Олтинчи сифат
ЁЛҒИЗ АЛЛОҲГА БАНДАЛИК ҚИЛИШ
Аллоҳ таоло деди: “
Улар Аллоҳни ягона ҳақ илоҳ деб эъ-
тиқод қиладиган, Аллоҳдан бошқа бирон «илоҳ»га дуо
ва ибодат қилмайдиган кишилардир” (Фурқон, 68).
Аллоҳ суйган бандалар ибодатни ёлғиз Аллоҳ азза ва
жалла учун холис қиладилар. Қандай бўлишидан қатъи на-
зар, ибодат турларидан биронтасини Аллоҳдан ўзгага — хоҳ
у муқарраб фаришта бўладими, ё пайғамбар, ё авлиё бўла-
дими — қилмайдилар.
Ибодат нима?
Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади: “Аллоҳ яхши кўради-
ган ва рози бўладиган ҳар қандай зоҳирий ва ботиний сўз
ва амалларни ўзида мужассам этган калимага «ибодат» деб
айтилади”.
Уламолар ибодатни тўрт хилга ажратганлар:
1. Бадан билан бажариладиган ибодатлар. Улар “Баданий
ибодатлар” дейилади. Намоз, рўза,
руку ва саждалар,
эъти коф, ҳаж ва тавоф каби ибодатлар шу турга киради.
2. Мол-дунё билан адо этиладиган ибодатлар. Булар “мо-
лиявий ибодатлар” дейилади. Закот, садақа, қурбонлик
ва назрга ўхшаш ибодатлар бу турга киради.
Аллоҳ суйган бандалар
98
3. Қалбга боғлиқ бўлган ибодатлар. Булар “қалбий ибо-
датлар” дейилади. Хавф-қўрқув, ўзни
хор тутиш, си-
ниқлик, итоаткорлик, камтарлик, муҳаббат, таваккул,
тавба, паноҳ тилаш, умид ва улуғлаш шулар жумласи-
дандир.
4. Тил билан айтиб қилинадиган ибодатлар. “Қавлий ибо-
датлар” дейилади. Қасам ичиш, ёрдам сўраш, паноҳ
сўраш, дуо ва Қуръон ўқиш кабилар.
Биринчи: Баданий ибодатлар
Достарыңызбен бөлісу: