“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил
1
www.iqtisodiyot.uz
А.Т. Агзамов,
катта илмий ходим-изланувчи, ТДИУ
СОЛИҚ ТИЗИМИДАГИ ИСЛОҲОТЛАР – МАКРОИҚТИСОДИЙ
БАРҚАРОРЛИКНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ МУҲИМ ФИСКАЛ ОМИЛИ
СИФАТИДА
В данной статье раскрывается состояние проводимых реформы в
системе налога и налогообложение Республики Узбекистан, роль и значение
налогов в обеспечении макроэкономической стабильности и формирование
государственных
доходов
бюджета
уплачиваемых
физическими
(и
юридическими) лицами.
In this article the state of the ongoing reform of the tax and the taxation system
of the Republic of Uzbekistan, the role and importance of taxes to ensure
macroeconomic stability and the formation of the state budget revenues paid by
physical (and legal entities) persons.
Калитли сўзлар:
солиқ тизими, солиқ ставкаси, солиқ юки, давлат
бюджети, кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик, жисмоний (юридик) шахс,
фойда солиғи, даромад солиғи, ягона ижтимоий тўлов, солиқ имтиёзи,
преференция, ягона солиқ тўлови, қатъий белгиланган солиқ.
Мамлакатимиз Президенти Ислом Каримов иқтисодий ислоҳотлар
борасида “Ўзбекистонимиз учун яккаю ягона тўғри, яъни тадрижий, босқичма-
босқич ривожланиш йўлини танлаб олганимиз, барчамиз – бу тадбиркорлар
бўладими, мутахассислар бўладими – шундай мураккаб вазиятда янги – 2015
йил ва ундан кейинги йилларда ўз олдимизга қўяётган кенг кўламли
ислоҳотларни
янги босқичда давом эттириш, иқтисодиётимизни барқарор
суръатлар билан ривожлантириш, юртимизни,
Ватанимизни янада обод ва
фаровон этишдек аниқ ва эзгу мақсадларга эришиш йўлида оғишмай меҳнат
қилишимиз керак”[1]лигини таъкидлади.
Бу эса иқтисодиётимизнинг “Юқори иқтисодий ўсиш суръатлари ҳар
томонлама чуқур ва пухта ўйланган изчил солиқ ва пул-кредит сиёсатини
амалга ошириш орқали таъминланади. Ушбу сиёсат, авваламбор, иқтисодиётда
солиқ юкини камайтириш, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида унинг
рағбатлантирувчи ролини кучайтиришга қаратилади”[2].
Қайд этилганидек, мамлакатимизда амалга оширилаётган
иқтисодий
ислоҳотлар, аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадини янада ошириш ва ҳаёт
сифатини юксалтириш, қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, кичик бизнес
ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, бу жараёнда солиқ
юкини пасайтиришга қаратилганлиги иқтисодий сиёсатнинг бош мақсади
ҳисобланади.
Шу маънода, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари
доирасида бир қатор муҳим ҳужжатлар қабул қилингани эътиборга молик.
Жумладан, Президентимизнинг 2014 йил 4 декабрдаги ПҚ-2270-сонли қарорига
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил
2
www.iqtisodiyot.uz
мувофиқ, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкаси 8 фоиздан 7,5
фоизга туширилди[5]. Ўтган 2014 йилда ҳам фойда солиғи ставкасини 9
фоиздан 8 фоизга туширилганлиги[6] ва бу солиқ ставкасининг босқичма-
босқич камайтирилиши юридик шахслар ихтиёрида
қолувчи маблағлар
суммаси кўпайиши кўринишидаги қўшимча инвестиция ресурсларининг юзага
келиши ҳамда “бундай солиқ енгилликлари 130 миллиард сўмдан ортиқ
маблағни тежаш ва уни корхоналар ихтиёрида қолдириб, уларнинг ўз айланма
маблағларини кўпайтириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва
технологик янгилаш.. имконини беради”[3]. (1-расм)