Әжинияз атындағы Нӛкис мәмлекетлик педагогикалық институты


Paydalanıl ǵan ádebiyatlar



Pdf көрінісі
бет63/164
Дата25.03.2024
өлшемі4.15 Mb.
#496396
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   164
1-секция

Paydalanıl
ǵan ádebiyatlar: 
1. Ózbekiston Respublikasi Prezidenti Sh.M. Mirziyoevning 2017 yil 12
yanvarda imzolangan «Kitob mahsulotlarini chop etish va tarqatish tizimini
rivojlantirish, kitob mutolaasi va kitobxonlik madaniyatini oshirish hamda
tar
ǵibot qilish bóyicha komissiya tuzish tóǵrisida»gi farmoyishi. // «Xalq sózi», 
2017 yil, 13 yanvar. 
2. Ózbekiston Respublikasi Prezidentining 2017 yil 13 sentyabrdagi «Kitob
mahsulotlarini nashr etish va tarqatish tizimini rivojlantirish, kitob mutolaasi
va kitobxonlik madaniyatini oshirish hamda tar
ǵib qilish bóyicha kompleks
chora-tadbirlar dasturi tó
ǵrisida»gi PQ-3271-sonli qarori. // «Xalq sózi», 2017 
yil, 14 sentyabr. 
3. Saidov M. Ózbek dostonchiligida ba'diy mahorat. – T.: Fan, 1969. 
4. Ma'naviyat yulduzlari. M.Xayrullaev umumiy tahriri ostida. T.: Abdulla 
Qodiriy nomidagi xalq me'rosi nashriyoti, 1999 yil. 


119 
ЎРТА ОСИЁНИНГ АНТРОПОГЕН ДАВРИ ТЕРИОФАУНАСИНИНГ 
ҚИСҚАЧА ТАРИХИ 
 
А.Р.Ботиров, М.А.Бахриллаева 
1
Самарқанд ветеринария медицинаси институти
2
Самарқанд давлат университети 
Ўрта Осиѐнинг жумладан Ўзбекистоннинг плейстоцен даври 
териофаунаси (сут эмизувчи ҳайвонлар) тўғрисидаги маълумотлар илк бор 
археологик тадқиқотлар билан чамбарчас боғлиқдир. Айнан археологик 
қазиш ишлари пайтида топилган ҳайвон суяк қолдиқлари қадимги ҳайвонлар 
тўғрисида маълумот беради. 
1923 йили Самарқанд шаҳри ўлкашунослик музейидан Д.Н.Қашқаровга 
бир дона туянинг пастки жағи суяги ўрганиш учун тавсия қилинди. 
Ўрганишлар ушбу суякни бошқалардан фарқ қилиши, нисбатан калта ва 
тишларини йириклиги билан ажралиб турар эди. Д.Н.Қашқаровнинг 
хулосаларига кўра ушбу ашѐ алоҳида бошқа тур туяга мансублиги ва сўнги 
плейстоцен ѐки постплейстоцен даврига мансублиги аниқланди. (Қашқаров 
1925). 
М.Е.Массон (1934, 1939) Ўрта Осиѐда биринчи маротаба Сирдарѐ 
қирғоқларидан мамонтга таълуқли ашѐларни топди. ХХ асрнинг 90 
йилларида Тошкент вилояти, Ангрендан мамонтга таълуқли яна бир топилма 
топилди. 1915 йили кўчманчи Қазоқлар Тошкентга мамонтга тегишли 
алоҳида тиш ва (бивн) дандон келтириб берганлиги маълум. Афсуски улар 
кимга берилган, қаерда эканлиги аниқ эмас. 
ХХ-асрнинг 40-50 йилларидаги археологик тадқиқотларни активлашуви 
палеозоологик ашѐлар сонини яна ҳам оширди. Дастлабки илмий асосланган 
тадқиқотлар Ўрта Осиѐда В.И.Громова (1940) ва В.И.Бибикова (1958 й)лар 
ишларидан маълум. 
1938 йил А.П.Окладников Ҳисор тоғ тизмасининг жанубий-ғарбидаги 
Бойсун-Тау тоғидан денгиз сатҳидан 1500 м баландликда жойлашган Тешик-
тош ғорини қазиб ўрганди. Ғор мусте даврига мансуб бўлиб суяк ашѐлари, 
В.И.Громова томонидан ўрганиб чиқилди-16 та сут эмизувчи ҳайвонларга 
таълуқлилиги аниқланди. 
Самарқанд Давлат университети археологи Д.Н.Лев 1947 йил Самарқанд 
вилояти Ургут туманидан палеолит даврига оид Омон-Қўтон ғорини очди 
(Лев,1949)
Топилган суяк ашѐлар (1949-1955 й) В.И.Бибикова томонидан ўрганилиб 
24 тур умуртқали ҳайвонларга мансублиги аниқланди. 
1956-1959 йиллар давомида топилган суяк ашѐлар Н.К.Верешагин ва 
Б.Х.Батыровлар томонидан ўрганилди. (Верешагин, Батыров1967). 
Д.Н.Лев (1964) Самарқанд юқори палеолит даврига мансуб манзилгоҳдан 
4,5 минг плейстоцен сут эмизувчи ҳайвон қолдиқларини тўплади. Суяк 
ашѐлар 3 та туркумга оид 10 тур ҳайвон қолдиқларига мансуб 
экан.(йиртқичлар, тоқ туѐқлилар, жуфт туѐқлилар) 


120 
В.М.Громова (1946) отларга таълуқли тишларни синчиклаб ўрганиб 
отларнинг янги бир турини очади ва В. Громова оти деб номлайди (Equus 
valeriani 1946) Ўрта Осиѐ жумладан Ўзбекистонда палеозоологик 
тадқиқотларни ўрганиш 1964 йилдан бошланиб Б.Х.Батыров ишлари билан 
боғлиқ. 
Б.Х.Батыров томонидан Зарафшон воҳасининг тўртламчи даври 
қатламларидан қадимги ҳайвон суякларнинг табиий тўплами топиб 
ўрганилди. 24 та ноѐб ҳайвон турлари аниқланди (Б.Батыров,1975) 
Ўрта Осиѐ ва айниқса Ўзбекистоннинг териофаунаси тарихини 
ўрганишда Сел-Унгур ғорини топиб ўрганиш, ундан топиб ўрганилган 
ашѐлар алоҳида ўрин тутади. Қазиш ишлари давомида турли хил 
қатламлардан 6,5 минг суяк қолдиқлари топилиб улар 43 турга мансублиги 
аниқланди (Б.Х.Батыров, А.Р.Батиров 1988, Маркова 1992 й) 
Ўзбекистоннинг шимолий-шарқ қисмидаги палеозоологик ўрганишлар 
Т.Худойбердиев билан боғлиқ. У киши томонидан Кўлбулоқ, Обирахмат, 
Қўшилиш, Обишер Тошкент ш. археологик ѐдгорликлари палеоашѐлари 
ўрганилди (1972, Худойбердиев). 
Қадимги 
Палеозоологик 
ашѐларни 
ўрганишда 
Тожикистондан 
Ш.Шарапов (1974), Қирғизистондан Белаева (1946), Туркманистондан 
А.И.Дубраво (1990)ларни ҳиссаси катта. 
Ўрта Осиѐда голотсен даври палеозоологик тадқиқотлари ХХ асрнинг 30 
йилларидан бошланди. Умуман дастлабки сийрак (узуқ-юлиқ) палеозоологик 
маълумотларни биз Д.Н.Қашқаров, 1925; М.Е.Массон 1934, 1939; э.И.Беляева 
1936, 1946; В.И.Громова 1940, 1949; В.П.Смиднова 1940, В.И.Бибикова 1958; 
И.А.Дуброво 1960. ишларида кўришимиз мумкин. 
Голотсен даврига мансуб дастлабки маълумотлар Туркманистондаги 
неолит даврига оид Анау ѐдгорлигидан Дюрет (1908 й) томонидан 
ўрганилган. Шундан сўнг 1940 йилларда Г.В.Громова Қаунчи-тепа 
ашѐларини ўрганди (ХI-III-II аср. э.қ.). 
1952 йили В. И. Цалкин Хоразм воҳасидан 10 мингдан ортиқ суякларни 
ўрганди. Бу ѐдгорликдан (э.қ. IV аср-XIII х.э.) 20 та тур сут эмизувчи 
ҳайвонларни ўрганди. Шунинг 11 тури ѐввойи ва 9 та хонаки ҳайвонларга 
мансуб эди. 
А.И.Шевченко (1960) туркманистоннинг Джйтун ва Дтебел номли 
неолит даври ѐдгорликларидан 13000 субфоссил ҳайвон суяк қолдиқларини 
аниқлаб ўрганди. Улар орасида товушқон, бўри, чўл мушуги, қулон, тўнғиз, 
эчки, чўл қўйи ва жайронларни кўрсатиб ўтишимиз мумкин. 
В.И.Цалкин (1966, 1970)қадимги Хоразм ва жанубий туркманистон 
манзилгоҳларидан топилган ҳайвон суяк қолдиқларини ўрганиб чиқди ва 
Ўрта Осиѐда хонакилаштириш масаласига алоҳида этибор берди. 
Б.Х.Батыров (1966) Сурхондарѐ вилоятида жойлашган Мачай, Кучук-
тепа, Сапполитепа каби мезолит, бронза ва илк темир даври ѐдгорликларидан 
топилган ҳайвон суяк қолдиқлари ўрганилди, чорвачилик ва асосий ов 
ҳайвонларига этиборини қаратди. Фарғона водийсидан Чуст маданиятига 
доир манзилгохдан 2000 яқин суяк ашѐлар ўрганилиб кулон, бухоро буғиси, 


121 
тўнғиз, жайрон, сайғоқ, архар каби ов ҳайвонлари ва хонаки ҳайвон суяк 
қолдиқлари аниқланиб ўрганилди. 1968 й Б.Х.Батыров неолит даврига оид 
Учтут ѐдгорлигидан топилган суяк ашѐлар ўрганилди. Қулон, иптидои хўкиз-
тур, жайрон, бухоро буғиси суяк ашѐлари топиб ўрганилди. 
1960-1980 йиллар оралиғида Н.М.Ермолова Туркманистондаги Шор-
депе, Алтин-депе, Тайчанак-депе каби эниолит даври, Одой-депе, Керки каби 
темир даври ѐдгорликларидан топилган суяк қолдиқлар ўрганилди, бўри, 
тулки қулон, тўнғиз, тўқай мушуги, жайрон, сайғоқ, ѐввойи безар эчкиси, 
хонакилардан қўй, эчки, от, чўчқа, икки ўркачли туя, ит каби ҳайвонлар 
аниқланди. 
Ш.Шарапов (1972) жанубий Тожикистон ҳудудида жойлашган неолит 
даври ѐдгорлиги Сай-Саѐд дан 13 турга мансуб ѐввойи ва 5 та хонаки сут 
эмизувчи ҳайвонлар аниқланди. 
Т.Н.Худойбердиев (1980) Тошкент шаҳри ѐдгорликлари Шоштепа, 
Кучанттепа ва Таукаттепа (э.қ. VI аср дан э.I минг йилликлари) дан 19 тур сут 
эмизувчи ҳайвонлар аниқланди. Шундан 11 та ѐввойи, 8 таси хонаки турларга 
мансуб экан. 
Охирги йилларда Ўзбекистонда археополеозоология йўналишида 
фаолият кўрсатган олимлардан проф.Б.Х.Батыров, б.ф.н.Т.Худойбердиев, 
б.ф.н.доц. А.Р.Батировларни ишлари алоҳида ўрин тутади. Айниқса 1970 йил 
Самарқанд шаҳрида ЎзФА археология илмий тадқиқот институтининг 
очилиши бу йўналишни яна ҳам такомиллашишига сабаб бўлди.(А.Р.Батиров 
1987 й). 
Юқорида келтирилган нисбатан қисқа маълумотларга асосланиб Ўрта 
Осиѐда жумладан Ўзбекистонда олиб борилган палеозоологик тадқиқотларни 
3 босқичга бўлиш мумкин: 
I XX асрнинг 10 йилларидан 60 йилларгача; 
II XX асрнинг 50-60 йилларидан 70 йилгача;
III XX асрнинг 70 йилларидан ҳозирга қадар; 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   164




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет