24
3-МОДУЛ. ИҚТИСОДИЙ ПРОГНОЗЛАШ УСУЛЛАРИ ВА УЛАРНИ
ТУРИЗМДА ТАДБИҚ ЭТИШ
3.1. Туризм ривожланишини прогнозлашда турли хил моделларни
қўллашнинг афзалликлари ва камчиликлари
3.2. Прогнозлаш усулларининг тавсифланиши
3.3. Кўрсаткичларни қиѐсий (таққосланма) кўринишга келтириш
3.4. Туристик фирма фаолияти таҳлилида нисбий ва ўртача
миқдорларни ҳисоблаш усулларидан фойдаланиш
3.5. Туристик фирма фаолиятини таҳлил қилишда ахборотларни
гуруҳлаш усуллари
3.6. Туристик фирма фаолиятини таҳлил қилишда баланс усулидан
фойдаланиш
Таянч иборалар: модел, моделлаштириш, омилларни танлаш,
стохастик, динамик моделлар, баланс моделлар
3.1. Туризм ривожланишини прогнозлашда турли хил моделларни
қўллашнинг афзалликлари ва камчиликлари
Бозор иқтисодиѐти шароитида иқтисодий жараѐнларни моделлаштириш
ўзига хос хусусиятларга эга. Чунки, биринчидан,
бозор таваккалчилик ва
ноаниқлик элементларига эга; иккинчидан, ресурсларнинг чегараланганлиги;
учинчидан, ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар ўртасида рақобатнинг
мавжудлиги; тўртинчидан, иқтисодий кўрсаткичларни прогноздаги ҳолатини
олдиндан кўра билиш ва бошқалар. Иқтисодий жараѐнлар
турли хил ва бир-
биридан аниқ бир белгилари билан фарқланади.
Кузатилаѐтган объектларни чуқур ва ҳар томонлама ўрганиш мақсадида
табиатда ва жамиятда рўй берадиган жараѐнларнинг моделлари яратилади.
Бунинг учун объектлар ҳамда уларни хоссалари кузатилади ва улар тўғрисида
дастлабки тушунчалар ҳосил бўлади. Бу тушунчалар оддий сўзлашув тилида,
турли расмлар, схемалар,
белгилар, графиклар орқали ифодаланиши мумкин.
Ушбу тушунчалар
модел деб айтилади.
Достарыңызбен бөлісу: