Педагогика назарияси ва тарихи магистри академик
даражасини олиш учун ёзилган
Д И С С Е Р Т А Ц И Я
Иш «Педагогика» кафедрасида ва «Педагогика фанининг долзарб муаммолари ва таълимни технологиялаштириш» номли илмий семинарда мущокама қилинди ва щимояга тавсия этилди.
«Педагогика» кафедраси мудири в/б: _________кат.ўқ.Шеранова М
«_________» _______2007 й.
Илмий ращбар:
Педагогик таълим халқаро фанлар академияси академиги, т.ф.д., профессор
_____________Тўрақулов Х.А.
ТАҚРИЗЧИЛАР:
А.Қодирий номли ЖДПИ Информатика ва ахборот технологияси кафедраси доценти __________Юсупов Р.М.
Жиззах вилоят ПХҚТМОИ проректори п.ф.н., профессор
___________Инатов Х.
Жиззах - 2007
КИРИШ
Тадқиқотнинг долзарблиги. Ўзбекистон Республикасини мустақил деб эьлон қилинган куниданоқ (1991 йил,31 август)мамлакатимизнинг деярли барча соҳаларида туб бурилишлар бошлаб юборилди. Жумладан, халқ таълими тизимида ҳам ижобий ўзгаришлар бошланиб кетди. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси (ЎзР) «Таълим тўғрисида»ги Қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастур(КТМД) ларининг қабул қилиниши (1997 йил, 29 август и») ва уларда мамлакатимиз таълим тизимининг ислоҳ қилишнинг асослари, тамойиллари, мезонлари ва босқичларини белгилаб берилганлиги ушбу соҳадаги ишлар ривожланишининг равон йўлга тушиб олишига кенг имкониятлар яратди. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, қайд этилган ҳужжатлар мустақиллик ғоялари билан суғорилганлиги туфайли ҳам улар муваффақиятли равишда амалий фаолиятга кенг жорий этилиб келмоқда. Бунинг натижасида ривожланган мамлакатлар таълим тизимини ўрганишга кенг йўл очилди, иқтидорли ёш олимларимиз ва талабаларимиз ривожланган мамлакатлар илмий ва ўқув муассасаларида бўлиб, ўзларининг интеллектуал салоҳиятини ошириб келиб, улар Ватанимиздаги таълим муассасаларида фаолият кўрсатмоқдалар. Ўз навбатида хорижий мутахассислар ҳам мамлакатимиз таълим тизимидаги ижобий ўзгаришларни ўрганиб, уларга ижобий баҳо бермоқдалар. Бу каби ўзаро алоқалар мамлакатимиз таълим тизимига ривожланган мамлакатлардаги инновацион таълим технологияларини ўз миллий қадриятларимиз нуқтаи-назаридан таҳлил қилиб, ўқув жараёнига жорий этишга кенг имкониятлар яратилмоқда.
Бундай имкониятлар Ўзбекистоннинг ўз мустақиллигига эришиши натижасида ва эркин фикрлашга тўлиқ имкониятлар яратилиши билан боғлик ҳолда юзага кела бошлади. Натижада педагогикада соғлом ақл, ижодий муҳит, миллий руҳиятларга мос тарзда таълим-тарбия олиб бориш имконияти яратилди.
Замонавий миллий педагогикамизда миллат руҳиятининг нозик жиҳатларига кириб бориш имконияти яратилди ва дунё тарбияшунослигида энг сўнгги ютуқларни ҳам ҳисобга олишга йўл очилди. Ана шу сабабли ҳам замонавий миллий педагогикамиз мунтазам равишда тараққий этиб бормоқда ва унинг олдига баркамол авлодни шакллантиришдек муҳим вазифа қўйилган. Айни пайтда барча педагогик тадбирлар ёшлар таълим-тарбия жараёнини объектигина эмас, балки субъекти, яъни ижрочиси ҳам эканлигига алоҳида эътибор берилмоқда. Бу таълим олувчилар ва тарбияланувчиларнинг мустақил ҳамда эркин фикрлашларини таъминлашга имкон бермоқда. Энг асосийси ёшларни тарбиялашда ва ўқишга эҳтиёж уйғотишга йўналтирилган ҳолда таълим-тарбия ишлари олиб борилмоқда.
Бу борада мамлакатимиз тараққиёти ва келажаги ҳам таълим-тарбия соҳасидаги сифат ўзгаришлари ва юқори самарадорликка эришишга, уларнинг жаҳон таълими талаблари билан мослиги ва амалий фаолиятдаги ўрнини қай даражада топаётганлигига боғлиқ. Булар орқали бўлажак ўқитувчиларни, хусусан, бошланғич синф ўқитувчиларида шаклланадиган хислатларни ҳосил қилиш жараёнини ифодаловчи таълим-тарбия жараёнининг сифат жиҳатларини такомиллаштириб, бу соҳада юқори самарадорликка эришишни тушуниш мумкин.
Бу борада муҳтарам президентимиз 1997 йил 29 августда «Баркамол авлод - Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори» мавзусидаги маърузасида ҳам бошланғич синфларга тажрибали, саводли ўқитувчиларни қўйиш лозимлиги тўғрисида гапирган эди.
Демак, бугунги кунда педагогика фанининг олдига айниқса бошланғич таълим олдига муҳим истиқболли вазифалар қўйилмоқда ва ушбу соҳадаги олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишларини таҳлил қилиб чиққанимизда олимларимиз ва мутахассисларимиз томонидан қуйидаги натижаларга эришганлигини кузатдик:
-педагогика соҳасидаги таълим мазмунини такомиллаштириш борасидаги олимларимиз ишларида ҳам истиқболли натижаларни қўлга киритилган ишлар кўплаб топилади. Улар Б.Р.Миронов, Ж.Ҳасанбоев, М.Иномова, М.Ҳайдаров, М.Қурбонов, Н.Сайидахмедов, О.Мусурмонова, О.Ҳасанбоева, Р.Мавлонова, С.Нишонова, Х.И.Ибрагимов, Ш.Қурбонов, Э.Сейтхалилов, ва бошқалар;
-бўлажак бошланғич синф ўқитувчилари (ББСЎ)ни тайёрлашда ўқитиладиган педагогика туркумидаги фанларни ўқитишни такомиллаштириш борасида Ж.Ҳасанбоев, О.Ҳасанбоева, Р.Мавлонова, М.Ҳайдаров, Х.А.Тўрақулов, Н.Х.Кушвактов, У.Жуманазаров, Н.Ў.Усмонов, Б.Р.Миронов, Х.Ибрагимовлар томонидан олиб борилган илмий-тадқиқот ишларида бошланғич таълим мазмунини такомиллаштириш бўйича самарали ишлар амалга оширилган.
-ББСЎни тайёрлашда маънавий қадриятлардан фойдаланиш бўйича ҳам ватанимиз олимлари сезиларли ижобий ишларни амалга оширмоқда. Жумладан, Г.Я.Рўзиева, Д.Т.Кенжаев, Д.Алибеков, Д.Фарсахонова, Ш.Абдуллаева, М.Ҳайдаров, М.Ҳ.Маҳмудов, М.Ҳ.Ҳакимова М.Мирзаева, Н.М.Мухиддинова, Н.Х.Кушвактов, Р.А.Ахтамова, Ф.М.Қосимов, Х.Ибрагимов, Х.А.Тўрақулов, Х.Зиядуллаев, Ҳ.Синдоров, Қ.Ахтамоваларнинг ишлари диққатга сазовор;
- ББСЎни тайёрлашда математика дарсларида маънавий қадриятлардан фойдаланиш бўйича ҳам диққатга сазовор ишлар мавжуд бўлиб, улар асосан Б.Р.Миронов, Н.Шодиев, Х.Ибрагимов, Х.А.Тўрақулов, Х.Инатов, Ш.Назарова, Ҳ.Х.Ҳамзаевлар ишларида кўпроқ учрайди.
Ушбу соҳада олиб борилган илмий изланишларимиз натижаларининг кўрсатишича, қуйидаги йўналишлардаги ишлар натижаларини такомиллаштиришни амалга оширишда таълимда инновацион муҳитни ҳосил қилиш ижобий педагогик самараларни беради:
-халқимизнинг бой маънавий интеллектуал салоҳияти ҳамда умумбашарий қадриятларига суянган ҳолда бошланғич таълимни ривожлантиришнинг жаҳон таълими замонавий талабларини эътиборга олган ҳолда Давлат таълим стандартлари (ДТС) ни такомиллаштириш;
-ёшларимиз маънавий-маърифий тарбиясида бой миллий тарихий анъаналар, халқ урф-одатлари ва умумбашарий қадриятларга асосланган самарали ташкилий ва педагогик шакллар ҳамда манбаларни яратиш;
-бошланғич таълимни шакллантиришнинг оптимал вариантларини топиш мақсадида замонавий информацион технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш ёрдамида таълим жараёнининг ахборотли муҳитини ривожлантириш.
Юқорида қайд этилган олимларимиз ва мутахассисларимиз томонидан олиб борилган илмий-тадқиқот ишларини таҳлил қилганимизда педагогика, хусусан, бошланғич таълимга оид фанларни ўқитишга тегишли ишларида таълим мазмунини такомиллаштиришга тегишли, яъни ДТСни такомиллаштирига оид ишлар салмоғи катта. Шунинг билан бирга ББСЎни тайёрлашда талабалар онгига миллий-маънавий қадриятларни сингдиришга оид ишлар ҳам анчагина топилади ва уларни таълим жараёнига жорий этиш асосий педагогик самара бериши шубҳасиз. Аммо айнан математика дарсларида маънавий қадриятларни талабалар онгига сингдириш борасида ишлар анчагина кам, айниқса талабалар онгига математика дарсларида маънавий қадриятларни сингдиришнинг ахборотли технологиясини яратишга оид ишлари деярли йўқ, бўлгани ҳам айрим мавзуларни ўрганиш учун, булар эса етарли эмас.
Мазкур диссертация ишида ҳам бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлашдаги математика дарсларида маънавий қадриятлардан фойдаланиб бўлажак мутахассисларнинг маънавий дунёқарашини кенгайтириш ва унда ахборот технологияларидан фойдаланиш муаммоси қаралади ва шу сабабли ҳам ушбу диссертацияни «Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлашда маънавий қадриятлардан фойдаланишнинг назарий-педагогик асослари» деб номладик ва у юқорида қайд қилганимиздек шубҳасиз долзарб муаммодир.
Тадқиқот объекти. Педагогика институтларида малакали ББСЎ ни тайёрлашдаги таълим-тарбия жараёни, хусусан, А.Қодирий номли Жиззах Давлат педагогика институти Педагогика факультети «Бошланғич таълим услубияти» йўналиши бўйича математика дарсларидаги таълим-тарбия жараёни.
Тадқиқот мақсади. ББСЎ ни тайёрлашда талабалар онги ва қалбига маънавий қадриятларни сингдиришнинг назарий-педагогик асосларини яратиш ва уларни амалий фаолиятга жорий этишнинг ахборотли технологиясини ишлаб чиқиш.
Тадқиқот предмети. ББСЎ ни тайёрловчи олий ўқув юртларида етук мутахассислар тайёрлаш жараёнида миллий-маънавий қадриятларни сингдиришнинг илмий-назарий асослари ва уларни жорий этишнинг ахборотли технологияси.
Илғор педагоглар иш тажрибасини, олимлар ва етук мутахассислар илмий-услубий ишларини ва ББСЎ тайёрлашнинг информацион ҳамда касбий (маънавий қадриятлар билан сингдирилганлигини) саводхонлигини ўрганиш, шунингдек амалга оширилган асословчи босқич тадқиқотларимиз асосида илмий фаразни (ишчи гипотезани) қуйидагича ифодаладик:
Педагогика институтларида ББСЎни тайёрлашда миллий истиқлол ғоялари билан суғорилган, инсонпарвар таълим ва тарбияни ҳамкорлигини таъминловчи, эркин ва мустақил фикрловчи, таълим йўналишларини замон талабига мослаш қобилиятига эга бўлган юқори малакали кадрга эга бўлади, агарда:
-ББСЎни тайёрлашда талабалар онгига миллий-маънавий қадриятларни сингдиришнинг илмий-назарий асослари муваффақиятли шакллантирилса;
-ижтимоий етук рақобатбардош мутахассис кадрлар тайёрлашнинг замонавий технологиясидан фойдаланган ҳолда инновацион технологиялар асосида ўқитишни такомиллаштириш услубларини ярата олса;
-аниқ фанларни ўқитишда талабалар онгига миллий-маънавий қадриятларни сингдиришнинг илмий-услубий асослари муваффақиятли шакллантира олинса;
-талабалар онгида миллий-маънавий қадриятларни таълим-тарбия жараёнига жорий этишнинг ташкилий-тузилмавий моделини шакллантира олса;
-талабалардаги ўзлаштириш даражасини аниқлаш ва унинг мониторингини кузатиб бориш учун мос равишда мезонлар ҳамда билим ва малакаларни эгаллаш сифатини холисона баҳолаш учун тест синовлар тизимларини тайёрлай олса;
-талабалар компьютер саводхонлиги билан касбий малакалари орасидаги алоқадорликни таъминлашнинг оптимал вариантлари топилганда.
Тадқиқот мақсади ва илмий фараз мазмунидан келиб чиқиб қуйидаги вазифаларни белгиладик:
-ББСЎни тайёрлашда маънавий қадриятлардан фойдаланишга тегишли бўлган маълумотлардан фойдаланишнинг умумий ахволини таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида қадриятлар номли ташкилий-тузилмавий моделни яратиш;
-ишлаб чиқилган ташкилий-тузилмавий модел асосида маълумолтлар базасини тайёрлаш;
-маълумотлар базасидан таълим-тарбия жараёнида фойдаланишнинг илмий-назарий асосларини яратиш;
-математика дарсларида маънавий қадриятлардан фойдаланишнинг ахборотли технологиясини яратиш;
-математика фанини ўқитишда инновацион технологиянинг қўлланилишининг педагогик самараларини аниқлаш ва таҳлил қилиш.
Тадқиқот услублари: илмий-назарий, педагогик-психологик, илмий-услубий, ёзма манбаларни ўрганишда қиёсий таҳлил; тузатиш, анкета, суҳбат, тест-синовлар ўтказиш, олинган натижаларни инновацион таълим технологияси воситалари ва математик статистикаси методлари ёрдамида қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва умумлаштириш.
Тадқиқотнинг методологик асослари: диалектик билиш назарияси, Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси, «Таълим тўғрисида»ги Қонун, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» ва республика ҳукуматининг Олий таълимни ташкил этиш ва ривожлантириш соҳасидаги қарор ва буйруқлари, ДТС ва мавзуга оид педагогик-психологик, илмий-методик манбалардаги назария ва амалиёт уйғунлиги; шахс касбий ва маънавий дунёқараши ривожланишида ахборотли муҳитнинг роли; баркамол шахс тарбиясининг ривожланишида КТМДдаги ғоялари; касбий ва педагогик таълимнинг назарий ва амалий асослари.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
-ББСЎни тьайёрлашда маънавий қадриятлардан фойдаланишнинг инновацион технологиясини яратиш мумкин эканлиги ва у замонавий таълим технологияси эканлиги асосланди, ҳамда улар асосида таълим жараёнида маънавий қадриятлардан фойдаланишнинг ташкилий-тузилмавий модели яратилди;
-математика дарсларида маънавий қадриятлардан фойдаланиш услубияти яратилди ва бундай таълим-тарбия жараёнининг оптимал вариантини топишга ахборотли технологиянинг қўл келиши илмий-педагогик жиҳатдан асосланди;
-ББСЎни тайёрлаш жараёнини маънавий қадриятлардан фойдаланган ҳолда математика дарсларини ташкил этиш ва уюштиришнинг ахборотли технологияси яратилди;
-математика фанини маънавий қадриятлардан фойдаланиб ўқитишда ўқув ахборотли тизим ва билимлар банкидан фойдаланишнинг янги ахборотли технологияси яратилди.
Тадқиқотнинг назарий аҳамияти:
-ББСЎни тайёрлашда маънавий ҳадриятлардан фойдаланишнинг илмий-назарий асослари яратилди ва улар асосида «Қадриятлар» номли ташкилий-тузилмавий модел ишлаб чиқилди;
-ББСЎни тайёрлашда маънавий қадриятлардан фойдаланишнинг методологияси ва воситалари асосланди;
-математика фанини ўқитишда миллий-маънавий қадриятлардан фойдаланишнинг илмий-педагогик асослари яратилди;
-математика фани бўйича таълим беришда маънавий қадриятлардан фойдаланиб ўқитишнинг ўқув ахборотли тизими ва маълумотлар базасидан фойдаланишнинг инновацион таълим-технологияси яратилди.
Тадқиқотнинг амалий аҳамияти:
-ББСЎни тайёрлашда математика фанини маънавий қадриятлардан фойдаланиб ўқитишнинг омиллари, шакли, методлари ва асослари методик жиҳатдан асослаб чиқилди;
-ўқитишда педагогик инновацияларни таъминловчи маълумотлар базаси тайёрланди ва улардан фойдаланиб талабалар онгида илмий қадриятларни ҳам шакллантиришнинг йўллари асослаб берилди;
-ББСЎни тайёрлашдаги билим, кўникма ва малакалар жаҳон таълими талаблари асолида такомиллаштирилди ва ушбу соҳани янада ривожлантиришга инновациолн таълим технологияларини жорий этишга услубий тавсиялар ишлаб чиқилди;
-талабаларнинг билимларини эгаллаш даражасини аниқлаб ва холисона баҳолаш имконини берувчи ўзлаштиришни ташхис қилиш услуби ишлаб чиқилди ва бу математика фанини ўқитишда тўлиқ синовдан ўтди.
Тадқиқотнинг тажриба-синов майдони: Абдулла Қодирий номли Жиззах Давлат педагогика институти Педагогика факультети «Бошланғич таълим услубияти» йўналиши бўйича математика фанини ўқитишдаги ўқув-тарбия жараёни.
Тадқиқот натижалари қуйидаги анжуманларда маъруза қилинди ва муҳокамадан ўтказилиб маъқулланди: Абдулла Қодирий номли Жиззах Давлат педагогика институти профессор-ўқитувчиларининг анъанавий илмий-амалий конференциясида (Жиззах 2004-2007й.й.); «Талабалар соғлом турмуш тарзини шакллантиришда жисмоний тарбия ва спортнинг аҳамияти» мавзусидаги республика илмий-амалий анжуманида (Жиззах-2005 й.); «Ёшлар онгига миллий истиқлол ғоясини сингдиришда ижтимоий-гуманитар фанларнинг вазифалари» мавзусидаги республика илмий-амалий анжуманида (Жиззах – 2006 й.); «Бошланғич таълимда инновацион технологиялар: муаммолар, ечимлар» республика илмий-амалий анжуманида (Жиззах-2006 й.); «Таълим тизимида талаба- ёшларнинг мафкуравий тарбияси ва уларнинг уйғунлигини таъминлашнинг долзарб муаммолари» мавзусидаги республика илмий-амалий конференцияси (Самарқанд 2006 й.); Иқтидорли талабалар Республика илмий-амалий анжумани (Тошкент 2007 й.).
Тадқоқот натижаларини амалда қўллаш:
Тадқиқот натижалари Абдулла Қодирий номли Жиззах Давлат педагогика институти Педагогика факультети «Бошланғич таълим услубияти» йўналиши бўйича мутахассислар тайёрлашдаги математика дарсларида, Жиззах вилоят педагогик ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг «Бошланғич синф ўқитувчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси» тингловчиларига олиб борилган математика дарсларида ва Жиззах педагогика коллежида олиб бориладиган математика дарсларида муваффақиятли синовдан ўтди ва қўлланилмоқда. Бу ҳақдаги ҳужжатлар диссертацияга илова қилинади.
Ҳимояга қуйидаги ҳолатлар олиб чиқилади:
-ББСЎни тайёрлашда маънавий қадриятлардан фойдаланишнинг илмий-методик асослари ва уларга мос маълумотлар базаси ҳамда ташкилий-тузилмавий модель;
-ББСЎни тайёрлашда маънавий қадриятлар асосида математика дарсларини ташкил этишнинг инновацион технологияси;
-ББСЎни тайёрлашда маънавий қадриятлардан фойдаланиб математика дарсларини ўқитишнинг ахборотли технологияси;
-талабалар онгидаги илмий қадриятлар ҳақидаги билимларни янада ривожлантириш йўллари;
-маънавий қадриятлардан фойдаланган ҳолда математика фанини ўқитиш учун яратилган «Ахборотли ўқитиш технологияси» номли тадқиқот услуби натижаларидан амалий-касбий фаолиятда фойдаланишга услубий тавсиялар.
Диссертациянинг асосий мазмуни муаллиф томонидан қўлга киритилган натижалар қуйидаги республика миқёсидаги илмий-амалий анжуман материалларида ўз ифодасини топган:
1.Фармонов Ў.Н. Математика дарсларини ўқитишда «Маънавий қадриятлар» номли ахборотли тизимлардан фойдаланиш // «Талабалар соғлом турмуш тарзини шакллантиришда жисмоний тарбия ва спортнинг аҳамияти» мавзусидаги Республика илмий-назарий анжумани маърузалари. – Жиззах, 2005. 120-123 бетлар.
2.Фармонов Ў.Н. Талабалар онгига илмий қадриятларни сингдириш – фанни ўзлаштириш самарадорлиги гарови // «Ёшлар онгига миллий истиқлол ғоясини сингдиришда ижтимоий-гуманитар фанларнинг вазифалари» мавзусидаги Республика илмий-назарий анжумани материаллари. –Жиззах,-2006. 125-129 бетлар.
3.Тўрақулов Х.А., Усмонов Н.Ў, Фармонов Ў.Н. Таълимда интеллектуал мулк – таълим самарадорлиги гарови // «Бошланғич таълимда инновацион технологиялар; муаммолар, ечимлар» мавзусидаги Республика илмий-амалий анжумани материаллари. – Жиззах, 2006. – III қисм.211-216 бетлар.
4.Тўрақулов Х.А., Жиянқулова Р.Х., Фармонов Ў.Н. Интеллектуал аср таълим-тарбиясида миллий қадриятларга эътибор. // «Таълим тизимида талаба-ёшларнинг мафкуравий тарбияси ва уларнинг уйғунлигини таъминлашнинг долзарб муаммолари» мавзусида илмий-амалий конференция материаллари. – Самарқанд, 2006. 14-15 бетлар.
5.Фармонов Ў.Н.. Илмий қадриятлар – жамият тараққиёти омили сифатида // «Иқтидорли талабалар Республика илмий-амалий анжумани» тезислар тўплами – Тошкент, -2007. II-қисм 156-157 бетлар.
Диссертациянинг таркибий тузилиши: Диссертация кириш, 3 та боб, умумий хулосалар, 76 номдаги фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва 1 номдаги иловалардан иборат бўлиб, унинг ҳажми 138 саҳифани ташкил этади. Диссертация матнида 6 та шакл ва 2 та жадвал мавжуд.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ
А. Қодирий номидаги Жиззах Давлат педагогика институти
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК 371.302.2:6Ф7.3:378
КУШВАКТОВ Неъмат Хусанович
ТАЛАБАЛАРНИ миллий – маънавий Қадриятларни ЎРГАНИШГА ТАЙЁРЛАШНИНГ ПЕДАГОГИК ВА КОМПЬЮТЕРЛИ АСОСЛАРИ
13.00.01 – Педагогика назарияси ва тарихи ихтисослиги бўйича педагогика фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган
Д И С С Е Р Т А Ц И Я
ИЛМИЙ РАҲБАР:
Техника фанлари доктори, профессор, педагогик таълим халқаро фанлар академиясининг академиги Х.А.Тўрақулов
Ж и з з а х - 2 0 0 6
К и р и ш
Тадқиқотнинг долзарблиги. Мустақил Ўзбекистоннинг келажаги кўп жиҳатдан баркамол, интеллектуал салоқиятли авлодни тарбиялашга боғлиқ. Шундай муҳим вазифани амалга ошириш учун ўз Ватанига, халқига, истиқлол ғояларига садоқатли, эркин ва мустақил фикрлайдиган ижодкор шахсни шакллантириш давлат таълим сиёсатининг устивор йўналишларидан биридир. Бу борада шаклланаётган миллий истиқлол мафкураси (МИМ) ёш авлодни маънавий баркамол инсон этиб тарбиялашда етакчи ва ягона ғоя бўлиб хизмат қилмоқда. Шунинг билан бирга таълим тизимидаги туб ислоҳотлар орқали шахс маънавий камолотини таъминлаш мазкур йўналишнинг долзарб муаммоларидан бири бўлиб, бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида” ги Қонун ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” да таълим-тарбия тизимини тубдан ислоҳ қилиш, маънавий баркамол шахсни тарбиялаш давлат аҳамиятига молик муҳим вазифалардан бири эканлиги кўрсатилган.
Маълумки, “ХXI аср – интеллектуаль тараққиёт асри” сифатида эътироф этилди. Бу ўринда жамиятни ривожлантиришда ҳаракатлантирувчи куч сифатида моддий маҳсулотлар эмас, балки ахборотларни ишлаб чиқиш ва ундан режалаштирилган мақсадларда самарали фойдаланиш биринчи даражали аҳамият касб этмоқда. Ахборотлашган жамиятда нафақат ишлаб чиқариш, балки бутун турмуш тарзи ва ҳаттоки қадриятлар тизими ҳам ўзгаради. Шунингдек, унда интеллект, билимлар ишлаб чиқилади ва истеъмол қилинади. Бу ҳол эса ақлий меқнатнинг ривожланишига олиб келади.
Бугунги кунда республикамизнинг барча тармоқларини ахборотлаштириш ва уни такомиллаштириш бўйича кўплаб қонунлар, йўриқномалар ва бошқа меъёрий қужжатлар ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилмоқда. Бунга далил сифатида «Ахборотлаштириш», «ЭҚМ лар учун дастурлар ва маълумотлар базаларини ҳуқуқий муқофаза қилиш», «Алоқа», «Интернет», «Масофавий таълим», 2001 йил 23 майда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2001-2005 йилларда компьютер ва ахборот технлогияларини ривожлантириш, «Интернет» нинг халқаро ахборот тизимларига кенг кириб боришини таъминлаш дастурини ишлаб чиқишни ташкил этиш чора - тадбирлари тўғрисида» ги қарори [4]. «Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари» [5] тўғрисидаги Қонунлар ва бошқа дастурий ҳужжатларни келтириш мумкин.
Кўрсатиб ўтилган меъёрий хужжатлар, йўриқномалар ва кўрсатмалар асосида яратилаётган имкониятлар талабаларнинг интеллектуал салоҳиятни ошириш бу орқали таълим жараёнида янги техника ва технологияларни қўллашни ўзлаштиришнинг янги истиқболли йўналишларини очиб беради. Бу эса, баркамол шахсни шакллантиришдаги муҳим омиллардан биридир бу борада И.А.Каримов шундай деган эди «Бу ҳаёт гўёки оқар бир дарё, кўз очиб – юмгунча ўтиб кетади. Лекин бизнинг ортимизда соғлом ва баркамол фарзандларимиз қолиши ва бошлаган ишларимизни давом эттириши лозим» [10].
Олий педагогик таълим муассасаларидаги бошланғич синф ўқитувчиларни тайёрлаш масаласи кўп қиррали бўлиб, унда турли фанлар асосларини ўрганишга тўғри келади. Ўша фанлар замирида Президент И.А. Каримов айтганларидек, «Буюк давлат, буюк келажагимизга эришиш учун оқил, маърифатли, айни пайтда ўзининг ўтмиши, улуғ қадриятлари, миллати билан фахрланадиган ва келажакка ишонадиган инсонларни тарбиялашимиз керак» [37].
Бу, ўз навбатида таълим тизими олдига, рақобатбардош миллий мутахассисларни тайёрлаш лозимлигини кўрсатади. Миллий мутахассислар тайёрлаш эса, ўз навбатида, мустақиллик туфайли қўлга киритилган ўзлигимизни англашни, миллий қадриятларни ўрганиш ва энг асосийси, миллий ғурурга эга бўлган шахсларни етиштиришни талаб этади.
Биз шу мақсадда ҳадисшунос олимлар: Имом ал - Бухорий, Хўжа Баҳоуиддин Нақшбанд, Ат-Термизий, Аҳмад Яссавий, Абу Мансур ал-Мотурудий, Замахшарий, Юсуф Ҳамодоний, Нажмиддин Кубро, қомусий олимлар: ал-Хоразмий, ал- Беруний, Абу Али Ибн Сино, Умар Хайём, Мирзо Улуғбек, Али Қушчи, ёзувчи ва шоирлар: Алишер Навоий, Абураҳмон Жомий, Бобур, Лутфий, Саккокий, Бобораҳим Машраб, давлат арбоблари: Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Хусайн Байқаро, жадидчилар: Мунаввар қори (Абдурашидхонов), Абдулла Авлоний, Абдурауф Фитрат, Абдулла Қодирий, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдуқодир Шакурий, Ҳамза, Саидрасул Саидазизов каби бир қанча улуғ алломаларимиздан қолган бой маънавий меросимизни тўплаб битта изчил тизимга солиниб дастурлаштиришга муаффақ бўлдик. Бу ўринда миллий қадриятларни ўрганишнинг самарали вариантини яратиш мақсадида ҳар бир аллома ҳақидаги маълумотларни беш қисмга ажратиб олдик ва шулар асосида миллий-маънавий қадриятларни ўрганишнинг ахборотли тнхнологиясини яратишга киришдик.
Таълим ислоҳотларининг бугунги босқичида қадриятларни ўрганишни янги, янада юқори даражага кўтариш борасида бирмунча ишлар қилинмоқда [1, 2, 3, 6, 7, 11, 12, 15, 22, 29 ,33, 38, 42, 51, 55, 81, 83, 90, 98]. Лекин, шу кунга қадар миллий-маънавий қадриятлар (ММҚ ) мизни ўрганиш компьютерли мулоқатга асосланмаганлигини инобатга олган ҳолда, бўлажак ўқитувчиларни тайёрлашни жаҳон талаблари даражасига кўтариш ва уларни замон талабига мос янги педагогик технологиялар (ЯПТ) негизида аждодларимиздан бизга етиб келган бой маънавий меросни таълим жараёни билан боғлаш, уларни ўрганишни такомиллаштириш каби талабларни рўёбга чиқаришни лозим деб топдик. Буларни эътиборга олиб биз ўз изланишларимизда буюк алломаларимизнинг асарларини, ҳаётини, фаолиятини кўрсатибгина ўтмасдан, балки уларнинг фаолиятини компьютер билан мулоқот орқали ўрганишни ҳам таклиф қилдик. Компьютерли мулоқот шундай ишландики, талабалар саволларга тўлиқ жавоб топмагунча, компьютер уни изланишга жалб қилаверади. Ундаги огоҳлантириш ва раҳматномалар талабалар руҳиятига тез таъсир қиладиган сўзлар мажмуасидан ташкил топган ва улардаги миллий ғурурни янада ривожлантиришга қаратилган.
Педагогика институтларида ўқитувчиларни тайёрлашнинг жаҳон талаблари даражасига кўтариш, уларни мактабга ёки бошқа таълим муассасаларига борганларида ўз ўқувчиларини ММҚ билан юқори савияда таништира олиш даражасида бўлишини таъминлаш зарурияти тадқиқот муаммосиинг долзарблигини таъкидлайди. Бундан келиб чиққан ҳолда тадқиқот мавзусини «Талабаларни миллий – маънавий қадриятларни ўрганишга тайёрлашнинг педагогик ва компьютерли асослари» деб номладик.
Достарыңызбен бөлісу: |