Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Трахея ва бронхлар экспиритор стенози



Pdf көрінісі
бет59/117
Дата01.10.2023
өлшемі2.02 Mb.
#479347
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   117
6.1-Terapiya-UMK-2017-yangi

Трахея ва бронхлар экспиритор стенози оғир, хуружсимон, битонал йўтал 
ва нафас чикариш кийинлашиши билан кечади. БА дан фаркли ўларок бу 
патологияли беморларда типик бўғилиш хуружлари йук ва касаллик клиникасида 
аускультатив белгилар йўк, яъни қуруқ ҳуштаксимон хириллашлар ўпка устида 
эшитилмайди. Якуний диагноз фиброскопия курсаткичлари асосида куйилади. 
Юрак астмасига аралаш турдаги хансираш, нотекис нафас, кўпиксимон 
пушти балғам хос. Ўпканинг пастки қисмларида жарангсиз, ҳўл хириллашлар 
эшитилади. Юрак астмаси клиник белгилари шу патологияни чакирган юрак-
томир системаси касалликлари клиник белгилари балан кечади. 
БА ни бошқа ўткир респиратор касалликлар, ҳалқум, трахея ва бронхларнинг 
хар хил ташқи нарсалар, полиплар, ўсмалар билан обструкцияси, уремик астма 
билан хам киесий ташхис утказиш зарур. 
АСТМАТИК СТАТУС 
Бу бронхиал астманинг асосий ва оғир, хавфли асоратларидан бири.
Астматик статус (АС) – бу ўрта ва майда калибрли бронхларнинг диффуз шиши, 
экспиратор коллапси туфайли бронхлардан қийинлик билан ажралувчи 
балғамнинг тўпланиши туфайли узоқ давом этувчи бронхообструктив 
синдромдир. 
Астматик статус (АС) — бу БА нинг оғир чузилиб кетган хуружи булиб, 
нафас йули обсрукцияси туфайли уткир прогрессияланувчи нафас олиш 
етишмовчилиги билан кечади, ва дориларга резитентлик ривожланиши билан 
характерланади (В. С. Щелкунов). 
Бу синдром ўткир нафас етишмовчилиги бўлиб, БА ли беморларда нафас 
йўлларининг обструкцияси туфайли юзага келиб, эуфиллин, селектив бета-2 
симпатомиметиклар терапиясига резистентлиги билан характерланадиган 
ҳолатдир. 
Этиологияси:


82 
Қуйидагилар АС нинг келиб чиқишида рол ўйнайди. 
1. Бронхлар ва ўпка тизимида бактериал, вирусли яллиғланишли жараѐнлар. 
2. Муваффақиятсиз бошланган гипосенсибилизация. 
3. Ҳаддан ташкари седатив ва уйқу келтирувчи дориларни қабул қилиш. 
4. Глюкокортикостероидларни узоқ вақт қабул қилгач, олиб ташлаш («олиб 
ташлаш синдроми»). 
5. Бронхларнинг аллергик ва кейинчалик обструкциясига сабаб бўлувчи 
дориларни (салицилатлар, анальгин, антибиотиклар, вакцина ва зардоблар) 
кабул килиш. 
6. Симпатомиметикларни суъистемол килиш. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   117




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет