Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида


Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида очиқлик даражасини янада ошириш бўйича



бет3/3
Дата28.01.2023
өлшемі197 Kb.
#468860
1   2   3
ПФ-6247 16.06.2021

Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида очиқлик даражасини янада ошириш бўйича
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Амалга ошириш муддати

Масъул ижрочилар

1.

Халқаро стандартларни инобатга олган ҳолда, шу жумладан қуйидагиларни назарда тутувчи «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги янги таҳрирдаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш:

Қонун концепцияси

2022 йил 1 январь

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати, манфаатдор вазирлик ва идоралар

«шаффофлик, очиқлик ва ҳисобдорлик» тамойили остида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг шаффофлиги ва очиқлигини таъминлашнинг устувор йўналишларини белгилаш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳамда фуқаролик жамияти институтларининг давлат бошқарувида иштирок этиш ҳуқуқини давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан таъминлаш;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари маълумотлари очиқлиги презумпциясини жорий этиш, унга мувофиқ, қонунчилик ҳужжатлари билан чекланмаган ҳар қандай маълумотни очиқ маълумот ҳисоблаш;
фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари ва жамоат ташкилотлари исталган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларидан ўз ҳуқуқ ва манфаатларига оид маълумот ёки ҳужжатларни (давлат сирларидан ташқари) сўраб олишлари мумкинлиги, ушбу органлар эса бундай мурожаатни кўриб чиқишга мажбурлигини назарда тутиш;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг раҳбарлари ёки ахборот хизматлари раҳбарлари (матбуот котиблари) тегишлича жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари ҳақида оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, расмий веб-сайтлар, шунингдек, бошқа ахборот ресурслари орқали, шу жумладан матбуот анжуманлари, брифинглар, медиа саёҳатлар ташкил этиш йўли билан аҳолига мунтазам, тўлиқ ва тезкор равишда шахсан ахборот тақдим этиб боришини назарда тутиш;
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўзларининг фаолиятига оид маълумотларни аҳолига етказиш, шунингдек, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш жараёнига фуқароларни жалб этиш учун чоралар кўриш ва кўмаклашиш.

Қонун лойиҳаси

2022 йил 1 апрель

2.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланишини назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Қонун лойиҳаси

2021 йил август

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Олий суд, Ички ишлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

3.

Халқаро стандартларни инобатга олган ҳолда, шу жумладан қуйидагиларни назарда тутувчи янги таҳрирдаги «Давлат сирларини сақлаш тўғрисида»ги янги таҳрирдаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш:
чеклаб қўйилган ахборотлар рўйхати, ундан фойдаланиш ҳамда маълумотларни бундай ахборотлар жумласига киритиш ҳамда чиқариш асослари, муддатлари ва тартибини белгилаш;
чеклаб қўйилган ахборотлар рўйхатига кирмайдиган маълумотларни махфийлаштиришни тақиқлаш;
чеклаб қўйилиши фуқароларнинг шахсий хавфсизлигига таҳдид соладиган ахборотларнинг давлат сирларига киритилишини ман этиш;
фуқаролар, давлат органлари ва ташкилотларнинг давлат хизматчилари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга давлат сирини ташкил этувчи маълумотлар билан ишда фойдаланишга ижозатни расмийлаштириш шартлари ва тартибларини белгилаш;
ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланиши ва замонавий тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда давлат сирларини сақлашнинг замонавий механизмларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш.

Қонун лойиҳаси

2021 йил август

Давлат хавфсизлик хизмати, Вазирлар Маҳкамаси, Бош прокуратура, Олий суд, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, манфаатдор вазирлик ва идоралар

4.

Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги 355-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтига қўйиладиган асосий талабларга қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш:
а) йил давомида ўтказиладиган ҳисобот (ҳайъат) йиғилишларининг видеоёзувлари ва улар якуни бўйича қабул қилинган қарорлар;
б) очиқ маълумотлар шаклида бюджет ҳамда бюджетдан ташқари жамғармаларнинг тушумлари ва харажатлари, шунингдек, амалга оширилган давлат харидлари бўйича маълумотлар;
в) расмий веб-сайтда жойлаштирилиши мажбурий бўлган ахборотларни янгилаб бориш даврийлиги муддатини ахборотларнинг динамик (ўзгарувчан) ва статистик турларига қараб таснифлаган ҳолда амалга ошириш;
г) веб-сайтда коррупцияга қарши курашиш фаолияти бўйича алоҳида саҳифа ташкил қилган ҳолда, унга қуйидаги йўналишлар бўйича маълумотларни киритиб бориш:
коррупцияга қарши курашиш сиёсати, шу жумладан ушбу йўналишда соҳага доир қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, одоб-ахлоқ қоидалари ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижро ҳолати;
соҳада коррупцияга қарши курашиш мақсадида ишлаб чиқилган дастур, чора-тадбирлар режаси ва бошқа ҳужжатлар;
ички идоравий ҳужжатларнинг коррупцияга қарши экспертиза натижалари;
коррупциявий ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар ҳақидаги статистик маълумотлар (суд қарори асосида), шу жумладан кўрилган чоралар юзасидан маълумот ва ҳисоботлар;
жисмоний ва юридик шахс вакиллари томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида маълумот бериш имкониятини берувчи алоқа каналлари тўғрисида маълумот;
ўтказилган таҳлиллар ва жамоатчилик сўровлари, шу жумладан онлайн сўровнома ва унинг натижалари;
коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш борасида тайёрланган тарғибот материаллари (слайд, ролик, маъруза матнлари, мақола, буклет, рисола ва бошқалар);
кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари иштирокида ўтказилиши режалаштирилган семинар, тренинг, давра суҳбати, муҳокама, пресс-конференция ва бошқа тадбирлар;
жорий этилган ички назорат (комплаенс назорат) тизими бўлинмаси томонидан амалга оширилган ишлар ва татбиқ этилган коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги халқаро стандартлар тўғрисидаги маълумотлар.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2021 йил сентябрь

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Молия вазирлиги, Бош прокуратура, Олий суд, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

5.

Қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни долзарблик ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан қамраб олинганлиги нуқтаи назаридан танқидий ўрганиш ва заруратга кўра тегишли қарор лойиҳасини белгиланган тартибда киритиш:
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 26 мартдаги 137-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ахборот ресурсларини тайёрлаш ва уларни маълумотларни узатиш тармоқларида, шу жумладан Интернетда тарқатиш тартиби тўғрисидаги низом;
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 8 ноябрдаги 394-сон «Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларини демократиялаштириш ва қўллаб-қувватлаш ижтимоий сиёсий жамғармаси тўғрисида»ги қарори.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2021 йил сентябрь

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, «Киберхавфсизлик маркази» ДУК

6.

Барча давлат органлари ва ташкилотларига татбиқ этиладиган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида очиқлик бўйича мониторинг ўтказиш, очиқлик бўйича амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш, очиқлик индексини ҳисоблашга қаратилган Давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлигини мониторинг қилиш ва баҳолаш бўйича методикани ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил 1 октябрь

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Адлия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Бош прокуратура, Олий суд, манфаатдор вазирлик ва идоралар

7.

Қуйидагиларни назарда тутувчи Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузуридаги Жамоатчилик назоратини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш:
Жамғарманинг асосий вазифалари;
Давлат бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар, Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағларидан ажратиладиган ажратмаларнинг аниқ миқдорларини белгилаш;
жамғарма маблағларини сарфлашнинг аниқ ва шаффоф тартиби ва механизмлари;
жамғарма даромадлари ва харажатлари бўйича ҳисобот бериш;
маблағларни тақсимлашда ошкоралик ва холисликни таъминлаш;
Агентлик директорига Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Жамғарма маблағлари ҳисобидан Агентликнинг қўшимча ходимлар штат бирликларини киритиш ҳуқуқи.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2021 йил август

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги

8.

Жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш бўйича давлат хизматчилари учун қўлланмани ишлаб чиқиш ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан юритилиши тавсия этиладиган ижтимоий тармоқлар рўйхатини («Твиттер» ёки бошқалар) шакллантириш.

Қўлланма

2021 йил сентябрь

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати

9.

Жамоатчилик кенгашлари фаолиятини яхшилаш ва такомиллаштиришга қаратилган Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари фаолияти самарадорлигини рейтинг баҳолаш методикасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Методика

2021 йил сентябрь

Адлия вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

10.

«Очиқ Ҳукумат ҳамкорлиги» (Open Government Partnership, OGP) халқаро ташкилотига Ўзбекистон Республикасининг аъзо бўлиш шартлари ва оқибатлари таҳлили, шунингдек, мавжуд салоҳият, хорижий давлатлар тажрибасини ҳисобга олган ҳолда асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Таклифлар

2021 йил сентябрь

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, манфаатдор вазирлик ва идоралар

11.

Қуйидагиларни амалга ошириш:
илғор халқаро стандартларга мувофиқ Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, чет эл давлатлари ва халқаро ташкилотлардан олинган ташқи қарзлар тўғрисидаги ахборотнинг ҳажми ва аниқ рўйхатини белгилаш, уни деталлаштирилган ҳолда жамоатчиликка етказиш чораларини кўриш;
бюджет шаффофлиги бўйича халқаро рейтингда етакчи ўринларни эгаллаб турган илғор хорижий мамлакатлар тажрибасини доимий таҳлил қилган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Бюджет очиқлиги индексида эгаллаган поғонасини ошириш юзасидан таклифлар тайёрлаб бориш;
Open Knowledge Foundation ва бошқа шу каби халқаро ҳамда чет эл ташкилотлари билан биргаликда Давлат бюджети маблағлари айланмаси очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашга қаратилган Open Spending (Where Does My Money Go, Citizen Budget ва бошқалар) лойиҳаларини, уларнинг амалий аҳамиятини ҳисобга олиб амалга ошириш юзасидан асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
фуқаролар ва жамоат бирлашмаларини бюджет шаклланиши ва тасарруф этилиши жараёнига, шу жумладан дастлабки бюджет лойиҳаси ва аудиторлик ҳисобот муҳокамаларига реал жалб этиш механизмларини назарда тутувчи амалий чора-тадбирларни қабул қилиш.

Комплекс чора-тадбирлар режаси

2021 йил август

Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, манфаатдор вазирлик ва идоралар

12.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фуқаролик жамияти институтлари билан самарали ҳамкорлигини кучайтириш, шу жумладан:
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакиллари, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари, оммавий ахборот воситалари вакилларининг ахборот олиш борасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида хабардорлигини ошириш бўйича тадбирлар ўтказиш;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда фуқаролар, жамоат бирлашмалари ва тадбиркорлик субъектларининг иштирокини, уларнинг фикр ва мулоҳазаларини ҳисобга олган ҳолда, таъминлаш имкониятини яратиш, доимий ахборот ва мулоқот тизимини йўлга қўйиш;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ўз йўналишларидан келиб чиққан ҳолда бажариладиган ишларнинг ҳолатини танқидий баҳо бериш имкониятини яратиш, бунда давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари фаолиятини самарали равишда йўлга қўйиш, шу жумладан кенгашнинг таркибини шакллантиришда аксарият аъзоларини тажрибага эга бўлган маҳаллий ва чет эллик экспертлар, олимлар ва бошқа алоқадор ташкилотлар вакилларидан ташкил топишини таъминлаш.

Комплекс чора-тадбирлар режаси

2021 йил сентябрь

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати, «Мадад» ННТ, манфаатдор вазирлик ва идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари

13.

«Ҳукуматнинг очиқлиги» омили (Open Government Factor, WJP Rule of Law Index) бўйича мамлакатнинг ўрнини яхшилаш мақсадида қуйидаги йўналишларда комплекс таҳлил ўтказиш ва натижаси бўйича ташкилий чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш:
қонун ҳужжатлари ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни эълон қилиш ҳолати;
жисмоний шахслар ва юридик шахс вакилларининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотлардан фойдаланиш ҳуқуқи билан таъминланганлик ҳолати;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш соҳасида фуқаролик жамияти институтларининг иштироки;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан очиқлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлик юзасидан шикоят қилиш механизмлари жорий этилганлиги ва қўлланилиши ҳолати.

Ташкилий чора-тадбирлар дастури

2021 йил сентябрь

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати, манфаатдор вазирлик ва идоралар

Изоҳ: Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар заруратга қараб, тегишли ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш соҳаси ва предметига кўра, ягона ҳужжатга бирлаштирилиши ёки қайта кўриб чиқилиши мумкин.


(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.06.2021 й., 06/21/6247/0563-сон, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон, 15.06.2022 й., 06/22/154/0524-сон)

Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет