Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази р. Д. Дусмуратов, Ш. Н. Файзиев, А. А. Каримов аудит



бет26/127
Дата15.02.2024
өлшемі2 Mb.
#491751
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   127
«Аудит» номли дарслик Уз кирил

Такрорлаш учун саволлар:



    1. Аудиторлик касбига қандай малакавий талаблар қўйилган?

    2. Аудиторлик фаолиятини лицензиялаш тартиби қандай амалга оширилади?

    3. Лицензиянинг амал қилиш муддатини тўхтатиш, бекор қилиш, тўхтатиб туриш ёки амал қилишини тиклаш қай ҳолатларда амалга оширилади?

    4. Аудитнинг Ахлоқ кодекси тўғрисида нималар биласиз?

    5. Виждонлилик ва объективлик деганда нималар тушунасиз?

    6. Аудитор касбининг профессионал компетентлилиги деганда нималарни тушунасиз?

    7. Қандай маълумотлар махфий сақланади?

    8. Аудиторлик ташкилоти ва аудиторларнинг мустақиллиги нималарда намоён бўлади?

    9. Аудитор ишларининг сифати қандай назорат қилинади?



5-БОБ. АУДИТДА МУҲИМЛИК ТУШУНЧАСИ ВА АУДИТОРЛИК ТАВАККАЛЧИЛИГИ


1. Муҳимлик тушунчаси ва унинг аудитдаги аҳамияти.
Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонунида (янги таҳрирдаги) аудиторлик фаолияти «...тадбиркорлик фаолияти...» эканлиги таъкидланган (2-модда). Демак, бу фаолият аудиторлик ташкилоти ва мижоз-корхона ўртасида тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади. Аудиторлик ташкилоти ўз шартнома мажбуриятларини бажаришда, амалда текширув объектларини тўлиқ (100%) қамраб олаолмайди. Натижада, молиявий ҳисобот кўрсаткичларининг мутлақо (шак-шубҳасиз) ҳаққоний эканлигини кафолатлай олмагани ҳолда, маълум даражадаги таваккалчилик билан уларни тасдиқлайди. Шу боисдан, аудитор ишида доимо маълум даражада таваккалчилик хавф-хатари мавжуд бўлади. Кўриниб турибдики, аудитор хулосасида баён этилган фикр ҳар доим ҳам мутлақо тўғри бўлиши мумкин эмас. Аммо, деярли ҳамма вақт ахборотдан фойдаланувчилар учун фойдали бўлиши лозим. Бундай фойдалиликнинг таъминланиши маълум даражадаги Муҳимлик ва риск билан боғлиқ ва уларни тўғри баҳолашни талаб этади.
Умумий аудиторлик амалиётида муҳимлик чегараларини қуйидагича белгилаш қабул қилинган:




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   127




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет