техникада, таълимда, тарбияда, иқтисодиётда, санъатда ва ижтимоий тараққиётнинг бошқа турли соҳаларида кенг тарқалмоқда.
Демак, ахборотлаштириш ахборот жараёнларини ривожлантириш восита ва шароитларининг бутун мажмуа бўлиб, тегишли техник базани яратиш, ташкилий – иқтисодий ислоҳатларни ишлаб чиқишни ўз ичига олувчи компьютерлаштиришга кенгроқ ёндашувни назарда тутади. Шу асосида турли хил ижтимоий тизимлар фаолият юритишнинг ахборотли асослари яратилади. Қоғозли ахборотларнинг йўл қўйиладиган доираларда «Одам - компьютер» мулоқатли тизимлар билан алмаштирилиши, инсонлар фаолиятида янги ахборот тизимларни яратишга имкон беради. Шуни таъкидлаш лозимки 1970 йилларгача компьютерлаштириш кенг ривож топмаганлиги сабабли ҳам жамиятни ахборотлаштириш ҳаётий эҳтиёж эмас эди. Бешинчи авлод компьютерларининг пайдо бўлиши, бу соҳадаги ишларни жонлантириб юборди. Эндиги ҳаёт нафақат ахборотлар, ахборот технологиялари, балки ахборот тизимларини ҳам яратишни тақоза этиб қолди ва улардан билимлар базаси, вазифалар, мантиқий хулосаларни ечувчи машина каби хизмат тизимларини ҳам ўз ичига олишини талаб қилмоқда. Бу талабларни ҳал қилиш эса ижтимоий ислоҳатларга боғлиқдир.
Бугунги кунда биз яшаб, фаолият кўрсатаётган жамиятимизни ахборот жамияти деб атала бошланди. Ҳисоблаш техникаси ва алоқаси воситаларининг кенг ривожланиши, катта ҳажмдаги ахборотларни тезкорликда йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш ва узатиш имкониятлари туғилади. Ахборот технологиялари ва улардан оқилона фойдаланиш туфайли инсонни ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш фаолияти унинг кундалик мулоқат соҳаси дунё цивилизацияси ишлаб чиққан тажриба, билимлар ва маънавий қадриятларни жалб этиш ҳисобига чиндан ҳам бехад кенгаймоқда.
Ахборотлаштириш фақатгина фан ва техника ютуғи бўлмасдан, балки улар таълим, тарбия, санъат, тиббиёт, иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, саноат ва шу кабилар ривожланишининг муҳим омилига айланмоқда. Айниқса, бугунга келиб ҳисоблаш техникаси ва алоқа воситалари асосида ахборотларни тўплаш, сақлаш ва керакли манбаларга узатишнинг замонавий усуллари компьютерлаштирилган усуллари, замонавий ахборот технологиялари пайдо бўлди.
Бу янги ахборот технологиялари, ахборотларни қабул қилиш, қайта ишлаш билан шуғулланади ва натижада янги (фойдаланувчига керакли кўринишдаги) ахборотни компьютерлар ёрдамида ишлаб чиқилади. Умуман олганда замонавий ахборот технологияси деганда қандай яратиш фаолиятини амалга оширувчи компьютер ва унда жорий этилган дастурий таъминот назарда тутилади.
Мавзуни ўзлаштиришни таъминлашга оид саволлар:
-
«Ахборот инқилоблари»нинг мазмун моҳиятини қандай белгиланади?
-
туб бурулишлар деганда нимани тушунасиз?
-
ахборот технологияларининг таълимдаги афзалликлари нимада?
-
ахборотни компьютер ёрдамида ишлаб чиқиш қандай амалга оширилади?
-
замонавий ахборот технологиялари деганда қандай жараён тушунилади?
Мавзу бўйича мустаҳкам эсда сақлаб қолишга оид маълумотлар:
-
умуман олганда, кишилик жамиятида ахборотлаштиришдаги туб бурулишларини қуйидаги учтаси ахборотлаштиришнинг мазмун – моҳиятни тубдан ўзгартириб юборди:
Биринчиси ёзувнинг пайдо бўлиши;
Иккинчиси китоб босиб чиқаришни механизациялаштириш;
Учунчиси электрон ҳисоблаш машиналар базасидаги фан ва техника инқилоби;
-
ахборотлаштириш ахборот жараёнларини ривожлантириш восита ва шароитларининг бутун мажмуи бўлиб, тегишли техник базани яратиш, ташкилий – иқтисодий ислоҳатларни ишлаб чиқишни ўз ичига олувчи компьютерлаштиришга кенгроқ ёндашишни назарда тутади;
-
янги ахборот технологиялари, ахборотларни қабул қилиш, қайта ишлаш билан шуғулланади ва натижада янги (фойдаланувчига керакли кўринишдаги) ахборотни компьютерлар ёрдамида ишлаб чиқилади. Умуман олганда, янги ахборот технологияси деганда қандайдир яратиш фаолиятини амалга оширувчи компьютер ва унда жорий этилган дастурий таъминот назарда тутилади.
Мавзу бўйича муаммоли саволлар ва топшириқлар:
-
маълумотларни узатиш ахборотлаштиришда қандай аҳамият касб этади ва у қандай воситалар асосида амалга оширилади?
-
энергиянинг бир турдан иккинчи турга айланишининг мазмун – моҳияти юксалишига инқилобий тус берди. Буни асослаб у ҳақида ёзма маълумотнома тайёрланг;
-
янги ахборот технологияларидаги яратувчилик фаолияти деганда нимани тушунасиз?
-
янги ахборот технологияларининг таълимни ахборотлаштиришдаги роли ва ўрни ҳақида маълумотнома тайёрланг.
Тадқиқотчига мавзу материалларидан ижодий фаолиятда фойдаланишга тавсиялар:
-
ҳар қандай ижодий фаолиятда тадқиқот объектига мос маълумотлар тўпланиши ва уларнинг керакли ахборотларга айлантириши илмий тадқиқот ишида муҳим босқичдир. Шу сабабли илмий тадқиқот ишида доимо асосий маълумотлар деган таснифлаш ишлари ниҳоятда зарур;
-
илмий тадқиқот ишида янги ахборот технологияларидан фойдаланиб билимлар банкини ташкил этишга ҳаракат қилинг, чунки бу ижодий фаолиятда мустаҳкам интеллектуал дидактик асос бўла олади;
-
ахборотлаштиришда замонавий компьютерлардан фойдаланишга алоҳида аҳамият қаратиш керак. Бунга сабаб илмий тадқиқот ишидаги ихтиёрий катта ҳажимдаги маълумотларни улар хотирасида сақлаш ва қайта ишлаш мумкин.
Мавзуни ўзлаштиришда фойдаланиш мумкин бўлган адабиётлар рўйхати:
1. Тўрақулов Х.А., Файзиматов Б. Н., Убайдуллаев С., Тўрақулов О.Х., Ҳамидов Ж.А. Техника фанларини ўқитишга янги педагогик технологияларни қўллашнинг илмий – педагогик асослари. – Фарғона: Техника, 2002. – 186 б.
2. Тўрақулов Х.А. Илмий ижодиёт методологияси. – Тошкент: Фан, 2006. – 252 б.
3. Тўрақулов Х.А. Педагогик тадқиқотларда ахборот тизимлари ва технологиялари. – Тошкент: Фан, 2007. – 248 б.
7.6. АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
Таянч иборалар ва атамалар: авиация, электр, магнит, машина, автоматлаштириш, маълумотлар, маълумотларни қайта ишлаш, бошқарув, таълимнинг автоматлаштирилган тизими, дастурий таъминот тизими, автоматлаштирилган ахборот технологияси, компьютер графикаси, мультимедиа, физиологик ва психологик қобилиятлар.
Мавзуни матни: Автоматлаштирилган ахборот технологиялари:
Бугунги кунимиз ва унга мос турмуш тарзимизда маълумот, ахборот, ахборот технологиялари, ахборот тизимлари, компьютер-лаштириш, автоматлаштириш, технологиялаштириш, маълумотларни қайта ишлашнинг автоматлаштирилган тизими, таълимни автоматлаштирилган тизими, автоматлаштирилган бошқарув тизими каби тушунчалар тўлиқ истеъмолга кириб бормоқда.
Аввало, ушбу соҳадаги маълумотлар ва уларнинг жамиятни ахборотлаштиришда асосий манба эканлигига бир эътиборни қаратайлик. Олимларнинг тахминича, ерда ҳаёт 2 миллиард йил илгари пайдо бўлган. Ана шу давр ичида тирик мавжудод, яшаш учун курашиб, мавжуд шароитларга мослашиб бугунги кундаги ҳолатгача келиб турибди.
Табиатнинг энг мукаммал маҳсули бўлмиш одам, атроф-муҳит ва унинг таъсири билан яшайди. Табиатга таъсир ўтказишга уринади ва баъзида уни уддалайди ҳам. Бундай одамларни жамиятдаги доно намоёндалар, деб атаса бўлади, чунки улар қадимданоқ тирик организмларнинг баъзи органларини, уларнинг фаолияти ва хислатларини ўрганиш билан шуғулланганлар ва улар орқали олинган маълумотларни техника маълумотларини ҳал қилиш вақтида қўллашга ҳаракат қилганлар. Уларнинг баъзиларини кўрсатиб ўтамиз.
-
Авиацияни ҳосил бўлишида қушларнинг учишини кузатиб, одамга қанот ҳадя қилишларга бўлган уринишлар (леонардо да винчи, н.е.жуковсикий, журжоний ва бошқалар).
-
Электр ва магнит тизимининг ҳосил бўлишида олимларнинг тирик организмлар устида олиб борган тажрибалари (м.б.ломоносов, л.гальвани, г.л.гельмголц ва бошқалар).
-
Денгиз қисқичбақаси кўриш рецепторларини ўрганиб, инженерлар (мутахассислар) унинг кўриш технологиясидан телевидениеда аниқ тасвир ҳосил қилишда фойдаланмоқда.
-
«кейинги пайтларда қурбақа кўзи ажойиб хусусиятларга эга эканлиги аниқланди. Жумладан, у худди табиий ҳисоблаш машинасидек ишлар экан. Қурбақа кўзи ташқаридан келаётган ахборотнинг табиий белгиларини ажратиб, уларни тартибга солади ҳамда қурбақанинг кундалик ҳаёти учун муҳим бўлган ахборотларнигина мияга етказиб беради. Ҳозир олимлар қурбақа кўзи асосида яратилган сунъий кўз ёрдамида ер сунъий йўл-дошларини кузатиш системаларини яратишда фойдаланмоқдалар» [3].
-
1938 йилда олимлар кўршапалак устида тажриба ўтказиб, уларнинг оддий товушмас, балки инсон қулоғи илғамайдиган ультратовуш чиқарашини аниқлади. Натижада, турли фан олимлари ҳамкорликда ишлаш натижасида радарни яратдилар.
-
«инсонга 300 миллионга яқин сезги рецепторлари – ҳужайралар хизмат қилади, улардан 0,5 миллиони таъм билиш, 3 миллиони оғриқ, 10 мингги иссиқ, 100 мингги совуқ, 10 миллиони ҳид билишга хизмат қилади. Бу сезги ҳужайралари мия билан 3 миллион асаб толалари орқали бирлашади» [42].
Бундай жараёнларда катта аҳамият касб этувчи одам миясининг оғирлиги ўртача бор-йўғи 1,2 кг.га тенг бўлиб, у 10-15 миллиард нерв ҳужайралар–нейронлардан ташкил топган.
Олимларимиз мия функцияси тартибини ўрганиш ёрдамида эҳмларни яратишга эришдилар ва улар олдига ким тез ҳисоблайди, ким яхши ва катта ҳажмдаги маълумотни эслаб қолади, ким жараён ва ҳодисаларни бошқаришга тез қарор қабул қила олади? Каби қатор саволларни қўйди.
Бугунги кунда бу қатор саволларга «сунъий интеллект» номли кибернетик фанлар туркумига кирувчи йўналиш аниқ жавоб беради.
Ҳозирги вақтда олимлар эҳмларни аввалдан мўлжалланган ҳар қандай ҳисобни бажара оладиган қилишга уринмоқдалар. Олимлар тафаккур механизмларини энг замонавий компьютерлар конструктив хусусиятларида қидирмоқдалар ва натижада миянинг кўпчилик хусусиятлари эҳмларга ўтиб бормоқда. Улар қуйидагилар:
-
ўқишга ўрганиш (дастурий таъминот асосида)
-
керакли ҳисоблар кетма-кетлигини тиклаш (алгоритм ва дастур асосида);
-
машинанинг шахмат ўйнаши;
-
машинанинг мусиқа ижро этиши;
-
разрядли спортсменлар ўртасида мусобақалар ўтказилиши ва ҳокозолар.
Юқоридаги табиатдан (тирик организмлардан) олинган маълумотлар асосида техник муаммолар ечими топилишига келтирилган мисоллар таҳлили шуни кўрсатадики, одамзот пайдо бўлгандан бошлаб, улар маълумотлар билан иш кўриб келганлар ва улар асосида ахборотлар (технологиялари ва тизимлари ҳам) яратилиб, автоматлаштирилган ахборот технологиялари ва тизимларини яратишга эришилган экан.
Автоматлаштириш – бунда инсоният турмуш тарзидаги ўз иш фаолиятини кескин тезлаштиришга қаратилган фаолият бўлиб, бу функциялар механизм ва машиналар зиммасиги юклатиш жараёни ҳукм суради. Демак, инсон фаолияти жараёнида ва айниқса белгиланган (режалаштирилган) фаолиятни тез амалга оширишда автоматлаштиришнинг роли беқиёс экан. Улар асосида ахборот тизимлари ва технологияларидан фойдаланган ҳолда бошқариш ҳам автоматлашади. Бундай жараёнларнинг зарурати асосан қуйидаги ҳолатларда сезилади:
-
объектлар бўйича олинган маълумотларни таҳлил қилишда инсоннинг физиологик ва психологик қобилиятлари қаралаётган жараённи бошқариш учун етарли бўлмаганда;
-
бошқарув шароити, муҳити, ҳолати ва шу кабилари инсон саломатлиги ва ҳаётига салбий таъсир қиладиган бўлса ёки ўта мураккаб шароитлар рўй берадиган бўлса;
-
бошқарув вариантларини тезкор танлаш зарурати туғилса ва унга мажбур бўлса (космик кемалар ҳаракатини бошқариш, ядро реакторлари ишини бошқариш ва ҳ.к.);
-
бошқарув ишида янада юқори малакалироқ (тезроқ ишловни) ишлашни талаб қилинса;
-
бошқариладиган жараён ўта танг бўлиб, уни бошқаришга ўта тезкор қарор қабул қилиш бўлганда;
-
бошқариладиган жараёнларда авария ҳолати юз бериши мумкин бўлганда ва ундан чиқиб кетиш талаби қўйилса ва ҳ.к.
Мазкур ишнинг дастлабки қисмларида маълумотлар, маълумотлар базалари, ахборотлар, ахборотлар банки, технологиялаштириш, ахборот тизимлари ва технологиялари каби тушунчалар таърифлари келтирилган эди. Энди автоматлаштирилган технологиялар ҳақидаги маълумотларни қисқача маъносига тўхтаймиз. Улар қуйидагилар:
-
маълумотларни қайта ишлашнинг автоматлаштирилган тизими – бу тадқиқ этилаётган жараён ёки ҳодисанинг тасвирловчи маълумотларни қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва сақлашга қулай ҳолга келтирувчи ҳисоблаш тизимидир;
-
таълимнинг автоматлаштирилган тизими – бу таълим жараёнида ўргатиш ва ўрганганликни текшириш ва назорат қилиш имкониятини берувчи дастурий ҳисоблаш воситалари тизими.
Энди булар асосидаги автоматлаштирилган ахборот технологияси ҳақида тўхталамиз.
«автоматлаштирилган ахборот технологияси – бошқарув вазифаларини ҳал этиш учун тизимли ташкил этилган ахборот жараёнларини амалга ошириш усул ва воситалари мажмуидир» [2].
Кейинги пайтларда замонавий ахборот технологияларини компьютерли ахборот технологияси деб юритилмоқда (ҳаттоки, «ахборот технологияси» тушунчаси барча хилдаги ахборот (жумладан, қоғоз асосида) шаклланишига тегишли бўлса ҳам).
Замонавий ахборот технологиялари асосан қуйидагича тузилмага эга:
-
ахборотни киритиш ва уларга ўзгартиришлар киритиш блоки;
-
тасвирни (график, шакл, жадвал ва ҳ.к.) киритиш ва уларни қайта ишлаш блоки;
-
сигнал ва оғзаки ахборотларни қайта ишлашни ҳисобга олиш блоки;
-
фойдаланувчининг компьютер билан мунтазам алоқали блоки;
-
ахборот тизимларини ва технологияларини моделлаштиришнинг компьютерли вариантини яратиш блоки;
-
ахборот алмашувининг тармоқ технологияси (диалог юритиш, видео ва телекомуникация, электрон почта, видеотека, телетека, электрон газета) блоки;
-
тақсимланган маълумотларни махсус алгоритм асосида мультипроцессор асосида қайта ишлаш блоки;
-
зарур ёки лозим топилган жойларга тармоқлар (маҳаллий, минтаавий ва халқаро) бўйича ахборотни узатиш ва унинг етиб борганлигини аниқлаш блоки;
-
узатилган ахборотни сифатли узатилганлигини назорат қилиш блоки.
Автоматлаштирилган ахборот технологиялари барча ахборот операцияларини автоматлаштириш доирасида амалга оширади ва бу орқали жамиятнинг илми-техник тараққиётини жадаллаштиришга ҳам хизмат қилади.
Автоматлаштирилган ахборот технологиялари бир қатор ютуқлар, самарали усуллар, вазифалари, фойдаланиладиган ва амалга ошириладиган технологияларни ўз ичига олади.
Ютуқлар: магнитли ва оптик дисклар ёрдамида катта ҳажмдаги ахборотларни жамлаш; Ер шарининг исталган жойидан ахборотни қабул қила олиш ва кузатишда радио ҳамда телевизион алоқа, телекс, телефакс алоқаларининг компьютер тармоқлари; тайёрланган алгоритмлар ва дастурий таъминотига асосланган ахборотларни ишлаб чиқариш, яъни билимларни жамлашга махсус компьютерлар яратиш ва шу кабилардан иборат.
Самарали усуллари: анъанавий усулларни ҳам доимо эътиборга олинади; замонавий (компьютерли) ахборот технологиялари жорий этилади. Бунда дастурлаш бўйича махсус бўлмаган фойдаланувчи ҳам ахборот жараёнида фаол иштироки таъминланади.
Вазифалари: маълумотларни электрон усулда қайта ишлайди; бошқарув функциясини автоматлаштиради; қарор қабул қилишни оптимал вариантини танлашни кафолатлайди; электрон офисни ташкил этиш имконини яратади ва шу кабилар.
Фойдаланиладиган технологиялар: таъминловчи технология ва функцияонал технология.
Амалга ошириладиган технологиялар. Матн бўйича муҳаррир билан ишлаш; жадвалли процессор билан ишлаш; маълумотлар базасини бошқариш тизими билан ишлаш; графикли объектлар билан ишлаш; мультимедиали тизимлар билан ишлаш; гиперматнли тизимлар билан ишлаш ва шу кабилар.
Умуман олганда, амалга ошириладиган технологиялар операциялар синфлари бўйича моҳиятан ва дастурий таъминот жиҳатдан кўриб чиқилади. Улар қуйидагиларни қамраб олади, яъни матнни қайта ишлаш, электрон жадваллар, автоматлаштирилган маълумотлар банки, график ва овозли ахборотларни қайта ишлаш, мультимедиа ва шу кабилар.
Бунда компьютер графикаси ва мультимедиа технологияларнинг роли таълим-тарбияда ҳам ута муҳимдир.
Компьютер графикаси – бунда компьютер ёрдамида ўрганилаётган объект бўйича моделларни ва уларнинг тасвирларини яратиш, сақлаш ҳамда керакли мақсадлар асосида уларни қайта ишлаш жараёни амалга оширилади.
«Мультимедиа – бу информатиканинг дастурий ва техникавий воситалари асосида аудио, видео, матн, графика ва анимация (объектларни фазодаги ҳаракати) эффектлари асосида ўқув материалини ўқувчиларга етказиб беришнинг мужассамлашган ҳолдаги кўринишидир» [1].
Ушбу соҳада олиб борилган тажрибаларни кўрсатишича, таълим-тарбия жараёнида мультимедиа воситаларидан фойдаланиш орқали ўзлаштириш ва тарбиядаги таъсирчанликларда ижобий самараларга эришилади. Буни исботи сифатида «маълумотларни хотирада жойлашиб қолиш пирамида»сини келтириш етарлидир, яъни талаба эшитиш орқали олган билимларининг 10-20 фоизини, кўриш орқали 30-50 фоизини, эшитиш ва гапириш орқали 60-70 фоизини, ёзиш орқали 80 фоизини ҳамда кўриш ва ўзи бевосита бажариш орқали олган билимларини 90 фоизини хотирада сақлаб қолар экан.
Демак, таълим-тарбия жараёнида автоматлаштирилган ахборот технологиялари воситаларидан фойдаланиш, ҳар қандай фанни ўзлаштиришда ҳам, ҳар қандай тарбия усулини қўллашда ҳам ўзининг ижобий педагогик самараларини беришига шубҳа йўқ.
-
Мавзуни ўзлаштиришни таъминлашга оид саволлар:
-
ерда ҳаёт қачон пайдо бўлган?
-
дастурий таъминот нима учун керак?
-
таълимнинг автоматлаштирилган тизимининг асосий вазифаси нимадан иборат?
-
автоматлаштириш қандай жараён?
-
компьютер графикасининг асосий функцичси нимадан иборат?
Мавзу бўйича мустаҳкам эсда сақлаб қолишга оид маълумотлар:
-
автоматлаштириш – бу инсоният турмуш тарзидаги ўз иш фаолиятикескин тезлаштиришга қаратилган фаолият бўлиб, бунда вазифавий функциялар механизми, ва машиналар зиммасига юклатиш жараёни натижасидир;
-
маълумотларни қайта ишлашнинг автоматлаштирилган тизими – бу тадқиқ этилаётган жараён ёки ҳодисанинг тасвирловчи маълумотларни қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва сақлашга қулай ҳолга келтирувчи ҳисоблаш тизимидир;
-
таълимнинг автоматлаштирилган тизими – бу таълим жараёнида ўргатиш ва ўрганилганликни текшириш ва назорат қилиш имкониятини берувчи дастурий ҳисоблаш воситалари тизимидир;
-
автоматлаштирилган ахборот технологияси – бу бошқарув вазифаларини ҳал этиш учун тизимли ташкил этилган ахборотжараёнларини амалга ошириш усули ва воситалари мажмуидир;
-
компьютер графикаси – бунда компьютер ёрдамида ўрганилаётган объект бўйича моделларни ва уларнинг тасвирларини яратиш, сақлаш ҳамда керакли мақсадлар асосида уларни қайта ишлаш жараёни амалга оширилади;
-
мультимедиа – бу информатиканинг дастурий ва техникавий воситалариасосида аудио, видео, матн, графика ва анимация (объектларни фазодаги ҳаракати) эффектлари асосида ўқув материалини ўқувчиларга етказиб беришнинг мужассамлашган ҳолдаги кўринишидир.
Мавзу бўйича муаммоли саволлар ва топшириқлар:
-
сунъий интеллект фанининг тадқиқот объекти нималардан иборат бўлади?
-
бионика фани қандай соҳалар интеграцияси асосида юзага келган?
-
автоматлаштириш жараёни билан автоматика орасидаги умумийлик ва хусусийлик ҳақидаги билимларингиз асосида ёзма маълумотнома тайёрланг ва уларни мисоллар асосида асослаб беринг;
-
автоматлаштирилган ахборот технологияларидан ўз ижодий ишингизда фойдаланиш борасидаги фикрларингизни ёзма равишда баён қилинг.
Тадқиқотчига мавзу материалларидан ижодий фаолиятда фойдаланишга тавсиялар:
-
автоматлаштирилган ахборот технологиялари барча ахборот операцияларини автоматлаштиришда қатнашади. Ана шу сабабли ҳам ундан жамиятнинг илмий – техник тараққиётини жадаллаштиришда фойдаланишни доимо эсда тутган маъқул;
-
илмий тадқиқот ишини олиб боришда автоматлаштирилган ахборот технологияларининг қуйидаги ютуқларидан фойдаланишни эътибордан четга чиқармаслик керак: магнитли ва оптик дисклар ёрдамида катта ҳажмдаги ахборотларни жамлаш; ер шарининг исталган жойидан ахборотни қабул қила олиш ва кузатишда радио ҳамда телевизион алоқа, телекс, телефакс алоқаларининг компьютер тармоқлари; тайёрланган алгоритмлар ва дастурий таъминотга асосланган ахборотларни ишлаб чиқариш, яъни билимларни жамлашга махсус компьютерлар яратиш ва шу кабилардан.
Мавзуни ўрганишда фойдаланиш мумкин бўлган адабиётлар рўйхати:
1. Кошчанов Э., Каримов Р., Жобборов Э. Таълим жараёнида математик моделлаштириш ва ЭҲМ ёрдамида эксперимент ўтказиш ҒҒ Илм сарчашмалар. – Тошкент, 2002. - №4. – Б. 12-15
2. Миллий иқтисодда ахборотлар тизимлари ва технологиялари Ғ Р.Х. Алимов, Ҳ.С. Лутфуллаев ва б., Р.Х. Алимов таҳрири остида. – Тошкент: Шарқ, 2000. – 592 б.
3. Қобулов В.Қ. Бионика – келажак фани. Тошкент: Меҳнат, 1985. – 96 б.
Достарыңызбен бөлісу: |