102
10-МОДЕЛ. РАҚОБАТ БОЗОРИНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ ВА
ТАЛАБНИ ЎРГАНИШ
10.1. Рақобат бозорининг мутлоқ ва жорий сиғимини аниқлаш
10.2. Рақобат ва товарнинг рақобатбардошлиги ҳақида тушунча
10.3. Товарнинг яшаш даври ва унинг босқичлари
10.4. Талабни ўрганиш ва янги товар ишлаб чиқариш
10.1. Рақобат бозорининг мутлоқ ва жорий сиғимини аниқлаш
Товар-мураккаб кўп
қиррали тушунча, бироқ
бунда энг асосий нарса
истеъмол хусусиятлари, яъни товарнинг ўз
вазифасини бажариш-унга эга
бўлган истеъмолчининг ехтиѐжларини қондириш хусусиятидир.
Товарнинг истеъмол қиймати унинг истеъмол хусусияти мажмуасидир.
Товарнинг қуйидаги хусусиятларига қараб алоҳида эътибор берилади:
-ранги, қадоқланиши (ўраш, боғлаш), ташқи кўринишининг фасоҳати
(дизайни), эргономик хусусиятлари (фойдаланиш, таъмирлаш ва бошқаларнинг
қулайлиги ва бошқалар).
Товарни ишлаб чиқаришдан олдин унинг истеъмол хусусияти таҳлил
қилинади.
Товар-мураккаб кўп қиррали тушунча, бироқ бунда энг асосий нарса
истеъмол хусусиятлари, яъни товарнинг ўз вазифасини бажариш-унга эга
бўлган истеъмолчининг эхтиѐжларини қондириш хусусиятидир.
Товарлар қуйидаги мезонлари бўйича алоҳида гуруҳларга бўлинади:
мақсадли кўрсаткич бўйича
бозор турига кўра
фойдаланишга тайѐрлигига кўра
истеъмолчилар сонига қараб бўлинади.
Мақсадли характерига кўра эса товарлар истеъмол товарлари ва ишлаб
чиқаришга оид товарларга бўлинади.
Истеъмол товарлари – бу шахсий истеъмол учун мўлжалланган
товарлардир. Улар кундалик талаб товарлари,
дастлабки танлов асосида
олинадиган товарлар, алоҳида талабдаги товарлар, пассив талабдаги товарларга
бўлинади.
Кундалик талаб товарларига кундалик турмуш учун зарурий озиқ-
овқатлар, кир ювиш,
тозалаш воситалари, уй хўжалиги учун зарурий майда
товарларни киритиш мумкин.
Кундалик истеъмол товарларини истеъмол қилиш интенсивлигига кўра
уларни ўз навбатида 3 та қуйи гуруҳга ажратиш мумкин:
1. Доимий эҳтиѐждаги асосий товарлар (нон, хўжалик совуни)
2. Импулсив тарзда сотиб олинадиган товарлар (сақич, газета)
3. Фавқулотда ҳолатлар учун харид қилинадиган товарлар (зонт).
103
Дастлабки танлов асосидаги товарлар сафига: мебел, кийим-кечак, уй-
рўзғор учун электр жиҳозлари киради ва у харидорларни қиѐслашни, нарх,
мода, дизайн жиҳатидан танловда бир мунча мулоҳаза юритишни талаб қилади.
Ушбу товарлар:
ўхшаш товарлар (сифат жиҳатдан бир-бирига яқин, лекин дизайн, нархи
бўйича фарқланади)
алоҳида кўринишдаги товарлар (ранги, фасони, нави жиҳатидан)
Пассив талабдаги товарлар – харидорларга нотаниш ѐки
улар хусусида
жуда кам ўйлайдиган товарлардан таркиб топади. Ишлатиш вақтига кўра
қисқа муддатли фойдаланишга оид товарлар
узоқ муддатли фойдаланишга оид товарлар
Товар сиѐсатини асосий мақсади бўлиб
фойдани таъминлаш
тақсимотни ўстириш
фирма ҳаракат қилаѐтган бозор улушини кўпайтириш
ишлаб чиқариш ва маркетинг харажатларини тежаш
имижни ошириш бўлиб ҳисобланади.
Товар сиѐсатида асосий мақсадга эришиш қуйидаги соҳалардаги
вазифаларни ҳал этиш орқали амалга оширилади:
унинг инновацияси
вариация
дифференция
элиминация
маркани ўрнатиш ва танлаш
қадоқлаш
товарни шакли, тури ва бошқалар.
Шунга мос ҳолда товар сиѐсатининг масалаларига қуйидагилар киради:
янги товарларни қидириш
янги товарларни ривожлантириш
бозорга
янги товарларни киритиш
товар шаклларини асослаш
товар сифатини тартибга солиш
бозордаги янги товарлар хулқ-атворини назорат қилиш ва бошқалар.
Биринчи 3 таси бозорга янги товарларни киритаѐтганда ҳал этилади,
қолган вазифаларни ҳал этиш товарни бутун ҳаѐти давомида амалга ошади.
Бунинг учун, яъни қарорни асослаш учун товарни ҳаѐтийлик
даври модели
ишлатилади.
Достарыңызбен бөлісу: