108
Фирманинг самарали товар сиѐсатини олиб
бориши икки йирик муаммо
билан боғлиқдир. Биринчидан, фирма мавжуд товар номенклатураси чэгарасида
яшаш даври босқичларини ҳисобга олган ҳолда ишни оқилона ташкил этишни
ташкил этиши лозим, иккинчидан, янги товар ишлаб чиқаришни ўз
вақтида
амалга ошириш керак.
Фирма доимо товар стратегиясини такомиллаштириб бориши зарур. Бу
барқарор ассортимент тузилишига, доимий сотувга ва фойдага эришишга
имкон беради.
Товар стратегияси истиқбол учун ишлаб чиқарилади ва
фирмада мавжуд
товар миксни жалб етувчанлигини яхшилаш бўйича 3 та стратегик йўналишни
ўз ичига олади:
1. Товар инновацияси
2. Товар вариацияси
3. Товар элиминацияси.
Товар инновацияси стратегияси янги товарни ишлаб чиқариш ва тадбиқ
этиш дастурини аниқлайди. Бироқ «янги товар»
тушунчасини турли талкинга
эга ва такомиллаштиришни асослаш сифатида ишлатилади,
мавжуд товарни
янгилаш учун ишлатилади.
Мавжуд назария ва амалиѐтда инновация «янгилик киритиш» ва «янгилик»
тушунчалари билан синоним ҳисобланади.
Бозор инновацияси деганда мавжуд маҳсулот бўйича янги ғояни олиш,
шунингдек янги маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва бозорга чиқариш тушунилади.
Товар инновацияси янги товарни ишлаб чиқиш ва қўллашни кўзда тўтади
ва амалга ошириш шакли бўйича товар
дифференциацияси ва товар
диверсификациясига бўлинади.
Товар диверсификацияси ўзида рақобатчи товарлардан ажралиб турувчи
бир қатор асосланган товар модификациясини ишлаб чиқиш жараѐнини
мужассамлаштиради.
Бозорни модификациялашда сотиш ҳажмини ошириш, истеъмолчилар
ишончини козониш, янги бозор
сегментларига товарни чиқариш, мижозлар
эътибори ва қизиқишини ушбу фирма чиқараѐтган товарларга қаратиш,
харидорларни товарни интенсив истеъмолини рағбатлантириш
орқали амалга
оширилади.
Достарыңызбен бөлісу: