Bitiruv malakaviy ishi mavzu: Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва аудитини ташкил этиш


Фермер хўжаликларида молиявий натижаларини таҳлил қилиш ва уни такомиллштириш йўналишлари



бет4/5
Дата12.07.2016
өлшемі0.52 Mb.
#192887
1   2   3   4   5

2.3. Фермер хўжаликларида молиявий натижаларини таҳлил қилиш ва уни такомиллштириш йўналишлари

Фойда (даромад) иқтисодий ҳаракатнинг зарурий шарти мақсади сифатида қаралади. Жаҳон амалиётида фойда дейилганда кўпинча бизнес самарадорлигининг тадбир воситаси сифатида қаралади. Фойда бу даромадлар ва харажатлар фарқланишидаги юқори ўзгарувчанликдир. Улар орасидаги қуйи ўзгарувчанлик эса зарарни ифодалайди.

Даромадлар ва харажатлар молиявий натижаларни характерловчи фойдани ўлчашга дахлдор бўлган элементлар ҳисобланади.

Даромадлар - бу ҳисобот даврида иқтисодий фойданинг активларнинг оқими ёки кўпайиши шаклида ўсиши ёки пассивларнинг қатнашчиларнинг капиталдаги омонатларидан фарқ этувчи ўсишига олиб келувчи камайишидир.

Харажатлар – ҳисобот даврида иқтисодий фойданинг активларнинг чиқиб кетиши ёки улардан фойдаланиш шаклида камайиши, шунингдек, қатнашчилар ўртасида капиталнинг камайишига олиб келувчи мажбуриятларнинг юзага келишидир.

Акционерлик жамиятларида молиявий натижаларнинг, даромад ва харажатларниг таҳлили муҳим аҳамиятга эга. Чунки акционерлик жамиятлари фаолиятидаги маблағлар акционерларнинг акциялар сотиб олиши натижасида шаклланган. Ундан ташқари акционерлар жамият фаолиятига киритган маблағлари ҳисобига келгусида даромад, дивиденд олишни кўзлашади, ҳамда ўз инвестициясининг даромадлилигини ўрганишда жамиятнинг молиявий натижаларини доимо таҳлил қилиб туришади.

Молиявий натижалар таҳлилида даромад ва харажатларнинг ўзаро фарқланишидаги ҳолатга баҳо берилади. Молиявий натижалар фойда ва зарарларнинг шаклланиш қаторлари бўйича ўзгаришлари ўрганилади. Фойда ва зарарларнинг омилли таҳлили олиб борилади.

Жамиятда молиявий натижавийликни яхшилаш юзасидан ички имкониятларнинг мавжудлиги ва уларни йўлга қўйишнинг чора ва тадбирлари белгиланади, ҳамда жамиятнинг фойдалилик даражасини характерловчи рентабеллик кўрсаткичи ва унинг омилли таҳлили ўтказилади.

Таҳлил молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни ўқиш, вертикал таҳлил, горизонтал таҳлил, трендли таҳлил ва кўрсаткичларни аниқлаш усулларида олиб борилади. Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни ўқишда унинг сатрлар бўйича кўрсаткичлар тартибланишига, молиявий натижавийликни характерловчи умумий қаторларнинг қиймат ифодаси, ҳисобот даври ва ўтган йилнинг шу даври бўйича маълумотларга умумий изох берилади.

Вертикал таҳлилда молиявий натижаларнинг шаклланишини бир қаторли ва кўп қаторли усулларида ўзаро фарқланишларга ва нисбий ўзгаришлар баҳо берилади.

Горизонтал таҳлилида эса молиявий натижаларнинг бўйламасига таркибланиши ва уларнинг ўзгаришлари ўрганилилади.

Асосли ёки тренд таҳлилида молиявий натижалар ва уларнинг йиллир бў ича ўзгариши, динамикаси ёки асос йилига нисбатан ўзгаришларига баҳо берилади.

Молиявий натижалар таҳлили учун зарур маълумотлар 2- шакл «Молиявий натижалар тўғрисидаги» ҳисобот ва унга берилган изоҳлардан олинади.

Молиявий натижаларнинг шаклланиш бўйича таҳлилни қуйидаги жадвал маълумотлари асосида бериш мумкин.

2.3.1-жадвал. Молиявий натижаларнинг шаклланиши бўйича таҳлили



Молиявий натижа

ўтган йил

ҳисобот йили

Фарқи

1

Асосий фаолиятдан фойда

12546

14523

2067

2.

Молиявий фаолиятдан натижа

2534

1425

-1109

3.

Фавқулодда ҳолатлардан натижа

789

154

-635




Жами ҳисоб фойдаси

14291

15794

1503

Жадвал маълумотларидан шуни хулоса қилиш мумкинки корхона солиқ тўловига қадар бўлган фойда суммаси ёки жами фойда суммаси ўтган йилга нисбатан 1503 минг сўмга ўсган. Жумладан, асосий фаолиятдан олинган фойда суммасининг ўтган йилга нисбатан ўсиши 2067 минг сўмга, молиявий фаолиятдан олинган фойда суммаси 1109 минг сўмга камайган. Фавқулодда кутилмаган ҳолатлардан олинган зарар суммаси эса ўтган йилга нисбатан 635 минг сўмга кам бўлган.

Молиявий натижаларнинг асосий қисми маҳсулот иш ва хизматларни сотишдан олинганлиги сабабли таҳлилда асосий эътибор ушбу қаторнинг режага ва ўтган йилларга нисбатан ўзгариши ва омиллар таъсирига қаратилади.

Маҳсулот иш ва хизматларни сотишдан олинган молиявий натижа маҳсулот иш ва хизматларни сотишдан олинган соф тушумдан шу маҳсулот иш ва хизматларнинг ишлаб чиқариш таннархини чегириш асосида аниқланади. Таҳлилда сотишнинг учта қатори характерланади.

- маҳсулот иш ва хизматларни сотишдан молиявий натижа.

- асосий воситаларни ҳисобдан чиқариш ва сотишдан натижа.

- бошқа активларни сотишдан олинган натижа.

Уларни бухгалтерия ҳисобида алохида ҳисоб объекти ёки даромадларнинг юзага чиқиш шакли ёки ўрни сифатида таркибланиши белгиланган. Бунда асосий воситаларнинг ҳисобдан чиқарилиши ва сотилиши, бошқа активларни сотишдан олинган натижалар асосий ишлаб чиқаришнинг бошқа жараёнлари сифатида қаралади. Уларни молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда операцион даромадлар ва харажатлар қатори кўрсатилиши тартибланган.

Давр харажаталари таркибига маҳсулот ишлаб чиқариш таннархига киритилмайдиган хўжалик сарфлари киритилади. Уларни юзага чиқиш шакли ва ўрнига қараб қуйидагиларга ажратиш мумкин.

-Сотиш харажатлари

-Маъмурий харажатлар

-Бошқа умумхўжалик харажатлари

Сотиш харажатлари «Маҳсулот (иш бажариш, хизмат кўрсатиш) таннархига киритиладиган харажатлар, Маҳсулот (бажарилган иш, кўрсатилган хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларнинг шаклланиш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ ягона тартиблашни ва тўғридан -тўғри корхона фаолият натижавийлиги боғланиши тартибланган.

Сотиш харажатлари маҳсулотларни харидор ва буюртмачиларга ортиб жўнатиш ва сотиш билан боғлиқ бўлган харажатларни ўз ичига олади.

Сотиш харажатларни иш хақи харажатлари, иш хақидан ажратмалар, материал харажатлари, асосий воситалар ва номатериал активлар амортизацияси, реклама харажатлари, иш ва хизматлар, бошқа харажат моддалари бўйича таркиблаш ва таҳлил этиш мумкин.

Сотиш харажатларининг қопланиши корхонанинг дастлаб ҳисоб фойдасидан амалга оширилади. Маъмурий харажатлар қаторига корхона бошқаруви билан боғлиқ бўлган харажатлар киритилади ва уларнинг корхона сарфлари таркибидаги салмоёи сезиларли улушни ташкил этади. Бу бевосита раҳбарлар ва бошқарув аппаратини хизмати харажатларидир.

Бошқа умумхўжалик харажатлари қаторига юқоридаги таркибга киритилмаган харажатлар ишлаб чиқаришни такомиллаштириш, ўзлаштириш ва янги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш билан боғлиқ бўлган харажатлар киритилади.
2.3.2-жадвал. Давр харажатлари таҳлили



Кўрсаткичлар

ўтган йил

ҳисобот йили

Фарқи

Сумма

фоиз

сумма

фоиз

сумма

фоиз

1.

Сотиш харажатлари

1541

72,8

1926

72,4

385

-0,4

2.

Маъмурий харажатлар

452

21,4

558

21,0

106

-0,4

3.

Бошқа умумхўжалик харажатлари

123

5,8

177

6,6

54

0,8

4.

Жами давр харажатлари

2116

100

2661

100

545

х

Корхона давр харажатлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 545 минг сўмга ўсган. Жумладан Сотиш харажталари бўйича мутлақ ўзгариш 385 минг сўмни, маъмурий харажталарнинг ўзгариши 106 минг сўмни ташкил этган.

Операцион жараёнлардан олинган даромадлар корхонанинг асосий ишлаб чиқариш фаолиятининг маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотишдан ташқари фаолиятидан олинадиган даромадлар киритилади Улар бўйича харажатлар ва даромадлар қатори алохида таркибланган ҳолда умумий суммада молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботга туширилади. Операцион даромадлар ва харажатлар ўзининг соф қиймати бўйича ҳам молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботга туширилиши белгиланган. Бунда операцион жараёнлардан олинган даромадлар улар бўйича харажатлар қийматига фарқланган ҳолда ҳисоботга фойда ёки зарар қаторига туширилади.


2.3.3-жадвал. Операцион даромадлар ва харажатлар таҳлили



Кўрсаткичлар

ўтган йил

ҳисобот йили

Фарқи

Фойда

зарар

Фойда

Зарар

Фойда

Зарар

1

Асосий воситаларни сотишдан олинган натижа

123

-

234

-

111

-




2

Хўжалик инвентарларини сотишдан олинган натижа




21

32

-

32

21




3

Валюта маблағларини сотишдан олинган натижа

154

-

78

-

-76

-




4

Мулкни узоқ муддатли ижарага беришдан олинган натижа

276

-

180

-

-96

-




5

Материалларни сотишдан олинган натижа

145

-

90

-

-55

-




6

+имматли қоғозларни сотишдан олинган натижа

34

-

65

-

31

-




7

Номоддий активларни сотишдан олинган натижа

-

-

34

-

34

-







Жамиси

732

21

713

-

-19

-21



Корхонада операцион жараёнлардан олинган фойда суммаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 19 минг сўмга камайган. Жорий даврда операцион жараёнлардан олинган зарар суммаси бўлмаган. Корхона узида ортиқча бўлган асосий воситаларни сотишдан 111 минг сўм даражасида фойда ўсишига эришган. +олган барча кўрсатчичлар бўйича олдинги йилга нисбатан камайиш рўй берган. Шунингдек қимматли қоғозлар ва номоддий активларни сотишдан олинган фойда суммаси ҳам олдинги йилга нисбатан бир қадар ўсишига эришилган.

Молиявий фаолиятдан олинган натижа корхона фаолият натижавийлигининг алоҳида ҳисоб қатори сифатида таркибланади ва таҳлил этилади. Молиявий фваолиятдан олинган фойда ва зарарлар корхонанинг фонд бозори, молия бозоридаги фаолиятидан келадиган натижаларни ўз ичига олади. Таҳлилда уларнинг режага ва ўтган йилларга нисбатан ўзгаришларига мутлоқ ва нисбий ўзгаришларига баҳо берилади унинг ўзгаришига таъсир этувчи омиллар ўрганилади. Таъсир этувчи омиллар ҳар бир таркиб қатор бўйича алоҳида ва умумий асосда ўрганилади.

Таҳлил учун зарур булган маълумотлар молиявий натижалар тўғрисидаги молиявий ҳисоботдан ва унинг қаторлари бўйича берилган изоҳлардан олинади. Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда молиявий фаолиятдан олинган даромадларнинг қуйидаги:

шўъба ва ассосиацияланган корхоналардан олинган дивидендлар;

бошқа олинган дивидендлар;

шўъба ва ассосиацияланган корхоналарга берилган ва олинган қарзлар бўйича фоизлар;

бошқа олинган ва берилган қарзлар бўйича фоизлар;

валюта курсининг ўзгаришидан фарқлар;

молиявий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар ва йўқотишлар.



2.3.4-жадвал. Молиявий фаолиятдан олинган даромадлар ва йўқотишлар таҳлили



Кўрсаткичлар

ўтган йил

ҳисобот йили

Фарқи

фойда

зарар

Фойда

Зарар

фойда

зарар

1

Шўъба ва ассосиацияланган корхоналардан олинган дивидендлар

23

-

34

-

11

-

2

Бошқа олинган дивидендлар

12

-

-

-

-12

-

3

Шўъба ва ассосиацияланган корхоналарга берилган ва олинган қарзлар бўйича фоизлар.

14

-

21

-

7

-

4

Бошқа олинган ва берилган қарзлар бўйича фоизлар.

-

43

-

65

-

22

5

Валюта курсининг ўзгаришидан фарқлар.

56

-

78

-

22

-

6

Молиявий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар ва йўқотишлар.

22

-

47

-

25

-




ЖАМИ

127

43

180

65

53

22

Корхона молиявий фаолиятдан олинган фойда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 53 минг сўмга ўсган. Зарар суммаси эса 22 минг сўмга ортган.

Молиявий фаолиятдан олинган соф натижа ўтган йил 84 минг сўмни ташкил этган ҳолда ҳисобот йили 115 минг сўмни ташкил қилган.
Фавқулодда фойда ва зарарлар молиявий натижавийликнинг учинчи таркиб қатори ҳисобланади. Унинг қаторига бевосита тасодифий ҳолатлардан кўриладиган натижалар киритилади. Масалан Сув тошқини ёки ер қимирлаши, енгин оқибатида, бўронлар оқибатида ёки бошқа табиат ҳодисалари асосида рўй берадиган йўқотишлар киритилади.

Корхона ҳисоб фойдаси ёки солиқ тўловига қадар бўлган фойда (зарар) суммасидан фойда даромаддан солиқлар ва бошқа фойдадан солиқлар, тўловлар ва ажратмаларни чегириш асосида корхонанинг жорий давр бўйича соф фойда (зарар) суммаси аниқланади. Республика солиқ қонунчилигига мувофиқ барча хўжалик ҳисобидаги корхоналар даромад солиғи тўловчилари ҳисобланади ва уларнинг айрим гуруҳи бўйича доимий ва вақтинчалик имтиёзлар белгиланган.

Бошқа солиқли тўловлар қаторига Республика ва маҳаллий бюджетга тушадиган айрим турдаги солиқлар киритилади. Уларнинг тури ва ундириш тартиби Давлат Солиқ қўмитаси томонидан белгиланади. Ягона солиқ тўловига ўтган корхоналарда ушбу солиқ тури олинган даромаддан катъий ставкаларда ҳисобланади ва тўланади.

2.3.5-жадвал. Солиқ тўловига қадар фойда ва унинг омилли таҳлили





Кўрсаткичлар

ўтган йил

ҳисобот йили

Фарқи




1

Асосий ишлаб чиқариш фаолиятидан

4597

3726

-871

2

Умумхўжалик фаолиятидан

4611

3738

-873

3

Солиқ тўловига қадар фойда

4611

3738

-873

Корхона солиқ тўловига қадар бўлган фойда суммаси ўтган йилга нисбатан 873 минг сўмга камайган. Бу ўзгариш асосан асосий ишлаб чиқариш фаолиятидан олинган фойда суммасининг 871 минг сўмга камайиши натижасида рўй берган

2.3.6-жадвал. Соф фойда ва унинг ўзгаришига таъсир этувчи омиллар таҳлили



Кўрсаткичлар

ўтган йил

ҳисобот йили

Фарқи

1

Маҳсулот сотишдан олинган ялпи фойда

1254

2541

1287

2

Давр харажатлари

-254

-325

-71

3

Асосий фаолиятнинг бошқа жараёнларидан даромад ва йўқотишлар

215

-123

-338

4

Молиявий фаолиятдан фойда ва зарарлар

89

126

37

5

Фавқулодда фойда ва зарарлар

-

-21

-21

6

Солиқлар

-241

-321

-81

7

Соф фойда

1063

1877

814

Жадвал маълумотларидан шуни хулоса қилиш мумкинки корхона соф фойданинг ўтган йилга нисбатан ўзгариши 814 минг сўмни ташкил этган.

Унинг ўзгаришига ҳар битта кўрсаткичнинг таъсирини фарқ қаторига қараб баҳолаш мумкин. Масалан маҳсулот иш ва хизматларни сотишдан олинган ялпи фойда суммасининг ўтган йилга нисбатан 1287 минг сўмга ўсиши соф фойда суммасининг шунча ўзгаришига олиб келган. Давр харажатлари, асосий фаолиятнинг бошқа жараёнларидан олинган зарарлар суммасининг, фавқулодда зарарлар суммасининг, фойдадан солиқлар суммасининг ўтган йилларга нисбатан ўсиши натижасида корхона соф фойдаси ўтган йилга нисбатан 511 минг сўмга камайган.

Барча омиллар таъсирида соф фойда суммаси ўтган йилга нисбатан 814 минг сўмга ўсишига эришилган. Демак корхонада фойдани ўстириш юзасидан 511 минг сўмлик ички резерв мавжуд дейиш мумкин. Агар корхона ушбу қаторлар бўйича ўзининг олдинги йил кўрсаткичларини сақлаганда эди яна қўшимча тарзда шунча фойда олиши мумкин эди.

Корхона фаолият натижавийлиги баҳо беришнинг асосий кўрсаткичларидан бири рентабеллик кўрсаткичи ҳисобланади.

Рентабеллик корхона фойдалик даражасини характерлайди. Одатда унинг бир неча турлари ҳисоб китоб қилинади. Бу бевосита мулкнинг шакли бўйича даромадаларнинг юзага чиқиш ўрни ёки базаси бўйича, фойданинг ўзгаришига таъсир этувчи бирликлар бўйича ёки мустақил бирликлар бўйича аниқланиши мумкин.

Рентабелликнинг халқ хўжалигида қуйидаги турлари аниқланади.

1. Ишлаб чиқариш харажатларига нисбатан рентабеллик

соф фойда

Р  ----------------------------------------- х100%

Ишлаб чиқариш харажатлари
Ушбу кўрсаткич бир сўмлик ишлаб чиқариш харажати ҳисобига олинган фойда суммасини характерлайди.

Асосий воситалар рентабеллиги

Асосий воситалар рентабеллиги ҳар бир сўмлик ёки минг сўмлик асосий восита ҳисобига тўғри келадиган фойда суммасини характерлайди. Ушбу кўрсаткич соф фойда суммасини асосий воситаларнинг ўртача йиллик қийматига бўлиш асосида аниқланади.

Соф фойда

Р  ---------------------------------------------------------------- х 100 %

Асосий воситаларнинг ўртача йиллик қиймати


Сотиш бўйича рентабеллик . Сотиш бўйича рентабеллик сотилган маҳсулотларнинг фойдалик даражасини характерлайди. Ушбу кўрсаткич сотишдан олинган ялпи фойда суммасини маҳсулотларни сотишдан олинган тушумга бўлиш асосида аниқланади. Яъни

Сотишдан олинган фойда

Р  --------------------------------------------- х100%

Сотишдан олинган тушум суммаси


Оборот активлар рентабеллиги. Ушбу кўрсаткич оборот активларнинг ҳар бир сўмига тўғри келадиган фойда, соф фойда суммасини характерлайди.

Оборот активлар рентабеллиги олинган соф фойда суммасини оборот активларнинг ўртача йиллик қийматига бўлиш асосида аниқланади.

Соф фойда

Р  ------------------------------------------------------------- х100%

Оборот активлар ўртача йиллик қиймати
Жами мулк рентабеллиги. Ушбу кўрсаткич корхона мулкининг фойдалилик даражасини характерловчи асосий кўрсаткич ҳисобланади. Бу кўрсаткич ҳар бир сўмлик мулкка тўғри келадиган соф фойда суммасини ифодалайди.
Соф фойда

Р  - --------------------------------------- х100%

Корхона мулки жами
Ўз маблағлари рентабеллиги. Ушбу кўрсаткич корхонанинг ўзига тегишли бўлган маблағларнинг фойдалилик даражасини характерлайди.

Корхона соф фойдасини унинг ўзлик маблағлари манбаига бўлиш асосида ўзлик капиталининг фойдалилик даражаси ўрганилади.


Соф фойда

Р  ---------------------------------------------------х100 %

Корхона ўзлик маблағлари

+арз маблағлари рентабеллиги. Ушбу кўрсаткич корхона соф фойдасини қарзга олинган маблағларига нисбати асосида аниқланади. Бу кўрсаткич ҳар бир сўмлик қарз маблағига тўғри келадиган фойда суммасини ифодалайди.


Соф фойда

Р  --------------------------------х100%

Қарз маблағлари жами
8. Асосий воситалар ва моддий оборот маблағлари рентабеллиги. Ушбу кўрсаткич соф фойда суммасини корхона асосий воситалари ва моддий оборот маблағлари ўртача йиллик қийматига бўлиш асосида аниқланади. У ҳар бир сўмлик асосий ва оборот маблағига тўғри келадиган фойда суммасини характерлайди.
Соф фойда

Р  ----------------------------------------------------------х100%



Асосий ва оборот маблағлари ўрт.йил. қийм.
2.3.7-жадвал. Рентабеллик таҳлили



Кўрсаткичлар

ўтган йил

ҳисобот йили

Фарқи

1

2

3

4

5

1

Маҳсулот сотишдан соф тушум

125987

152485

26498

2

Сотилган маҳсулот таннархи

102574

135425

32851

3

Сотишдан олинган фойда

23413

17060

-6353

4

Соф фойда

2589

3125

5365

4

Асосий воситалар ўртача йиллик қиймати

5213

5632

419

5

Оборот маблағлари ўртача йиллик қиймати

8752

9521

769

6

Корхона мулки

15562

17892

4330

7

Ўзлик маблағлари

8542

8965

423

8

+арз маблағлари

2546

3212

670

9

Маҳсулот рентабеллиги

18,6

11,2

-7,4

10

Асосий воситалар рентабеллиги

49,6

55,4

5,8

11

Оборот маблағлар рентабеллиги

29,6

32,8

3,2

12

Ишлаб чиқариш таннархи рентабеллиги

22,8

12,6

-10,2

13

Ўз маблағлари рентабеллиги

30,3

34,8

4,5

14

Жами мулкка нисбатан рентабеллик

16,6

17,5

0,9

15

Умумий рентабеллик

18,5

20,6

2,1

16

+арз маблағлари рентабеллиги

101,7

97,2

-4,5

Жадвал маълумотларидан шуни хулоса қилиш мумкинки корхонада рентабеллик кўрсаткичлари ўтган йилга нисбатан бир қадар ўсган. Фақат маҳсулот рентабеллиги, ишлаб чиқариш таннархи ва қарз маблағларига нисбатан рентабеллик кўрсаткичлари бўйича ўтган йилга нисбатан пасайиш кузатилган.

Асосий воситалар рентабеллиги 5,8 % га, оборот активлари рентабеллиги (моддий) 3,2 % га, ўз маблағлари рентабеллиги 4,5% га, жами активлар рентабеллиги 0,9% га , умумий рентабеллик 2,1 % га ўсган.

Рентабеллик ўзгаришига таъсир этувчи омилларга таҳлилда алоҳида аҳамият берилади. Рентабеллик ўзгаришига таъсир этувчи омилларни уларда қатнашувчи бирликларга нисбатан белгилаш мумкин. Масалан маҳсулотни сотишга нисбатан рентабеллик ўзгаришига сотишдан олинган ялпи фойда суммасининг ўзгариши ва сотишдан олинган тушумлар суммасининг ўзгариши таъсир этса, асосий воситалар рентабеллигига корхона соф фойдасининг ўзгариши ва асосий воситаларнинг ўртача йиллик қийматининг ўзгариши, умумий рентабелликка бир сўмлик тушумга тўғри келадиган соф фойда суммасининг ўзгариши, асосий воситалар қайтимининг ўзгариши ва моддий оборот маблағлар қайтимининг ўзгаришлари таъсир қилади ва ҳ.к. Рентабеллик ўзгаришига таъсир этувчи омилларни қуйидаги жадвал маълумотлари асосида ҳам аниқ кўриш мумкин.


2.3.8-жадвал. Асосий воситалар рентабеллиги ва унинг ўзгаришига таъсир этувчи омиллар таҳлили

Кўрсаткич

ўтган йил

Шартли кўрсаткич

ҳисобот йили

Жами ўзгариш

Шу жумладан

Фойда ҳисобига

Асосий воситалар қийматининг ўзгариши ҳисобига

Рентабеллик

49,6

59,9

55,4

5,8

10,3

-4,5

Корхонада асосий воситалар рентабеллиги ўтган йилга нисбатан 5,8 фоизга ўсган. Бу ўзгариш қуйидаги омиллар ҳисобига рўй берган. Фойда суммасининг ўзгариши ҳисобига асосий воситалар рентабеллиги 10,3 фоизга ўсган. Лекин асосий воситалар йиллик ўртача йиллик қийматининг ўзгариши ҳисобига рентабеллик –4,5 фоизга камайган.




Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет