Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Астматик статуснинг ривожланишида куйидаги 3 та босқич мавжуд



Pdf көрінісі
бет61/117
Дата01.10.2023
өлшемі2.02 Mb.
#479347
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   117
6.1-Terapiya-UMK-2017-yangi

Астматик статуснинг ривожланишида куйидаги 3 та босқич мавжуд: 
1- босқич вентиляцион бузилишларсиз ѐки компенсация боскичи. 
Килиникаси чузилган БА хуружига ухшайди. Бир кунда бир неча бор бартараф 
этиб бўлмайдиган бўғилиш хуружлари булиб, беморларнинг эс-ҳуши жойида, 
йўтал қуруқ хуружсимон бўлиб, балғам жуда қийинлик билан ажралади. Кўзга 
акроцианоз, тери қатламларининг намлиги, тахипноэ 1 мин. 40 тагача, масофадан 
эшитилувчи қуруқ, ҳуштаксимон хириллашлар, ортопноэ ҳолати ташланади. 
Перкуссияда ўпкада қутисимон товуш (эмфизема туфайли), аускультацияда 
везикуляр нафас ўпканинг пастки бўлакларида ўта сустлиги, қуруқ ҳуштаксимон 
хириллашлар эшитилади. 
Юрак кон томирлар тизимида- тахикардия, аритмия, А/Б нинг нормадалиги ѐки 
ошганлиги. Хазм килиш органлари тизимида – жигарнинг катталашганлиги, асаб 
рухий сфера тизимида кузгалувчанлик, баъзан алахлаш галлюцинациялар 
аникланади. 
Лаборатор таҳлиллар натижаси: УҚТ – полицитемия, биохимик текширишда – 
альфа 2, гамма глобулинлар, фибриноген, серомукоид, сиал кислоталарининг 
ошганлиги, коннинг газли таркибида кам ифодаланган артериал гипоксия
нормокапниялар, ЭКГ да – ўнг бўлмача, ўнг қоринчанинг зўрикиши аниқланади. 
2.-босқич ўсиб борувчи вентиляцион бузилишлар ѐки декомпенсация («соқов 
ўпка») босқичи. 
Беморлар аҳволи ўта оғир бўлиб, ҳансираш, ўпкада нафас олиш юзаки, ортопноэ 
ҳолати, бўйин веналари бўртган, тери қатламлари кулранг, нам, баъзида 
қўзгалишларнинг бефарклик билан алмашиши. Аускультацияда нафас шовкини 
эшитилмаслиги («соқов ўпка») фақат баъзи жойларида кам миқдорда 
хириллашларнинг эшитилиши, А/Б- нинг пастлиги, юрак тонларининг бўғиқлиги, 
«от дупури» нинг пайдо бўлиши аниқланади. 
Лаборатор таҳлилларда – ифодаланган артериал гипоксемия (РаО, 50-60 мм 
сим.уст.) ва гиперкапния (РаСО, 50-70 . ва ундан ошиқ мм сим.уст.). 
Қоннинг нордан-ишқорий тенглиги — респиратор ацидоз, ЭКГ да ўнг бўлмача ва 
ўнг қоринчанинг зўриқиши. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   117




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет