Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Pdf көрінісі
бет60/117
Дата01.10.2023
өлшемі2.02 Mb.
#479347
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   117
6.1-Terapiya-UMK-2017-yangi

Астматик статус таснифи:  
I.Патогенетик вариантлари: 
1. Секин ривожланувчи статус. 
2. Анафилактик астматик статус. 
3. Анафилактоидли астматик статус. 
 
 II.Босқичлари фарқланади 
Биринчиси — нисбий компенсация. 
Иккинчиси — декомпенсация ѐки ―соқов ўпка‖ босқичи. 
Учинчиси — гипоксик гиперкапник кома. 
 
Патогенези: 
Патогенетик хусусиятига кура астматик статуснинг 3 та варианти
ривожланишида қуйидагилар рол ўйнайди бу вариантлар бир-биридан
ўзига хос клиник белгилари билан фарқ қилади :
Аста-секин ривожланувчи АС асосида қуйидагилар рол уйнайди, яъни: 
1. Бетта -2 адренорецепторларнинг қамали. 
2. Бронхларнинг спазмини чакирувчи альфа-адренорецепторларнинг устунлиги. 
3. Глюкокортикостероидларнинг ифодаланган етишмовчилиги, бу эса ўз 
навбатида бетта-2 адренорецепторларнинг қамалини чуқурлаштиради. 
4. Бронхларнинг яллиғланишли ва аллергик обструкцияси. 
5. Йўтал рефлексининг бартараф этилиши. 
6. Бронхларда холинэргик таъсирларнинг устунлиги. 
 
Анафилактик статус (тезкор типли). Асосида гиперергик анафилактик реакция 
ҳосил булиб, яллиғланишнинг аллергик медиаторлари ажралиб, бу эса ўз 
навбатида аллерген билан тўқнашилганда, ѐт оқсилга нисбатан сезувчанликнинг 
ошиши (анафилаксия) юзага келиб, бронхларнинг тотал спазмига сабаб бўлади

Анафилактоидли астматик статус. Асосида нафас йўлларининг механик, физик, 
кимѐвий (совуқ ҳаво, ўткир ҳидлар ва б.) таъсирлари туфайли рецепторларнинг 
таъсирланишига бронхлар рефлектор спазм билан жавоб беради. Иккинчи турини 


83 
хам тез ривожланувчи реакциялар турига киритиш мумкин, лекин анафилактик
АС дан фаркли уларок бу жароаен иммунологик механизмга эга эмас. 
Юкорида келтирилган патогенетик механизмлардан ташкари АС нинг хамма 
шаклларига хос умумий механизмлар бор. Бронхиал обструкция туфайли 
ўпканинг якуний хажми ошади, резерв нафас ютиш ва чикариш камаяди
натижада уткир эмфизема ривожланади, коннинг юракга веноз кайтиш 
механизмы бузилади, унг коринча хайдаш хажми сустлашади. Кўкрак қафаси ва 
альвеоляр босим кутарилиши ўпка гипертензияси ривожланишига олиб келади. 
Коннинг веноз кайтиши, антидиуретик ва альдостероннинг купайиши организмда 
суюклик ушланиб колинишига олиб келади. Бундан ташкари, баланд кўкракичра 
босим лимфани кўкрак лимфатик томир оркали веноз тармокка кайтишини 
бузади, бу эса гипопротеинемия, онкотик босимни конда камайиб кетишига ва 
интерстициал суюклик микдорини ошишига олиб келади
6
.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   117




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет