Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази р. Д. Дусмуратов, Ш. Н. Файзиев, А. А. Каримов аудит


Номоддий активлар аудитини ташкил этиш ва ўтказишнинг умумий тартиби



бет76/127
Дата15.02.2024
өлшемі2 Mb.
#491751
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   127
«Аудит» номли дарслик Уз кирил

2. Номоддий активлар аудитини ташкил этиш ва ўтказишнинг умумий тартиби

Номоддий активлар аудитининг мақсади бухгалтерия ҳисоботи «номоддий активлар» моддасининг ишончлилик даражаси тўғрисида фикр шакллантириш ва корхонада қўлланилаётган номоддий активларни ҳисобга олиш услуби ҳамда солиққа тортиш билан боғлиқ муомалаларнинг Ўзбекистон Республикасида амал қилаётган қонунчиликка мувофиқлигини аниқлашдан иборат.




Номоддий активлар аудитининг кетма кетлиги:
А. Умумий муолажалар. Тестлар назорат қуроли.

  1. Ички назорат тизими бўйича тест ўтказиш (ИНТ)

  2. Бухгалтерия ҳисоби тизими бўйича тест ўтказиш (БҲТ)

  3. Бухгалтерия ҳисоби мақсади учун тузилган ҳисоб сиёсатининг таҳлили

  4. Солиқ ҳисоби мақсади учун тузилган ҳисоб сиёсатининг таҳлили

  5. Ишчи счетлар режасини таҳлил қилиш

  6. Бухгалтерия баланси ва бухгалтерия ҳисоб регистрларидаги кўрсаткичларни бир хиллигини текшириш

  7. Хужжатли текширишда танлаб олиш миқдори ва тузилиши аниқлаш

Б. Моҳияти бўйича текшириш муолажалар

  1. Инвентаризация

  2. Шартномаларни кўриб чиқиш (текшириш)

  3. Номоддий активларни кирими ва чиқими ҳисобини ҳужжатлаштирилишини тўғри расмийлаштирилганлигини текшириш

  4. НМА киритилиш критериясига мослигини текшириш

  5. НМА баҳолаш ва киримини ҳисобда қайд етилишини қонунчиликка ва ҳисоб сиёсатига мослигини текшириш

  6. НМА ҳисоби ва амортизация ҳисоблашнинг тўғрилигини ва ҳисоб сиёсатига мослигини текшириш

  7. Текширилаётган давр муомилаларининг тўғрилигини текшириш

  8. Сотиб олинган ва чиқиб кетган НМА баҳосини ҳисоб маълумотлари билан солиштириб текшириш

  9. Ҳисоботлардаги муҳим ахборотларнинг ошкор қилинишини текшириш

  10. Хато ва камчиликларни тахминий рўйхати

  11. Тизимли (системали) камчиликлар тўғрисида маълумот

  12. Танлаб текшириш натижаларини таҳлили

  13. Меъёрий ҳужжатлар бўйича аниқланган камчиликлар рўйхати

  14. Номоддий активларни аудити бўйича хулоса

Номоддий активлар аудити жараёнида қуйидагилар амалга оширилади:


1. Номоддий активлар мавжудлиги устидан назорат ўрнатилишини аниқлаш (мулкий объектларни номоддий активлар қаторига олиб боришнинг тўғрилиги; мавжудлигини ва муомалаларни ҳужжатлаштиришнинг тўғрилигини текшириш; номоддий активларни баҳолашнинг тўғрилигини текшириш; инвентаризация қилиш; ҳисобот кўрсаткичларининг синтетик ва аналитик ҳисоб маълумотларига мослигини аниқлаш);
2. Синтетик ҳисобни юритиш, номоддий активларнинг кирими ва чиқимига доир муомалаларни солиққа тортишнинг тўғрилигини текшириш (номоддий активлар кирими ва чиқимига доир муомалаларни синтетик ҳисоб регистрларида акс эттирилиши; номоддий активлар киримга олиниши ва чиқим қилинишига доир муомалаларни солиққа тортиш масалалари);
3. Номоддий активларга амортизация ҳисоблаш ва ҳисобда акс эттириш (фойдали хизмат муддатини белгилашнинг асосланганлиги; амортизация ҳисоблашда қўлланилган усулларнинг қонунийлиги ва асосланганлиги; амортизация ажратмаларининг ҳисобда акс эттирилиши).
Юқорида келтирилган масалалар бўйича етарли маълумотларга эга бўлиш аудиторга номоддий активлар ҳисобининг ҳолатини мустақил баҳолаш ва қоидабузарликлар ҳамда амалдаги қонунчилик ва белгиланган қоидалардан четга чиқишларни аниқлашга имкон беради.
Аудитор номоддий активларни текшириш чоғида қуйидаги маълумот манбаларидан фойдаланади:

  1. номоддий активларни ҳисобга олишни ва улар билан боғлиқ муомалаларни солиққа тортишни ташкил этиш масалаларини тартибга солувчи асосий меъёрий ҳужжатлар;

  2. корхонанинг ҳисоб сиёсати тўғрисидаги буйруғи (фармойиши) (номоддий активлар ҳисобига тааллуқли қисми);

  3. номоддий активлар синтетик ва аналитик ҳисоби бўйича корхонада қўлланиладиган ҳисоб регистрлари;

  4. номоддий активларга тааллуқли муомалаларни ҳисобга оладиган дастлабки ҳужжатлар;

  5. бухгалтерия ҳисоботлари.

Даставвал, аудитор корхона ҳисоб сиёсатининг номоддий активларни ҳисобга олиш услубиёти баён қилинган асосий қоидалари билан танишиб чиқади. Булар хусусан қуйидагилардан иборат:
амортизация ажратмаларини ҳисоблаш усуллари (бир бутунлигича ёки номоддий активларнинг ҳар бир тури бўйича);

  1. амортизация ҳисобланмайдиган номоддий активлар рўйхати;

  2. номоддий активларни ҳисобга олиш учун қўлланиладиган намунавий қабул қилинган ва корхонанинг ўзида тасдиқланган дастлабки ҳужжатлар шакллари;

  3. номоддий активларни инвентаризация қилиш муддатлари;

  4. номоддий активлар ҳисобига доир ҳужжатлар айланиши;

  5. номоддий активларга тааллуқли муомалаларни ҳисобга олишда қўлланиладиган счётлар рўйхати.

Номоддий активларга тааллуқли муомалаларни текшириш учун синтетик ва аналитик ҳисоб регистрлари қўлланиладиган ҳисоб шаклларига боғлиқ ҳолда фойдаланилади.
Бухгалтерия ҳисобининг журнал-ордер шаклида номоддий активларнинг синтетик ҳисоби 13-АСК журнал-ордерда ва «номоддий активларни ҳисобга олиш ведомости»да юритилади.
Бухгалтерия ҳисобининг счётлар режасида корхонага мулкий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган номоддий активларнинг миқдори ва ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш учун 0400-«Номоддий активларни ҳисобга оладиган счетлар»(0410-0490) счётлар мўлжалланган. Бу счётлар балансга нисбатан актив бўлиб, уларнинг дебет томонида мавжуд номоддий активларнинг қолдиғи, кирими ва кредитида хўжаликдан чиқиши акс эттирилади.
Мулклар номоддий активлар қаторига олиб борилганлигининг тўғрилигини текшириш чоғида ҳуқуқлар ва шунга ўхшаш фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар тузилиш натижасида сотиб олинади ва патент тўғрисида, товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, муаллифлик ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунлар билан тартибга солинади.
Мавжуд номоддий активларни қуйидагилар асосида сотиб олиш мумкин:

  1. лицензион шартнома;

  2. «ноу-хоу»ни қабул қилиш-топшириш шартномаси;

  3. таъсис шартномаси.

Номоддий активларни корхонанинг ўзида яратиш қуйидагилар доирасида амалга оширилади:

  1. асарни яратиш тўғрисидаги шартнома;

  2. илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини бажариш тўғрисида шартнома;

  3. илмий-техник маҳсулотни яратиш (бериш) тўғрисида шартнома.

Экспертиза ўтказиш чоғида эътибор қаратиш зарур бўлган айрим шартномаларнинг хусусиятларини қисқача кўриб чиқамиз.
Муаллифлик шартномасида асардан фойдаланиш усуллари мазкур шартномага мувофиқ бериладиган муайян ҳуқуқлар;
фойдаланиш учун бериладиган ҳуқуқ муддати;
мукофатлаш кўлами ёки уни аниқлаш тартиби, тўлаш тартиби ва муддатлари.
Лицензион шартнома предмети бўлиб шундай номоддий активлар ҳисобланади-ки, улар тегишли органларда махсус рўйхатдан ўтказилади (кашфиёт, фойдали модел, саноат намунаси, товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси). Лицензияловчи (барча зарур ҳужжатларни берувчи томон) ва лицензиат лицензион шартноманинг томонлари бўлиб ҳисобланади. Лицензион шартномада объектдан фойдаланиш усуллари (саноат мулки объектидан фойдаланишга доир муайян ҳуқуқлар); фойдаланиш учун бериладиган ҳуқуқ муддати; мукофатлаш кўлами ёки уни аниқлаш тартиби, тўлаш тартиби ва муддатлари. Мукофатлаш лицензиатнинг фойдасидан ажратма кўринишида ёки қатъий сумма кўринишда, ёки ушбу усулларни биргаликда қўшиб аниқланиши мумкин. Шартномада томонларнинг мажбуриятлари кўрсатилади. Лицензион шартнома патент идорасида рўйхатдан ўтказилиши лозим.
«Ноу-хоу»ни бир-бировга ўтказиш шартномаси бўйича «ноу-хоу» (ахборот)дан фойдаланиш учун бериладиган ҳуқуқ эмас, балки унинг ўзи берилади. Шартномада «ноу-хоу»ни бериш тартиби тўғрисидаги асосий шартлар, шартноманинг амал қилиш муддати, баҳоси ва тўлов тартиби, махфийликни сақлаш бўйича томонларнинг мажбуриятлари кўрсатилади. Берилаётган «ноу-хоу»ни баён қилиш шартноманинг муҳим шартларидан ҳисобланади. Шартнома рўйхатдан ўтказилмайди.
Илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини бажариш шартномасида ишларнинг номлари ва уларнинг ҳар бир босқичи; ишни бажариш учун асос (дастур, режа, техник топшириқлар ва шунга ўхшаш); бутун ишларни бажариш муддати ва ҳар бир босқични бажариш муддати; иш қиймати ва тўлов тартиби; ишни қабул қилиш тартиби; ишлар натижаларидан фойдаланиш шартлари; томонларнинг масъулиятлари кўрсатилади.
Номоддий актив объектини ҳисобга қабул қилиш кучга кирган шартнома асосида амалга оширилади. Шартномаларни юридик экспертизадан ўтказиш учун аудиторлик фирмасининг юристи жалб қилиниши мумкин.
Аудитор шартномаларни текшириш билан бир қаторда номоддий активларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси (қабул қилиш далолатномаси) ва номоддий активларни ҳисобга олиш карточкаси (№1-НМА шакли)ни тўлғазишни текширади. (мажбурий реквизитларни тўлғазишнинг тўғрилиги, фойдали хизмат муддатининг кўрсатилиш, ҳисобга қабул қилиш саналари (фойдаланишга топшириш, объектни рўйхат қилиш; дастлабки ҳужжатларни ҳисоб регистрларида акс эттириш).
Шартномалар ва дастлабки ҳужжатларнинг юридик расмийлаштирилиши текширилганидан сўнг аудитор номоддий активларнинг дастлабки қийматини арифметик текширувдан ўтказади (уларнинг баҳоланишини). «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун»нинг 12-моддаси ва «Номоддий активлар» номли №7 БҲМСнинг 22-23 бандларига мувофиқ номоддий активлар бухгалтерия ҳисобида пул ифодасида акс эттирилади.
Номоддий активларни баҳолаш уларнинг тегишли шартнома қиймати ва режалаштирилган мақсадларда фойдаланиш учун яроқли ҳолга келтириш харажатларини қўшиш тартибидан келиб чиқиб аниқланади.
«Номоддий активлар» номли №7 БҲМС 11 бандига мувофиқ номоддий активларнинг бошланғич қиймати - бу активни сотиб олишда ҳақиқатда тўланган пул маблағлари ёки унинг эквивалентлари ёки ишлаб чиқаришда қилинган ҳақиқий харажатлар қиймати.
Ҳақиқий харажатлар таркибига жумладан, номоддий актив объектининг ўзини сотиб олиш харажатлари, сотиб олишда берилган тижорат кредити бўйича тўланадиган фоизлар, ташқи иқтисодий ва бошқа ташкилотларга тўланадиган комиссион тўловлар (хизматлар қиймати), номоддий активларни сотиб олиш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатлар киради.
Бошқа мулклар сингари номоддий активларга тааллуқли бухгалтерлик маълумотлар ҳаққонийлиги вақти-вақти билан ўтказиб туриладиган инвентаризация асосида тасдиқланади.
Номоддий активларни инвентаризация қилиш қуйидаги вазифаларни ҳал этади: уларнинг ҳақиқатда мавжудлигини аниқлаш; ҳақиқий қолдиқни бухгалтерлик ҳисоб маълумотларига солиштириш йўли билан уларнинг бутлигини таъминлаш устидан назорат ўрнатиш.
Номоддий активларнинг корхонада ҳақиқатан мавжудлиги ва улар устидан ички назоратни амалга ошириш учун номоддий активларни инвентаризация қилиш лозим. Бунда аудитор №19-«Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш» номли БҲМС (ЎзР. Адлия Вазирлигида 2 ноябр 1999 й рўйхатга олинган №833) ва «Инвентаризация натижасида аниқланган мулклар камомади ва ошиқча чиқишини бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш ва солиққа тортиш тўғрисидаги НИЗОМ» ЎзР Адлия Вазирлигида – 2001 йил рўйхатга олинган №1054) талабларига риоя қилинганлигини синчиклаб текшириши зарур.
Агар баҳолаш натижасида объектнинг бозор баҳоси (ундириладиган сумма) кам чиққан объектнинг қолдиқ қийматидан паст бўлса, кўрилган зарар суммаси бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
а) Дебет 4730-«Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзлари» счети айбдор ёки моддий жавобгар шахсдан ундирилиши лозим бўлган бозор қийматига.
Дебет 9430-«Бошқа операцион харажатлар» счети айбдор ёки моддий жавобгар шахсдан ундирилиши лозим бўлган бозор қиймати ва қолдиқ қиймати ўртасидаги фарқ суммага (кўрилган зарар суммасига)
Кредит 9430 - «Бошқа операцион харажатлар» счети–кам чиққан номоддий активлар объектининг қолдиқ қийматига.
Кўрилган зарар суммаси даромад (фойда) солиғини ҳисоблашда умумий белгиланган тартибда солиққа тортиладиган базага қўшилади.
Ҳисобга олинмай қолган номоддий активлар бўйича амортизация улар номоддий активлар таркибига қўшилган пайтдан бошлаб умумий белгиланган тартибда ҳисобланади.
Номоддий активларни инвентаризация қилиш корхона раҳбарининг инвентаризация ўтказиш тўғрисидаги буйруғи, «Номоддий активларнинг инвентар рўйхати номли инвентар рўйхат (№ ИНВ-1 шакли), 0410-0490 счётларнинг синтетик ҳисоб регистрлари ва Бош дафтарга асосан амалга оширилади.
Инвентаризация ведомостининг маълумотларига асосан инвентаризация рўйхатларини расмийлаштиришнинг тўғрилиги, корхонанинг кўрсатилган номоддий активлардан фойдаланиш учун ҳуқуқини тасдиқлайдиган дастлабки ҳужжатлар мавжудлиги, синтетик ва аналитик ҳисоб регистрларида ҳамда Бош дафтарда номоддий активларни акс эттиришнинг тўғрилиги ва ўзаро мослиги текширилади. Кўриб чиқиш усулини қўллаш йўли билан аудитор қуйидагилар тенглигини текширади:


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   127




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет