Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги халқ таълими вазирлиги



бет38/38
Дата24.07.2016
өлшемі4.1 Mb.
#219182
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   38

Тадқиқотнинг мақсади: олий таълим тизимида талабаларни миллий-маънавий қадриятларни ўрганишга тайёрлашнинг педагогик ҳамда компьютерли асосларини ишлаб чиқиш ва бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларига миллий-маънавий қадриятларни ўргатишга хизмат қиладиган ўқув жараёнини ахборотлашга қаратилган илмий-методик тавсиялар яратиш.

Тадқиқотнинг мақсадини амалга ошириш учун қуйидаги вазифалар ҳал этилди:



- бўлажак ўқитувчиларнинг миллий-маънавий қадриятларга оид билимларини ахборот технологиялари асосида ривожлантиришнинг назарий, педагогик-психологик асосларини аниқлаш.

- бўлажак ўқитувчиларга миллий-маънавий қадриятларни ахборот технологиялари асосида ўргатишнинг мазмуни, методлари ва педагогик шарт-шароитларини белгилаш.

- миллий-маънавий қадриятларни ўрганиш жараёнида ахборот техннологияларни қўллашни ташкил этиш йўлларини аниқлаш.

- миллий - маънавий қадриятларни ахборот технологиялари ёрдамида ўрганишга йўналтирилган педагогик жараённинг самарадорлик даражасини аниқлаш.



Тадқиқот объекти: бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларига миллий-маънавий қадриятларни ахборот технологиялари асосида ўргатишга йўналтирилган таълим жараёни.

Тадқиқот предмети: бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларига миллий-маънавий қадриятларни ахборот технологиялари асосида ўргатишнинг мазмуни, шакли, усул ва методлари, педагогик шарт-шароитлари.

Тадқиқотнинг илмий фарази. Агар:

- олий таълим тизимида бўлажак ўқитувчиларга миллий-маънавий қадриятларни ўрганишнинг изчил ахборотлашган тизими ишлаб чиқилса;

- таълим жараёнида ушбу технологиялардан унумли фойдаланилса;

- ҳар бир талабанинг миллий-маънавий қадриятларни ўрганиш жараёнига технологик ёндашуви таъминланса;

- талабалар миллий - маънавий қадриятларни ўзлаштириш жараёнида компьютерларнинг имкониятидан тўғри фойдалана олса;

- бўлажак ўқитувчиларни миллий-маънавий қадриятларга оид ўзлаштирган билим, кўникма ва малакаларидан касбий фаолиятларида унумли фойдаланишга изчил тайёрлаб борилса;

- миллий - маънавий қадриятларни ўрганишнинг компьюьтерли дастурлари ва улардан самарали фойдаланиш мезонлари ишлаб чиқилса, талабаларни янги педагогик технологиялар ёрдамида миллий-маънавий қадриятларни ўргатишга тайёрлашни муваффақиятли амалга ошириш мумкин.

Тадқиқот методлари: педагогик таҳлил, кузатиш, анкета, савол-жавоб, суҳбат, эксперт баҳоси, педагогик эксперимент, семантик дифференциал умумлаштириш, математик статистика.

Тадқиқотнинг методологик асоси: Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Таълим тўғрисида” ги Қонун, “Кадрлар тайёрлаш Миллий Дастури”, диалектик билиш назарияси ва унинг муқим принциплари, ”Олий таълим концепцияси”, “Педагогик таълим концепцияси”, “Умумий таълим концепцияси”, Шарқ мутафаккирларининг ўқитувчи фаолияти ҳақидаги ёндашувлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг нутқлари, асарларида баён қилинган ўқитувчилар, уларни тайёрлаш, олий таълимни такомиллаштириш ҳақидаги фикрлари, Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус ҳамда халқ таълими вазирлигининг бўйруқлари, мавзуга оид педагогик-психологик манбалар.

Тадқиқотнинг назарий асослари бўлиб Ал - Бухорий, Аҳмад Яссавий, Ат-Термизий, Баҳоуддин Нақшбанд, Замахшарий, Абу Райҳон Беруний, Ал - Фарғоний, Ал - Хоразмий, Ибн Сино, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Бобур, Зебунисо, Мунаввар қори (Абдурашидхонов), Абдулла Авлоний, Абдурауф Фитрат, Абдулла Қодирий, Абдулҳамид Чўлпон, Хамза каби улуғ шахсларнинг педагогик қарашлари, ёшларни баркамол авлод тарбиясидаги педагогик-психологик асослари, мазмуни ва тузилмаси тўғрисидаги М.Г.Давлетшин, А.Зуннунов, Х.Ибрагимов, М.Имомназаров, М.Иномова, О.Мусурмонова, У.Маҳкамов, А.Мунавваров, Т.Махмудов, С.Нишонова, У.Н.Нишоналиев, Ж.Ғ.Йўлдошев, Р.Сафарова, Н.Сайидаҳмедов, С.Тўраева, Х.А.Тўрақулов, Ш.Шоумаров, Э.Юсупов, М.Қуронов, Ш.Э.Қурбонов, Э.Ғозиев, Ж.Ҳасанбоевларнинг ғоялари, информацион комуникатив технлогияларни таълим соҳасига жорий қилиш борасида С.И.Архангельский, В.Т.Афанасьев, В.П.Беспалько, И.В.Блауберг, М.Ю.Бокарев, Г.А.Бокарева, В.С.Ильин, Э.Г.Юдин, Ю.А.Конаржевский, И.Я.Лернер, В.А.Сластёнин, С.В.Шмелёва, ўзбек олимларидан - А.Абдуқодиров, Т.Азларов, А.Баҳромов, Б.Болтаев, Р.Р.Боқиев, У.Йўлдошев, Н.Тойлоқов, Ш.Шарипов, А.Ҳайитовларнинг тадқиқотлари хизмат қилди.

Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

- бўлажак ўқитувчиларнинг миллий-маънавий қадриятларга оид билимларини ахборот технологиялари асосида ривожлантиришнинг назарий, педагогик-психологик асосларини аниқланганлиги;

- бўлажак ўқитувчиларга миллий-маънавий қадриятларни ахборот технологиялари асосида ўргатишнинг мазмуни, методлари ва педагогик шарт-шароитлари белгиланлиги;

- миллий-маънавий қадриятларни ўрганиш жараёнида ахборот технологияларини қўллашни ташкил этиш йўллари аниқланди ва унга мос компьютерли дастур яратилганлиги;

- миллий-маънавий қадриятларни ахборот технологиялари ёрдамида ўрганишга йўналтирилган педагогик жараённинг самарадорлик даражаси аниқланганлиги билан белгиланади.



Тадқиқотнинг назарий ва амалий аҳамияти: Педагогика фанлари талабаларга миллий-маънавий қадриятларни ахборот технологиялари асосида ўргатишга оид илмий - назарий ёндашувлар билан бойитилди. Бўлажак ўқитувчиларга миллий-маънавий қадриятларни ахборот технологиялари асосида ўргатишга оид илмий-методик тавсияларга эга бўлди.

Миллий-маънавий қадриятларни ахборот технологиялари асосида ўргатиш жараёнида кўп босқичли, узлуксиз «қадриятлар» номли информацион коммуникатив технологияси ишлаб чиқилди. Ушбу технологиядан «Педагогика», «Педагогика тарихи», «Халқ педагогикаси» каби фанларни ўқитишда фойдаланиш бўйича услубий тавсиялар тайёрланди. Миллий-маънавий қадриятларни ахборот технологиялари асосида ўргатиш жараёнида талабаларни янада фаоллаштирувчи тестлар ва компьютер дастурлари ҳамда методик қўлланмалар ишлаб чиқилди, қайсиким бу материаллардан олий ўқув юртларида бўлажак ўқитувчиларни тайёрлаш жараёнида шунингдек, ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларида фойдаланиш мумкин.



Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги ва асосланганлиги: «Таълим тўғрисида»ги Қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» га, шунингдек, педагогика ва психология фанларининг фундаментал асосларига амал қилинганлиги; тажриба-синов ишларининг кенг миқиёсда ва изчил олиб борилганлиги; тадқиқот натижаларининг ҳаққоний тақлил қилиниши ва уларнинг амалиётга узлуксиз татбиқ қилиб борилганлиги билан белгиланади.

Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: бўлажак ўқитувчиларнинг миллий-маънавий қадриятларга оид билимларини «Қадриятлар» номли ИКТ воситасида ривожлантиришнинг педагогик асослари Жиззах Давлат педагогика институти ва Гулистон Давлат Университети «Бошланғич таълим услубияти» йўналишида тадқиқ қилинди.

Ишнинг синовдан ўтиши: Жиззах ДПИ профессор-ўқитувчиларининг анъанавий илмий-амалий конференцияси(1993-2006 йй); Жиззах вилоят ўқитувчиларининг август кенгашлари (2000-2006 йй); «Мактабгача ва бошланғич таълим узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш муаммолари» мавзусидаги республика илмий-назарий конференцияси (Тошкент, 2001 й.); «Алгоритмлаш ва дастурлашнинг замонавий муаммолари» Республика илмий-амалий конференцияси (Тошкент, 2001 й.); «Ўзбекистон Республикаси «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» ни қаётга жорий қилишнинг II-босқичида педагогика фанининг вазифалари» илмий-анжумани (Тошкент, 2002 й.); «Миллий маънавият, маърифат ва мафкура» вилоят илмий-назарий конференциясида (Жиззах, 2002 й.); «Техника ва технологиянинг замонавий муаммолари» мавзусидаги ёш олимларнинг Республика илмий-амалий конференцияси (Фарғона, 2002 й.); «Касбий таълим муаммолари» номли Республика илмий – амалий конференцияси (Самарқанд, 2003 й.); «Педагогика фанини баркамол авлодни шакллантиришдаги ўрни» мавзусидаги Республика илмий-амалий конференцияси (Жиззах, 2003 й.); «Олий таълим тизимида бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлаш истиқболлари» Республика илмий-амалий конференция (Тошкент, 2003 й.); Республика миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари анъанавий фестивали доирасида ўтказилган «Миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари – миллий қадриятлар» мавзусидаги Республика илмий-амалий анжумани (Жиззах, 2005 йил); «Таълим мазмунини модернизациялаш босқичида илмий, илмий педагогик кадрлар тайёрлашнинг долзарб муаммолари» Республика илмий-амалий конференцияси (Тошкент, 2006 й.); «Ёшлар онгига миллий истиқлол ғоясини сингдиришда ижтимоий - гуманитар фанларнинг вазифалари» мавзусидаги Республика илмий - назарий анжуман материаллари (Жиззах, 2006 1.); «Бошланғич таълимда инновацион технологиялар: муаммолар, ечимлар» мавзусидаги Республика илмий-амалий конференция (Жиззах, 2006 й.) ларида маърузалар ўқилди.

Тадқиқотнинг тажриба - синов майдони бўлиб Жиззах Давлат педагогика институти ва Гулистон Давлат университети хизмат қилди.

Тадқиқотни амалга ошириш босқичлари:

Биринчи босқичда (1993-1998 йиллар) тадқиқот муаммосига оид педагогик-психологик, илмий-услубий, илмий - оммабоп ва махсус адабиётлар ўрганилди, умумтаълим ва олий педагогик таълим муассасаларининг маънавий меросимизни ўрганишдаги тажрибалари таҳлил қилинди ва умумлаштириди. Натижада тадқиқотнинг муаммоси, илмий фарази, методологияси аниқлаб олинди, олий ўқув юртларидаги таълим-тарбия услублари, шакллари ва мазмунини такомиллаштириш юзасидан илмий-услубий ишланмалар тайёрланди. Тажриба-синов ишларининг методлари ишлаб чиқилди.

Иккинчи босқичда (1998-2002 йиллар) тадқиқот ишида кўтарилган муаммолар бўйича Жиззах Давлат педагогика институти, Гулистон Давлат университети талабалари билан тест, анкета сўровлари, суҳбатлар, кузатишлар ўтказилди, халқ таълими тизимида ишлаётган илғор мутахассислар ва маънавият-маърифат бўйича раҳбарларнинг тажрибалари ўрганилди, умумтаълим мактаблари ва олий педагогик ўқув юртларидаги ўқув-тарбиявий жараёнга миллий қадриятларнинг таъсири ўрганилиб, умумлаштирилди ва тадқиқот бўйича илмий асосланган ва лойиҳалаштирилган тажрибалар ўтказилди.

Учинчи босқичда (2002-2006 йиллар) талабаларни миллий қадриятларни ўрганишга тайёрлашнинг назарий, педагогик - психологик, илмий-услубий шароитлари ишлаб чиқилди ва асосланди, ИКТ тадбиқи самарадорлиги аниқланди ва таълим тизими амалиётида синаб кўрилди, талабаларни миллий қадриятларга тарғибот қилишга тайёрлаш ва миллий қадриятларни ўрганишнинг илмий йўналишлари ва услубий тавсияномалари ишлаб чиқилди. Олинган натижалар умумлаштирилди.

Натижаларининг эълон қилинганлиги: муаллиф томонидан 11 та илмий мақола чоп эттирилган бўлиб, шулардан 4 та илмий-методик журнал мақоласи ва 1та ўқув қўлланмадан иборат бўлиб, қолганлари республика илмий-амалий анжуманлар материллари ва бошқа илмий ишлар тўпламларида чоп эттирилган ҳамда 1 та давлат патент идораси гувоқномаси муаллифи.

Ҳимояга қуйидаги хулосалар олиб чиқилади:

- бўлажак ўқитувчиларнинг миллий-маънавий қадриятларга оид билимларини ахборот технологиялари асосида ривожлантиришнинг назарий, педагогик-психологик асослари;

- бўлажак ўқитувчиларга миллий-маънавий қадриятларни ахборот технологиялари асосида ўргатишнинг мазмуни, методлари ва педагогик шарт-шароитлари;

- миллий - маънавий қадриятларни ўрганиш жараёнида ахборот технологияларни қўллашни ташкил этиш йўллари;

- «Миллий қадриятлар» бўйича компьютерли ўқитиш ва билимларни назорат қилиш учун дастурнинг ўқув жараёнига жорий этилганлиги ва у бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат патент идораси томонидан олинган гувоҳнома;

- миллий - маънавий қадриятларни ахборот технологиялари ёрдамида ўрганишга йўналтирилган педагогик жараённинг самарадорлик даражаси.



    Диссертациянинг таркибий тузилиши: Диссертация  кириш, учта боб ва хулоса қамда адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат. Бажарилган иш умумий қажми 135 бет. Матнда 14 та шакл ва 3 та жадвал 2 та диаграмма мавжуд.


Мавзуни ўзлаштиришни таъминлашга оид саволлар:

  • диссертация матнига қандай талаблар қўйилади?

  • библиографик кўрсатгичларга қандай талаблар қўйилади?

  • статистик материаллар асосан диссертациянинг қайси қисмида қўйилади;

  • диссертацияга илмий раҳбар хулоса беришда нималарни эътиборга олади?

  • оппонентларнинг диссертацияга тақризида асосан нималарга эътибор берилади.


Мавзу бўйича мустаҳкам эсда сақлаб қолишга оид маълумотлар:

  • диссертацияни ҳимояга тавсия қилишда қуйидаги ҳужжатлар бўлиши керак: илмий раҳбарнинг диссертацияни ҳимоя қилишга ёзма тавсияси; кафедрада белгиланган оппонентлар ва бошқа мутахассисларнинг диссертацияга тақризлари; диссертациянинг кафедрадан муҳокамадан ўтганлиги ва ҳимояга тавсия қилинганлиги ҳақидаги баённомаси; диссертация бўйича эълон қилинган ишлар рўйхати ва ҳ.к.

  • оппонент томонидан бериган тақриз диссертант ҳимоядан бир ҳафта олдин етказилиши керак ва унда оппонентнинг шахсий имзоси, берилган вақт ҳамда рўйхатга олинганлик рақами бўлиши керак. Бу вақт оралиғида диссертант оппонент томонидан кўрсатилган камчиликларга ўз муносабатини, таклиф-мулўҳазаларини ва эътирозларини билдиришга тайёргарлик кўради;

  • магистратура бўлими бошлиғи ёки факультет декани диссертация ишини илмий раҳбар ва оппонентлар тақризлари билан Давлат аттестация комиссиясига йўллайди ва очиқ ҳимояга тавсия қилади.


Мавзу бўйича муаммоли саволлар ва топшириқлар:

  • магистрлик диссертацияси қайси жиҳатлари бўйича номзодлик диссертацияларига яқин бўлиши керак;

  • диссертациядаги кўрсатмали материалларнинг диссертация мазмуни-моҳиятидаги аҳамияти қандай?

  • диссертация ишининг методологик асослари деганда нималар эътиборга олинади?

  • диссертация қандай аҳамиятга молик асар ва унинг илм-фан тараққиётига таъсирини қандай англаш ёки белгилаш мумкин.


Тадқиқотчига мавзу материалларидан ижодий фаолиятда фойдаланишга тавсиялар:

  • диссертациядаги барча кўргазмали материаллар: жадвал, чизма, диаграмма, гистограмма, расм, технологик харита, компьютерли тизим ва шу кабилар диссертация мазмун-моҳиятига мос келиши керак;

  • илмий раҳбар тақризида мавзунинг долзарблиги, мақсад-вазифалари, илмий янгилиги ва уларнинг асосланганлиги, тадқиқотчининг ИТИ натижаларини ёзишдаги шахсий маҳорати, ИТИ натижаларини умумлаштириш ва ундан келиб чиқадиган хулосалар ҳамда таклифларнинг сифати, назорат ва амалий аҳамияти, диссертациянинг магистрлик диссертациясига қўйилган талабларга тўғри келиши ва энг асосийси танланган йўналиш бўйича илм-фанга қўшадиган ҳиссаси ҳамда тадқиқотчининг ўзи илмий ижодий жараёнга тайёр эканликлари ўз аксини топмоғи лозим.

Мавзуни ўрганишда фойдаланиш мумкин бўлган адабиётлар рўйхати:


  1. Диссертация ва авторефератларни расмийлаштириш қоидалари. Проф.К.С.Султонов таҳрири остида. – Тошкент: Ўз Р ОАК, 2008. – 25 б.

  2. Тўрақулов Х.А. Илмий ижодиёт методологияси. – Тошкент: Фан, 2006. – 252 б.



10.6. диссертация ҳимояси
Таянч иборалар ва атамалар: диссертация материаллари, муаммо долзарблиги, диссертациянинг назарий ва амалий аҳамияти, диссертациянинг методологик асослари, тадқиқот мақсади ва вазифалари, хулоса ва тавсиялар, магистрант, диссертант, диссертация, оппонент, саноқ комиссияси, якунловчи сўз, ҳимоя, Давлат аттестация комиссияси, қўйилган баҳо, комиссия иши якунланади.
Мавзунинг матни:: Диссертация ҳимояси.
Магистрлик диссертациясини ҳимоя қилиш магистрлик диссертациясини расмийлаштиришдан кейинги қисм бўлиб, магистратура таълим жараёнининг сўнгги босқичи бўлиб ҳисобланади ва унга қуйидаги талаблар қўйилади:

    1. диссертация муқоваланган ҳолда ҳимоя қилишга тайёр ҳолда келтирилиши керак;

    2. диссертация ҳимояси билан боғлиқ бўлган барча ҳужжатлар тайёр бўлиши керак (бу ҳақда 10.5. параграфда маълумот берилди);

    3. диссертация материаллари ИТИ режасиги мос бўлиши керак;

    4. магистрантнинг Давлат аттестация комиссияси ҳузуридаги сўзлайдиган нутқи матни тайёр бўлиши керак.

Диссертацияни ҳимоя қилиш пайтида, унинг қуйидаги жиҳатларига эътибор бериш керак:

    1. муаммо долзарблигига;

    2. ИТИнинг илмий янгилигига;

    3. ИТИнинг назарий ва амалий аҳамиятига;

    4. ИТИнинг методологик асосларига;

    5. қўлга киритилган натижаларнинг ҳаётийлигига;

    6. ТСИ натижаларининг тадқиқот мақсади ва вазифаларига мослигига;

    7. диссертация бўйича қўлга киритилган натижаларининг илм аҳли орасидаги муҳокамасига;

    8. диссертация бўйича эълон қилинган ишлар ва уларнинг диссертация мазмунига мос келишига;

    9. хулоса ва тавсияларнинг амалий фаолиятга яқинлигига;

    10. диссертантнинг ИТИ бўйича нутқининг равонлиги, пухталиги, аниқлиги, илмийлиги ва шу кабиларга.

Маълумки, магистрант ўз ИТИни Давлат аттестацияси комиссияси олдида расман ҳимоя қилади. Бунинг учун у ўз ИТИ жараёнини баён қила олиш, олинган натижаларининг тўғрилигини исботлаб бера олиш, берилган саволларга пухта ва аниқ жавоб бера олиши керак.

Демак, магистратуранинг ниҳоятда масъулиятли ва ҳаяжонли боқичи, бу диссертация ҳимояси экан. Шу сабабли ҳам диссертант ўз ИТИ жараёни ва қўлга киритилган натижалар, уларнинг назарий, амалий аҳамиятлари ҳақида чуқур тасаввурга эга бўлиш керак экан. Бунда Давлат аттестацияси ҳузурида тадқиқотчининг диссертациясини ҳимоя қилиш учун тайёрлаган нутқи ва унинг матни пухта ишланган бўлиши керак. Бу орқали магистрантнинг илмий салоҳиятига ҳам баҳо берилади.

Диссертант ўз нутқида асосан қуйидагиларга эътибор берса яхши бўлади:


    1. кириш қисмидаги маълумотлардан қисман фикрлар олинади (мавзунинг долзарблиги, илмий муаммо, тадқиқот мақсади ва методологик усуллар);

    2. диссертация боблари ва уларнинг мазмунлари ҳақидаги маълумотлар;

    3. диссертация бўйича хулосалар;

    4. диссертация натижаларидан илм-фан ёки амалий фаолиятда фойдаланиш учун тавсиялар.

Диссертант бундан кейин келадиган савол-жавобга ҳам пухта тайёрланган бўлиши ва ҳимоя жараёнида берилган саволларга жавоблар қисқа, очиқ, тўлиқ ва далиллар асосида бўлиши лозим, шунингдек, ҳимоянинг кейинги босқичидаги оппонент бирорта фикрга аниқлик киритиш мақсадида у билан мунозарага киришиш зарур бўлиб қолганда, ўз мулоҳазаларини камтарлик, аниқлик билан ҳар томонлама асосланган фикр ва далилларни келтириш зарур. Бу илмий мунозара маданиятининг асосий омилларидан биридир.

Диссертация материалларини (жадвал, расм, график, ком-пьютерли тизим ва ҳ.к.) ҳам пухта тайёрлаш керак ва уларни техник воситалар ёрдамида ҳамма учун кўринарли ва тушунарли қилиб ишлатишга диссертант ва ҳимоя жойи тайёр бўлмоғи лозим.

Ҳимоя қуйидаги тарзда ўтказилади:


  1. Ҳимоя Давлат аттестация комиссияси йиғилишида ўтказилади.

  2. Комиссия диссертант ва диссертация ҳақида маълумот беради.

  3. Диссертантга маъруза учун сўз берилади.

  4. Диссертант билан комиссия аъзолари ўртасида савол-жавоб жараёни бўлади.

  5. Диссертацияга келган тақризлар ўқиб эшиттирилади.

  6. Тақризлардаги кўрсатилган камчиликларга жавоб бериш учун диссертантга сўз берилади.

  7. Оппонент(лар)га сўз берилади.

  8. Оппонентнинг кўрсатган камчиликларига диссертант ўз жавобларини билдиради.

  9. Диссертация ҳимояси юзасидан мунозаралар бўлади.

  10. Диссертация илмий раҳбарига сўз берилади.

  11. Саноқ комиссияси сайланади.

  12. Саноқ комиссияси ҳимоя натижаси бўйича яширин овоз билан ҳимояни баҳолайди.

  13. Саноқ комиссияси натижани эълон қилади.

  14. Диссертантга якунловчи сўз берилади.

  15. Якунловчи сўзни комиссия раиси гапиради.

Ҳимоя охирида Давлат аттестацияси комиссияси аъзоларининг ёпиқ йиғилишда очиқ овоз бериш йўли билан ҳимоя якуни кўриб чиқилади ва кейин ИТИга қўйилган баҳо эълон қилинади ва ҳимоя бўйича комиссия иши якунланади.
Мавзуни ўзлаштиришни таъминлашга оид саволлар:

  • диссертацияни ҳимояга тайёрлашда уни расмийлаштиришга қандай эътибор қаратлади?

  • диссертацияни ҳимоя қилиш пайтида нималарга эътибор берилади?

  • диссертантнинг ҳимоя пайтидаги нутқи асосан қандай кетма-кетликда бўлади?

  • диссертация хулосаларида нималар акс эттирилади?

Мавзу бўйича мустаҳкам эсда сақлаб қолишга оид маълумотлар:



  • диссертацияни ҳимоя қилиш пайтида унинг қуйидаги жиҳатларига эътибор бериш керак: муаммо долзарблигига; ИТИ нинг илмий янгилигига; ИТИ нинг назарий ва амалий аҳамиятига; ИТИ нинг методологик асосларига; қўлга киритилган натижаларнинг ҳаётийлигига; ТСИ натижаларининг тадқиқот мақсади ва вазифаларига мослигига; диссертация бўйича қўлга киритилган натижаларнинг илм аҳли орасидаги муҳокамасига; диссертация бўйича эълон қилинган ишлар ва уларнинг диссертация мазмунига мос келишига; хулоса ва тавсияларнинг амалий фаолиятга яқинлигига; диссертантнинг ИТИ бўйича нутқининг равонлиги, пухталиги, аниқлиги, илмийлиги ва шу кабиларга;

  • диссертация материалларини ҳам пухта тайёрлаш керак ва уларни техник воситалар ёрдамида ҳамма учун кўринарли ва тушунарли қилиб ишлатишга диссертант ва ҳимоя қилиш жойи тайёр бўлмоғи лозим.

Мавзу бўйича муаммоли саволлар ва топшириқлар:



  • тадқиқотчи ўз ИТИ ҳимясида олинган натижаларнинг тўғрилигини исботлашда қандай ишларни амалга оширган маъқул;

  • ҳимоя пайтида тадқиқотчи ўз нутқини қандай асосларга қурмоғи лозим ва уни қандай кетма-кетликда баён қилиш керак, деб ўйлайсиз?

  • диссертация натижаларидан илм-фан ёки амалий фаолиятда фойдаланиш учун тавсиялар қандай тайёрланади?

  • диссертантнинг ҳимоясини баҳолашда саноқ комиссияси фаолияти ролини қандай тасаввур қиласиз?

  • оппонентнинг кўрсатган камчиликларига диссертант ўз муносабатларини билдиришда нималарга эътибор бериш керак.

Тадқиқотчига мавзу материалларидан ижодий фаолиятда фойдаланишга тавсиялар:

  • тадқиқотчи ўз ижодий ишини мустақил равишда расман ҳимоя қилади. Шунинг учун ҳам у ўз диссертацияси мазмун-моҳиятини эркинбаён қила олиши, олинган натижаларнинг тўғрилигини ва ишончлилигини исботлаб бера олиши, берилган саволларга пухта ва аниқ жавоб бера олиши керак;

  • диссертация ҳимояси тадқиқотчининг ниҳоятда масъулятли ва ҳаяжонли босқичи. Шу сабабли ҳам тадқиқотчи ўз ИТИ жараёни ва қўлга киритилган натижалар, уларнинг назарий ва амалий аҳамиятлари ҳақида чуқур тасаввурга эга бўлиши керак.

Мавзуни ўрганишда фойдаланиш мумкин бўлган адабиётлар рўйхати:


  1. Диссертация ва авторефератларни расмийлаштириш қоидалари. Проф.К.С.Султонов таҳрири остида. – Тошкент: Ўз Р ОАК, 2008. – 25 б.

  2. Тўрақулов Х.А. Илмий ижодиёт методологияси. – Тошкент: Фан, 2006. – 252 б.

Xz

Илмий тадқиқот асослари

мундарижа

I боб. Илмий тадқиқот ишлари ва унинг мазмун-моҳияти

1.1. “Илмий тадқиқот асослари” фанининг мақсад ва вазифалари

1.2. Илмий ижодиёт – муаммо сифатида

1.3. Илмий ижодиётнинг ижтимоийлиги

1.4. Илмий тадқиқот фаолияти жараёни ва тараққиёти омиллари

1.5. Илмий муаммо ва унинг долзарблиги

1.6. Илмий тадқиқот жараёни босқичлари


II Боб. билиш жараёни ва тадқиқотчининг ижодий хислатлари

2.1. Илмий билим ҳақида тушунча

2.2. Билиш жараёни хусусиятлари

2.3. Илмий фикрнинг пайдо бўлиши

2.4. Умумилмий тушунчалар ва уларнинг билишдаги роли

2.5. Тадқиқотчининг шахсий фаолияти босқичлари

2.6. Илмий қадриятлар – жамият тараққиёти омили сифатида
III боб. илм-фан ва уларнинг жамият тараққиётидаги ўрни

3.1. Илм-фан ривожи ва интеллектуал авлод

3.2. Фан ва уни ташкил этиш шакллари

3.3. Замонавий илм-фан ва унинг жамият тараққиётидаги ўрни

3.4. Замонавий илм-фан хусусиятлари

3.5. Ижодий жамоаларнинг шаклланиши


IV БОБ. ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИНИ ОЛИБ БОРИШ БОСҚИЧЛАРИ ВА УНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ

4.1. Илмий тадқиқот муаммосининг қўйилиши

4.2. Илмий тадқиқот олиб боришнинг алгоритмик босқичлари

4.3. Илмий тадқиқот турлари

4.4. Илмий тадқиқот усуллари

4.5. Илмий тадқиқот ишларини режалаштириш

4.6. Илмий тадқиқот ишларини мувофиқлаштириш

4.7. Илмий тадқиқот ишида асосий кўрсаткичларни танлаш

4.8. Илмий тадқиқот ишлари натижалари тақлили

4.9. Илмий тадқиқот ишини олиб боришда муаллиф фикрининг ривожига услубий тавсиялар

4.10. Илмий тадқиқот ишига тегишли маълумотларни ўрганиш ва ишчи фаразини асослаш

4.11. Умумилмий тадқиқотларни олиб бориш


V БОБ. ПЕДАГОГИК ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИ ВА УЛАРГА

МОС ИННОВАЦИОН ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

5.1. Педагогика фани ва унинг муаммолари

5.2. Замонавий таълим технологиясининг илмий–назарий асослари

5.3. Муайян мутахассисларни тайёрлашда инновацион услубларни жорий этиш

5.4. Таълимда инновацион услубларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш

5.5. Таълимни бошқаришга тизимий ёндашув

5.6. Инновацион дастурий дидактик мажмуани яратиш технологияси

5.7. Педагогикада ўқиш – ўқитишнинг натижаларини назорат қилиш ва ўлчаш

5.8. Педагогик илмий ходимлар тайёрлаш жараёнининг узлуксизлиги

5.9. Бўлажак мутахассисларни тайёрлашда миллий маънавий қадриятлар тизимини ишлаб чиқиш
VI БОБ. ПЕДАГОГИ ТАДҚИҚОТЛАРДА АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИ

6.1. Тизимлар ҳақида тушунчалар

6.2. Маълумотлар ва маълумотлар базалари

6.3. Ахборот тизимлари

6.4. Автоматлаштирилган ахборот тизимлари

6.5. Эксперт тизимлар

6.6. Илмий тадқиқотларнинг автоматлаштирилган тизимлари

6.7. Педагогик тадқиқотларда тизимий ёндашув ва маълумотларни қайта ишлаш технологияси

6.8. Ахборот тизимининг замонавий турлари
VII БОБ. ПЕДАГОГИК ТАДҚИҚОТЛАРДА АХБОРОТ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

7.1. Ахборотлар ва ахборот технологиялари

7.2. Ахборотнинг асосий даражалари

7.3. Ахборотларни ўзлаштириш усуллари

7.4. Ахборотларни йиғиш

7.5. Ахборотлаштириш босқичлари ва замонавий ахборот технологиялари

7.6. Автоматлаштирилган ахборот технологиялари

7.7. Талабаларнинг алгоритмик маданияти – замонавий педагогик технологияда репродуктив методни жорий этиш асоси сифатида

7.8. Таълимни технологиялаштириш ва самарадорликни аниқлашга қўйилган талаблар

7.9. Педагогик тадқиқотларни компьютерлаштириш ва уларнинг интеллектуал даражаси

7.10. Илмий–педагогик кадрлар тайёрлашда илмий–техник ахборотлардан фойдаланиш


VIII БОБ. ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ЖАРАЁНИНИ МОДЕЛЛАШ

8.1. Илмий моделлаш таснифи

8.2. Илмий тадқиқот объекти ва унинг модлини танлаш

8.3. Ўхшашлик мезони

8.4. Моделлаш ёрдамида баҳолаш

8.5. Илмий тадқиқот ишлари самарадорлигини баҳолаш


IX боб. Тажриба-синов ишлари ва самарадорликни аниқлаш мезонлари

91. Тажриба-синов ишларининг мақсад-вазифалари, предмети ва босқичлари

9.2. Тажриба-синов ишларини режалаштириш

9.3. Тажриба-синов ишлари мониторинги

9.4. Илмий фаразнинг натижаларини статистик баҳолаш методологияси

9.5. Тажриба-синов ишлари натижаларига ишлов беришда математик статистика методлари

9.6. Самарадорликни аниқлаш мезонлари
X боб. диссертация ва уни ҳимояга тайёрлаш

10.1. Илмий тадқиқот иши натижаси ҳақида маълумотлар

10.2. Диссертация тайёрлашда тадқиқотчи вазифалари

10.3. Диссертация мавзуси, мақсади ва вазифалари

10.4. Диссертация тузилиши ва мазмуни

10.5. Диссертацияни расмийлаштириш

10.6. Диссертация ҳимояси





Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   38




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет