Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Pdf көрінісі
бет51/117
Дата01.10.2023
өлшемі2.02 Mb.
#479347
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   117
6.1-Terapiya-UMK-2017-yangi

 
Клиникаси
Бронхиал астманинг клиникасида 3 та давр фарқланади: 
1-босқич .Астма ―даракчилари‖-хуруждан бир неча минут олдин пайдо бўлиб, 
йўтал ѐки томоқ қирилиши, вазомотор ринит,буруннинг битиши, ҳансирашнинг 
кучайишида, терининг қичишиши, асабийлашиш, полиурия, бемор кайфиятининг 
бузилиши каби ўзгаришлар пайдо бўлади. Врач беморнинг шу ўзгаришларга 
эътибор қилиши зарур, чунки бу босқичда ўз вақтида қабул қилинган препарат 
хуруж регрессиясини чакиради.
2-босқич.Авж олиш даври-экспиратор типли бўғилиш хуружи, яъни,қисқа 
нафас олиш, нафас чиқаришнинг 2-4 марта узайиши,нафас чиқаришнинг 
қийинлиги, масофадан эшитилувчи хириллашлар хос.Бемор мажбурий ҳолатни, 
яъни, ортопноэ ҳолатида, ўтирганда оѐқларига тиранади ѐки олдинга эгилиб 
утиради ва тирсаклари билан тиззаларига ѐпишади ѐки қўллари билан стол 
четига, кровать четига тиранади, оғиз билан ҳаво ―тутишга‖ ҳаракат қилади. 
Бемор гапира олмайди, юзида қўрқиш аломати,. юзи шишган, совук тер билан 
копланган, диффуз цианоз. Нафас олишда бурун қанотлари шишади. Кўкрак 
қафаси максимал нафас ютиш ҳолатида. Нафас олиш актида ҳамма ѐрдамчи 
мушаклар қатнашади, ўмров усти чуқури ва қовурғалар совуқ тер билан 
қопланган, бўйин веналари бўртган, кўкрак қафаси эмфизематоз, перкуссияда 
тимпаник товуш, аускультацияда дағал нафас асосида қуруқ, ҳуштаксимон 
хириллашлар, пульси тезлашган, юракнинг нисбий чегаралари ўнгга кенгайган, 
юрак тонлари бўғиқ, хуруж ―шишасимон‖,ѐпишқоқ, кам ажралувчи балғам
кўчгач ўтади. 
Балғам 
таҳлилида эозинофиллар, айрим ҳолларда Шарко-Лейден 
кристаллари, Куршман спираллари аниқланади.
ЭКГ: юрак электр ўқининг ўнгга силжиши, чуқур S1 тишчаси, баланд R III ва 
aVF да, S-T сегменти инверсияси III ва aVF да., баланд ўткирлашган Р тишча II ва 
III стандарт тармоқларда ва кўпинча манфий Р тишча V1 да, Гис тутами ўнг 
оѐқчаси тўлиқ қамали. 


74 
Рентгенологик текширувда ўпкалар шаффофлашиши, диафрагманинг паст 
жойлашиши ва суст тебраниши. Қовурғалар горизонтал жойлашган ва улар ораси 
кенгайган. Ўпка манзараси кучайган.
Бўғилиш хуружи астматик статусга ўтиб кетиши мумкин ва кома ѐки улим 
билан ҳам тугаши мумкин.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   117




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет