Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази р. Д. Дусмуратов, Ш. Н. Файзиев, А. А. Каримов аудит


Аудиторлик ташкилотининг жавобгарлиги



бет12/127
Дата15.02.2024
өлшемі2 Mb.
#491751
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   127
«Аудит» номли дарслик Уз кирил

Аудиторлик ташкилотининг жавобгарлиги. «Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги» Қонуннинг 8 моддасига мувофиқ аудиторлик ташкилотлари аудиторлик текшируви буюртмачилари, хўжалик юритувчи субъект ва молиявий ҳисоботдан бошқа фойдаланувчилар олдида молиявий ҳисобот ҳамда хўжалик юритувчи субъектнинг бошқа молиявий ахбороти тўғрисида нотўғри якундан иборат бўлган аудиторлик хулосасини тузиш оқибатида уларга етказилган зарар учун жавобгар бўлади.
Аудиторлик текширувини сифатсиз ўтказганлик ёки лозим даражада ўтказмаганлик оқибатида хўжалик юритувчи субъектга ва (ёки) аудиторлик текширувининг буюртмачисига етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланиши шарт.
Шунингдек, аудиторлик ташкилотининг жавобгарлиги Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси 336 моддасига мувофиқ икки тарафлама шартномани бажармаслик оқибатида ҳам вужудга келади. Унда кўрсатилишича: агар икки тарафлама шартномада бир тараф ўзи жавобгар бўлган вазият туфайли уни бажариши мумкин бўлмай қолса, иккинчи тараф, башарти қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартномадан воз кечишга ва шартноманинг бажарилмаслиги туфайли етказилган зарарни ундириб олишга ҳақли.
Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензия уни берган давлат органи томонидан қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин:
аудиторлик ташкилоти лицензияни бекор қилиш тўғрисида ариза билан мурожат қилганда;
лицензия сохта ҳужжатлардан фойдаланилган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда;
махсус ваколатли давлат органининг лицензия бериш тўғрисидаги қарори ноқонунийлиги аниқланганда;
агар аудиторлик ташкилоти унга лицензия бериш тўғрисидаги қарор қабул қилингани ҳақида хабарнома юборилган (топширилган) пайтдан эътиборан уч ой муддат ичида махсус ваколатли давлат органига лицензия берганлик учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаган ёки лицензия шартномасини имзоламаган бўлса.

Такрорлаш учун саволлар:





  1. Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини ташкил этишнинг меъёрий тизими ва унинг элементлари хакида нималар биласиз?

  2. Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг моҳияти ва унинг аҳамияти қандай?

  3. Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторларининг миллий ассоциацияси (ЎБАМА) ва унинг фаолият йўналишлари тўғрисида нималар биласиз?

  4. Ўзбекистон Аудиторлар Палатаси (ЎАП) ва унинг фаолияти тўғрисида нималар биласиз?

  5. Аудиторлик фаолиятининг қандай миллий стандартлари мавжуд?

  6. Аудиторлик ташкилотининг ҳуқуқлари нималардан иборат?

  7. Аудиторлик ташкилотининг мажбуриятлари нималардан иборат?

  8. Аудиторлик ташкилотининг жавобгарлиги нималардан иборат?



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   127




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет