Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги
-
Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказий институти
Умумий ўрта таълим мактабларида биология
фанидан лаборатория ва амалий машғулотларни ўтказиш бўйича
услубий қўлланма
Тошкент -2011
Муаллиф: М.Эргашева-биология фанлари номзоди, доцент
Тақризчилар: ЎзМУ биология факултети, биокимё
кафедрасининг доценти, б.ф.н. Содикова К.А.
А.Авлоний номидаги ХТХҚТМОМИ,
п.ф.н. Авлаев О.
А.Авлоний номидаги ХТХҚТМОМИ Илмий кенгашида
нашрга тавсия этилган ( 2010 йил 30 март, 2-сонли баённома )
Мундарижа
Кириш..........................................................................................................5
Биология ўқув-лаборатория хонасига қўйиладиган талаблар ......................6
5-синф Ботаника
1-лаборатория машғулоти. Гулли ўсимликларнинг органлари билан танишиш......................................................................................................................8
2-лаборатория машғулоти.
Микроскопнинг тузилиши билан танишиш...............................................9
3-лаборатория машғулоти.
Пиёз пўстидан ва чигит тукларидан препарат тайёрлаш ва уларни микроскопда кўриш............................................................................................10
4-лаборатория машғулоти.
Илдизнинг тизимлари билан танишиш......................................................11
6-синф Ботаника. 1-лаборатория машғулоти.
1.Гуллар билан танишиш....................................................................12
2. Мева ва уруғ...................................................................................14
1-амалий машғулот
Маданий ўсимликлар уруғларининг унувчанлигини аниқлаш......14
2-лаборатория машғулоти.
Кўп ҳужайрали яшил сув ўтлари........................................................15
2-амалий машғулот
Аниқлагичдан фойдаланиб гулли ўсимликларнинг оилаларини ўрганиш........................................................................................................16
3-амалий машғулот
Хона ўсимликларини кўпайтириш...................................................17
7-синф. Зоология
1-лаборатория машғулоти.
Тирик туфелка ҳаракатини, тузилишини, таъсирланишини микроскоп остида кузатиш.............................................................................................18
2-лаборатория машғулоти.
Ёмғир чувалчангининг тузилиши, ҳаракатланиши ва рефлексини кузатиш.........................................................................................................21
3-лаборатория машғулоти.
Ҳашаротларнинг ташқи тузилишини яшил бронза қўнғизи мисолида ўрганиш........................................................................................22
4-лаборатория машғулоти.
Балиқларнинг ташқи тузилиши ва ҳаракатланишини ўрганиш......22
5-лаборатория машғулоти.
Қушларнинг ташқи тузилиши: қушларнинг пат ва пар қопламини ўрганиш.............................................................................................................24
6-лаборатория машғулоти.
Сут эмизувчилар скелетининг тузилиши..................................................25
8-синф, Одам ва унинг саломатлиги.
1-лаборатория машғулоти.
Эпителиал (қопловчи), бириктирувчи, мускул ва нерв тўқималар тузилиши билан танишиш..............................................................................26
2-лаборатория машғулоти.
-
Мускулларнинг динамик ва статик ишини кузатиш......................27
-
Таянч-ҳаркат системаси шикастланганда биринчи ёрдам кўрсатиш..........................................................................................28
3-лаборатория машғулоти
Қоннинг шаклли элементларини ўрганиш..........................................28
4-лаборатория машғулоти.
Жисмоний машқ юрак-қон томирлар системасига таъсирини баҳолаш.......................................................................................................29
5-лаборатория машғулоти
-
Кўкрак қафасининг ҳаракатини кузатиш......................................30
-
Нафас билан чиқадиган ҳаводаги карбонат ангидридни аниқлаш...
6-лаборатория машғулоти.
Сўлак ферментининг крахмалга таъсири...........................................31
7-лаборатория машғулоти.
Кунлик овқат рационини тузиш.......................................................32
8-лаборатория машғулоти.
Тизза рефлексини кузатиш...............................................................35
9-лаборатория машғулоти.
Нерв тизими гигиенаси....................................................................35
10-лаборатория машғулоти.
-
Кўриш ўткирлигини аниқлаш......................................................37
9-синф. Цитология ва генетика асослари
1-лаборатория машғулоти.
Пичан таёқчаси бактерияси ва кўк яшил сув ўтини микроскопда кўриш................................................................................................38
2-лаборатория машғулоти.
Ўсимлик ва ҳайвон ҳужайраларини ўрганиш (1 соат)......................39
3-лаборатория машғулоти:
Ўсимлик ҳужайрасида плазмолиз ва деплазмолизни кузатиш......40
4-лаборатория машғулоти:
Амилаза ферментининг крахмалга таъсири......................................40
5-лаборатория машғулоти:
Ўсимлик баргида органик моддаларнинг ҳосил бўлиши...........41
6-7-лаборатория машғулоти:
Монодурагай, дидурагайга оид масалалар ечиш (2 соат)...........................................................................42
8-лаборатория машғулоти:
Ғўза, помидор, номозшомгулнинг чатиштириш натижасини гербарий материаллар ёрдамида ўрганиш (1 соат)........................44
9-лаборатория машғулоти:
Тол, шафтоли, олма, лигуструм баргидаги ўзгарувчанликни вариацион қатор, эгри чизиқ ва белгининг ўртача кўрсатгичини статистика усулда аниқлаш (1 соат).....................................................46
Кириш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004-йил 21-октабрдаги "2004-2009 йиллардаги умумтаълим мактабларини мебел, замонавий ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари,компютер техникаси ва спорт анжомлари билан жиҳозлаш дастури тўғрисида"ги 493-сонли қарорига биноан умумий ўрта таълим мактабларининг биология хоналари замонавий ўқув-лаборатория жиҳозлари билан таминланмоқда.
Мазкур қўлланманинг мақсади - ўқувчиларни фаол таълим олиш жараёнига жалб қилиш, уларда билим, кўникма ва малакаларини ривожлантиришга ёрдам бериш, умумий ўрта таълим мактаблари биология фани бўйича ўқув материалларини пухта ўзлаштиришга ўргатиш.
Биология фани тирик организмлар тузилиши ва функциясининг хилма-хиллиги, уларнинг ривожланиши ва яшаш муҳити билан ўзаро муносабатини ўрганади. Ўсимлик ва ҳайвонот олами, замбуруғлар, микроорганизмлар, одам, уларнинг орган ва тўқималари, функцияси, кимёвий таркиби, уларда кечадиган ҳаётий жараёнлар, организмларнинг индивидуал ва тарихий ривожланиши биология фанининг тадқиқот соҳаси ҳисобланади.
Таъкидлаб ўтиш керакки, биология фанларини назарий билимларга асосланган ҳолда амалиёт асосида кенгроқ ўрганиш муҳимдир. Барча бўлимлар бўйича лаборатория машғулотларини ўтказишнинг муваффақияти унинг мазмуни ва ташкил этилиши кўп даражада ўқитувчига боғлиқ. Лаборатория машғулотларини ўтказишда аввало ўқувчилар мавзулар юзасидан пухта назарий билимга эга бўлишлари керак.
Лаборатория машғулотларида янги материални ўрганиш, кузатиш, табиий обектлардан кенг фойдаланиш усулини татбиқ этиш кўзда тутилади. Бундай машғулотлар реал билимларни тўплаш, амалий малака ва кўникмаларни шакллантириш мақсадида ўтказилади. Одатда, уларда ишнинг мақсади мужассамлашган, ҳамда таркибига ишни бажариш режаси ва топшириқлар киритилган
Билимларни шакллантиришда ўқувчиларда турли асбоб (скалпел, пинцет, препаровал нина, қайчи ва бошқа асбоблар) ва лаборатория жиҳозлари билан ишлаш малака ва кўникмаларининг ҳосил бўлиши катта аҳамиятга эга.
Такомиллаштирилган ДТС ва модернизация қилинган ўқув дастурга мувофиқ ҳолда 5 - 9-синф биологияда лаборатория машғулот (31 та), амалий машғулот (3 та) ва экскурсиялар (6 та) белгиланган.
Биология ўқув-лаборатория хонасига қўйиладиган талаблар.
Биология хонаси 2 та: дарс олиб бориладиган ўқув хонаси, лаборатория ҳамда тирик табиат бурчаги хоналаридан иборат бўлиши керак.
Биология хонаси қўйидаги асосий вазифаларни бажаришга йўналтирилган:
-
таълимнинг самарадорлиги ошириш мақсадида ўқув жараёнини ташкил этишда керак бўладиган жиҳозлар билан таъминлаш;
-
дарс ва ўқув жараёнининг бошқа шаклларида ўқитишнинг техник воситаларидан фойдаланиш;
-
лаборатория ва факультатив машғулотларни ўқув, лаборатория жиҳозлари, кўргазма воситаларидан фойдаланиш;
-
биология бўйича синф ва мактабдан ташқари машғулотларни олиб боришда керак бўладиган жиҳозлар билан таъминлаш;
Ўқув хонасининг юзаси ўртача 70 м2 атрофида, лаборатория хонаси эса 35-40 м2 бўлиши керак.
Биология ўқув хонаси қуйидаги зарур бўлган мебель ва махсус жиҳозлар билан жиҳозланади: доска, ўқитувчи столи ва стули, намойиш столи, ўқувчилар учун парта ва стул, препарат ва муляж сақланадиган алоҳида шкафлар, биология хонасини безатишда эстетик талабларга аҳамият бериш керак.
Хонанинг деворларига ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг эволюцион ривожланиш тарихи, кўзга кўринган биологларнинг портретлари қўйилиши мақсадга мувофиқ.
Биология хонасининг барча жиҳозлари дарс давомида тажриба, амалий иш ва кузатишлар ўтказиш, жадваллар, видеофильм диапозитивларни ўз вақтида намойиш қилиш, амалий ишларда дидактик ва тарқатма материал, ҳамда асбобларни тарқатиш ҳамда йиғиб олишга мослашган бўлиши керак.
Лаборатория хонаси биология хонасининг ажралмас таркибий қисми саналиб, унда асосан ўқув-кўргазма қуроллар, асбоблар, идишлар, яъни ўқитиш жараёнини ташкил этишга керак бўлган барча қўлланмалар сақланади.
Аудио ва видеокасеталар, видеодисклар, дидактик материаллар, лаборатория ва амалий машғулотлар олиб бориш учун йўриқнома бериш ҳамда кўрсатмаларни ҳаммаси маълум бир мавзу юзасидан тузилган библиографик картотека тизимига киритилади.
Лаборатория хонасидаги столда тажрибалар ўтказиш учун зарур материаллар тайёрланади, кўргазмалар таъмирланади. Столда жўмракли сув крани бўлади. Ундан идишларни ювишда фойдаланилади.
Лаборатория машғулотларини ўтказиш ўқитувчидан пухта таёргарликни талаб этади.
Одатда лаборатория машғулотлари ўқитувчи раҳбарлигида олиб борилади ва бунда техника хавфсизлигига алоҳида эътибор берилади.
Лаборатория машғулотларининг самарадорлиги уни ташкил этиш ва ўтказиш методикасига узвий алоқадор.
Биринчидан, лаборатория машғулотидан кўзланган мақсад аниқ бўлиши ва уни ўқувчилар уддалай олишлари лозим.
Иккинчидан, лаборатория машғулотини ўтказиш учун зарур барча объектлар, жиҳозлар тайёр ҳолда бўлиши шарт.
Учинчидан, лаборатория машғулотини ўтказиш учун ўқитувчининг оғзаки ва ёзма тушунтириши(инструкцияси) бўлиши керак.
Тўртинчидан, лаборатория машғулоти мобайнида ҳар бир ўқувчининг фаоллик кўрсатиши учун имкон бўлиши зарур.
Бешинчидан, лаборатория машғулоти давомида тозаликка риоя қилиниши, ўқувчиларда эстетик дид, маданий ишлаш ҳис-туйғулари шакллантирилиши керак.
Олтинчидан, ўқувчидан лаборатория машғулоти мобайнида олиб борган кузатиш, тажриба тафсилотларини махсус дафтарда ёритиб боришни талаб этиш лозим.
Еттинчидан, ҳар бир ўқувчининг бажараётган иши, кузатиши, тажрибаси ўқитувчи томонидан назорат қилиниши, керак пайтда ўқитувчи йўл-йўриқ кўрсатиши керак.
Саккизинчидан, ҳар бир ўқувчининг лаборатория машғулоти давомида бажарган иши, кузатиши, тажриба натижалари объектив баҳоланиши талаб этилади.
Ўз мазмунига кўра лаборатория машғулоти тирик организмлар, улар айрим қисмларининг ички ва ташқи тузилиши, унда содир бўладиган ҳаётий жараёнларни ўрганишга бағишланади. Лаборатория машғулотларини ўтказиш ўқувчиларнинг назарий билимларини амалиёт билан боғлашда, уни аниқлаштиришда, дастурда кўрсатилган ўқув кўникмаларини шакллантиришда ва ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.
Шу сабабли лаборатория машғулотларини ташкил этиш, ўтказиш, уни якунлаш борасида тегишли билим, кўникма, малакага эга бўлиш, талаб даражасида амалий машғулотлар олиб бориш замон тақозосидир.
Услубий қўлланмада билим дейилганда-ўқув мазмуниниг ўзлаштирилганлик даражаси яъни ўқувчи билиши лозим бўлган ўқув мазмуни; кўникма-ўзлаштирилган билим асосида ўқувчи бажара олиши лозим бўлган ҳаракат; малака- ўзлаштирилган билим ва кўникмаларни амалиётда қўллай олиши кераклиги назарда тутилган
БОТАНИКАДАН 5-СИНФЛАРДА БАЖАРИЛАДИГАН ЛАБОРАТОРИЯ МАШҒУЛОТЛАРИ
Mavzu: ГУЛЛИ ЎСИМЛИКЛАР БИЛАН ТАНИШИШ
1-лаборатория машғулоти. Гулли ўсимликларнинг органлари билан танишиш.
Кутиладиган натижалар.
Билим: Гулли ўсимликлар яхлит организм эканлиги; ўсимлик органлари ва уларнинг ўзига хос вазифалари.
Кўникма: Гулли ўсимликларни вегетатив ва генератив органларини ажратади. Гулли ўсимликларни таний олади.
Малака: Гул, уруғ ва меваларда борадиган жарёнларни аниқлаш мақсадида мустақил кузатишлар олиб боради.
Керакли асбоб ва жиҳозлар:ўқув-лаборатория микроскопи, лупа, препаровал тўплам (ринцет, скалпел, нина), филтр қоғози, гербарий ва тирик ўсимликлар намуналари.
Ишнинг бажарилиш тартиби:
1.Ўсимликларнинг вегетатив органлари: илдиз, поя, барглар аниқланади ва ўрганилади.
2. Ўсимликларнинг генератив органлари: гул, уруғ ва меваси аниқланади ва ўрганилади.
3. Гулнинг тузилиши кузатилади.
4. Уруғнинг тузилиши ўрганилади.
5. Меванинг тузилиши ўрганилади.
6. Жадвалларни тўлдириш:
Саволларни тўғри жавоби билан бирлаштиринг
-
Саволлар
|
|
Жавоблар
|
Ўсимликларнинг шох-шаббасини илдиз билан туташтирувчи аъзо нима?
|
Мева
|
Ўсимликларда гул ўрнида нима ҳосил бўлади?
|
Барг
|
Фақат гулли ўсимликларда бўладиган аъзо нима?
|
Илдиз,поя, барг, гул, мева, уруғ.
|
Ўсимликларнинг озиқ модда ҳосил қилвчи аъзоси нима?
|
Поя.
|
Гулли ўсимликлар қандай қисмлардан ташкил топган?
|
Гул.
|
Гулли ўсимликларнинг солиштирма тавсифи
Ўсимлик номлари
|
Ҳаёт шакли
|
Меваси
|
Аҳамияти
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Мавзу: КАТТАЛАШТИРИБ КЎРСАТАДИГАН АСБОБЛАР
2-лаборатория машғулоти. Микроскопнинг тузилиши билан танишиш.
Кутиладиган натижалар.
Билим: Ҳужайраларни ва уларнинг тузилишини ўрганишда катталаштириб кўрсатувчи асбоблардан фойдаланиш; катталаштириб кўрсатувчи асбобларнинг тузилиши.
Кўникма:Вақтинчалик препаратлар тайёрлаш.
Малака:Лаборатория машғулотларида микроскоп билан мустақил ишлаш.
Жиҳозлар: ўқув-лаборатория микроскопи, микроскопнинг CД мосламаси, лупа ва доимий микропрепаратлар тўплами, буюм ва қоплоғич ойналари.
Ишни бажариш тартиби
1. Микроскопнинг тузилиши билан таништирилади:
ОПТИК ҚИСМИ
Объектив:
-
тубуснинг пастки қисмида жойлашган;
-
металл гардишдаги олинган бир нечта линзадан иборат;
-
обективлар револверда жойлашган;
-
обективлар: қуруқ, сувли (иш жараёнида препаратга дистилланган сувдан томизилади), иммерсион (иммерсион мой ишлатилади)
Окуляр:
-
тубуснинг юқори қисмида жойлашган;
-
ўзаро гилза билан бириктирилган иккита линзадан ташқил топган.
ЁРИТУ ВЧИ ҚИСМИ
Кўзгу:
-
буюм столчасида жойлашган;
-
кўзгунинг ичкарига эгилган томони кучсиз ёруғликда қўлланилади;
-
кўзгунинг ясси томони текис таралаётган ёруғликда ишлатилади;
-
обективдаги конденсор орқали ёруғликни қайтаради ва йўналтиради.
-
Конденсатор:
-
бир нечта линзалар тизилмаси;
-
кўзгудан қайтган ёруғлик ўрганилаётган обектда тўпланади.
МEХАНИК ҚИСМИ - Микроскопнинг барча қисмларини бирлаштиради ва унинг асосий таянчи ҳисобланади.
Тубус:
-
қувур шаклида, унинг юқори қисмига окуляр ўрнатилаган;
-
пастки қисмида ўз ўқи атрофида айланадиган револвер - пластинка жойлашган бўлиб, унда объективларни ўрнатиш дарчалари мавжуд.
Штатив:
-
тубус ва микроскоп асоси буюм столчасини бирлаштиради;
-
катта (макровинт) бурама, дастлаб фокус масофани ўрнатиш учун хизмат қилади);
-
кичик (микровинт) бурама макровинтдан сўнг ишлатилади ва унинг ёрдамида фокус масофаси аниқ ўрнатилади.
Буюм столчаси:
-
юмалоқ ёки тўртбурчак шаклида;
-
ҳаракатсиз ўрнатилган;
-
унинг марказида дарчаси бор;
-
буюм столчасида (вақтинчалик ва доимий) препаратларнинг турғун жойлашувини (фиксациясини) клеммалар - қисқичлар таъминлайди;
-
буюм столчаси тагида микроскопнинг ёритувчи қисми ўрнатилган.
2. Микроскопнинг умумий катталаштиргич кўрсатиш даражасини ҳисоблаш усулларини ўргатиш. Бунда – катталаштиргич даража - обективнинг окулярга кўпайтирилган қийматига тенг эканлигини мисолларда кўсатилади.
Объектив рақами
|
Окуляр рақами
|
Умумий катталаштириш
|
4Х
|
16х
|
64 марта
|
10х
|
16х
|
160 марта
|
40 х
|
16х
|
640 марта
|
90 х
|
16х
|
1440 марта
|
Микроскоп билан ишлаш қоидалари:
1.Микроскоп штативини ўзингизга қаратган ҳолда, стол четидан 7-10 см.
узоқликда ўрнатилади;
-
Револьверни айлантириб, кичик объективни буюм столчаси дарчаси устига ўрнатилади;
-
Микроскоп иш ҳолатига келтирилади (окулярда чап кўз билан қараб, ўнг кўз юмилади);
-
Кўзгуси, ёруғлик манбаига қаратиб айлантирилади ва кўриш майдони ёритилади (ёруғлик текис ва кучли бўлиши керак). Шу дақиқадан бошлаб микроскоп ўрнидан қўзғатилиши мумкин эмас;
-
Дарча марказига мос равишда препарат буюм столчасига қўйилади;
-
Макровинт ёрдамида объективни буюм столчасига 0,5см. Яқинлаштирилади (ёнидан қараб);
-
Аста-секинлик билан тубус аниқ тасвир кўрингунга қадар кўтарилади.
Ўқувчилар дарсда ўрганилган ва келтирилган асосий маълумотларни ўз дафтарларига ёзиб оладилар ва амалий машқ қилиб кўрадилар.
Мавзу: Ҳужайра.
3-лаборатория машғулоти.
Пиёз пўстидан ва чигит тукларидан препарат тайёрлаш ва уларни микроскопда кўриш.
Кутиладиган натижалар.
Билим: Ўсимлик ҳужайраси ва уларнинг хилма-хиллиги тўғрисидаги билимларга эга бўлади.
Кўникма: Ўқувчилар микроскоп билан мустақил ишлаб, ҳужайраларнинг хилма-хиллигини ажратади.
Малака: Пиёз пўсти ҳужайралари ва чигит тукларидан микропрепарат тайёрлаб, микроскоп орқали мустақил кўради.
Керакли асбоб ва жиҳозлар: Лупа, микроскоп, томизгич, қисқич, препарат нинаси, буюм ойнаси, қоплоғич ойна, пиёз боши, чигитли пахта толаси.
Ишнинг бажарилиш тартиби:
1 .Микроскоп стол чеккасидан 3-4 см узоқликка қўйилади.
2.Юмшоқ, тоза, қуруқ латта ёки пахта билан дастлаб окуляр, сўнгра объектив линзалар ҳамда кўзгу-нур тўплагич ойналар артилади.
З. Микроскопнинг кичик объективи (8х) буюм столчасининг тешиги рўпарасига келтирилиб, 0,5-1 см баландликда тутилади.
4. Чап кўз билан окулярдан қараб; ботиқ ойна ёриқ тушадиган томонга қаратилиб, нурни объектив томон йўналтирилади.
5. Объектив бир текис тиниқ ва тўла ёритилиши керак.
б.Пиезнинг шаффоф юпқа пардасидан препарат тайёрланади. Бунинг учун унинг этли қобиғидан юпқа шаффоф пардаси ажратиб олинади ва буюм ойнасидаги томчи сувга қўйилиб, қоплоғич ойна билан ёпилади. Микровинтни ҳаракатга келтириш орқали пиёз пўстининг ҳужайравий тузилиши тиниқ кўрилади.
7. Тиниқ кўрилган ҳужайраларнинг кўриниши дафтарга чизилади. Бунда ҳужайраларнинг катта-кичиклигига алоҳида эътибор берилади.
8. Чигит тукларидан препарат тайёрланади. Бунинг учун намланган чигитнинг пўстидан бир бўлак ажратиб олиб, уни буюм ойнасидаги томчи сувга қўйилади. Туклари нина билан тўғриланади ва усти қоплоғич ойна билан ёпилади. Тайёр бўлган препарат микроскопда кўрилади. Унда кўрилган ҳужайраларнинг расми дафтарга чизилади ва номи ёзилади.
Достарыңызбен бөлісу: |