Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази р. Д. Дусмуратов, Ш. Н. Файзиев, А. А. Каримов аудит


Аудиторлик ташкилотларининг мажбуриятлари



бет11/127
Дата15.02.2024
өлшемі2 Mb.
#491751
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   127
«Аудит» номли дарслик Уз кирил

Аудиторлик ташкилотларининг мажбуриятлари. Аудиторлик ташкилотларининг мажбуриятлари «Аудиторлик фаолияти тўғрисида» ги қонуннинг 7-моддасида белгиланган. Унда таъкидланишича, аудиторлик ташкилоти аудиторлик фаолияти билангина шуғулланиши мумкин. Ушбу қонуннинг 3-моддасига мувофиқ «аудиторлик фаолияти деганда аудиторлик ташкилотларининг аудиторлик текширувларини ўтказиш ва бошқа шу билан боғлиқ профессионал хизматлар кўрсатиш борасидаги тадбиркорлик фаолияти тушунилади»
Шунингдек, аудиторлик ташкилотининг зиммасига қуйидаги мажбуриятлар юклатилади:

  • аудиторлик фаолиятини амалга ошираётганида ушбу Қонун ҳамда бошқа қонун ҳужжатларининг талабларига риоя этиши;

  • аудиторлик текшируви ўтказилишга доир шартнома тузишдан олдин буюртмачининг талабига биноан аудиторлик фаолиятини ўтказиш ҳуқуқини берувчи тегишли лицензияни, аудитор (аудиторлар)нинг малака сертификатини тақдим этиши;

  • хўжалик юритувчи субъектнинг сўровига биноан аудиторлик текширувини ўтказиш бўйича қонун ҳужжатларининг талаблари тўғрисидаги, аудиторнинг эътирозлари асосланилган қонун ҳужжатларининг нормалари тўғрисидаги ахборотни тақдим этиши;

  • аудиторлик текширувини амалга оширишда олинган ахборотнинг маҳфийлигига риоя этиши;

  • аудиторлик ҳисоботида молиявий-хўжалик операцияларининг қонунийлиги бузилиши фактларининг ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан таклифларни акс эттириши;

  • ўтказилган аудиторлик текширувлари натижаларига доир аудиторлик хулосалари ва аудиторлик ҳисоботларининг нусхалари аудиторлик ташкилотида мавжуд бўлишини ҳамда уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сақланишини таъминлаши;

  • аудиторларнинг бир йилда бир марта малака ошириш курсларидан ўтишларини таъминлаши;

  • аудиторлик ташкилотларини мажбурий рейтинг баҳолаш учун аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаси сўровига кўра ахборот тақдим этиши;

  • хўжалик юритувчи субъектга унинг мансабдор шахслари ва бошқа ходимлари зарар етказганлигини аниқ тасдиқлаб турган фактларни аниқлаган тақдирда бу ҳақда хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбариятига (мулкдорига) маълум қилиши ҳамда аудиторлик ҳисоботига тегишли қайдни киритиши шарт. Зарур холларда аудиторлик текширувининг натижаларини маълум қилиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қатнашчиларнинг (акциядорларнинг) умумий йиғилиши чақирилишини талаб қилиши шарт.

Аудиторлик ташкилоти зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   127




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет