Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Pdf көрінісі
бет17/91
Дата10.06.2022
өлшемі2.19 Mb.
#459101
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   91
1660-Текст статьи-3443-1-10-20200625

 
 
 
S 
P 
P
Q 
D 
Q* 
Моддий ресурслар
Меҳнат ресурслари
Асосий фондлар
Даромад
Маҳсулот
ҳажми 
Харажатлар
Ишлаб чиқариш 


26 
3.1.-расм. Талаб ва таклиф мувозанати графиги.
6
 
Албатта, бу ерда кўп муаммолар туғилади. Масалан, моделни қанчалик 
даражада соддалаштириш мумкин. Ўта соддалашган модел қўйилган 
талабларга жавоб бермаслиги мумкин ва унинг ѐрдамида қилинган ҳисоб-
китоблар нотўғри чиқиши мумкин. Ўта мураккаб модел эса масалани ечиш 
жараѐнида жуда кўп қийинчиликлар туғдиради. Шунинг учун моделга фақат 
объектнинг энг асосий характерли ва муҳим омилларини киритиш зарур. 
II. Модел тузилиши билан кузатувчига тажрибалар қилиш учун кенг 
имкониятлар туғилади. Моделнинг параметрларини бир неча марта ўзгартириб, 
объект фаолиятининг энг оптимал ҳолатини аниқлаб, ундан кейин уни ҳаѐтда 
қўллаш мумкин. Реал объектлар устида тажриба қилиш кўплаб хатоларга ва 
катта харажатларга олиб келиши мумкин. 
III. Модел ношаклий тизимни математик формулалар ѐрдамида 
шакллантиришга имконият беради ва ЭҲМлар ѐрдамида тизимни бошқаришга 
ѐрдам беради. 
IV.
Моделлаштириш ўрганиш ва билиш жараѐнини кенгайтиради. Моделни 
ҳосил қилиш учун объект ҳар томонлама ўрганилади, таҳлил қилинади. Модел 
тузилганидан сўнг, унинг ѐрдамида объект тўғрисида янги маълумотлар олиш 
мумкин. Шундай қилиб, объект тўғрисидаги билиш жараѐни тўхтовсиз 
жараѐнга айланади. 
 
3.2.Прогнозлаш усулларининг тавсифланиши 
 
Моделлаштириш усули исталган табиатли объектларни текшириш учун 
қўлланилиши мумкин бўлганидек, ўз навбатида, исталган объект 
моделлаштириш воситаси бўла олади. Иқтисодий жараѐнлар ва кўрсаткичларни 
моделлаштиришда турли хил усуллардан фойдаланилади. 
Ушбу усуллар ѐрдамида тузиладиган барча моделларни 2 турга бўлиш 
мумкин: Моддий моделлар ва идеал моделлар
Моддий моделлар реал объектларни табиий ва сунъий материаллар 
ѐрдамида акс эттиради: бўр билан доскада, картон билан макет тузиш, қалам 
билан формула ѐзиш, металлдан авиамодел ясаш в бошқалар. 
Идеал моделлар одамни фикрлаш жараѐни билан чамбарчас боғлангандир. 
Бундай моделлар билан операциялар мияда амалга оширилади. Мисол қилиб
ҳайвонларнинг ҳаракатини келтириш мумкин. 
Моддий моделлар ўз ўрнида физик ва белгили моделлардан иборат. 
Физик моделлар реал объектнинг физик табиатини акс эттиради ва асосан 
физик хоссаларини ифодалайди. Улар кўпроқ техника фанларида қўлланилади. 
Иқтисодиѐтда физик моделлар асосан иқтисодий тажриба сифатида 
қўлланилади. Масалан, битта корхонада ўтказилган тажриба натижалари бутун 
6
John E. Hanke, Arthur G. Reitsch, Dean W. Wechern. Business forecasting. Seventh edition. 2010 by Pearson 
Education, Inc.p. 49 
John E. Hanke, Arthur G. Reitsch, Dean W. Wechern. Business forecasting. Seventh edition. 2010 by Pearson 
Education, Inc.p. 45 


27 
тармоқка кўчирилади. Лекин, физик моделлаштиришнинг имкониятлари 
чегараланган, чунки тизимни битта элементига мос келган натижа бутун 
тизимга мос келавермайди. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   91




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет