25
Моделнинг ҳаѐтийлиги унинг моделлаштириладиган объектга қанчалик
мос келишига боғлиқ. Битта моделда объектнинг ҳамма томонини акс эттириш
қийин бўлганлиги сабабли унда объектнинг энг характерли ва муҳим
белгиларигина акс эттирилади. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, ортиқча
соддалаштирилган модел қўйилган талабларга яхши жавоб бера олмайди. Ўта
мураккаб модел эса масалани ечиш жараѐнида қийинчиликлар туғдиради.
Ифодаланган
модел
ѐрдамида
кузатилаѐтган
объектни
билиш
моделлаштириш дейилади. Моделлаштириш жараѐнини схемаси қуйидагича:
Бу схеманинг асосий блоки «мақсад» блоки ҳисобланади, чунки қўйилган
мақсадга кўра битта объект учун ҳар хил моделлар тузилиши мумкин. Объект
сифатида
бирор бир корхонани олсак, агар кузатувчини мақсади ушбу объектни
ишлаб чиқариш жараѐнини ўрганиш бўлса, бу ҳолда моделнинг параметрларига
корхонанинг қуввати,
ишлаб чиқариш омиллари, хом ашѐ,
ишчилар сони,
асосий фондлар, ишлаб чиқариш дастури ва ҳоказолар киради ва модел ишлаб
чиқариш функцияси кўринишида ифодаланади.
Моделлаштиришнинг универсал усули
бошқа усулларга қараганда
афзалликларга эга ва улар қуйидагилардан иборат:
1. Аввало, моделлаштириш катта ва мураккаб
тизимни оддий модел
ѐрдамида ифодалашга имконият беради. Масалан, корхона иқтисодиѐти бу ўта
мураккаб тизимдир. Уни оддий ―қора яшик‖ схемаси орқали ифодалаш мумкин.
ѐки:
n
X
X
X
f
F
,...,
,
2
1
Бозор механизмини график усулда тасвирлаш мумкин.
Достарыңызбен бөлісу: