Аудиовизуал журналистика ва оммавий коммуникация кафедраси


“Тўрткўлнома” газетасининг www.turtkulnoma.uz cайти



бет3/6
Дата06.06.2016
өлшемі5.19 Mb.
#117510
1   2   3   4   5   6

4.“Тўрткўлномагазетасининг www.turtkulnoma.uz cайти:

Ҳозирда 2012 йил январ маълумоти бўйича сайтнинг ўн беш нафар харидори бор. Сайт оддий кўринишда. Дизайни унча эътиборни ўзига тортмайди. Ундаги мақолалар эса асосан қишлоқ хўжалиги, фан-техника янгиликларидан иборат. Веб-сайтдан таҳлилий мақолаларни топиш жуда қийин. Жамоатчилик фикрини ўйғотишда ҳам у унчалик аҳамият касб этмаяпти. Шунчаки, номигагина фаолият кўрсатаяпти. Веб-манзилнинг 2011 йил 15-мартдаги сонида мухбир С. Дадахўжаевнинг “Баҳорги тайёргарлик” мақоласи жойлаштирилган. Унда журналист Тўрктўлдаги “Тўрткўл” фермер хўжалигидаги баҳорги ер ҳайдаш, ерларни суғориш билан боғлиқ жараёнлар ҳақида ёзади. Мақсадли режалар келтирилади. Мазкур мақола тармоқ аудиторияси учун унчалик қизиқарли эмас. Негаки, айни пайтда интернет фойдаланувчилари асосан ёшларни ташкил этади. Катта ёшдагилар эса унчалик тармоқ тилини тушунавермайди.

2012 йил 11-январда сайтда мухбир М. Мансуровнинг “Асалари парвариши” мақоласи эълон қилинган. Унда тумандаги асалари билан шуғилланадиган ўттиз саккизта хонадондаги асалари парвариши, унинг муаммолари ҳақида ёзади. Ушбу мақола бошқаларига нисбатан қисман қизиқарли. У икки нафар сайт мижози томонидан ўқилган. Аммо унга фикр билдирилмаган. Бу ҳолатни қўйидагича изоҳлашимиз мумкин:

- мазкур сайт туман газетасиники бўлганлиги учун;

- туманларда интернетдан ОАВ сайтларининг кўп фойдаланмаслиги;

- ушбу сайтнинг ҳали тармоқ журналистикаси талабларига жавоб бермаслиги…

Қорақалпоғистонда туман газеталари ичида “Тўрткўлнома”нинг биринчилардан бўлиб ташкил этилиши эътиборга молик. Негаки, ҳануз бошқа туман газеталарининг тармоқда сайти мавжуд эмас. www.turtkulnoma.uz сайти жамоатчилик фикрини шакллантиришда озму- кўпми хизмат қилмоқда.

5.“Нукус ФМ” радиоканалининг www.karstars.com cайти:

Сайт Қорақалпоқ интернет журналистикасига интерактив журналистика кўринишларини олиб келган сайт ҳисобланади. Ҳозирда у аудиторияси бўйича ҳам минтақада биринчи ўринда туради. Унинг 145 нафар доимий мухлиси бор. Ҳар куни сайтга камида ўттиз, қирқта мижози ташриф буйиради. Улар интерактив жараёнларнинг иштирокчиси бўлади ёки унга жойлаштирилган қўшиқларни кўчириб олади. Видео-клипларни тамоша қилади. Мазкур сайтда ёшлар ўртасидаги турли муаммолар кўтарилиб чиқилади. “Чат” бўлимида эса турли мавзуларда фикрлар баҳси ташкил этилади. Бу айни пайтда интернет журналистикасида жамоатчилик фикрини шакллантиришдаги энг самарали усул ҳисобланади. Веб-сайтга доимий эшиттириш, қўшиқлар жойлаштириб борилади. Бу дастурларни тинглаш учун эса ҳар бир мижоз унинг рўйхатидан ўтиши керак бўлади. (3-расмга қаранг)





(4-расм)

Рўйхатдан ўткандан кейин унинг фаол аъзосига айланасиз ва ундан хоҳлаган пайтда фойдаланиш имкониятини қўлга киритасиз. Ушбу радионинг формати мусиқий-информацион бўлганлиги боис эшшитириш ҳамда дастурлар мусиқий-информациялик характерга эга. Гарчи у шундай форматга бўлса ҳам жамоатчилик фикрини шакллантиришда жонбозлик кўрсатмоқда. Масалан, 13.04.2012 йил соат 18:00дан 20:00гача радиода У. Еримбетова муаллифлигидаги “Тунги паруаз” интерактив ўйини ташкил этилади. У “Нукус ФМ” радиоканали орқали узатилади. Шунингдек, ўша вақтда у сайтда ҳам жаранг сочади. Тармоқдаги фойдаланувчилар ўйиннинг фаол иштирокчиси бўлади. Улар Қорақалпоқ эстрадасининг бугуни ҳақидаги фикрларини билдиради. Масалан, Арман Бектурдиев Бахтияр Жуматаевнинг “Мын қызга ашық болдым” қўшиғини танқид қилади. Жекуей тахаллусидаги йигит эса поп қўшиқларнинг танқидчиларига қарши чиқади. Бунда журналист шунчаки жараённи бошқаради. Фикрларни йўналтиради. Аммо ўзи вазиятга баҳо бермайди. Жамоатчиликнинг фикрини ўрганади. Бу орқали уларнинг эстрада бўйича фикрларини шакллантиради.

Сайтнинг “Қарақалпақстан жаналықлары” бўлимида энг сўнги янгиликлар ўрин эгаллайди. Аммо ундаги аксарият янгиликлар санъат соҳасига боғлиқ. Буни ўзимизга радиоканалдаги ихтисослашувнинг белгилари билан ҳам баҳолашимиз мумкин.

Ҳозирда Қорақалпоғистон шароитида нафақат журналистик сайтлар балки журналистик блоглар ҳам жамоатчилик фикрини уйғотишда ўз ҳиссасини қўшмоқда. “Еркин Қарақалпақстан” газетаси мухбири Бухарбой Тилеўмуродовнинг www.kkreporter.uz блогида долзарб мавзуларга қурилган кўплаб мақолаларни учратишимиз мумкин. 11.08.2011 йил блогда муаллиф “Нақ ақша айланысы кўн тартибинде” мақоласини жойлаштирган. Унда Нукусдаги бир нечта банклардаги нақ пул масаласидаги муаммолар доирасида Нукус шаҳар солиқ инспекцияси раиси вазифасини вақтинчалик бажарувчи Д. Исмайлов билан суҳбатлашади. Журналист унга кескин саволлар беради. Камчиликлар бўйича фикр мулоҳазаларини ўртага ташлайди. Мазкур мақолани ўн бештаси ўқийди. Шундан иккитаси унга фикр ёзади. Журналистдан яна шундай мазмундаги мақолаларни кутишини билдиради. Бу мақола орқали омма шу соҳанинг фоалияти билан танишади. Муаммоларга ўзларини ҳам дахлдор ҳисоблайди. Ҳукумат қарорларининг мазмун моҳиятини англайди. Ўша муаммо бўйича фикр шаклланади. Бундан ташқари блогда муаллифнинг “Музқаймақ”, “Газли суу” ва “Жаналықты умытпадынызба?” мақолалари ҳам ўрин эгаллаган. Мақолаларда юк бор. Айтиладиган, айтадиган, фикр уйғотадиган жиҳатлар мавжуд. Аудитория ҳам бефарво эмас. Улар жамоатчидик назоратини эндиликда ОАВ орқали ўрнатишмоқда.



II БОБ. ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА ИНТЕРНЕТ ЖУРНАЛИСТИКАСИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ

Қорақалпоғистонда интернет журналистикасининг ривожланиши 2000 йилдан кейинги йилларга тўғри келади14. Негаки, ўша пайтда минтақада интернет бир мунча оммалашди. Анъанавий ОАВ тармоқ маҳсулотларидан кенг фойлана бошлади. Шунингдек, интернет журналистикасига жўн қараганлар унинг аҳамиятининг теран англади. Бундан ташқари, тармоқдаги мавжуд қорақалпоқча журналистик сайт операторлари тармоқ журналистикаси фаолиятини теранроқ тушунди. Натижада интернет ОАВда янгиликлар кузатилди. Масалан:



  • веб-сайтларнинг кўриниши ўзгарди;

  • аудитория билан мулоқатни ўрнатадиган махсус чат, форумлар ташкил этилди;

  • фойдаланувчиларни қизиқтирадиган интерактив дастур, долзарб мақолалар кўпайди;

  • ахборот етказишдан ташқари бошқа хизматларни тақдим эта бошлади;

  • истеъмолчи ҳам сайтда иштирок этиш, ҳаммуаллифга айланиш имкониятини қўлга киритди;

  • ахборот узатиш анча жадаллашди.

Интернет журналистикасида дизайн бу сайт ёки мақола ҳақидаги илк ахборот ҳисобланади. Фойдаланувчи сайтнинг кўринишига қараб баҳо беради, эргашади. Ўзига хулосалар чиқаради. Шунинг учун тармоқ журналистикасида дизайн мақола сарлавҳаси билан тенгдек қийматга эга. Сарлавҳа эса бу ярим мақола саналади.

Қорақалпоқ интернет журналистикасидаги ривожланишни ОАВ сайтларидаги янги шакл, дизайн мисолида ҳам кўрсак бўлади. Масалан, “Еркин Қарақалпақстан” ва “Вести Каракалпакстана” газеталарининг www.erkinkarakalpak.uz сайти бутунлай янги дизайнга эга бўлди. (5-расм)





(5-расм)

Ундаги бўлимларнинг жойлашиш тартиби ҳам ўзгарди. Мақолалар ҳам ҳар хил шрифтда жойлаштириладиган бўлди. Шундай ўзига хосликни яна “Нукус ФМ” радиосининг www.karstars.com сайти мисолида ҳам олишимиз мумкин. Мазкур сайтда турли ранглар уйғунлигидан фойдаланилган. Бундан ташқари “Форум” бўлими ташкил этилган. Унинг бош ойнасида эса турли қўшиқ, клип ва видеоларни кўриш, эшитиш, кўчириб олиш имконияти яратилган. Ранг-баранг инетрактив дастурлар жойлаштирилган. «Jetkinshek» газетасининг www.jetkinshek.uz сайтида эса янги болаларга бағишланган рубрикалар яратилган. Ахборот узатиш тизимида ҳам анча жонланиш бор. Сайт олдингига нисбатан тез-тез янгиланиб борилади. Янгиликлар ҳам қисқа байёнланади. Қизиқарли мақолалар жойлаштирилади. “Қарақалпақстан жаслары” газетасининг сайтида бўлса “Мини чат” бўлими мавжуд. Унда оператор ахборот истеъмолчиларининг фикри, таклифларини ўрганади. Бу тармоқ журналистикасининг ривожланишига сабаб бўлди.

Қорақалпоғистон шароитида интернет журналистикасинининг ривожланаётганлигини белгилайдиган яна битта нарса бу журналистик блогларнинг ташкил этилиши билан ҳам изоҳлашимиз мумкин. Ҳозирда ўнтага яқин шундай блоглар мавжуд. Улар ҳам ахборот етказишда журналистик сайтлар билан тенгдек ахборот майдонида курашмоқда. Шунингдек, айрим журналистик сайтлар ижтимоий сайтларда сайт тарғиботларини амалга оширмоқда. Масалан, “Нукус ФМ” радиоканалининг www.karstars.com сайти модератори е-mail ёки www.facebook.com мижозларини сайтдаги янгиликлардан бохабар қилади. Бу усул аудиторияни ўзига жалб этади.

Ҳозирда анъанавий ОАВ интерактив дастурларни узатишда интернет хизматларидан ҳам фойдаланмоқда. Масалан, “Нукус ФМ” радиоканалида узатиладиган кечки эфир, смс, қўнғироқлар сайтнинг «Чат» бўлими орқали ҳам қабул қилинади ва эфирда ўқиб эшиттирилади. Бу ҳам минтақада интернет журналистиканинг аста-секин ривожланаётганлигини белгилайди.

Интернет барча турдаги ОАВ воситаларини ўзида қамраган. Айни пайтда фотожурналистика ҳам унинг таркибий қисмига айланган. орақалпоқча электрон нашрларда мақолага мос расмлар ҳам қўйилади. Бу журналистик асарнинг таъсирчанлигини оширади. Расмсиз қуруқ, узундон- узоқ мақола эса оммани тезда зериктиради. “Jetkinshek” газетасининг www.jetkinshek.uz сайтида ҳар бир мақола ўз шериги, яъни расмига эга. Ҳаттоки, айрим мақолаларда икки-учтагача расм жойлаштирилган. (6-расм) Буни нотўғри деб бўлмайди. Сабаби, тармоқ журналистикаси кўп гапни кўтармайди. Агарда мақола қисқа, эътиборни тортадиган гаплардан қурилган, расмли, шрифти эътиборни тортадигандек бўлса, у аудиторияни ўзидан бездирмайди.



(6-расм)

“Нукус ФМ” радиоканалининг сайти ҳам бундан мустасно эмас. Эшиттириш бошловчиларининг расмларигача унда жой эгаллаган. Шунингдек, фаол сайт фойдаланувчиларининг расми ҳам унда жойланади. Бу ҳолат ҳам минтақадаги тармоқ журналистикасидаги янгиланишларидан бири ҳисобланади. Аммо фотожурналистика жанрлари ичида энг кўп ёзиладигани бу фоторепортаж саналади. У ахборотни тўғридан-тўғри етказиб беради. Ҳозирда янгиликни иссиғида етказиб беришда интернет журналистикада фотожурналистика биринчи пағонага чиқмоқда. Шундай экан, фотожурналистиканинг тармоқ журналистикасидаги аҳамияти катта. Ҳозирда Қорақалпоғистон интернет журналистикасида расмлардан фойдаланиш йўлга қўйилмоқда. Аммо бу соҳада ҳали камчиликлар ҳам мавжуд.



2.1 Қорақалпоқча электрон нашрлар фаолияти: “Еркин Қарақалпақстан”, “Қарақалпақстан жаслары”, “Jetkinshek”, “Тўрткўлнома” газеталари мисолида

Энг биринчи ахборот ташувчи восита газета дунёга келди. Сўнгра хабарнинг жонли, таъсирчанлигини оширувчи радио ва телевидение яратилди. Эндиликда бўлса ахборот майдонида интернет бонг урмоқда. У газета, телерадиоканал имкониятларини ўзида жамлади. Фуқаро журналистикасининг ривожланишига йўл очди. Шундай вазиятда бу майдонда босма нашр, телерадиоканал ҳамда интернет ўртасидаги рақобат кучайди. Улар яшаб қолишга интила бошлашди. Ва шундай шароитида газета, телерадиоканаллар яшашнинг янги усулини топишди. Яъни газета ўзининг электрон нашрини, телерадиоканаллар бўлса эшшитириш ва кўрсатувларини интернетга жойлади. Ўз сайтларига эга бўлди. Ҳозирда Ўзбекистонда 1200дан ошиқ ОАВ мавжуд. Шундан 700га яқини газеталар қиссасига тўғри келади15. Аммо бу босма нашрларнинг ҳаммасининг ҳам электрон сайти йўқ. Электрон сайтлари мавжуд айримлари бўлса интернет журналистикаси талабларига тўла жавоб бермайди. Негаки, мақолалар ўз вақтида жойлаштирилмайди. Вақтида киритилмаган ахборот бўлса ўз аҳамиятини тобора ёқотади. Масалан, www.turkiston.uz сайти “Тurkiston” газетасининг электрон шакли. Мазкур газета ҳафтасига икки марта чиқади. Аммо сайтдаги мақолаларни кузатганимизда, унинг янгиланмаганлигини кўришимиз мумкин. Бундай ҳолатни www.hurriyot.uz, www.jamiyat.uz сайтларида ҳам учратамиз. Менимча, босма нашрлар интернет журналистиканинг аҳамияти, афзалликларини ҳануз тўла англамаяпти. Англаса ҳам газетанинг босма нусхаси билангина чегараланиб қолмоқда.

Давлатимиз интернет ахборот майдонига ёриб киргандаёқ, унинг моҳияти ва афзалликларини тушунган. Шу сабабли ҳам Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Интернет ва ахборот воситалари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди16. Бунда ушбу воситаларнинг аҳамиятини кучайтириш чора-тадбирлари белгиланди. Бу ҳамма қатори, ОАВ ҳам тегишли эди. Ундан хулоса чиқарган соҳа вакиллари дарров ўз сайтларини яратди. Мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича эса юртимизда ОАВ қўллав-қувватлаш миллий фонди ташкил этилди. Ушбу ташкилот интернет журналистикасининг ривожланишига ўз қиссасини қўшиб келмоқда.

Савол тўғилади. Хўш, Қoрaқалпоғистон шароитида интернет ва электрон нашрларнинг аҳамияти қандай? Соҳадаги муаммолар нималардан иборат?

Ҳозирда Қорақалпоғистон Республикасида давлат Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан рўйхатга олинган газеталарнинг умумий сони 2012 йилнинг 1-январ ҳолатига кўра 35тани ташкил этади17. Улардан бештаси Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаши ва Республика Вазирлар Маҳкамаси газетаси ҳисобланади. Шундан атиги бештасининг электрон нашри бор. Улар “Еркин Қарақалпақстан” газетасининг www.erkinkk.kr.uz, “Қарақалпақстан жаслары”нинг www.qqjaslari.uz ва “Jetkinshek”нинг www.jetkinshek.uz, “Тўрткулнома” газетасининг www.turtkulnoma.uz cайти ҳисобланади. Бошқа газеталарнинг ҳали электрон нашри яратилмаган. Бу газеталар ижтимоий-сиёсий йўналишдаги нашрлар саналади. Масалан, “Еркин Қарақалпақстан” газетаси кўпроқ мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид мақолаларни ёритади. “Қарақалпақстан жаслары” бўлса ёшлар сиёсати ва уларнинг изланиш, ютуқ ва муаммоларини кўтаради. “Jetkinshek” мактаб болалари учун йўналтирилган.



(7-расм)

Ушбу газеталарда “Интернет материаллари асосида тайёрланган” дея чиқадиган махсус саҳифа бор. Демак бундан кўринадики, босма нашрлар унинг имкониятларидан унумли фойдаланмоқда. Ҳозирда соҳадаги кўпчилик журналистлар интернетни энг яхши ресурс марказига айлантирмоқда. Қорақалпоғистонда илк бора “Еркин Қарақалпақсан” ҳамда “Вести Каракалпакстана” газеталари ўз сайтини яратди. – www.erkinkk.kr.uz .

Ушбу сайт бешта бўлимдан иборат: сиёсат, иқтисод, маданият, соғлиқни сақлаш, экология ва спорт. Бўлимлар сайтнинг чап бурчагига жойлаштирилган. Ҳар биттасида шу соҳага оид янгиликлар ўрин эгаллаган. Масалан, сайтнинг 2010 йил 30-январдаги сонида “XXI асир жаслары” мақоласи чиққан. У қорақалпоқ, рус тилида жойлаштирилган. Мақоланинг электрон нашри билан босма нашрини таққослаганда, ушбу мақоладаги ўзгаришларнинг ҳам гувоҳи бўлишимиз мумкин. Масалан, электрон нусхада мақола ҳажми камайган. Кириш қисми мақоланинг асосий қисмидан бошланган. Бундан кўринадики, секин-аста ушбу газета ҳам электрон нашр талабларига эргашмоқда. Бундан ташқари, сайтда “Салық хызмети”, “Жасырын цехлар анықланды” мақолалари эълон қилинган. “Пикирлер” бўлимида ушбу мақолаларга мулоҳазалар билдирилган. Қизиғи шунда, “Жасырын цехлар анықланды” мақоласига кўп фикр билдирилган.

Сайт қорақалпоқ ва рус тилида. Яъни, газетанинг қорақалпоқча ва русча (Вести Каракалпакстана) нусхаси унда жойлаштирилади. Фаолиятининг даслабки пайтлари унда кўп орфографик хатолар учрайди. Масалан, айрим мақолаларда қ ҳарфи к, ҳ бўлса х ҳарфлари билан ёзилган. 21.06.2009 йилдаги сайтдаги “Тайымбетте ғаўашада болдык” мақоласида болдык дея киритилган. Бу журналистикадаги энг кичкина, аммо катта хато ҳисобланади. Шундай камчиликларни яна кўплаб топишимиз мумкин. Мазкур сайтнинг чап бурчагида бошқа хизматлар ўрин эгаллаган. Ҳаттоки, ундан мухбирларнинг махсус блогларини кўриш имконияти ҳам мавжуд. “Өзимиз туўралы” бўлимида газета, мухбирлар фоалияти билан танишиш мумкин. “Бизиң ең актив хабаршыларымыз” бўлимида сайтнинг фаол иштирокчилари ҳақида маълумот берилади. Уларнинг райтинги эълон қилинади. Энг кўп сайтга мурожаат қилган фойдаланувчи эса бепул бир йиллик газета обунасини қўлга киритади. Бундан ташқари, сайтдан Қорақалпоғистондаги меҳмонхона ва бошқа эътиборга молик ерлар ҳақида ҳам ахборот олиш имконияти бор. Биринчи устуннинг пастида “Мини чат” ойначаси жойлашган. Унда сайт мижозларининг ўзаро ёзишмалари сақланади. Шунингдек, унда истеъмолчилар ўзларини қизиқтирган саволларини ҳам қолдириши мумкин бўлади. Шу ўринда бу иккита “Еркин Қарақалпақстан” ва “Вести Каракалпакстана” газеталарининг тарихига назар ташласак.

 "Вести Каракалпакстана" газетаси 1919 йилнинг июн ойида “Известия” атамасида чиққан. Унинг илк сони Тўрткулдаги Киров номидаги типографида нашр этилган. Газетанинг ҳар битта сонидан биттаси Москвага жўнатилиб турилган. Сўнгра 1921 йил Амударё области бажариш комитети томонидан у “Красный Амударё” бўлиб ўзгартилади. 1931 йил у “Советская Каракалпакия” номида нашр этилади. Сўнгра Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгашининг қарори билан 1991 йил газета “Вести Каракалпакстана” дея ўзгартирилади18. Ҳозирда мазкур газета ҳам қорақалпоқ, ҳам рус тилларида нашр қилинмоқда. Газетанинг веб-сайти 2013 йил февральда фойдаланувчилар ўртасида сўровнома ўтказади.



(8-расм)

Сўровнома натижасида 42 нафар фойдаланувчи унга ижобий баҳо беради. Олти нафари эса уни танқидий баҳолайди. Ушбу сўровнома сайтда доимий ўтказилиши анъанага айланган. Бу ҳам журналистикада сайт ҳақидаги жамоатчилик фикрини ўрганишдаги янгича усул ҳисобланади.

Сайтда одатда газетадаги мақола қандай бўлса, худди шундай киритилади. У ўзгартирилмайди. Айрим вақти расмлар кам берилади. Аммо баъзида анъанавий нашрида эълон қилинмаган айрим танқидий мақолаларни сайтдан учратамиз. Масалан, журналист О.Сатбоевнинг “Журналист заманагой болыуы керек” мақоласи “Арамыздағы адамлар” рубрикаси остида унда жой эгаллаган. Аммо ушбу мақола нашрда эълон қилинмаган. Бу ҳолат интернет журналистикасининг соҳадаги эркинлик тушунчасининг амалда қисман руёбга чиқараётганлигидан далолат беради.

Тармоқ журналистикасида мақолада дастлаб лид берилади. Лид-бу мақоланинг қисқача мазмуни. Унда шу мавзуга қаратилган йўналтириш бўлади. Масалан, 2009 йил 24-июндаги “Жасырын цехлар анықланды” мақоласи лид билан бошланган.

“Нонинг ҳалол бўлса, ҳамма кўрсатиб егин” дейди халқимиз. Нукус шаҳар давлат солик инспекцияси ходимларидан келган маълумотнома ва ўтказилган рейд текширишлар натижасида тадбиркорларнинг нонининг “ҳалол”лигига гумонланасан, киши. У Нукусдаги “Қизкеткен” элатидаги Закир Қодировга тегишли омборхонада қонунсиз ҳаракатларни амалга ошираётганлиги маълум бўлди...”.

Мазкур мақоладаги лид олтита қатордан иборат. Унда мақола ҳақида кичкина ахборот бераяпти. Баъзи фойдаланувчилар мақолани ўқишда шу билан ҳам кифояланади. Мабода журналистик асарнинг лиди бўлмаса, у ўқувчиларни ўзидан узоқлаштириши мумкин. Шунинг учун сайт энди тармоқ журналистикаси талабларига бўйсиниши ҳам талаб этилади. Бўлмаса, у шунчаки интернетда номи билангина яшайверади.

Электрон нашрлардан яна бири-бу “Қарақалпақстан жаслары” газетаси. У узоқ йиллик тарихка эга. Газета 1931 йил 13-февралдан “Қарақалпақ комсомоллары” номи билан чиқа бошлаган. Шу йил газета муштарийларнинг фикри билан у “Ёш Ленинчи” дея ўзгартирилган. Сўнгра иккинчи жаҳон уруши олдидан маълум сабабларга боғлиқ фаолияти тўхтатилган. 1959 йил яна нашрдан чиқа бошлаган. Дастлаб унга И. Фазилов муҳаррирлик қилади. Кейинчалик газетани Рўстам Давлетмуродов, К. Реймов, Ш. Пахратдинова, Д.Ўббиниязова, Ж. Тажетдинов ҳамда Д. Бекбаулиев унга раҳбарлик қилди. Ҳозирда газета И. Қосназаров муҳаррирлигида нашрдан чиқмоқда19.

Сайт турли рангдан иборат. У ҳам “Еркин Қарақалпақстан” газетаси веб нашридек олтита бўлимдан ташкил топган. Ҳар бир бўлимда шу соҳага оид мақолалар берилади. Сайтдаги журналистика асарлар газетадаги нусхасининг худди ўзгинаси. Унда мақолалардан бошқа хизматлар киритилмаган. Фақат сайтнинг ўнг бурчагида тақвим ва соат кўрсатилган. Унинг аудиторияси ҳам кўп эмас. У бир ишлайди, баъзида ишламай қолади. Бу ҳам сайтнинг оммалашувига ўз таъсирини кўрсатади.

Электрон газеталарнинг ҳам камчиликлари бор. Унга мақолалар ўз вақтида киритилмайди. Расмлар кам. Баъзида сайт ишламай қолади. Бу бўлса аудиториянинг унга нисбатан ишончсизлигини оширади. Келгусида сайт ахборот билан қўша расмларни ҳам жойлаштирса, кўпчиликнинг эътиборини ўзига қаратади. Биз Қорақалпоғистон интернет журналистикасида бу усул ҳануз ривожланмаётганлигининг гувоҳи бўламиз.

«Jetkinshek» газетасининг электрон сайти бўлса сал бошқача. Унинг олдинги сайтга нисбатан ютуқлари мавжуд. Масалан, сайтнинг чап бурчагида рукнлар берилган. Ўнг томонда эса тақвим, рекламалар жой эгаллаган. Турли хил ранглар сайтнинг кўринишини ўзгартирган. Бу аудиториянинг эътиборини ўзига жалб этади. Газетанинг янги электрон нашрида асосий фонда “Саламат аулад”, “Нокис жумыслары жанланыуда », “Хош хабар! “Jetkinshek”тин жане бир кызы женимпаз” сарлавҳали мақолалар ўрин олган. Мақолага мос расмлар қўйилган. Аммо ушбу сайтдаги мақола сарлавҳалари одамни ўзига тортмайди. Мақола газетада қандай чоп этилган бўлса, шундайлигича киритилган.





(9-расм)

Уни кўрганлар, ўқиб чиққанлар ва фикрларини қолдирганлар камчиликни ташкил қилади.

“Қарақалпақстан жаслары” газетаси сайтида ҳам ушбу камчиликлар мавжуд. Сайт гоҳида ишлайди, баъзида ишламайди. Мақолалар янгиланмайди. Эскилигича тураверади. Сайтнинг дизайни ҳам кўнгилдагидек эмас. Материалларнинг сарлавҳа, ёзилиш услуби аудиторияни ўзидан узоқлаштиради. Ваҳоланки, электрон нашр мақолалари босма нашридан фарқ қилиши керак. Интернет газеталарига оз сўз, қизиқарли маълумот ва таҳлил бирламчи ҳисобланади. www.bbc.co.uz сайти ушбу талабларга қисман жавоб беради. Шунинг учун ҳам ундан фойдаланувчилар кўпчиликни ташкил этади.

Ҳозирда маълумотларни тарқатиш ва ўз ахборотини ўзи ишлаб чиқариш яхши ривожланмоқда. Буни ташкилот ва муассасалар томмонидан яратилаётган сайтлар мисолида ҳам олишимиз мумкин. Юқорида айтиб ўтганимиздек, www.Nukus.Net cайтида Қорақалпоқларнинг маданияти, дастурлари, республика янгиликлари ўрин эгаллаган. www.muzstars.com сайтида эса Қорақалпоқ эстрада соҳаси янгиликлари узатилади. www.museum-s.info сайтида эса музей ҳақида ахборот берилади. Фойдаланувчи ўзини қизиқтираётган маълумотни электрон газеталардан эмас, ушбу махсус сайтлардан олади. Бу ахборотни ҳар битта ташкилотнинг ўзи ишлаб чиқаришга бўлган талабни яна оширади.

Яқинда журналист Б. Тлеўмуродов аудиториянинг электрон нашрларга бўлган фикрларини ўрганиб чиқди. Журналист шундай ёзади:

Биз интернет ҳақида аудиторияга маълумот бердик. Бу бўйича электрон почтамизга фикр-мулоҳазалар келди. Аммо уларни қониқарли деб айта олмаймиз. Негаки, биттаси “...одамларни электрон нашрларди ўқийди деб ўйласангиз адашасиз...” дея ёзиб жўнатибди. Бу фикр. Бироқ унда ҳам жон бор. Сабаби, у ҳам аудиториянинг бир қисми...

Бундан шундай хулосага келамиз. Электрон газета сайтлари эътиборга муҳтож. Мавжуд сайтлар эса шунчаки номигагина фаолият кўрсатмоқда. Бундан бефарволикни йиғиштирадиган фурсат келди, назаримизда. Негаки, ахборотнинг электрон шакли ривожланмоқда. Одамларда газетани синчиклаб ўқиб ўтиришга вақт йўқ. Улар янгиликни тез олишга интилишмоқда. Бу эса интернетга эҳтиёжни оширмоқда. Босма нашрлар ахборот майдонида яшаб қолишнинг услубини топди. Аммо уни яхши ишлатолмаяпти.

“Тўрткулнома” газетаси ҳам мақтагулик эмас. У кўпроқ қишлоқ хўжалигини ёритувчи веб-нашрга ўхшаб қолган. Мақолалар ҳам газетадан кўчирма. Унда жамоатчилик билан алоқани ўрнатадиган ҳеч қандай боғланиш, интерактивликни кўрмаймиз.

Ҳозирда қорақалпоқ тилидаги блогларнинг сони ўнтага яқин. Аммо шундан атиги биттасигина журналистика соҳасига тегишли. Бу блог “Еркин Қарақалпақстан” газетаси мухбири Бухарбой Тилеўмуродовнинг www.kkreporter.uz сайти. Унда журналистнинг газетада чиққан ва айрим чиқмаган мақолалари жойлаштирилади. У интернетда 2010 йилдан ўз фаолиятини бошлаган.




Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет