Доривор ўсимлик хом-ашёларини куритиш бирламчи ишлов бериш, кадоклаш ва саклаш


Ер остки органлар (илдиз, илдизпоя, туганак на пиёзлар)



бет4/11
Дата03.01.2022
өлшемі24.11 Kb.
#451885
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Dorivorlar

Ер остки органлар (илдиз, илдизпоя, туганак на пиёзлар) одатда ўсимлик уйқуга кирган вақтида — эрта баҳорда ѐки кеч кузда тайѐрланади. Баъзи ер остки органларни ўсимлик гуллаб бўлганидан сўнг йиғилади. Чунки уларнинг баъзиларини ўсаѐтган ерида баланд бўйли бегона ўсимликлар орасидан топиш қийин (солаб турлари ва бошқалар), баъзиларини қуриб қолган пояларини эса шамол синдириб учириб кетади (етмак ва бошқалар).

Ер остки органларни белкурак, кетмон ва бошқа асбоблар билан қазиб олинади. Бир жойнинг ўзида ўсимлик кўп ҳамда ер остки органлари яхши тараққий этган бўлса, у ҳолда трактор билан кавлаб олинади (қизилмия ва бошқалар). Йиғилган ер остки органларни лой, тупроқ, қум, барг ва поялардан тозалаб (баъзиларини сувда ювиб), қуритиш учун майда бўлакларга қирқилади.

Ўсимликнинг ер устки қисмларини, масалан барги, гули ва бошқа қисмларини шудринг кўтарилгандан сўнг ҳаво очиқ пайтида йиғиб олинади. Ёмғир ѐки эрталабки шудринг кўтарилмасдан олдин йиғилган ўсимликларни қуритиш қийин, улар куртилганида ҳам қорайиб кетади. Йиғилган доривор маҳсулотларни саватларга босиб ѐки бир ерга уюб қўйиб бўлмайди, чунки намлик ва иссиқлик (қизиш ѐки қуѐш ҳарорати) таъсирида ўсимлик тўқималарида чуқур биокимѐвий ўзгаришлар рўй беради, органимзга таъсир

этувчи кимѐвий бирикмалар парчаланиб кетиб, доривор маҳсулот ўз қимматини йўқотади.





Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет