эксперимент – бу фан ва билиш соҳасида фавқулотда ҳолатдан чиқиш, муаммоли вазиятни ҳал қилиш жараёнлари, шахснинг хис-туйғулари, характери, қобилияти, ақл заковатини ўрганишда қўлланиладиган усул.
Мавзу бўйича муаммоли саволлар ва топшириқлар:
-
ижодий фаолият деганда нимани тушунасиз? У сизда бор деб ўйлайсизми?
-
изланиш олиб боришни зарурий ҳолат, деб ўйлайсизми ва у Сизнинг касбий фаолиятингизни юксалтиришга ёрдам берадими?
-
магистрлик диссертациянинг йўналиши илмий ижодга тўғри келадими ёки бадиий ижодгами?
-
кишининг илмий иш қилишида асосий пойдевор нимадан иборат, деб ўйлайсиз?
-
айнан бир мавзу бўйича ИТИ ни олиб боришга ҳаракат қилинг ва бунинг учун атама ва терминлар мазмун-моҳиятини ёритувчи ён дафтар юритинг ва ундан мунтазам равишда фойдаланишга эришишга ҳаракат қилинг.
Тадқиқотчига мавзу материалларидан ижодий фаолиятда фойдаланишга тавсиялар:
-
илмий ижодиётни олиб боришда замонавий ҳаётий эҳтиёжларни қондириб бориш борасидаги ИТИ га ҳаракат қилинг;
-
қилаётган ишингиз мавжудларини тўлдирсин, тўлиқ янги фикр ёки қарашни ҳал қилсангиз янаям яхши бўлади ва бунда тадқиқотнинг индукция методидан фойдалансангиз адашмайсиз;
-
шуғулланаётган ИТИгиз аввало магистрлик диссертациясига, қолаверса Ватанимизнинг маънавий-маърифий ва ижтимоий-иқтисодий равнақига мос тушсин.
Мавзуни ўрганишда фойдаланиш мумкин бўлган дабиётлар рўйхати:
1.Абдураҳмонов А.Саодатга элтувчи билим. – Т.: Мовароуннаҳр, 2002. – 712 б.
2.Тўрақулов Х.А. Илмий ижодиёт методологияси. – Т.: Фан, 2007. – 252 б.
3.Фалсафа: Қомусий луғат. – Т.: Шарқ, 2004. – 496 б.
4.Ўзбекистон миллий энциклопедияси. – 4 ж. – Т.: ЎМЭ Давлат илмий нашриёти, 2002. – 704 б.
5.Ўзбекистон миллий энциклопедияси. – 8 ж. – Т.: ЎМЭ Давлат илмий нашриёти, 2004. – 704 б.
-
Илмий ижодиётнинг ижтимоийлиги
Таянч иборалар ва атамалар: ижтимоий мақсад, омиллар, интеллектуал салоҳият, буғ двигатели, электр, ички ёнув двигатели, алгоритм, учинчи даражали тенгламалар, “Ал-жабр вал-муқобола”, Алгебра, Арифметика, тафаккур, мафкура, урф-одат, ирқ, дин, тил, миллат, касб-кор, китоб босиш.
Мавзунинг матни: Илмий ижодиётнинг ижтимоийлиги.
Кишилик жамияти пайдо бўлиши билан ундаги онгли одамлар табиат ва жамият ҳодисаларининг сир-синоатларини билишга қизиқиб келади.
Инсондаги ақл, онгнинг ривожланиб бориши натижасида табиат ва жамиятдаги ҳодиса ва жараёнлар кечишини ўрганишга, уларни имкон бўлганда бошқаришга бўлган қизиқиш, интилиш ҳамма вақт ҳам долзарб муаммо бўлиб келган. Энг асосийси булар масофа ҳам, ирқ ҳам, миллат ҳам танламади.
Умуман олганда, ижтимоий мақсад кўпчилик, яъни жамоатчиликнинг орзу-интилишларини ифода этади. Бу борада шахсий фикрнинг ижтимоий мақсадга айланишида ҳаёт, воқелик муҳим ўрин тутади.
Бунга инсоният тараққиёти босқичларидан хоҳлаганча мисол келтириш мумкин, яъни инсоният кашф этган ғилдирак, олов, металларга ишлов бериш, «Учар гилам», «Ойнаи жаҳон», ёзув, китоб, буғ ва ички ёнув двигателлари, электр, атом, электроника, компьютерлар ва шу кабиларнинг пайдо бўлиши (яратилиши) инсонлар орзу-истаклари рўёбидир. Булар инсониятнинг ўзаро яқинлашувини таъминлайди, десак хато бўлмайди.
Демак, дунё сирларини ёки умумий дунёни инсонлар ақл, онг, илм, билим билан фан орқали билишга ҳаракат қилади ва камолотга эришади. Бундай кишилар олимлардир. Шу сабабли ҳам мафкурани ва тараққиёт босқичлари савиясини олимлар (комил инсонлар) ривожлантирадилар ва уларни ҳаётга тадбиқ этадилар. Олимларнинг вазифаси илм мағзини чақиб, уни одамлар қалбига жойлаштиришдан иборатдир.
Демак, онгли инсон пайдо бўлибдики, фикр, ғоя, қараш, мафкура, илм, фан, техника ва технология тадрижий (эвалюцион) тарзда ривожланиб келмоқда ва такомиллашиб бораверади.
Интеллектуал салоҳиятнинг тарихий – тадрижий ривожланишида Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларининг файласуф олимлари, шоирлари: Фаробий, Ибн Божжа, Ибн Руша, Абу Али ибн Сино, Жалолиддин Румий, Алишер Навоий, Абу Юсуф Яъкуб ибн Исҳоқ ва бошқалар ўз асарларидаги қарашларида ва тадқиқодларида муносиб ҳиссаларини қўшганлар.
Айниқса, ушбу фикрни, унинг қамровини кенгайтириб дунё бўйича олимларнинг ишларига эътибор берсак, Платон (Афлотун), Суқротнинг шогирди Аристотел (Арсату),Афлотуннинг энг яқин шогирди Геродот (Херодат), Сократ (Суқрот, унинг шогирдлари Платон, Антисфен, Аристенн, Эвклид), Эвклид (Уклидус), Архимед, Аристинн, Гиппократ (Букрот, тиббиётнинг отаси), Гален (Жолинус), Птолемей (Ал-Мажистий), Пифагор, Демокрит, Фалес , Гераклит (Гиппократнинг отаси), Левкипп, Ал-Хоразмий, Ал-Фарғоний, Абу Мансур, Марвазий, Ал-Жавҳарий, Муса ибн Шокир, Сағоний, Марварудий, Абу Наср Фаробий, Ал- Киндий, Ал-Куҳий, Козизода Румий, Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон ал-Беруний, Мирзо Улуғбек, Жамшид Коший, Исмоил Журжоний, Марғиноний, Замахшарий, Маҳмуд Қошғарий, Али Қушчи, Умар Ҳайём, Леонардо до Винчи, Ян Гвелей, Николо Конерник, Галилео Галилей, Жордано Бруно, Рене Декарт, Г.В.Лейбниц, Исак Нъютон, Жеймис Уатт, Майкл Фарадей, Леонард Эйлер, Карл Фридрих Гаус, Вейерштрас, М. Колмогоров, М.Кельдеш, М.Королев, Т. А. Саримсоков, С. А. Сирожиддинов, М. Салоҳиддинов, М. Ўразбоев, Ҳ. А. Абдуллаев, В. К.Қобулов, О. Содиқов, Қ.Н.Ниёзий ва бир қанча олимларнинг ишлари ўрганилганда, юқоридаги фикримиз ўз тасдиғини топганлигининг гувоҳи бўламиз.
Ушбу соҳа яна шуниси билан қизиқки, гарчи биз « ХХ1 аср - интеллектуал аср»да яшаётган бўлсакда, оловни, ғилдиракни, металга ишлов беришни, ёзувни, қоғозни ва ҳ.к.ларни ким яратганини билмасақда, удан ирқи, миллати, элати, мансаби, масхаби, мафкураси, ёзув, тили, этник келиб чиқиши ким бўлишидан қатъи назар инсонлар улардан баб-баравар фойдаланмокдалар.
Ўтмишда олимлар илм - фаннинг турли турлари (соҳалари, йўналишлари) билан шуғилланганлар ва натижада кишилик жамияти тараққиётига катта ҳисса қўшганлар. Жумладан, китоб босишни (И.Гутенбург), буғ двигателини (Ж.Уатт), электрни (М.Фарадей), ички ёнув двигателини (Г.Даймлер, К.Бенц), алгоритмни (Ал-Хоразмий), учунчи даражали тенгламалар ечимини (Умар Ҳайём) кашф этган бўлсаларда, улардан ҳам Ер юзидаги барча халқлар ўз эҳтиёжларини қондиришда фойдаланмоқдалар.
Бу билан олимлар ўзларидан кейинги келадиган авлодга муносиб мерос қолдирган. Бу йўналишни давом эттириб, ҳозирги кунда ҳам илм-фан, адабиёт, фалсафа ва бошқа соҳаларда ижод қилганларни номларини йўқлаш, қилган ишларидан фойдаланиш илм-фан тараққиётига муносиб ҳисса бўлиб қўшилади, чунки улар фанларнинг махфий сирларини очиш учун ўз бўйинларига олган қийинчиликлар ва меҳнатларини шарафли иш, деб биладилар.
Хулоса ўрнида қуйидаги маълумотни келтиришни лозим топдик.
Ал-Хоразмий ўзининг «Ал-жабр вал–муқобола» рисоласида олимларни, уларнинг ишлари характери бўйича 3 гуруҳга бўлган:
1. Улардан бирлари ўзларигача қилинган ишларни қилиб, уни келажак авлодга қолдириб. ўзгалардан ўзиб кетадилар.
2. Ўзгалар ўтмишдошлари меҳнатларини шарҳлаб берадилар ва бу билан қийинчиликларни енгиллаштирадилар, қулфларни очадилар, йўлларни ёритадилар, бу эса тушунишни осонлаштиради.
3. Бу одам баъзи китоблардаги нуқсонларни топади ва узилганларни улайди.
Шу синфлаш бўйича Хоразмий ўзини «Алгебра»нинг муаллифи сифатида биринчи гуруҳга, «Арифметика»си билан иккинчи гуруҳга киритилиши мумкин.
Демак, ер юзида яшаётган одамлар ташқи қиёфаси жиҳатидан ҳам, яшаш тарзи бўйича ҳам, тафаккури ҳам, мафкураси, урф - одати, ирқи, дини, тили, миллати, касб-кори, миллий қадриятлари ва бошқа хислатлари билан бир-биридан сезиларли фпрқланиб туради ва онгли омма (олимлар) томонидан яратилиб бизга қолдирилган илмий меросдан, яъни интелектуал мулкдан улар баб-баравар ўз ҳаётий эҳтиёжларини қондиришда фойдаланаверадилар. Ана шу сабабли ҳам илм-фан халқларни бирор мақсад атрофида бирлаштиради ва жипслаштиради. Илмий ижодиётнинг ижтимоийлиги ҳам ана шундадир.
Мавзуни ўзлаштиришни таъминлашга оид саволлар:
-
ижтимоий мақсад деганда нимани тушунасиз?
-
инсонларнинг ўзаро яқинлаштирувчи илмий қадриятлар деганда нимани тушунасиз?
-
олимлар деганда нимани тушунасиз ва уларнинг вазифалари нималардан иборат?
-
Интеллектуал салоҳиятнинг асосчилари ҳақидаги фикрингизни ёзиб чиқинг.
-
Ал-Хоразмийнинг олимларни гуруҳга ажратишини айтиб беринг.
Мавзу бўйича мустаҳкам эсда сақлаб қолишга оид маълумотлар:
-
ижтимоий мақсад кўпчилик, яъни жамоатчиликнинг орзу-интилишларини ифода этади;
-
дунё сирларини ёки умумий дунёни нинсонлар ақл, онг, илм, билим билан фан орқали билишга ҳаракат қилади ва камолотга эришади. Бундай кишилар олимлардир;
-
олимларнинг вазифаси илм мағзини чақиб, уни одамлар қалбига жойлаштиришдан иборатдир;
-
Ал-Хоразмий ўзининг “Ал-жабр вал-муқобола” рисоласида олимларни уларнинг ишлари характери бўйича 3 гуруҳга бўлган:
-
Улардан бирлари ўзларигача қилинган ишларни қилиб, уни келажак авлодга қолдириб, ўзгалардан ўзиб кетадилар.
-
Ўзгалар ўтмишдошлари меҳнатларини шарҳлаб берадилар ва бу билан қийинчиликларни енгиллаштирадилар, қулфларни очадилар, йўлларни ёритадилар, бу эса тушунишни осонлаштиради.
-
Бу одам баъзи китоблардаги нуқсонларни топади ва узилганларни улайди.
Шу синфлаш бўйича Хоразмий ўзини “Алгебра” нинг муаллифи сифатида биринчи гуруҳга, “Арифметика” си билан иккинчи гуруҳга киритилиши мумкин.
Мавзу бўйича муаммоли саволлар ва топшириқлар:
-
илмий қадриятлар замонавий илмий ижодиётда қандай аҳамият касб этади?
-
жамият тараққиётида олимлар иштироки ҳақида қандай фикрларни билдира оласиз?
-
сиз таниган олимларни Ал-Хоразмийнинг таснифлаши бўйича қайси гуруҳга киритса бўлади?
Тадқиқотчига мавзу материалларидан ижодий фаолиятда фойдаланишга тавсиялар:
-
бўлажак мутахассисларни ижодий фаолиятга тайёрлашда илмий қадриятлардан фойдаланиш педагогик ИТИ нинг самарасини янада оширади;
-
илмий ижодиётнинг эвалюцион тарздаги ривожланиши бўлажак ИТИни тайёрлашни эвалюцион тарзда олиб боришга имконият яратади;
-
педагогик ИТИ ни олиб боришда ушбу параграфдаги маълумотлардан фойдаланиш инновацион тадқиқотлар олиб боришда қўл келади.
Мавзуни ўрганишда фойдаланиш мумкин бўлган адабиётлар рўйхати:
1. Тўрақулов Х.А. Илмий ижодиёт методологияси. – Т.: Фан, 2007. – 252 б.
2. Тўрақулов Х.А. Педагогик тадқиқотларда ахборот тизимлари ва технологиялари. – Т.: Фан, 2006. – 248 б.
1.4. Илмий тадқиқот фаолияти жараёни ва тараққиёти омиллари
Таянч иборалар ва атамалар: табиий фанлар, ижтимоий-гуманитар фанлар, илмий фаолият, омиллар, мақсад ва вазифалар, режалаштирилган натижа, илмий ишланмалар, назарияни ривожлантириш, янги техника ва технологияларни ишлаб чиқиш, технология, метод, методология, фундаментал илмий тадқиқотлар, ИТИ нинг кўлами, илмий-назарий, илмий-тажрибавий, назарий-амалий, илмий билимлар.
Мавзунинг матни: Илмий тадқиқот фаолияти жараёни ва тараққиёти омиллари.
Жамиятимиз XXI асрга қадам қўйди. Янги аср, ўз навбатида зиммамизга муҳим вазифаларни қўймоқда. Бу эса мазкур асрнинг фаол иштирокчисидан жаҳон андозалари талаблари бўйича ахборот маълумотлари билан ишлаш йўналишидаги саводхонлигини ошириш муаммосини қўймоқда. Бугунги кунда ҳеч кимга сир эмаски, ҳар қандай ҳодиса ва жараённи ўрганиш ёки бошқаришга ижодий ёндашилмас экан кўзланган мақсадга эришишнинг оптимал вариантини ҳар доим ҳам танлай олиш кафолатланмайди. Бу эса инсон тафаккури махсули бўлган замонавий билимлар билан боғлиқдир.
Илм-фаннинг ривожланиши инсоният илмий, ижодий фаолияти маҳсули бўлганлиги сабабли ҳам мазкур фаолият орқали кишилар илмий билимларни топади, ўзлаштиради, тизимлаштиради ва кейинги фаолиятда улардан фойдаланади. Ушбу жараёнларни ҳисобга олиб илмий билимларни шартли равишда қуйидагича тузилмага (ташкил этувчиларга) эга деб аташимиз мумкин:
- билим соҳалари бўйича: табиий фанлар; ижтимоий-гуманитар фанлар; математика ва ҳ.к.;
- илмий фаолият натижаси бўйича: реферат, аннотация, тезис, мақола ва ҳ.к.
Маълумки, илмий фаолият билим олиш ва уларнинг таҳлили ҳамда синтези, ундан илмий ижодиётнинг кейинги босқичини такомиллаштиришида фойдаланиши каби жараёнларга йўналтирилган бўлади.
Илмий фаолият тараққиёти қуйидаги омиллар орқали баҳоланади: илмий натижани қўлга киритишда тадқиқотчининг замонавий фан-техника ва таълим технологияларидан оғишмай фойдалана олишлик, яъни билим, кўникма ва малакага эгалиги; қўлга киритилган натижа (ишланма, метод, методология, технология, техника ва ҳ.к.)нинг янгилиги; илмий билимнинг ўзига хослиги, яъни замонавий фан–техника ва қолаверса жамият тараққиётига ҳисса қўшишининг қандай сифат даражасига эгалиги; олинган илмий билимнинг ноёблиги, олдинги мавжуд билимлардан мукаммалиги ва истеъмол учун фойдалана олиш мумкинлиги; илмий билимни эгаллаш жараёнини аниқ алгоритмик тизимга эга бўлишлиги ва режалаштирилган натижага эришишнинг кафолатланганлиги; қўлга киритилган илмий ишланмалар амалий фаолиятда фойдаланишга услубий тавсияларни ишлаб чиқа олишлиги; илмий натижаларнинг назарий ва амалий аҳамиятини ҳар қандай шароитда тадқиқотчининг тасаввур эта олишлиги ва шу кабилар.
Бундай илмий фаолият қуйидаги кўрнишларда намоён бўлиши мумкин (1.4.1.-шакл).
Демак, илмий фаолият натижалари жамият тараққиёти учун муҳим фундаментал асос бўлиб, улар илм-фан ривожини таъминлаш билан бирга, соф илмий-назарий тадқиқотлар (фундаменталь тадқиқотлар), илмий-тажрибавий ва назарий-амалий тадқиқотларни олиб боришининг ҳаракатлантирувчи кучи экан.
Мавзуни ўзлаштиришни таъминлашга оид саволлар:
-
илмий билимлар қандай тузилмага эга?
-
илмий фаолият қандай омиллар билан баҳоланади?
-
илмий фаолиятнинг мақсад ва вазифаларини гапириб беринг?
-
ИТИ жараёнини илмий таҳлил қилинг?
Мавзу бўйича мустаҳкам эсда сақлаб қолишга оид маълумотлар:
-
илмий билимлар тузилмаси қуйидаги кетма-кетликда бўлади:
1.Билимлар соҳаси бўйича: табиий фанлар; ижтимоий-гуманитар фанлар; математика ва ҳ.к.;
2.Илмий фаолият натижаси бўйича: реферат; аннотация, тезис; мақола ва ҳ.к.
-
илмий фаолият тараққиёти омиллари қуйидагилардан иборат: илмий натижани қўлга киритишда тадқиқотчининг замонавий фан-техника ва таълим технолдогияларидан оғишмай фойдалана олишлик, яъни, билим, кўникма ва малака эгалиги; қўлга киритилган натижа (ишланма, метод, методология, техника, технология ва ҳ.к.) нинг янгилиги; илмий билимнинг ўзига хослиги, яъни замонавий фан-техника ва қолаверса жамият тараққиётига ҳисса қўшишининг қандай сифат даражасига эгалиги; олинган илмий билимнинг ноёблиги, олдинги мавжуд билимлардан мукаммаллиги ва истеъмол учун фойдалана олиш мумкинлиги; илмий билимни эгаллаш жараёнини аниқ алгоритмик тизимга эга бўлишлиги ва режалаштирилган натижага эришишнинг кафолатланганлиги; қўлга киритилган илмий ишланмалар амалий фаолиятда фойдаланишга услубий тавсияларни ишлаб чиқа олишлиги; илмий натажаларнинг назарий ва амалий аҳамиятини ҳар қандай шароитда тадқиқотчининг тасаввур эта олишлиги ва шу кабилар.
1.4.1- шакл. Илмий тадқиқот иши жараёни
Мавзу бўйича муаммоли саволлар ва топшириқлар:
-
илмий фаолият ҳақидаги фикрингиз қандай ва ўз касбий фаолиятингиз бўйича қандай муаммолар билан шуғулланиш деб ўйлайсиз. Улар мавзулари ва қисқача мазмунини ёзиб келинг;
-
ИТИ нинг қандай кўлами бўйича мавзу танлагансиз ва дастлабки натижаларингиз ҳақида ёзма ҳисобот тайёрлаб кўринг;
-
ИТИ нинг тадқиқотчи илмий савиясини оширишдаги аҳамиятини қандай омиллардан излайсиз?
Тадқиқотчига мавзу материалларидан ижодий фаолиятда фойдаланишга тавсиялар:
-
магистрлик ёки номзодлик диссертацияларини тайёрлашнинг дастлабки босқичидаёқ ИТИ нинг кўринишлари, турлари, кўлами ва методологикасосларига эътиборни қаратиш лозим ҳамда улар таркибларига эътибор берилса ижодий фаолиятнинг оптимал варианти кафолатланади;
-
ИТИ нинг режасини алгоритмик тизим кўринишида ифодалаб олишга ҳаракат қилинг. Шундагшина ижодий фаолиятда тизимлилик, изчилллик ва узвийлик тамойиллларига амал қилишлик таъминланади;
-
ИТИ нинг ҳар бир қадамига эътиборни қаратиш керак (ИТИ да эътиборсиз нарсанинг ўзи қўй), акс ҳолда тадқиқот жараёнидаги озгина эътиборсизлик, унинг пировардида катта (қўпол) хатоликка олиб келиши мумкин.
Мавзуни ўрганишда фойдаланиш мумкин бўлган адабиётлар рўйхати:
1. Тўрақулов Х.А. Илмий ижодиёт методологияси. – Т.: Фан, 2007. – 252 б.
2.Тўрақулов Х.А. Педагогик тадқиқотларда ахборот тизимлари ва технологиялари. – Т.: Фан, 2006. – 248 б.
1.5. Илмий муаммо ва унинг долзарблиги
Таянч иборалар ва атамалар: мавзу, оташ арава, илмий муаммо, ижодий жараён, демографик ва сиёсий соҳалар, илмий изланишлар, комил инсон тарбияси, муаммо долзарблиги, объектив дунё, илмий фикрнинг теранлиги, танқидийлиги, уйғунлиги, кенглиги ва тезлиги.
Мавзунинг матни: Илмий муаммо ва унинг долзарблиги.
Аввало мавзу ўзи нима?
Мавзу (арабчада – жойлаштирилган, қўйилган, деган маънони англатади) – муҳокама, маъруза, суҳбат, дарс, илмий асар ва бошқаларнинг асосий мазмунини ҳзида ўисўа ва ихчам ифода этган номланиш.
Мавзу, одатда ижодкор томонидан танланади ва асосланади. Мавзу ижодий фаолият жараёнининг ғоясини ифодалайди ва уни танлашда муаллифнинг ғоявий (фикр, ғоя, қараш ва ҳ.к.) мавқеи ва ижодий камолати даражаси катта аҳамият касб этади. Улардан ташқари муаммо қўйилиши ва уни ҳал қилишдаги вазифалар кўламига қараб мавзу ва мавзучалар танланиши мумкин ҳамда буларнинг ҳар бири муаммо ечимининг бирор томонини ифодалайди.
Муаммо, одатда кишилик жамияти олдига қўйилган инсонларнинг орзу-истаги сифатида пайдо бўлади. Масалан « Учар гилам»(Самалётлар), «Ойнаи жаҳон» (Телевидения), «Оташ арава» (Поездлар) ва ҳ.к.
Ёзма манбалардаги ёки халқ оғзаки ижодидаги кишиларнинг бундай орзу –истагини илм-фан юзага чиқаради ва натижада одамларни қийнаб ётган оғир жисмоний меҳнатлар ақлий меҳнатга алмаштирилиб табиат ва жамиятдаги муаммоли вазиятлар аста – секин барҳам топади. Бу эса илмнинг хосияти бўлиб, у кишиларнинг интеллектуал салоҳиятга боғлиқ.
Энди илмий муаммо ҳақида қисқача тушунча берайлик. Мазкур дарсликнинг «Кириш» қисмида «Илм»нинг қичқача таърифини келтирган эдик. Маълумки, илмий муаммо бевосита «Илм» билан боғлиқ. Шу сабабли ҳам илмий муаммони қуйидагича ифодаласак, мақсадга мувофиқ бўлади:
Илмий муаммо – бу табиат ва жамиятнинг айни пайтида номаълум, аммо келажакда юзага келиши ёки ўрганилиши мумкин бўлган воқеа ва ҳодисаларни, жараён ва предметлар (қурилма, механизм, машина, метод, методология, технология ва ҳ.к.)ни илмий қонуниятлар асосида очиб бериш.
Илмий муаммо ижодий жараён бўлиб, унинг ёрдамида табиат ва жамият тараққиётининг объектив қонунлари яратилади ва натижалар илм – фаннинг тегишли соҳаларида ўз ўрнини топади.
Илмий муаммо ечимига воқейлик ҳақида йўлланган билим ва тажрибаларга (илм-фан ютуқларига), воқейликнинг ўзгариш ва ривожланиш қонуниятларига таянган ҳолда чиқариладиган, илмий жиҳатдан асосланган хулосалар асосида эришилади.
Илмий муаммо ўз моҳиятига кўра қуйидагича кўринишларда учраши мумкин:
- ижтимоий ҳодисаларнинг ривожланиш қонуниятларига таяниб жамият тараққиётининг долзарб масалаларини ҳал этиш;
- жамият тараққиётига хизмат қилувчи динамик ва статистик қонуниятларни яратиш;
- жамият тараққиётига ва инсоният манфаатларига хизмат қилувчи иқтисодий масалаларни ҳал этиш методологиясини яратиш;
-демографик ва сиёсий соҳалардаги давлат бошқарувининг демократик томойилларини яратишга қаратилган илмий изланишлар;
- комил инсон тарбияси ва унинг жамият тараққиётидаги роли ва ўрнини ижтимоий жиҳатларини илмий асослаш ва ҳ.к.
Ҳар қандай турдаги муаммо ва унинг ечимидан давлат, жамият, жамоа, одам ва шу кабилар албатта самара (фойда) кўриш, яъни илгариги мавжуд даража янги сифат даражасига ўтиш керак, чунки инсоннинг муаммо ва унинг ечимини топиши ижодкорликдир. Маълумки, ижодкорлик–янгилик учун курашиш демакдир. Бунда илм–фан ва техника-технологиянинг энг сўнги ютуқларини таҳлил қила билиш ва ундан ўзининг илмий фаолиятида оқилона фойдаланишга эришиш, доимо ўз устида ишлаш орқали эришилади.
Демак, ҳар қандай илмий муаммони ҳал қилишда унинг янгилигига, яратувчилигига, ривожлантирувчилигига ва шу кабиларга эътибор бериш керак бўлиб, у муаммо долзарблигини баҳолаш жараёнида керакли кўрсаткичлардир.
Умуман олганда, муаммо долзарблигини аниқлашда қуйидагиларга эътибор берилса мақсадга мувофиқ бўлади:
- шакллантирилаётган (режалаштирилаётган) муаммо тегишли соҳа (йўналиш) ва унинг жамият ҳамда давлат олдидаги истиқболини билиш;
- режалаштирилаётган муаммога тегишли соҳа (йўналиш) бўйича илм-фан ва техника-технологияларнинг энг сўнги ютуқларидан ҳабардорлик;
- танланаётган муаммонинг унга тегишли бўлган соҳа (йўналиш)даги ўрнининг аниқланганлиги;
- танланаётган муаммонинг ечимини топиш натижасида тегишли соҳа (йўналиш)даги ривожланиш, яратувчанлик ҳақидаги ишчи фаразнинг мавжудлиги;
- танланган мавзу ёки унга яқин бошқа мавзуларнинг ишланганлик даражаси ва улар эришган ютуқларнинг амалий ҳаётдаги ва айниқса режалаштирилаётган тадқиқотни олиб бориш жараёнидаги аҳамиятини ҳамда унга нисбатан янгилиги ҳақидаги билим ва тасаввурларга эгалик;
-танланган муаммонинг илм–фан ёки техника-технологияни ривожлантириш учун хизмат қила олишлиги ҳақидаги фикрнинг шаклланганлиги ва унинг нечоғлик мустаҳкам ифодаланганлиги ва ҳ.к.
Демак, илмий муаммо долзарблигини тўғри ифодалаш, объектив дунё нарса–ҳодисаларнинг муҳим қонуний алоқадорликларини (муносабатларини) акс эттириш ва шу асосда воқейликни ижодий ўзгартириш ҳақидаги тасаввурни шакллантириш имконини беради. Бунда илмий фикрнинг теранлиги, танқидийлиги, уйғунлиги, кенглиги ва тезлиги муаммо долзарблигини баҳолашда энг муҳим сифатлар бўлиб ҳисобланади.
Мавзуни ўзлаштиришни таъминлашга оид саволлар:
-
мавзу, деганда нимани тушунасиз?
-
илмий муаммо таърифини очиб беринг?
-
илмий муаммонинг моҳиятига кўра кўринишларини айтиб беринг?
-
муаммо долзарблигини аниқлашда нималарга эътибор бериш керак деб ўйлайсиз?
Мавзу бўйича мустаҳкам эсда сақлаб қолишга оид маълумотлар: