-Профессионаллик даражасини ошириш. Қоида ва амаллар аудиторлик ташкилотининг хизматчилари ўз хизмат мажбуриятларини бажаришлари учун етарли билимларга эгалиги ҳақида асосли ишончни таъминлашлари лозим. Ушбу талабларни бажариш учун аудиторлик ташкилоти профессионал таълимни давом эттириш ва ўз малакасини оширишни хохловчи хизматчиларга ёрдам кўрсатиш учун шароитлар яратиши мумкин.
-Лавозимини кўтариш. Қоида ва амаллар хизмати бўйича кўтарилаётган ходимларнинг янги лавозим эгаллашлари мумкин эканлиги ҳақида асосли ишончни таъминлашлари лозим. Ушбу талабни бажариш учун ходимларни, улар томонидан ҳар гал мажбуриятларини бажарганларидан сўнг баҳолаш ва уларнинг лавозимини энг бўлмаганда йилда бир марта кўтаришга маслаҳат бериш зарур.
-Мижозларнинг маъқуллиги ва улар билан муносабатларнинг давомийлиги.Қоида ва амаллар аудиторлик ташкилоти раҳбарияти виждонини йўқотган хўжалик юритувчи субьект билан боғланиб қолмаслиги ҳақида асосли ишончни таъминлашлари лозим. Аудиторлик ташкилотининг ушбу талабни бажариши учун бўлғуси мижоз билан иш олиб борган тафтишчи, банк ходими, юрист ва бошқа шахслардан маълумот олиниши керак.
-Текшириб (назорат ўтказиб) туриш. Қоидалар ва амаллар аудитор ишларининг сифатини назорат қилиш самарали ўтказилаётганлиги ҳақида асосли ишончни таъминлашлари лозим. Ушбу талабни бажариш учун ҳар бир хизматчининг мажбуриятларини танлаш, ушбу мажбуриятларни бажариш билан боғлиқ бўлган, бошқа ҳамкорлар ёки хизматчилар томонидан ўтказилган бўлиши лозим. Маъмурий ишлар ва ходимлар юритадиган ишларни ҳам назорат асосида текширилиши зарур. Аудиторлик ташкилоти томонидан назорат қилиб туриш натижаларини ҳужжатлар билан тасдиқ-лайдиган тавсиялар билдирилиши керак. Ҳужжатлар шакли ва ҳажми аудиторлик ташкилотининг катта-кичиклиги, фаолият кўрсатувчи бўлимлар сони, фаолият тавсифи ва бошқа омилларга боғлиқ.
Ҳамкор ёки ҳамкорлар, хўжалик юритувчи субьект ҳажмига кўра, мазкур аудиторлик ташкилотида амал қилаётган, сифат устидан назорат қилиш тизимининг самарадорлиги учун жавобгар бўлишлари лозим. Бундай назорат қоидалари ва амаллари, ушбу қоидалар ва амаллар билан хизматчиларни хабардор қилиш амалиёти ва мажбуриятларни тақсимлаш ўз вазифаларига олдингидай жавоб беради.
-Назорат қоидалари ва амалларини белгилаш. Аудитор ишлари сифатини назорат қилиш қоидалари ва амалларининг тавсифи ва миқёслари қуйидаги шарт-шароитларга боғлиқ:
амалий фаолият моҳиятига, унинг: очиқ акциядорлик жамиятлари аудити; ёпиқ акциядорлик жамиятлари аудити; бухгалтерия ҳисоби ва хўжалик фаолияти таҳлили соҳасидаги хизматлар; фойда солиғининг ҳажмини аниқлашга доир хизматлар; ўзаро аудит ўтказиш бўйича мажбуриятлар каби компонентларини эътиборга олган ҳолда;
Аудитор ишларининг сифатини назорат қилиш қоидалари ва амалларини ишлаб чиқиш ва қўллаш билан боғлиқ бўлган, олинган
фойдага нисбатан харажатлар даражасига.
Аудитор ишларининг сифатини назорат қилиш қоидалари ва амалларини ўрнатишда аудиторлик ташкилоти томонидан қуйидагилар амалга оширилиши зарур:
аудитор ишларининг сифатини назорат қилиш қоидалари ва усулларини амалга ошириш бўйича малакали хизматчилар ўртасида вазифаларини тақсимлаш;
аудитор ишларининг сифатини назорат қилиш қоидалари ва амалларини хизматчилар эътиборига етказиш;
қоидалар ва амаллар, уларни қўллаш услубларига ва хизматчиларга етказиш амалиётига олдингидай мос келиш-келмаслигини аниқлаш учун аудитор ишлари сифатини назорат қилиш тизимининг самарадорлигини текшириш.
Аудитор ишларининг сифатини назорат қилиш қоидалари ва амаллари ёзма шаклда ифодаланган бўлиши шарт эмас. Улар ходимларни ишга қабул қилишда оғзаки етказилиши ва аудиторлик ташкилотининг умумий мажлисида йилда бир марта такрорланиши мумкин.
Айни пайтда аудиторлик ташкилоти ўз қоидалари ва амаллари-ни ҳужжатлар билан мустаҳкамлаши тавсия қилинади. Ҳужжатлаштириш турлари ва ҳажми, энг аввало аудиторлик ташкилотининг ҳажми ва унинг фаолияти хусусиятига боғлиқ.