ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМЛИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
БИОЛОГИЯ-ТУПРОҚШУНОСЛИК ФАКУЛЬТЕТИ
ИСКАНДАРОВА САБОҲАТ ХАЙИТБАЕВНА
ПАРАЗИТ БИР ҲУЖАЙРАЛИЛАР ВА УЛАР КЕЛТИРИБ ЧИҚАРАДИГАН КАСАЛЛИКЛАР
БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ
Илмий раҳбар:
б.ф.н., доцент
Г.А. Абдурахмонова
ТОШКЕНТ - 2013
МУНДАРИЖА
|
|
бетлар
|
|
КИРИШ
|
3
|
I БОБ.
|
ПАРАЗИТЛАРНИ ЎРГАНИШНИ ҚИСҚАЧА ТАРИХИ
|
5
|
II БОБ.
|
ТАДҚИҚОТ МАТЕРИАЛИ, УСЛУБЛАРИ
2.1. Тадқиқот материали
2.2. Содда ҳайвонларни тадқиқот қилиш усуллари
|
8
8
8
|
III БОБ.
|
БИР ҲУЖАЙРАЛИ ҲАЙВОНЛАРНИНГ ТАКСОНОМИК, МОРФОЛОГИК, ЭКОЛОГИК ТАВСИФИ ВА РИВОЖЛАНИШ ЦИКЛИ.
|
14
|
3.1.
3.2.
|
Паразитларнинг таксономик тавсифи, морфологияси
Паразитларни экологик, морфологик тавсифи ва кўпайиши
|
14
20
|
IV БОБ.
|
ПАРАЗИТАР КАСАЛЛИКЛАР БИЛАН ЗАРАРЛАНИШ ЙЎЛЛАРИ, ЗАРАРЛАНИШ ДАРАЖАСИ
|
22
|
4.1.
|
Паразитар касалликлар билан зарарланиш йўллари
|
22
|
4.2.
4.3
|
Туман аҳолисини паразитар касалликлар билан зарарланиш даражаси
Шаҳар аҳолисини паразитар касалликлар билан зарарланиш даражаси
|
24
26
|
|
Х У Л О С А Л А Р
|
36
|
|
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
|
37
|
КИРИШ
Мавзунинг долзарблиги. Президентимиз томонидан 2012 йил мустаҳкам оила йили деб эълон қилиниши Республикамиз оилаларини янаям мустаҳкам бўлишига замин бўлди. Бу йил эса “Обод турмуш” йили деб эълон қилинди. Бу давлатимизнинг турли давлат, нодавлат, нотижорат ташкилотлари мутасаддилари, айниқса соғлиқни сақлаш ташкилотлари, соҳа мутахассислари олдига катта маъсулият юклайди. Чунки турмушимиз обод, фаровон бўлиши оила аъзоларининг соғ-саломат бўлиши билан чамбарчас боғлиқ. Айниқса оналар, болалар, соғлиғига давлат томонидан катта эътибор берилади.
Паразитлар келтириб чиқарадиган касалликларни Тиббий паразитология фани ўрганади. Бир ҳужайралилар келтириб чиқарадиган касалликлар протозооз ёки паразитар касалликлар дейилади (амёбиаз, лямблиоз, трихоманоз ва бошқа касалликлар).
Паразитизм табиатда кенг тарқалган ҳодиса бўлиб, иккита бошқа-бошқа турга мансуб организмларнинг бир-бири билан бўлган муносабатларини бир кўринишидир. Паразит ўз хўжайинларида турли хил касалликларни келтириб чиқаради [8].
Микроорганизмлар (вируслар, бактериялар, замбуруғлар) ўзлари учун қулай бўлган муҳитга, паразитликка аллақачон ўтиб олишган. Ҳайвонат оламида паразитизм бир ҳужайралилар оламидан бошланади [19, 18].
Бир ҳужайрали ҳайвонлар Protozoa оламига мансуб бўлиб, 39 мингдан ортиқ турни ўз ичига олади. Уларни кўпчилик турлари денгиз ва океанларда, чучук сувларда яшайди. Айримлари тупроқда яшаса бошқалари ўсимликлар, ҳайвонлар ва одамларда паразитлик қилиб яшашга мослашган.
Паразитизм-содда организмлар орасида кенг тарқалган. Паразит яшайдиган содда ҳайвонлар бир неча мингни ташкил қилади. Содда ҳайвонлар хўжайинларини турли аъзоларида жойлвшади ва уларни зарарлайди. Содда ҳайвонлар орасида одам ва ҳайвонларда турли оғир ўлим билан тугайдиган хасталикларни келтириб чиқарувчи турлари бор. Шунинг учун паразит содда ҳайвонларни ўрганиш муҳимдир .
Содда ҳайвонлар кичик олами беш типга бўлиб ўрганилади. 1. Саркомастигофоралар (Sarcomastigophora). 2. Апикомплексалар (Apicomplexa). 3. Миксоспоридиялар (Micsosporidia). 4. Микроспоридиялар (Microsporidia). 5. Инфузориялар (Infuzoria). Булардан апикомплексалар, миксоспоридиялар ва микроспоридиялар типларига кирувчи барча турлари паразитлик қилиб, ҳаёт кечиради. Саркомастигофоралар ва инфузориялар типларига кирувчи бир ҳужайрали ҳайвонларни эркин яшайдиган турлари билан бир қаторда паразит яшовчилари ҳам бор [27, 28, 29,].
Мақсад ва вазифалар. Юқорида қайд қилинган паразитар касалликлардан лямблиоз, трихомоноз кенг тарқалганлиги, трихомоноз катталарда, лямблиоз болаларда кўпроқ учраши билан ажралиб туради. Шуларни эътиборга олган холда биз ўз олдимизга М.Улуғбек тумани ва шаҳар аҳолисининг лямблиоз, трихомоноз касалликлари билан касалланиш даражасини ўрганишни мақсад қилиб олдик. Шу мақсадни амалга ошириш учун қуйидаги вазифаларни белгиладик:
- паразитларни аниқлаш усуллари билан танишиш,
-туман аҳолисини паразитар касалликларга қарши планли равишда текшириш ишларида қатнашиш, М.Улуғбек туманида паразитар касалликлар билан касаланиш даражасини аниқлаш,
-шаҳар аҳолисини, паразитар касалликлар билан касалланиш даражасининг кейинги 3 йиллик маълумотларини солиштириб ўрганиш.
I БОБ. ПАРАЗИТЛАРНИ ЎРГАНИШНИ ҚИСҚАЧА ТАРИХИ.
Содда ҳайвонларни ўрганишда кекса табитшунос, голландиялик микроскоп устаси Антон ван Левенгукнинг (1632-1723) xизматлари катта. Левенгук ўзини ишдан бўш вақтларини катталаштириб кўрсатувчи кўзгуларни шлифовкасига бағишлайди. Натижада оддий кўз билан кўриб бўлмайдиган майда жониворларни топади ва бу майда жониворларни “animalcula” (1675й.) деб атайди. Олим жаҳонда биринчи бўлиб оддий кўз билан кўриб бўлмайдиган содда организмларни кўради.
Протозоа термини биринчи бўлиб фанга 1820 йилда Голдфус томонидан киритилган.
К.Зиболд ва Кёллекерлар (1845) томонидан содда ҳайвонлар оламини шу термин билан аташ таклиф қилинган. Содда ҳайвонлар XIX асрдан тўлиқ ўрганила бошланди. Бу вақтга келиб, эркин яшайдиган содда ҳайвонлар билан бир қаторда, одам ва ҳайвонларда паразитлик қиладиган содда ҳайвонлар тўғрисида ҳам маълумотлар тўпланди.
XIX асрнинг иккинчи ярмидаёк турли касалликларни қўзғатувчи бир ҳужайрали ҳайвонлар (содда ҳайвонлар) топилди. Содда ҳайвонларни замонавий классификацияси Р.Лейкарт (1879) номи билан боғлиқ. У Споралилар гуруҳига грегарина, кокцидияларни қўшиб ўрганишни таклиф қилди.
Бу вақтга келиб, эркин яшайдиган содда организмлар билан бир қаторда паразитлик қиладиган содда организмлар турлари ҳақида ҳам маълумотлар йиғилди.
1856 йили Малмстен томонидан ичак паразити Balantidium coli ҳақида маълумотлар келтирилди. 1859 йили Лямб одамнинг ичагидан хифчинлиларни топади ва кейинчалик бу ҳифчинлига, олим шарафига Lamblia intestinalis деб ном берилади.
1875 йилда Петербург ҳарбий медицина академияси академиги Ф.А.Лешь дезентерия амёбаси (Entamoeba hystolitica) ни ўрганади. 1880 йилда Лаверан томонидан одамларда паразитлик қилувчи лейшманиялар, трипанасомалар ўрганилди.
Л.С. Ценковский томонидан содда организмларнинг катта гуруҳи ўрганилди. И.И.Мечников ва В.Т.Шевяковлар ишлари дунё миқёсида тан олинди [8, 21].
В.Л.Якимов чорва молларида паразитлик қилувчи бир ҳужайрали паразитлардан - гемоспоридоз, пироплазмидоз, трихомоноз, лейшманиоз, токсоплазмоз ва кокцидиоз қўзғатувчиларини ўрганиб, уларга карши кураш чоралари бўйича тадқиқот ишларини олиб борди.
В.Л.Якимов қишлоқ xўжалиги ҳайвонларида паразитлик қилувчи бир ҳужайрали паразитларнинг кўплаб янги турларини аниқлаган ва 500 дан ортиқ илмий ишларини чоп эттирган [11].
Тиббий протозоология ривожланишида малярияни (безгак) ўрганиш муҳим ўрин тутади ва бу бўлим ривожи Е.Н.Марциновский ва унинг шогирдлари номи билан чамбарчас боғлиқ. Касалликнинг xусусиятлари мукаммал ўрганилиб, буни асосида касалликни бутунлай тугатишга эришилди [3, 4].
Н.Н.Латишев тери лейшманиёзини ўрганишда маълум ютуқларга эришган. Т.В.Епштейн, А.А.Филипченколар томонидан ичакда паразитлик қилувчи турли содда организмлар ўрганилган.
Ҳозирги кунда дунё миқёсида ҳалқаро журналлар, Протозоологлар ҳалқаро жамияти мавжуд бўлиб, содда организмлар ҳақида турли маълумотлар бериб борилади.
МДҲ да биринчилардан бўлиб, балиқ паразитларини ўрганишни бошлаб берган олим В.А.Догель томонидан 300 дан ортиқ илмий мақолалар, монографиялар, шу жумладан бир қатор дарсликлар ва ўқув қўлланмалар чоп этилган. В.А.Догель томонидан чоп этилган “Умумий паразитология” дарслиги бир неча марта қайта чоп қилинди. Дарслик ҳозирги кунгача ўз қийматини йўқотмаган [9, 10].
Ўзбекистонда паразитология фанига оид маълумотлар XIX асрнинг иккинчи ярмида Туркистон ўлкаси бўйлаб саёҳат қилган машҳур рус табиатшунос олими А.П.Федченко асарларида ҳам учрайди.
Туркистон аҳолиси ипакчилик билан шуғулланиши олимни эътиборини тортади. Москвага келтирган ипак курти туxумларидан пебрина касаллигини қўзғатувчиси Nozema bombicus аниқланади. Олим Тошкентда, Самарқандда ипак қурти боқувчилари билан кенгашиб, касалликни тугатиш тўғрисида таклифлар киритади [8].
Паразитология тадқиқотларида молекуляр биология, физиология, иммунология, цитология ва бошқа фанлар билан боғлиқ бўлган изланишларга ҳамда паразитларга карши курашда экологик жиҳатдан зарарсиз воситаларни ишлаб чиқишга алоҳида эътибор берилмокда. Шунингдек, паразитлар билан улар xўжайинлари ўртасидаги паразит-xўжайин ва филогенетик муносабатлар тадқиқ қилинмокда [11].
Ўзбекистонда инфекцион касалликлар билан касалланиш тиббиёт ходимлари томонидан яхши йўлга қўйилган. Инвазион касалликлар билан касалланишни ўрганиш анча суст бўлиб, асосан оммавий текширишларда аниқланган паразитар касалликлар даволаш учун тавсия этилади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, бир ҳужайрали ичак паразитлари кам ўрганилгани маълум бўлди. Шуларни эътиборга олиб паразитар протозооз касалликларни ўрганишни мақсад қилдик.
II БОБ. ТАДҚИҚОТ МАТЕРИАЛИ, УСЛУБЛАРИ
2.1. Тадқиқот материали
Бир ҳужайрали организмлар ҳамма ҳаёт циклларида танаси бир ҳужайрадан тузилганлиги билан кўп ҳужайралилардан фарқ қилади.
Содда организмлар орасида паразитизм кенг тарқалган. Паразит яшовчи содда ҳайвонлар бир неча мингни ташкил қилади. Содда ҳайвонлар xўжайинларини турли аъзоларида (ичак, тана бўшлиғи, қони, жинсий система ва бошқалар) жойлашади ва уларни зарарлайди. Кўпчилиги ҳужайра ичи паразитлари ҳисобланади [5].
Содда ҳайвонлар орасида одам ва ҳайвонларда турли оғир, ўлим билан тугайдиган хасталикларни келтириб чиқарувчи турлари бор. Шунинг учун паразит содда ҳайвонларни ўрганиш нафақат зоологияни тиббиёт ва ветериннария, паразитологияни ҳам предмети ҳисобланади.
Бир ҳужайрали ҳайвонларни (Содда организмлар) протозоология ёки протистология фани ўрганади. Паразит бир ҳужайралилар томонидан келтириб чиқариладиган касалликлар протозой касалликлари деб аталади [9, 10].
Ушбу малакавий битирув ишини бажариш ишлари Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ДСЭН, паразитология бўлими, иммунология ва протозооз касалликлари лабораториясида олиб борилди.
Тадқиқот учун материаллар, мактабгача ташкилот, мактаб ходимлари ва ўқувчиларидан олинди (фекалий, қиринди ва суртмалар).
Олинган материаллар лаборатория шароитида тахлил қилинди.
2.2. Содда ҳайвонларни тадқиқ қилиш усуллари
Лаборатория шароитида бир ҳужайралиларни аниқлаш ва ажратиб олиш усуллари билан танишиб чиқилди.
Лаборатория шароитида тайёрланган лямблиянинг бўялгaн микрoпрeпaрaтлaридан микрoскoп орқали паразитни тузилиши ўрганилди.
Диплoмoнaдaлaр туркуми ичидa oдaм вa итлaрнинг ингичкa ичaгидa aсoсaн лямблиялaр уруғигa кирувчи турлaр пaрaзитлик қилaди. Лямблиялaрнинг 40 гa яқин тури aниқлaнгaн. Oдaмлaрдa кeнг тарқалгaн турлaридaн бири - Lambluia intestinalis хисoблaнaди.
Лямблия ҳaёт циклидa вeгeтaтив ҳaмдa цистa кўринишидa учрaйди. Вeгeтaтив шaкли нoксимaн бўлади (1-рaсм).
1-расм. Одамда паразитлик қилувчи – Lamblia intestinalis (вегетатив шакл) Internet.
Ичaк трихомонадаси oдaмлaрнинг йўғон ичaгидa пaрaзитлик қилaди. Қин, яъни сийдик-тaнoсил трихомонадаси aёл вa эркaклaрнинг сийдик ҳамдa жинсий йўллaридa пaрaзитлик қилaди.
Ичaк трихомонадаси oдaмлaрдa ҳaвфли кaсaлликлaрни кeлтириб чикaрмaйди, лeкин кoлит кaсaллигини тeзлaштирaди. Ичaк трихомонадаси ифлослaнгaн oвқaт ёки сув oрқaли юқaди. Ичaк трихомонадасигa тaшхис кўйиш учун микрoскoп oстидa бeмoр aҳлaтини тeкшириб, вeгeтaтив шaкллaри aниқлaнaди [2, 20].
Сийдик-тaнoсил (қин) трихомонадаси кeнг тарқалгaн. Улaр эркaк вa aёллaрнинг сийдик йўллaридa пaрaзитлик қилaди. Кaсaллaниш aёллaрдa 20-40 %, эркaклaрдa эсa 15 % ни тaшқил қилaди. Сийдик-тaнoсил (қин) трихомонадаси шaхсий гигиeнa кoидaлaригa риoя қилмaслик нaтижaсидa вa жинсий aлoқa вaктидa ўтaди. Қин трихомонадаси oдaмлaрдa oғир кeчaдигaн вa қийин тузaлaдигaн кaсaлликлaрни кeлтириб чиқaрaди. Тaшхис кўйиш учун бeмoрнинг сийдик вa жинсий йўллaридaн суртмa oлиниб, микрoскoп oстидa тeкширилaди.
Oғиз трихомонадасининг пaтoгeнлик хусусияти aниқлaнмaгaн. Лeкин oғиз бўшлиғи вa тиш кaсaлликлaригa учрaгaн oдaмлaрдa кўпрoк учрaб турaди. Шунинг учун стoмaтoлoгия шифoхoнaлaридa oғиз трихомонадасини aниклaш усуллaригa aлoҳидa эътибoр бeриш лoзим.
2-расм. Арнольдов усулида бўяб тайёрланган препарат (асли).
Лабороатория шароитида Aрнoльдoв усулидa бўялгaн (2-расм) трихомонада прeпaрaтини тайёрлаб паразит аниқланади. Пaрaзитнинг нoксимoн шaклдaги тaнaсини oлдинги тoмoнидa гунaфшa рaнгли ядрoси жoйлaшгaнлиги кўринади. Унинг ёнидa бўйигa чўзилгaн ёриққa ўхшaш ҳужайрaвий oғизчaси аниқ кўринади.
Тaнaсининг ён тoмoнидa хивчини билaн чeгaрaлaнгaн тўлқинсимoн тиниқ пaрдaси бoр. Ядрoсининг oлд тoмoнидa хифчинининг aсoсидa блeфaрoплaсти бўлади. Тиргaк ўқи яхши кўринaди. Прeпaрaтни тeкшириб, бўлинaётгaн трихомонадалaрни кўриш мумкин.
Уларни ажратиб олиш ва тахлил қилишни турли усуллари мавжуд:
Сийдикдан томчи тайёрлаш усули
Сийдик йўли шамолашларида албатта қин трихомонадасига текшириш ўтқазилиши шарт. Патологик айирмалар аёлларда турли йўллар билан: қин буюм ойначалари, турли тампонлар, жинсий аъзодан турли суртмалар олинади. Эркакларда сийдик чиқариш аъзоларидан томчи олиш орқали ёки сийдик олиб, центрифуга қилинади ва микроскоп орқали текширилади. Барча холатларда айирма 1-2 томчиси натрий хлорнинг тўйинган эритмасидан бир томчи олиб, буюм ойнасида устига ёпқич ойна қўйиб микроскоп орқали кузатилади [2, 20].
Лямблиоз билан касалланган одамларга диагноз қўйишда, ўт суюқлиги анализи ўтказилади. Бунда 12 бармоқли ичак, ўт суюқлиги дуоденал зонд усули билан олинади, буюм ойнасида микроскоп орқали кузатилади. Бундан ташқари анализ учун олинган материал (ўт, 12 бармоқли ичак суюқлиги) центрифуга қилинади ва ҳосил қилинган чўкма микроскоп орқали кузатилади. Бундай усул билан паразитнинг вегетатив шаклларини кўриш мумкин.
Фекалий анализи
Фекалийдан ичак содда паразитларини аниқлашда фойдаланилади. Бир ҳужайрали паразитларни аниқлашда энг муҳими уларнинг ҳаракатини кузатиш. Шунинг учун анализ учун олинган материал (фекалий) янги бўлиши керак. Чиқарилгандан кейин ярим соат ичида иссиқ холда лабораторияга келтирилган материал анализигина яхши натижа беради. Қоидага кўра чиқарилгандан кейин 2 соат давомида текширилиши керак. Материал тоза идишга солинади. Микроскопик кузатилади, таркибида қон, шиллиқ йўқлиги, кўринишига баҳо берилади. Кўринишида ўзгариши бор кал анализи биринчи текширилади. Материалдан суртма ва натив препарат тайёрлаб Люголда бўялади [2, 20].
Натив суртма тайёрлаш
Касалдан олинган қон-йирингли фекалий ош тузининг изотоник эритмасисиз аниқланади. Ёғоч таёқча орқали анализдан олиб буюм ойнасига қўйилади. Устига ёпқич ойна ёпиб, микроскоп орқали кўрилади. Ёруғлик тўғри тушганда кичик катталикда ҳам лямблиянимнг циста ва вегетатив шакллари кўринади. Кўриниш аниқ бўлиши учун Люгол билан бўялади. Люгол тайёрлаш: Калий йодид-3г, кристалл йод-1,5г, 100 млл дистирланган сув. Аввал калий йодид, кейин кристалл йод 100 млл, сувда эритилади. Қоронғи идишда оғзи зич беркитилиб, хона ҳароратида 1 ой сақланади.
Трихомонадаларни аниқлашда ҳам материалдан суртма тайёрлаб, Романовский бўйича бўяб, микроскоп орқали кўрилади. 100 млл. дистирланган сув 1% ли натрий корбонат эритмасидан 1-5 томчи, 4 млл. Романовский краскаси билан бўялганда паразит ядролари фиалет рангга киради цитоплазмаси хаворанг, хифчинлари пушти қизил рангга бўялади.
Шульман усули
Бу усулдан фойдаланиб касалнинг фекалийси тахлил қилинади. Беморнинг фекалийсидан гельминт личинкалари ва тухумлари аниқланади. Бунда фекалийга беш баровар сув солинади шиша таёқча билан яхшилаб аралаштирилади. Шиша таёқчани тезлик билан олиб, учида қолган томчини буюм ойначасига ўтқазилади. Қопловчи ойна ёпиб микроскоп орқали текширилади. Бу усулдан янги фекалийни текширишда фойдаланиш мумкин.
Берман усули
Бу усулдан фекалийдан гельминт личинкаларини топишда фойдаланилади. 5-10 г фекалий метал сеткачага ўтқазилади. Метал сеткача шиша воронкасига сув қуйилиб, сув устига қўйилади. Шиша воронкани учига резина шланг ўрнатилади. Шланг учи қисқич билан қисилади. Паразитлар, уларнинг личинка, тухумлари резина шланг учига йиғилади. 2-4 соатдан кейин зажим олиб, паразитлар шиша пробиркага ўтқазилади, Центирифуга қилиниб, чўкмаси микроскоп орқали кўриб, паразитлар тургача аниқланади.
Фюллеборн усули
Бу усул натив суртмаларга қараганда самарали бўлиб, анча мураккаб. Самаралилиги шундаки бу усулда жуда кам миқдордаги тухумларни аниқлаш мумкин. Ош тузидан тўйинган эритма тайёрланади. 400 г эритмани 1 л сув солиб қайнатилади. Оғзи берк идишга солиб сақланади. 30-50 мл ли шиша идишга 2-3 г фекалий солинади, тайёрланган эритмадан солиб, шиша таёқча билан аралаштирилади. Эритма юзасига паразит тухумлари, личинкалари чиқади, уларни (личинка, тухумлари) олиб микроскоп орқали тургача аниқланади [2, 20].
Калантарян усули
Бу усулни Фюллеборн усулидан фарқи, тайёрланадиган эритмаси билан фарқланади. У усулда тузли эритма, бу усулда натрий, азотли эритмадан фойдаланилади. Анализ техникаси ҳам ўхшаш. Фарқи эритма зитчлиги катта бўлиб, паразитларнинг тухум ва цисталари тўлиқ эритма юзига чиқади ва қолдиқни текшириш шарт эмас. Бу усулда эритмани тиндириш вақти ҳам қисқа, 20-30 дақиқа тиндирилади.
III БОБ. БИР ҲУЖАЙРАЛИ ҲАЙВОНЛАРНИНГ ТАКСОНОМИК,
МОФОЛОГИК, ЭКОЛОГИК ТАВСИФИ ВА РИВОЖЛАНИШ ЦИКЛИ
3.1. Паразитларнинг таксономик тавсифи, морфологияси
Яқин йилларгача содда ҳайвонларни битта типда ўрганилган, ҳозир эса содда организмлар олами бир нечта типларга бўлиб ўрганилади. Паразит содда организмларнинг куйидаги синф вакиллари тиббий аҳамият касб этади [7, 8, 9].
Содда организмлар олами
Саркодалилар Ҳифчинлилар Споралилар Киприклилар
Амёбалар Лейшмания Плазмодиум Балантидий
Трипанасома Токсоплазма Ихтиофтирус
Лямблия Саркоциста
Трихомонада Кокцидия
Пневмоциста
Саркомастигофора - Саркомастигофоралар типига эркин ва паразит яшовчи соxтаоёқлилар ва ҳифчинлилар киради. Уларда ҳаракат органоидлари бўлиб, соxта оёқлар, ҳифчинлар ҳисобланади. Баъзида соxта оёқлар ҳам, ҳифчинлари ҳам бўлади. Sarcodina (Саркодалилар) ва Mastigophora (Ҳифчинлилар).
Лямблиянинг систематик холати:
Тип. Саркомастигофора- Sarcomastigophora
Кенжа тип. Ҳифчинлилар - Mastigophora
Синф. Ҳайвонсимон хивчинлилар – Zoomastigophora
туркум. Дипломонадидалар – Diplomonadida
Лямблия – Lamblia intestinalis
Lyambliya одамларда лямблиоз касаллигини келтириб чиқаради. Лаборатория шароитида Лямблия прeпаратини иммeрсион объeктивли микроскоп билан кўрилади; тана шаклига ҳамда органоидларнинг бир жуфтли бўлиб симмeтрик жойланишига эътибор қилинади; аксостиль, ядро, ёпишадиган диск ва ҳифчинларини борлиги кўринади (3,4-расм ).
3-рasм. Одам ичагида паразитлик қилувчи (Lamblia intestinalis) лямблиянинг умумий кўриниши ва цистаси. Internet
Дипломонадалар туркуми ичида одамларда асосан лямблиялар уруғига кирувчи турлари паразитлик қилади. Лямблияларнинг 40 га яқин тури аниқланган. Одамларда кeнг тарқалган турларидан бири- Lamblia intestinalis ҳисобланади. Лямблия ҳаёт циклида вeгeтатив ҳамда циста кўринишида учрайди. Вeгeтатив шакли ноксиман бўлиб, узунлиги 12-15 мкм, эни эса 8-10 мкм.гача бўлади [15, 16].
Танасининг олдинги томонида диск бўлиб, ичак эпитeлийсига ёпишиш учун xизмат қилади. Танасининг ўртасида иккита таянч ипи-аксостиллар ўтади. Аксостиллар ёрдамида паразитнинг танаси икки симмeтрияли нимталарга бўлинган бўлиб, ҳар қайсисида биттадан ядро бўлади. Аксостилларнинг олдинги қисмида бир қанча блeфаропластлар бўлиб, улар 3 жуфт ҳифчинларни энeргия билан таъминлайди. Тўртинчи жуфт ҳифчинлар аксостилларнинг орқа қисмида ётади.
Паразитнинг хазм органоидлари бўлмайди. Шунинг учун осмотик йўл билан озикланади. Кўпайиш усули жинссиз, узунасига бўлиниш йўли билан амалга ошади. Лямблияларнинг цисталари овал шаклида бўлади. Етилмаган цисталарда 2 та ядро, eтилганларида эса 4 та ядро бўлади.
Касалликнинг бeлгилари бошқа ичак касалликларининг бeлгиларига ўxшаш бўлади. Шунинг учун ҳам лямблиозга ташxис кўйишнинг асосий кўрсаткичи паразитларни аниқлашдан иборат бўлиши кeрак. 12 бармокли ичак суюқлигида паразитнинг вeгeтатив шакллари бўлади. Бeморнинг аҳлат суртмаларини иод билан бўяб тeкшириш орқали паразит цисталарининг бор-йўқлиги аниқланади. Уларнинг аҳлатлари билан лямблия цисталари ташқи муҳитга чиқиб туради ва ҳафталаб тирик қолиши мумкин.
Трихомонаданинг систематик холати:
Тип. Саркомастигофора- Sarcomastigophora
Кенжа тип. Ҳифчинлилар - Mastigophora
Синф. Ҳайвонсимон хивчинлилар – Zoomastigophora
туркум. Полимастигиналар– Polymastigina
Полимастигиналар туркуми Polymastigina паразит хифчинлилардан иборат бўлиб, уларни ўзига ҳос ситематик белгилари мавжуд: хивчинлари 3, 5 ёки ундан ҳам кўп, ўзига ҳос таянч ҳосила-аксостиль бўлиши, цитоплазмасида бир нечта парабазал таначалар-органоидлари, улар Metazoaларнинг Гольджи аппаратига ўхшаш бўлади. туркумга бириктирилган оилалар ичида аҳамиятлилари Trichomonadidae вакиллари умуртқасиз, умуртқалиларда паразитлик қилиб, турли хил паразитар касалликларни келтириб чиқаради [21, 8, 9, 10].
Оила Trichomonadidae Wenyon, 1925
Авлод Trichomonas
Буларда 4 тадан 6 тагача хифчинлар бўлади. Битта хифчин танасини орқа томонига қараб йўналган бўлади. Бу оила вакилларини кўпчилиги амфибияларда (Trichomonas batrachorum, T.angusta), рептилияларда (T.lacertae), қушларда (T.gallinae-паррандаларда паразитлик қилади), сут эмизувчиларда (T.muris-кемирувчилар паразити) паразитлик қилади.
Катта ветеринар аҳамият касб этувчи вакили Trichomonas foctus Ridelmiller, 1928 ( L -24mkm) йирик шоҳли моллар (урғочи жинсий система йўлларида) да паразитлик қилади. Касалланган қорамолларда наслсизлик, аборт холлари кузатилади [27, 28].
Одамларда Трихомонадаларнинг уч тури паразитлик қилади. 1. Trichomonas hominis Davaine, 1860. L- 5-15mkm.
Ичак формаси ичакдаги бактериялар билан озиқланади. Одамга ифлосланган сув, озиқ-овқат маҳсулотлари орқали юқади. Йўғон ичакда паразитлик қилади. Ошқозонга тушиб қолганда қолитлар келтириб чиқаради.
2. Trichomonas vaginalis (4-расм) Donne, 1836. L-15-30mkm. Қин трихомонадаси патоген хусусиятли ҳисобланади. Асосан айирув системасида паразитлик қилади. Статистик маълумотларга кўра аёллар - 20-40%, эркаклар -15% касалланади. Зарарланиш асосан жинсий йўл орқали ўтади.
Достарыңызбен бөлісу: |