2-босқичда таҳлил объекти тавсифланадиган синтетик ва аналитик
кўрсаткичлар ишлаб чиқилади;
3-босқичда таҳлил учун зарур бўлган ахборотлар йигилади ва
тайѐрланади (ишончлиги текширилади, таққосланма кўринишга келтирилади);
4-босқичда хўжалик фаолиятининг натижалари бизнес режа, ўтган йил,
илғор корхоналар кўрсаткичлари билан таққосланади;
5-босқичда омилли таҳлил ўтказилади ва натижавий кўрсаткичларга
омиллар таъсири ҳисобланади;
6-босқичда
ишлаб
чиқариш
самарадорлигини
оширишда
фойдаланилмаѐтган ва истикболдаги имкониятлар аниқланади;
7- босқичда турли омиллар таъсирини ва аниқланган ишлатилмаѐтган
имкониятларни ҳисобга олиб хўжалик фаолиятини баҳолаш амалга оширилади
ва улардан фойдаланиш бўйича аниқ тадбирлар белгиланади.
Аналитик тадқиқотларни бундай кетма-кетликда бажариш иқтисодий
таҳлилнинг назарий ва амалий нуқтаи назаридан ҳам мақсадга муфофикдир.
Туризм фаолиятини иқтисодий таҳлилида қўлланиладиган усулларини
турлича туркумлаш мумкин. Умумий ҳолда иқтисодий таҳлил усулларини
қуйидагича туркумлаш мумкин (2.5-расм).
Бу усуллар орасида энг қадимий воситалари бу унинг анъанавий усуллари
бўлиб, бу усуллар нафақат иқтисодий таҳлилда, балки бошқа фанларда ҳам
маълумотларни ишлаш учун кенг қўлланади. Анъанавий усулларнинг энг
асосийлари қўйидаги чизмада келтирилган (2.6-расм).
Иқтисодий таҳлил
усуллари
Ахборотларни
ишлашнинг
анъанавий
усуллари
Детирминистик
омилли таҳлил
ўтказиш
усуллари
Стохастик
омилли таҳлил
ўтказиш
усуллари
Кўрсаткичларни
оптималлаштириш
усуллари
2.5-расм. Иқтисодий таҳлил усулларининг туркумланиши
Достарыңызбен бөлісу: |