Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


 Рақобат ва товарнинг рақобатбардошлиги ҳақида тушунча



Pdf көрінісі
бет69/91
Дата10.06.2022
өлшемі2.19 Mb.
#459101
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   91
1660-Текст статьи-3443-1-10-20200625

10.2.. Рақобат ва товарнинг рақобатбардошлиги ҳақида тушунча 
Рақобат - бу эркин тадбиркорликнинг ажралмас бир бўлагидир. 
Ҳозирги бозор иқтисодиѐтига 
ўтиш шароитида мамлакатимизни 
иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлаш ва ривожланишда, дунѐ бозорида илдам 


104 
қатнашишда товарлар сифатини кўтариб, уларни рақобатбардош товарларга 
айлантириш энг долзарб муаммолардан биридир. 
Товар рақобатбардошлигини ўрганиш мураккаб ва ўз ичига қуйидаги 
босқичларни олади: 
- товарни сотиш бозорни ўрганиш; 
- рақиблар ҳақида маълумотлар йиғиш; 
- истеъмолчилар талабларини ўрганиш; 
- рақобатбардошлигини ошириш бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш; 
- ишлаб чиқариш ва бозорга синов сотишлари билан чиқиш ҳақидаги 
қарор. 
Бу масалаларни ҳал қилиш корхонада товар рақобатбардошлиги 
даражасини баҳолашнинг ўзлуксиз тизимини яратишни талаб қилади. 
Ҳар қандай товар бозорга чиқиши биланоқ ўз рақобат қобилиятини йўқота 
бошлайди, бу жараѐнни секинлатиш мумкин, бу иқтисодий фойда ва олдинги 
буюм рақобат қобилиятини тўла йўқотиш пайтигача бозорга янги товар билан 
чиқиш имкониятини беради. 
Рақобат сўзи лотинчадан олинган бўлиб, мақсадга эришиш учун курашни 
билдиради. Бозорда рақибларнинг мақсади харидорни товарни харид қилишга 
жалб қилишдан иборат.
Товар рақобатбардошлигини асосий шарти қуйидаги кўринишга эга бўлган 
худди шундай товарга нисбатан энг катта ялпи фойдали самарадан иборат: 
 
К= Р/С
мах 
бу ерда: Р-товарнинг фойдали самараси; 
С-товарни харид қилиш ва фойдаланишга оид харажатлар (сотиб олиш 
харажатлари); 
Товарнинг рақобатбардошлилигини баҳолаш қуйидаги босқичларни ўз 
ичига олади: 
- бозорни таҳлил қилиб, ўзимизнинг товаримизга ўхшаш намунасини 
топиб олиш; 

бизнинг товар билан солиштириладиган товарлардаги асосий 
кўрсаткичларни белгилаш; 
- ўзимизнинг товаримиздаги интеграл рақобатбардошлик хусусиятини 
аниқлаш. 
П.С.Завялов фикрича «Рақобатбардошлик деганда, товарнинг бозорда 
харидоргирлигини таъминлайдиган истеъмол ва қиймат тавсифлари мажмуини, 
яъни ўхшаш рақобатчи товарларни айирбошлашга таклиф катта бўлган 
шароитларда худди шу товарни пулга айрибошланиш қобилиятини тушунмоқ 
лозим»
20

Харидорнинг харажатлари икки қисмдан ташкил топади, унинг бир 
қисмини харид харажатлари (товар нархи), иккинчи қисмини уни истеъмол 
этиш билан боғлиқ харажатлар ташкил этади. 
20
Philip Kotler, Kevin Lane Keller. Marketing management. 12 th edition. 2010 by Pearson Education, Inc.p. 369-373.


105 
Рақобатбардошлик кенг тушунча бўлиб, унга кўплаб омиллар таъсир 
этади. 
Фирманинг рақобатбардошлиги даражасини баҳолашда тармоқ бозорида 
рақобат кўраши жадаллигини белгилайдиган омиллар таҳлил учун асос 
сифатида хизмат қилади. Бу омилларга қуйидагилар киради: 
1.
Рақобатчи фирмалар сони, ва уларни қиѐсий қуввати; 
2.
Рақиблар ҳаракатларининг диверсификациялашуви даражаси;
3.
Бозордаги талаб ҳажмини ўрганиш; 
4.
Маҳсулотни табақалашуви даражаси; 
5.
Истеъмолчининг бир ишлаб чиқарувчидан бошқасига кўчиш 
ҳаракатлари; 
6.
Бозордан чиқиб кетиш тўсиқлари ва уларнинг даражаси; 
7.
Бозорга кириб келиш ва унинг даражаси; 
8.
Ёндош тармоқ бозорларидаги вазият; 
9.
Рақиблар стратегиясидаги фарқлар; 
10. 
Ушбу бозорда рақобат учун алоҳида сабабларнинг бўлиши, рақобат 
даражаси бозорнинг алоҳида бир жалб этувчанлик ѐки аксинча бездирувчанлик 
хусусиятлари билан ҳам белгиланади. 
Ўзбекистон Республикасининг ―Рақобат тўғрисида‖ ги Қонунида қуйидаги 
асосий тушунчалар қўлланилади: 
- бир-бирининг ўрнини босадиган товарлар — ўзининг белгиланган 
вазифаси, қўлланилиши, сифат ва техник хусусиятлари, нархи ҳамда бошқа 
параметрлари бўйича таққосланиши мумкин бўлган шундай товарларки, уларни 
олувчи истеъмол қилиш чоғида бир товарни бошқасига ҳақиқатан ҳам 
алмаштиради ѐки алмаштиришга тайѐр бўлади;
- инсофсиз рақобат — хўжалик юритувчи субъектнинг ѐки шахслар 
гуруҳининг иқтисодий фаолиятни амалга оширишда афзалликларга эга 
бўлишга қаратилган, қонун ҳужжатларига, иш муомаласи одатларига зид 
бўлган ҳамда бошқа хўжалик юритувчи субъектларга (рақобатчиларга) зарар 
етказадиган ѐки зарар етказиши мумкин бўлган ѐхуд уларнинг ишчанлик 
обрўсига путур етказадиган ѐки путур етказиши мумкин бўлган ҳаракатлари;
- иқтисодий концентрация — хўжалик юритувчи субъектнинг ѐки шахслар 
гуруҳининг устунлигига олиб келадиган, товар ѐки молия бозоридаги 
рақобатнинг ҳолатига таъсир кўрсатадиган битимлар тузиш ва (ѐки) бошқа 
ҳаракатларни содир этиш;
- иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш — хўжалик юритувчи 
субъектлар ҳаракатларини бундай хўжалик юритувчи субъектлардан бирортаси 
билан ҳам бир шахслар гуруҳига кирмайдиган юридик ѐки жисмоний шахс 
билан келишиб олиш;
- камситувчи шартлар (шароитлар) — товар ѐки молия бозорига кириш, 
товарни ишлаб чиқариш, истеъмол қилиш, олиш, реализация қилиш, ўзгача 
тарзда бошқа шахсга ўтказиш шартлари (шароитлари) бўлиб, улар бошқа тенг 
шартларда (шароитларда) битта ѐки бир нечта хўжалик юритувчи субъектни 
ўзга хўжалик юритувчи субъект (рақобатчи) билан таққослаганда тенг бўлмаган 
ҳолатга солиб қўяди;


106 
- келишиб олинган ҳаракатлар — товар ѐки молия бозорида икки ѐки ундан 
ортиқ хўжалик юритувчи субъектнинг бозорнинг мазкур иштирокчиларидан 
ҳар бирининг манфаатларини қаноатлантирадиган ва улардан ҳар бирига 
олдиндан маълум бўлган, рақобатни чеклашга олиб келадиган ѐки олиб келиши 
мумкин бўлган ҳаракатлари;
- молия бозори — банклар ҳамда бошқа кредит, суғурта ва ўзга молия 
ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган молиявий хизматнинг, шунингдек 
қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчилари хизматларининг 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ѐки унинг бир қисмидаги муомала 
доираси бўлиб, у Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий 
бўлинишига мос келмаслиги мумкин ва мазкур муомала доираси чегараларида 
бундай хизматни кўрсатиш имконияти мавжуд бўлади;
- нотўғри таққослаш — рақобатчилар ѐки бошқа шахслар томонидан 
тарқатиладиган, товар ѐки молия бозорида айрим хўжалик юритувчи субъектга 
афзалликлар яратадиган ѐхуд хўжалик юритувчи субъектни (рақобатчини) ѐки 
рақобатчи ишлаб чиқарган товарни ѐмонловчи ѐлғон, ноаниқ ѐки бузиб 
таққослаш;
- рақобат — хўжалик юритувчи субъектларнинг (рақобатчиларнинг) 
мусобақалашуви бўлиб, бунда уларнинг мустақил ҳаракатлари улардан ҳар 
бирининг товар ѐки молия бозоридаги товар муомаласининг умумий шарт-
шароитларига бир томонлама тартибда таъсир кўрсатиш имкониятини истисно 
этади ѐки чеклайди
21
.
Ж.Ж.Ламбен рақобатли афзалликларни иккита кенг категорияларга 
гуруҳлайди – ташқи ва ички рақобатли афзалликлар, яъни фирма ва товарни 
рақобатдошлигини тавсифловчи рақобатли афзалликлардир. Ташқи рақобатли 
афзаллик товарни «бозор кучини ифодалайди, яъни у бозорни имтиѐзли 
рақобатчидагига нисбатан юқорироқ сотиш нархларини қабул қилишга мажбур 
қила олади ва мавжуд товарлардан норози бўлган харидорларнинг истақларини 
аниқлаш ва қондиришдаги афзалликларга таянади. Ички рақобатли афзаллик 
фирманинг ишлаб чиқариш харажатлари, рақобатчидан кўра камроқ таннархга 
эришишга имкон берувчи ва ишлаб чиқарувчи учун қиймат хосил қилувчи 
товарга асосланган ҳамда сотиш нархларининг бозор ѐки рақобат томоиндан 
пасайтирилишига кўпроқ даражада бардошли қилувчи юқорироқ унумдорлик 
оқибатидир»
22

Товарни жалб етувчанлиги ва рақобатбардошлигини ифодаловчи омиллар 
классификацияси схэмасини занжир кўринишида кўрсатиш мумкин: нарх – 
сифат – сервис – маркетинг муҳити. 
Рақобатбардошлик сифат ва қиймат омиллари билан боғлиқдир. Улар 
сифат, иқтисодиѐт ва маркетинг кўрсаткичлари ѐрдами билан тўлиқ 
тавсифланиши мумкин. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   91




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет