Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказий институти


Кўникма: Ҳайвон ҳужайраси ва тўқималаридан микропрепаратлар тайёрлайдилар ва улар билан микроскопда танишадилар. Малака



бет4/6
Дата12.06.2016
өлшемі0.67 Mb.
#130079
1   2   3   4   5   6

Кўникма: Ҳайвон ҳужайраси ва тўқималаридан микропрепаратлар тайёрлайдилар ва улар билан микроскопда танишадилар.

Малака: Ҳайвон ҳужайра ва тўқимасини микроскопда ўрганиб, уларни жадвал ёки расмдаги эпителий ва бириктирувчи тўқима ҳужайралари билан таққослайдилар.
Керакли жиҳозлар ва реактивлар: ССД-микроскоп, буюм ва қоплоғич ойналар, пинцет, пипетка, қайчи, препаровал нйналар, бақа, ош тузининг сиёҳ ёки метил кўки билан ранг берилган 0,65% ли эритмаси ҳамда эпителий ва бириктирувчи тўқиманинг тайёрланган ва доимий микропрепаратлари, шу тўқималарга тегишли жадвал ва расмлар.

Эпителий тўқимаси бўйича ишни бажариш тартиби

1. Бақа терисидан эпителий тўқимаси олиш учун шиша банкага
тоза сув қуйилади ва унинг ичига битта бақани солиб қуйилади (сув
бақани кўмар-кўммас миқдорда бўлсин). Бақа сувда бир-икки кун
туради. Шу даврда унинг терисидаги эпителий тўқимаси парчалари
сувга тушади ва сувда оқ парда ҳосил бўлади.

2. Банкадаги эпителий парчаларидан кичик бўлакчасини


пипетка ёки пинцет ёрдамида буюм ойнасига қўйилади. Уни
иккита препаровал нина ёрдамида тўғриланади. Устига ранг
берилган физиологик эритмадан томизиб, қоплоғич ойна ёпилади.

3. Тайёрланган препарат микроскопда қаралганда эпителий


тўқимасининг ҳужайралари кўринади. Улар жадвал ёки расмдаги
эпителий тўқимаси ҳужайралари билан таққосланади.

4. Препарат тайёрлашнинг имкони бўлмаса, тайёр микропрепаратдан фойдаланиш мумкин.

5. Микроскопда кўрилган эпителий тўқимаси ҳужайрасининг
расми дафтарга чизиб олинади.

Бириктирувчи тўқима бўйича ишни бажариш тартиби


  1. Бириктирувчи тўқимадан препарат тайёрлаш учун бақа терисидаги юмшоқ бириктирувчи тўқимадан пинцет билан чимдиб олинади ва уни буюм ойнасига қўйилади.

  2. Буюм ойнасига қўйилган тўқима парчаси устига рангли физиологик эритма томизилади ва қоплоғич ойна ёпилади.

Препарат микроскопда қаралганда ундаги бириктирувчи тўқиманинг хужайрал.ари кўринади. Бу ҳужайралар сийрак жойлашган бўлади. Препаратда кўрилганлар бириктирувчи тўқима жадвал ва расмдагиларга таққосланади.

4. Микроскопда кўрилган бириктирувчи тўқиманинг расми


дафтарга чизиб олинади.

5. Юқоридаги усул билан препарат тайёрлаш имкони бўлмаса,


тайёр микропрепаратдан фойдаланиш мумкин.
Мавзу: ТАЯНЧ-ҲАРАКАТЛАНИШ СИСТЕМАСИ.
Скелет мускулларининг иши 2 хил бўлади: статик ва динамик. Одам танаси маълум вақт давомида зарур бўлган вазиятни сақлаб туриши мускулларнинг статик иши ҳисобланади. Одам танаси ва унинг айрим қисмлари ҳар хил ҳаракатларни бажариши мускулнинг динамик иши ҳисобланади.

2-лаборатория машғулоти.

1. Мускулларнинг динамик ва статик ишини кузатиш.

2. Таянч-ҳаркатланиш системаси шикастланганда биринчи ёрдам кўрсатиш.

Кутиладиган натижалар.

Билим: Мускуллар ва уларнинг функцияси, мускуллар ишининг нерв системаси орқали бошқарилиши тўғрисидаги билимларга эга бўлади.

Кўникма: Мускуллар динамик ва статик иш бажарганда организмда содир бўладиган ҳолатларни бир-бирига таққослайди ва фарқлай олади.

Малака: Таянч-ҳаракатланиш системаси шикастланганда биринчи ёрдам кўрсата олади ва махсус мосламалардан фойдалана олади.

Ишни бажариш тартиби

Мускулларнинг динамик иши. Бунда тананинг скелет мускуллари маълум гуруҳларининг қисқариши ва бўшашиш ҳолатлари навбатма-навбат такрорланади. Бунинг натижасида одам танаси ёки унинг айрим қисмлари ҳаракатланади. Масалан, қўлни кўтариш ё тушириш, юриш, югуриш, сакраш, сузиш кабилар.

Скелет мускулларининг динамик ишини кузатиш учун машғулот вақтида бир-икки ўқувчи доска олдида танасининг айрим қисмлари ҳаракатини кўрсатади: бошини эгади ва тиклайди, қўлини кўтаради ва туширади, ўтиради ва туради.турган жойида юради, сакрайди ва ҳоказо.



Мускулларнинг статик иши. Бунда мускул хужайралари қўзғалади, толалари қаттиқлашади, лекин мускул толаларининг бўйи қисқармайди, яъни мускул маълум вақт давомида таранглашган ва қаттиқлашган ҳолатда бўлади.Мускулларнинг статик иши одам танаси ёки унинг айрим қисмларининг маълум бир вақт давомида зарур бўлган вазиятини сақлашини таъминлайди. Масалан, старт олди, штангани кўтариб ушлаб туриш, гимнастларнинг «қалдирғоч» ҳолати кабилар. Бу ҳолатларни сақлаш учун скелет мускулларнинг тегишли гуруҳлари қўзғалиб, уларнинг толалари таранглашади.

Мускул статик ишининг динамик ишидан фарқи шундаки, статик вазиятни сақлашда мускул ҳужайралари қўзғалади, унинг толалари таранглашади, лекин қисқариш ва бўшашиш ҳоллари юз бермайди. Шунинг учун мускулнинг статик иши вақтида одам

танаси ва унинг айрим қисмлари жойидан қузғалмайди, яъни ҳаракатланмайди, балки бир вазиятда қотиб, қимирламай туради.

Мускулларнинг статик ишини кузатиш учун 1-2 ўқувчи доска олдида юқорида кўрсатилган баъзи статик вазиятларни: «қалдирғоч», «старт олди» ҳолатини, штанга ўрнига бирор стулни кўтариб туришни намойиш қилади.



2/2 - Таянч -ҳаракатланиш системаси шикастланганда биринчи ёрдам бериш.

Шикастланиш сабаблари. Одам кўча ҳаракати қоидаларига амал қилмаганда, бир-бири билан қўпол ҳазиллашганда, спорт машғулотларини бажараётганда эътиборсизлик ва интизомсизлик қилганда, меҳнат дарсларида эҳтиётсизлик ва ҳоказолар натижасида таянч ҳаракатланиш системасининг турлича шикастланади.

Мускул ва пайларнинг эзилиши, чўзилиши. Шикастланган мускул ва пай жойлашган жойда олдин озроқ шиш пайдо бўлади, оғриқ сезилади. Баъзида шу жойга қон қуйилиб, кўкариб кетади. Бунда қуйидагича биринчи ёрдам берилади:

-рўмол ёки сочиқни совуқ сувда ҳўллаб, шикастланган жойга 5-10 минут қўйилади;

-сўнгра қисиб боғланади ва беморни шифохонага юборилади.

Изоҳ: шикастланган жойга иссиқ буюмларни босиш, иссиқ сувга солиш, ишқалаш, эзиш кабилар мумкин эмас.

Бўғимнинг чиқиши. Чиққан бўғим атрофида шиш пайдо бўлади ва оғриқ сезилади. Қўл ёки оёқ ҳаракатлансизланиб, осилиб қолади. Бундай вақтда қуйидагича биринчи ёрдам берилади;

-чиққан бўғим совуқ сувда ҳўлланган сочиқ ёки рўмол билан 5-10 минут ўраб қўйилади;

-қўл бўғими чиққан бўлса, қўл рўмол ёрдамида бўйинга осиб қўйилади (қўлнинг кафтидан то тирсагигача рўмолга осилган бўлиши керак);

-оёқ бўғими чиққан бўлса, шу бўғимнинг икки томонига тахта ёки картон (шина) қўйиб, маҳкам боғланади.

Юқоридаги биринчи ёрдам берилгандан кейин бемор травматолог-шифокорга юборилади.

Изоҳ: баъзан шифокор бўлмаган кишилар, яъни табиблар чиққан бўғимни солишга уринадилар ва бу қўпинча нохуш оқибатларга олиб келади. Шунинг учун мутахассис бўлмаган кишиларнинг чиққан суякни солишга уриниши ман этилади.

Mavzu: QON

3-лаборатория машғулоти. Қоннинг шаклли элементларини ўрганиш.

Кутиладиган натижалар.

Билим: Қоннинг таркиби, унинг асосий вазифалари тўғрисидаги билимларга эга бўлади.

Кўникма: Одам ва бақа қонининг тузилишини доимий микропрепаратлар орқали микроскоп остида кўради, унинг шаклли элементларини ажратади.

Малака: Қоннинг шаклли элементларини микроскопда мустақил ўргана олади.

Зарур жиҳозлар: микроскоп, одам ва бақа қонининг бўялган тайёр микроскопик препаратлари, қоннинг шаклли элементларини тасвирловчи таблица, расмлар.

Ишнинг бажарилиш тартиби:


  1. Ўқитувчи қоннинг шаклли элементлари ифодаланган жадвал ва расмлардан фойдаланиб, қисқача тушунча беради.

2. Одам қонидан тайёрланган доимий микропрепарат микроскопнинг буюм столчасига жойлаштирилади ва кўрилади.

3. Бақа қонидан тайёрланган доимий микропрепарат микроскопнинг буюм столчасига жойлаштирилади ва кўрилади.

4. Ўқувчилар одам ва бақа қонидан тайёрланган доимий микропрепаратларни кўриб улар ўртасидаги ўзаро фарқни аниқлайдилар.

5. Микроскоп остида кўрилган одам ва бақа қони шаклли элементлари расмини дафтарга чизиб ва жадвалдаги расм билан таққослайдилар.

Уларни таблицадаги эритроцит, лейкоцит ва тромбоцитлар шакли ва тузилиши билан таққослайдилар.

Мавзу: ҚОН АЙЛАНИШ СИСТЕМАСИ.
4-лаборатория машғулоти. Жисмоний машқларнинг юрак-қон томирлар системасига таъсирини аниқлаш.

Кутиладиган натижалар.

Билим: Катта ва кичик қон айланиш доиралари, қоннинг томирлар бўйлаб ҳаракати, юрак иши ва автоматияси тўғрисидаги билимларга эга бўлади.

Кўникма: Одамнинг томир уришини ва артериал босимини аниқлаш усуллари билан танишади. Одамнинг тинч ҳолатидаги ва жисмоний машқлардан кейинги пульсини, қон босимини аниқлайди ва улар ўртасидаги фарқни кузата олади..

Малака: Жисмоний машқларнинг юрак-қон томирлар системасига таъсирини баҳолай олади. Томир уришини санай олади. Қон босимини ўлчай олади.

Маълумки, тинч ҳолатда пульс сони бир минутда ўртача 70 марта бўлади, максимал артериал босим 110-120 мм, минимал артериал босим 70-80 мм симоб устунига тенг. Жисмоний машқ бажарилганда пульслар сони минутига 100-150 мартагача ва ундан ҳам кўтарилиши мумкин. Максимал босим 150-180 мм гача ортади, минимал босим эса аксинча 60-40 мм гача ва ундан ҳам пасаяди. Машқлар қанча тез бажарилса, бу ўзгаришлар шунча кўпроқ бўлади. Машқларни тўхтатиб, 2-5 минут дам олингандан кейин пульс сони ва артериал босим яна аслига қайтади (соғлом ва чиниққан одамларда). Лекин юрак-қонтомир касаллиги бўлган ёки чиниқмаган кучсиз одамларда машқлардан кейин пульс ва босимнинг нормага қайтиш вақти 10-15 минутга чўзилади. Бундан ташқари, бундай одамларда машқ бажариш вақтйда юрак ўйнаши, нафас қисиши, рангининг оқариши, бош айланиши, ўзини ёмон ҳис қилиши каби нохуш белгилар юзага келади.



Иш учун зарур жиҳозлар: секундомерли соат. фонендоскоп, тонометр.

Ишнинг бажарилиш тартиби:

  1. Тажриба ўтказиш учун 2-3 ўқувчи ажратилади.

  2. Улар 5 минут партада тинч ўтириб дам олгандан кейин пульси саналади ва артериал босими ўлчанади. Тинч ҳолатда олинган натижалар доскага ёзиб қўйилади.

  3. Сўнгра ўқувчилар навбат билан белгиланган жисмоний машқни бажарадилар (30 сек давомида 20 марта ўтириб-турадилар).

  4. Машқ тугаши биланоқ пульси саналади, артериал қон босими ўлчанади. Олинган натижа доскага тинч ҳолатдаги натижалар ёнига ёзиб қўйилади.

  5. Уч минут дам олингандан кейин пульси ва қон босимини такрор аниқлаб, доскага ёзиб қуйилади. Бу натижа тинч ҳолатдагига тенглашиши керак. Агар тенглашмаса, мазкур ўқувчининг юрак-қон томир системаси чиниқмаганлиги маълум бўлади.

Мавзу: НАФАС ОЛИШ СИСТЕМАСИ.

5-лаборатория машғулоти.

1. Кўкрак қафасининг ҳаракатини кузатиш.

2.Нафас билан чиқадиган ҳаводаги карбонат ангидридни аниқлаш.

Кутиладиган натижалар.

Билим: Нафас ҳаракатлари, ўпканинг тириклик сиғими, ўпка вентиляцияси, ўпка ва тўқималарда газлар алмашинуви тўғрисидаги билимларга эга бўлишади.

Кўникма: Нафас олганда кўкрак қафасининг ҳаракати ва кўкрак айланасининг ўзгаришини ва ўпкадан чиқаётган ҳаводаги карбонат ангидрид чиқишини кузата олади.

Малака: Сунъий нафас олдириш ва нафас билан чиқадиган ҳаводаги карбонот ангидридни аниқлашга оид тажриба ўтказиш малакасига эга бўлади.

Керакли жиҳозлар:сантиметрли ўлчов лентаси,секундометрли соат.

Ишнинг бажарилиш тартиби:

1 - Бир ўкувчи текширилувчи сифатида олинади ва у белидан юқори устки кийимини ечиб, стулга ўтиради.

2. Текширувчи (ўқитувчи ёки ўқувчи) текширилувчи нормал нафас олаётганида кўкрак қафасининг ҳаракатини кузатади.



  1. Кўкрак қафаси ва қориннинг нафас олишидаги ҳаракатига қараб, соатнинг секундомери ёрдамида бир минутда нафас олиш сони аниқланади.

  2. Нафас олганда ва чиқарганда кўкрак қафаси айланасининг ўзгариши қуйидагича аниқланади:

Текширилувчи тик ҳолатда нормал нафас олганида, кўкрак қафасининг айланаси сантиметрли ўлчов лентаси билан ўлчанади (бунинг учун лентанинг юқориги қирраси орқа томондан куракнинг остига, олдинги томондан кўкрак безининг остидан қўйилади);

сўнгра чуқур нафас олганда кўкрак қафасининг айланаси ўлчанади;



ундан кейин чуқур нафас чиқарганда кўкрак қафасининг айланаси ўлчанади.

Изоҳ. Чуқур нафас олинган ва чуқур нафас чиқарилган вақтда кўкрак қафаси айланасининг бир-биридан фарқи кўкрак қафасининг экскурсияси дейилади. Одам жисмонан қанча бақувват ва тўғри нафас олиш қоидаларига одатланган бўлса, кўкрак қафасининг экскурсияси шунча кўп бўлади. Мазкур тажриба тартиби ва натижаларини ўқувчилар дафтарга ёзиб оладилар.

5/2. Нафас билан чиқарилган ҳаво таркибидаги карбонат ангидридни аниқлаш тажрибаси

Керакли жиҳозлар: иккита тоза пробирка, най, пахта, дистилланган сув, оҳакли сув (олдиндан бир стакан сувга бир оз оҳакни эритиб, тайёрлаб қўйилади).

Ишнинг бажарилиш тартиби:

  1. Пробирканинг биттасига дистилланган сув, иккинчисига оҳакли сув қуйиб, штативга жойлаштирилади;

  2. Тажриба ўтказувчи (ўқувчи ёки ўқитувчи) чуқур нафас олиб, дистилланган ва оҳакли сув қуйилган пробиркага навбат билан пуфлайди. Пуфлаш 8-10 минутда такрорланади.

  3. Бора-бора пробиркадаги тиниқ охакли сувнинг ранги ўзгариб хиралашади, дистилланган сувнинг ранги ўзгармайди.

Оҳакли сувнинг ранги лойқаланиб, хиралашиб қолишига сабаб нафас билан чиқарилган ҳаво таркибидаги карбонат ангидрид (СО2) нинг эриган оҳак таркибидаги Са(ОН)2 га таъсири натижасида СаСОз ҳосил бўлишидир.
Мавзу: Овқат ҳазм қилиш системаси
6-лаборатория машғулоти.Сўлак ферментининг крахмалга таъсири.

Кутиладиган натижалар.

Билим: Овқат ҳазм қилишда сўлак ферментининг аҳамияти тўғрисидаги билимларга эга бўлади.

Кўникма: Овқат таркибидаги углеводларни оғиз бўшлиғида парчаланишида сўлак ферментлари таъсирини кузатади.

Малака: Сўлак ферментининг крахмалга таъсирини аниқлашга оид тажриба ўтказа олади.

Керакли жиҳозлар: штатив, 3 та пробирка, 3 та томизгич, термометр, суюқ крахмал клейстери, пробиркага олинган сўлак 10 мл), йоднинг сувдаги кучсиз эритмаси, хлорид кислотанинг 0,1 % ли эритмаси, сув ҳаммоми, муз солинган идиш.
Ишнинг бажарилиш тартиби:

  1. Учта пробиркага 3 мл дан крахмал клейстери эритмаси қуйилади.

  2. Уларга тенг миқдорда сув билан суюлтирилган сўлак эритмасидан 3 мл дан қўшилади.

  1. Биринчи пробирка + 37° ли сув ҳаммомига қуйилади.

  1. Иккинчи пробиркага 2-3 томчи хлорид кислота эритмасидан томизиб, у ҳам сув ҳаммомига қуйилади.

  1. Учинчи пробирка муз солинган идишга жойлаштирилади.

  1. 2-3-пробиркалардаги суюқлик кўк рангга бўялади, чунки уларда сўлак ферментлари крахмалга таъсир кўрсата олмаган. 1-пробирка қулай шароитда сақланганлиги учун ундаги крахмал сўлак ферментлари таъсирида шакарга айланган (парчаланган).

  2. Юқоридаги тажриба натижалари, яъни хлорид кислота ва совуқ муҳит шароитида ҳамда қулай шароитда сўлак ферментларининг крахмалга таъсири дафтарга ёзиб олинади.

Хулоса: Иккинчи ва учинчи пробиркалардаги суюқлик кўк рангга бўялади, чунки уларда сўлак ферментлари крахмалга таъсир кўрсата олмаган. 1-чи пробиркадаги суюклик бўялмайди, чунки қулай шароитда сақланганлиги учун ундаги крахмал сўлак ферментлари таъсирида шакарга айланди.

Мавзу: МОДДАЛАР ВА ЭНЕРГИЯ АЛМАШИНУВИ.


7-лаборатория машғулоти. Кунлик овқат рационини тузиш.

Умумий тушунча. Суткалик овқат рациони бу одам организми учун бир кеча-кундузда зарур бўлган барча овқатлар йиғиндисидир. Овқат рациони ҳар бир одамнинг бажарадиган ишини, об-ҳаво шароитини, болалар ва ўсмирларнинг ёшини ҳисобга олган ҳолда тузилади.
Кутиладиган натижалар.

Билим: Ассимиляция ва диссимиляция жарёнлари, оқсиллар, ёғлар, углеводлар,сув ва минерал тузлар алмашинуви тўғрисидаги билимларга эга бўладилар.

Кўникма: Ўспирин ёшларга мўлжалланган овқат рационини тузиш тамойиллари билан танишишади. Суткалик овқат рационига киритиладиган асосий озиқ маҳсулотларининг миқдори ва улардан ажраладиган энергияни ҳисоблаб чиқади.

Малака: Ёши, тана оғирлигини ҳисобга олган ҳолда суткалик овқат рациони тузишни ўрганади ва амалда қўллайди.

Керакли жиҳозлар: Болалар ва ўсмирларнинг ёшига қараб, уларга бир кеча-кундузда зарур бўлган оқсил, ёғ, углеводлар миқдори қуйидаги жадвалларда кўрсатилган:

Турли хил озиқ маҳсулотлардаги оқсил, ёғ, углеводлар ва улардаги энергия миқдори





Маҳсулот номи

100 гр маҳсулотда

Калорияаси





Оқсил

Ёғ

Углевод

К/кал


1

.


Нон

5,8

0,5

56,1

259

2

Печений

7,4

10,3

65,1

393

3.

Макарон

9,3

0,5

73,3

343

4.

Буғдой уни



7,0

0,8

71,6

327

5.

Гуруч

6,5

1,2

71,7

332

6.

Нўхат

16,0

1,6

50,0

286

7.

Ловия



19,3

3,2

50,3

316



8.

Мол гўшти

16,0

4,3

0,5

108

9.

Қўй гўшти

12,7

24,2




278

10.

Сосиска

12

13




171

11.

Товуқ

16

4,1

0,9

108

12.

Жигар

15,7

3,8

2,4

109

13.

Буйрак

13,9

3,8




93

14.

Тил

13,4

14,4




189

15.

Колбаса

13,4

14,2

4,0

204

16.

Тушонка

18,0

12,0

1,0

186

17.

Балиқ

16

0,7




72

18.

Сабзи

0,6

0,2

6,3

31

19.

Селёдка

10,8

9,1




129

20.

Дудланган балиқ

12,6

5,5




103

21.

ўсимлик мойи




94,0




874

22.

Сут

3,1

3,5

4,9

66

23.

Қуйилтирилган сут

9,6

9,6

51,0

338

24.

Пишлоқ

25,0

30,0

2,4

291

25.

Қаймоқ

4,2

24,9

1,7

256

26.

Қатиқ

3,1

2,6

2,5

48

27.

Тухум

10,7

10,1

0,5

140

28.

Пиёз

0,9

0,1

7,5

36

29.

Бодринг

0,4

0,1

1,1

10

30.

Тузл. бодринг

0,2

0,1

0,7

6

31.

Помидор

0,5

0,1

2,8

15

32.

шолғом

0,6

0,1

4,6

23

33.

Қовоқ

0,6

0,1

4,5

22

34.

Саримсоқ пиёз

3,7




18,3

91

35.

Туруп

0,1

0,1

5,9

29

36.

шакар







100

410

37.

Олма

0,3




9,8

42

38.

Олхўри

0,4




7,7

33

39.

Узум

0,6




12,3

53

40.

Олча

0,7

0,3

8,2

43

41.

Апелсин

0,7




4,9

23

42.

шоколад

4,4

18,6

57,1

427

43.

Асал

1,0




75,9

315

44.

Мураббо







54,2

210

45.

Какао

13,7

28,2

26,5

427

46.

Ёғсиз тварог

14,1

0,5

1,2

55

47.

Ёгии тварог

13,9

18,2

1,0

230

48.

Тухум кукуни

39,9

38,7

2,3

533

49.

Дудланган карам

0,7

0,3

2,4

15

Ўспирин ёшларга мўлжалланган бир кунлик озиқ-овқат миқдори (ҳисоблар 1 кишига мўлжалланиб олинган)



2-жадвал

Озиқ-овқат

кунлик

Озиқ-овқат маҳсулотлари номи

кунлик миқдори

маҳсулотлари номи

миқдори(грамм




(грамм




ҳисобида)




ҳисобида)

Нонушта:










Қовурилган тухум,

100







2 Тухум.










2. Нон, сарёғ ва пишлоқ:




Чошгоҳ:




Буғдой нон

100

Сут, печене ва конфетлар:




Сарёғ

10

Сут

200

Пишлоқ

30

Печене

40 20

3. Сутли какао:




Конфcт

Сут

200




Какао

3







Шакар

15







4. Ҳўл мевалар

100







Тушлик:










1. Картошкали шўрва:










Картошка

200







Сабзи

20







Пиёз

10

Кечки оваат:




Нўхат

10

1. Қовурилган балиқ,




Пахтаёғи

5

димланган картошка:




Қаймоқ

20

Помидор

50

2. Димланган гўшт, макарон ва




Янги балиқ

150

бодринг




Қуритилган нон

10

Гўшт

100

Картошка

250

Сабзи

10

Сут

100

Пиёз

10

2. Компот:




Макарон

40

Қуритилган мевалар

30

Пахтаёғи

50

Шакар

25

Тузланган бодринг

50

3. Қора нон

50

Компот:










Қуритилган мевалар

30







Шакар

35







4. Оқ нон

150









Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет