Экономика факультети бизнес ҳӘм басқарыў факультети экономиканы раўажландырыўда модернизациялаў, киши бизнес ҳәм жеке исбилерменликтиң орны Мақалалар топламы Экономика илимлериниң кандидаты Б. Мырзаевтың редакторлығында



бет8/25
Дата07.03.2016
өлшемі2.54 Mb.
#46366
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   25

Әдебиятлар:

  1. С.А.Салимов. Маркетингни бошқариш. Т., «Алоқачи» 2010 й.

  2. Иқтисодиёт ва таълим илмий журнали, № 4, Тошкент, «Иқтисодиёт», 2008.



ИНҚИРОЗ ОҚИБАТЛАРИНИ БАРТАРАФ ЭТИШДА КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИНГ РОЛИ
Имомова Н.А.

Тошкент давлат ШИ

Imomova84@mail.ru
Ўзбекистонда жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози оқибатларини бартараф этишда кичик бизнес субъектлари фаолиятининг ролига катта баҳо берилмоқда. Мазкур ижтимоий-иқтисодий қатлам инқироз оқибатларини юмшатиш ва барқарор иқтисодий ривожланиш йўлига чиқиб олишда ривожланаётган қатор давлатларда ҳам самарали таъсир кучига эга бўлмоқда. Мазкур давлатларда Инқирознинг иқтисодиёт “гигантлари”га кўрсатган таъсирини юмшатиш ва йирик компаниялар ҳамда банкларнинг барқарорлашувини таъминлаш шарт-шароитлари билан ўрта ва кичик бизнес субъектлари фаолиятига етказилган зарарни қоплаш ва уларнинг ўзларини тиклаб олишлари учун зарур шарт-шароитлари ўртасида етарли даражада катта фарқлар кўзга ташланмоқда.

Ўзбекистонда ўтган 2-3 йил давомида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожланишининг ташкилий-ҳуқуқий ва иқтисодий-молиявий шарт-шароитлари ва омилларида сезиларли ўзгаришлар кузатилди. Бу давлат иқтисодиёти ва хусусий иқтисодиёт амал қилиш тамойилларида, давлат ва хусусий сектор ўртасидаги институтицонал, иқтисодий ва молиявий муносабатларнинг ўзига хос инвентаризациясида, чуқур молиявий-иқтисодий инқирозга кетиб қолишнинг олдини олишда давлат ва хусусий секторнинг ўзаро самарали ҳамкорлик қилиши кабиларда намоён бўлди. Натижада, умуммиллий манфаатлар ва миллий иқтисодиёт барқарорлиги нуқтаи назаридан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг инқирозга қарши чора-тадбирларни амалга оширишдаги роли ва таъсири ҳам етарли даражада таъминланди.

Ҳукумат инқироз бошланишидан бугунги кунгача кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка бўлган эътиборини пасайтирмади, балки улар фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий, иқтисодий-молиявий асосларини мустаҳкамлаб борди. Статистик рақамларга мурожаат қилинса, бу сиёсатнинг натижалари яққол намоён бўлади. Масалан, давом этаётган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозига қарамай, 2009 йилда ЯИМда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик улушининг барқарор ўсиши кузатилиб, у 50,1 фоизни ташкил этган бўлса, 2010 йилда бу кўрсаткич 52,5 фоизга етди.

Бугунги кунда кичик бизнеснинг иқтисодиётда нисбатан юқори даражада фаоллиги Самарқанд, Қашқадарё, Тошкент, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрида намоён бўлмоқда. Айни вақтда Жиззах, Сурхондарё, Хоразм вилоятларида ва Қорақалпоғистон Республикасида соҳанинг ишбилармонлик фаоллиги даражаси пастлиги кузатилди.

2009-2010 йиллар мобайнида кичик бизнесда банд бўлганлар сонининг барқарор ўсиши сақланиб қолди. Бу секторда банд бўлганларнинг умумий сони 2009 йилда 8,4 млн. кишигача кўпайиб, бутун банд аҳолининг 74,2 фоизини ташкил қилган, ўсиш 2008 йилга нисбатан 4,1 фоизни ташкил этган бўлса, 2010 йилда бу кўрсаткич 8,6 млн. кишини ёки иқтисодиётда банд аҳолининг 74,3 фоизини ташкил этди. Шундан якка тадбиркорликда 6666,5 минг киши, кичик корхона ва микрофирмаларда 1972,8 минг киши банд бўлди.

1-жадвал

Кичик тадбиркорлик ривожланишининг асосий

макроиқтисодий кўрсаткичлари7

Кўрсаткичлар

Ўл. бир.

2008 й.

2009 й.

2010 й.

Кичик тадбиркорликнинг ЯИМдаги улуши

%

48,2

50,1

52,5

КТда фаолият юритаётган субъектлар сони

Минг бирлик

398, 6

422,9

476

Кичик тадбиркорликда банд бўлганлар сони

Минг киши

8024,1

8402,3

8639,3

Иқтисодиётда банд бўлганлар умумий сонида кичик тадбиркорликда банд бўлганлар улуши

%

72,7

74,2

74,3

Ҳар 1000 кишига тўғри келадиган кичик тадбиркорлик субъектлари сони,

бирлик

14,7

15,1

15,3

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида фаолият юритаётган субъектлар сони 2009 йилда 422,9 мингтага етиши таъминланди. Бу 2008 йилга нисбатан 6,1 фоиз ўсиш демакдир. Шу даврда ҳар минг кишига тўғри келадиган кичик тадбиркорлик субъектлари сони 15,1 тагача ошди. Уларнинг минтақалар бўйича жойлашиш зичлиги 10,9 тадан (Қорақалпоғистон Республикаси) 28 тагача (Қашқадарё вилояти) ўшзгариб турди. 2010 йилда эса бу кўрсаткич 476 мингтани ташкил этди.

2009-2010 йилларда кичик тадбиркорлик тармоқ тузилмаси ва иқтисодиёт соҳалари бўйича фаолият кўрсаткичларининг яхшиланганлиги қайд этилди. Иқтисодиётда ушбу секторнинг тармоқ тузилмасида ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг 65 фоизи иқтисодиётнинг реал сектори – қишлоқ хўжалиги, саноат ва қурилишга тўғри келмоқда. Саноат ва қурилишда маҳсулотнинг ўсганлиги ижобий омил бўлди. Айни вақтда йил давомида чакана савдода кичик тадбиркорлик фаолияти пасайганлиги кўринди.

2009 йилда саноатда ишлаб чиқарилган кичик тадбиркорлик маҳсулоти ҳажми 4739,4 млрд. сўмни, ўсиш суръати 121,5 фоизни ташкил қилди. Саноатнинг умумий ҳажмида кичик тадбиркорликнинг улуши 2008 йилга нисбатан 13,9 фоизга ортди ва 2009 йилда 16,9 фоизга етди. 2010 йилда эса, яратилган саноат маҳсулоти ҳажми 6568,8 млрд. сўмни, ўсиш суръати 126,4 фоизни ташкил этди. Саноатда кичик тадбиркорликда эришган натижалар, бошқа қатор омиллар таъсири билан бирга, кичик саноат корхоналари учун ягона солиқ тўлови 2008 йилда 9 фоиз, сўнгра 2009 йилда 8 фоиз, ҳамда 2010 йилда 7 фоизгача туширилганлиги билан боғлиқ.



2-жадвал

Иқтисодиёт соҳалари ишлаб чиқариш ҳажмида кичик тадбиркорликнинг салмоғи ўзгариш динамикаси, жамига нисбатан %8


Фаолият соҳалари

2008

2009

2010

Саноат

14,6

16,9

19,6

Қишлоқ хўжалиги

97,8

97,9

100,0

Чакана товар айланмаси

48,1

46

50,5

Пулли хизматлар

48,5

48,7

47,7

Қурилиш ишлари

58,5

41,6

52,3

2009 йилда кичик тадбиркорлик томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 2855,8 млрд. сўмгача ошди, ўсиш суръати 2008 йилга нисбатан 117,4 фоизни ташкил этди. Бироқ, уларнинг қурилиш ишлари умумий ҳажмидаги салмоғи 16,9 фоиз бирлик миқдорида пасайди ва 2008 йилдаги 58,5 фоиз ўрнига 41,6 фоизни ташкил этган эди. Бунга сабаб соҳа субъектларининг қурилишдаги ишлаб чиқариш фаолиятига салбий таъсир кўрсатаётган омиллар, яъни буюртмачиларнинг тўловга қобилиятсизлиги ва материаллар баҳосининг ўсиши, шунингдек, уларнинг қурилиш ишлари бозорида етарли даражада рақобатбардош эмаслиги қайд этилган эди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субьектларининг фаоллиги кузатилаётган яна бир соҳа бу юк ташишдир. Соҳа субъектлари томонидан автомобил траспортида юк ташиш айланмаси 9,6 фоизга ўсди (республикада умумий юк ташиш айланмасининг 75,8 фоизи), йўловчи айланмаси 9,5 фоизга ўсди (умумий йўловчи айланмасининг 83,8 фоизи).

2009 йилда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ташқи савдо айланмаси 5738,7 млн. долларни, 2008 йилдагига нисбатан ўсиш 17,6 фоизни ташкил этди. Ташқи савдо айланмасининг умумий ҳажмида соҳанинг салмоғи 2008 йилдаги 21,1 фоиз ўрнига 22,6 фоизгача ўсди.

2009 йилда кичик тадбиркорлик субъектлари товарлар ва хизматларни экспорт қилиши, йил давомидаги озгина ўзгаришларга қарамай, барқарор ўсиш тенденциясига эга бўлди. Товарлар ва хизматларни экспорт қилиш ҳажми 1723,6 млн. долларни, ўсиш – 21,4 фоизни ташкил қилди. Экспортнинг умумий ҳажмида кичик тадбиркорликнинг салмоғи 14,6 фоизга етди ёки 2008 йилдагига нисбатан 2,3 фоиз миқдорида ўсди. Экспортнинг ўсиши энг аввало, озиқ-овқат товарларини, энергия манбалари ва нефть маҳсулотларини ташқи бозорга етказиб бериш ҳажми ортганлиги ҳисобига юз берди, уларнинг экспорт товар тузилмасидаги улуши тегишлича 37, 7 ва 41,8 фоизни ташкил қилди. 2010 йилда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан 1774,3 млн. АҚШ доллар хажмида маҳсулотлар экспорт қилинди. Бу миқдор умумий экспортнинг 13,6 фоизини ташкил қилди, ўсиш эса, ўтган йилга нисбатан 102,9 фоизни ташкил этди.

2009 йилда импортнинг умумий ҳажми 4015, 1 млн. долларни, ўсиш суръати 2008 йилдагига нисбатан 116 фоизни ташкил қилди. Импортнинг юқори даражада ўсиши қўшма кичик корхоналар бўйича қайд этилган бўлиб, улар бўйича ўсиш суръати 178,2 фоизни ташкил қилди, бу эса, 2008 йилги даражадан анча юқоридир. Импортнинг умумий ҳажми кичик тадбиркорликнинг салмоғи 42,5 фоизни ташкил қилди. Бироқ, 2008 йилдагига нисбатан у 4,7 фоиз миқдорида пасайди. 2010 йилда кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан 3223,7 млн. АҚШ доллар миқдорида маҳсулот импорт қилинди. Бу умумий импортнинг 36,6 фоизини ташкил этди, ўтган йилга нисбатан ўсиш 80,4 фоизни ташкил қилди. Ўтган йилларга нисбатан ташқи савдо айланмасидаги пасайиш тенденцияларининг кузатилишига сабаб сифатида қуйидагиларини келтириш мумкин. Асосан, қурилиш соҳасини қамраб олган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози даврида кичик қурилиш ташкилотлари ишлаб чиқариш фаолиятининг секинлашганлиги натижада эскпорт салоҳиятининг пасайганлиги, чакана товар айланмаси ва аҳолига пулли хизматлар кўрсатишнинг умумий ҳажмида кичик тадбиркорлик салмоғининг пасайиши 2009 йилда харидлар, айниқса қимматбаҳо ноозиқ-овқат товарларини сотиб олиш қисқарганлиги муносабати билан кичик чакана савдо корхоналарнинг фаолияти ўтган йилнинг тегишли кўрсаткичларидан паст бўлди. 2010 йилда ҳам бу кўрсаткичлар сақланиб қолинганлиги кўзга ташланмоқда.

Хулоса сифатида айтиш мумкинки, Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози давом этаётган ҳозирги шароитда Ўзбекистон иқтисодиётини тубдан ислоҳ қилиш, моддий-техник базасини яхшилаш, саноат корхоналарини модернизация қилиш, уларни техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашни янада жадаллаштириш, экспортбоп товарлар ишлаб чиқариш соҳаларини устун ривожлантириш ва бунда асосий эътиборни кичик бинес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига қаратиш лозим.
ИҚТИСОДИЁТНИ ЭРКИНЛАШТИРИШДА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ ЎРНИ
Бегжанова Г.

Нукус социал-иқтисодиёт колледжи
«Инновация» атамасини турли муаллифлар турлича талқин қиладилар. Улардан айримларини келтириб ўтамиз:

Австралиялик олим И.Шумпетер 30-йиллардаёқ «инновация» тушунчасини муомалага киритган ва уни истеъмол товарларининг янги турларини, янги ишлаб чиқариш ва транспорт воситаларини, бозорларни ва саноатда ташкил этиш шаклларини жорий қилиш ва ундан фойдаланиш мақсадларидаги ўзгаришлар деб таърифлаган эди.

«Илмий-техника прогресси» луғатида инноваия (жорий янгилик) янги турдаги маҳсулотлар, технологияларни ишлаб чиқиш, яратиш ва тарқатишга, янги ташкилий шаклларни жорий қилишга қаратилган ижодий фаолият натижаларини билдиради.

Ҳар қандай тушунча моҳиятини аниқ-равшан ифодалаш келгуси тадқиқотлар мақсадлари, тузилмаси ва ҳажмини белгилаш учун муҳим аҳамиятга эгадир. Шу сабабли биз асосий тушунча бўлган «инновация» тушунчасининг моҳиятини тадқиқ этишга бу қадар кўп эътибор бермоқдамиз. Чунки у бир қатор талабларга жавоб бериши лозим.

Биринчидан, «янгилик» ва «инновация» тушунчаларини бир-биридан фарқлаш керак. Янгилик (янги тартиб қоида, усул, одат, восита, қурол в.б.) бирон бир фаолият соҳасида унинг самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилган фундаментал, амалий тадқиқотлар, ишланмалар ёки экспериментал ишларнинг шаклланган, расмийлашган натижаси.

Янгилик; кашфиётлар; ихтиролар, патентлар, товар белгилари, рационализаторлик таклифлари, янги ёки такомиллаштирилган маҳсулот, технология, бошқарув ёки ишлаб чиқариш жараёнига ҳужжатлар мажмуи, ташкилий, ишлаб чиқариш ёки бошқа тузилмалар, ноу-хау, тушунчалар, илмий ёндашувлар ёки тамойиллар, ҳужжатлар (стандарт тавсиялар, услубият, йўриқномалар учун), маркетинг тадқиқотлари натижалари ва бошқалар кўринишида расмийлашуви, шакллантирилиши мумкин. янгиликни ишлаб чиқишга, яратишга инвестициялар, сарфлаш ҳали ишнинг ярми. Энг муҳими – янгиликни жорий қилиш, янгиликни инновация шаклига айлантириш, яъни инновацион фаолиятни якунлаш ва ижобий, фойдали натижалар олиш, сўнгра инновацияни кенг ёйишни давом эттиришдан иборат.

Янгиликни ишлаб чиқиш учун маркетинг тадқиқотлари, илмий тадқиқот, тажриба-консутрукторлик ишлари (ИТТКИ)ни ўтказиш корхонани ташкилий-технологик тайёрлаш, ишлаб чиқариш ва натижаларни расмийлаштириш зарур.

Инновация – янгиликни бошқариш объектини ўзгартириш ва иқтисодий, ижтимоий, экологик, илмий-техник ёки бошқа бир самара турини олиш мақсадларида жорий қилишнинг пировард натижаси, якунидир.

Иккинчидан, янгиликни ўз эҳтиёжлари учун ҳам (ўз ишлаб чиқаришида жорий қилиш ёки тайёрлаб қўйиш учун) ёки сотиш учун ҳам яратиш мумкин.

Тизим тарзидаги фирма «кириш»ида янгиликлар уларни сотувчиларнинг янгилиги бўлади ва бу янгиликлар инновация шаклига кириб, тезда жорий қилиниши мукин ёки ўзини жорий қилиниши вақтини кутиб, тўплаб қўйилиши мумкин. Фирма «чиқиш»ида фақат товар тарзидаги янгиликлар бўлади.

Учинчидан, «инновация» тушунчасига инновацияни ишлаб чиқиш, яратиш, жорий қилиш ва тарқатишни киритиш нотўғри. Бу босқичлар жараён бўлган инновацион фаолиятга киради, бу жараёнинг якуни янгилик ёки инновация бўлиши мумкин.

Технологик революциянинг ҳозирги босқичида фирмалар инновацияларда амалга оширилган янгиликлар солиштирма ҳиссасини оширишга интиладилар, бу эса уларга шу соҳада монополизм даражасини кўтаришларига ва харидорлар ҳамда рақибларга ўз сиёсатини ўтказишга имконият яратади. Жамиятнинг фаровонлиги ишлаб чиқариш омиллари массаси ва инвестициялар ҳажми билан эмас, балки пировард ижобий натижа билан якунланадиган инновацион фаолиятнинг самарадорлиги билан белгиланади.

Янгиликлар ҳар қандай муаммо бўйича товар ҳаётий циклининг ҳар қандай босқичида (стратегик маркетинг, ИТТКИ ва бошқалар) ишлаб чиқилиш, яратилиши мумкин.

Стратегик маркетинг ИТТКИ, ишлаб чиқариш (корхона)ни ташкилий-технологик тайёрлаш, янгиликни ишлаб чиқариш ва расимйлаштириш, уларни жорий қилиш (ёки инновацияга айлантириш) в.б. соҳаларга тақсимлаш (тарқатиш) бўйича жараён инновацион фаолият деб аталади.

М.Портер мамлакатнинг рақобатли ривожланишида 4 босқични кўрсатади:



  • ишлаб чиқариш моиллари асосида ривожланиш бочқичи;

  • инвестицион ривожланиш босқичи;

  • инновацион ривожланиш босқичи;

  • фаровонлик асосида ривожланиш босқичи.

Рақобатли ривожланишни юқоридаги каби босқичларга бўлиш асосида мамлакат иқтисодий ривожланишининг қуйидаги тузилмавий манбаларини кўрсатиб ўтиш мумкин:

  1. Ишлаб чиқариш омиллари асосидаги ривожланиш;

  2. Инвестициялар асосидаги ривожланиш;

  3. Инновацион фаолият асосидаги ривожланиш;

Ҳар бир мамлакат айни бир пайтда ривожланишнинг барча манбаларидан фойдаланади.

Иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги ва самарадорлиги манбалар тузилмаси билан белгиланади. Агар мамлакат халқ хўжалигининг ишлаши ва ривожланиши, истеъмол товарлари сотиб олиш учун асосан табиий ресурсларни экспорт қилишдан олинадиган валюта ишлатиладиган бўлса, бундай мамлакатнинг иқтисодий ривожланиши даражаси паст бўлади.

Инвестициялар асосидаги ривожланиш йўналиши капитални мамлакатнинг айрим тармоқлари рақобатбардошлигини кўтаришга эмас, балки уларни оддий такрор ишлаб чиқаришга қўйиш билан тавсифланади.

Халқаро кредитларга умид боғлаган мамлакатнинг иқтисодий сиёсати истиқболсиздир, чунки кредитларни қайтариш, яна устига катта фоизларини қўшиб қайтариши керак.

Шу сабабли устуворлик мамлакатни ишлаб чиқариш омиллари ва инвестициялар асосидаги ривожлантириш ўрнига иқтисодиётни ривожлантиришнинг қуввати бўлган халқ хўжалиги тармоқларининг базавий илм талаб соҳаларидаги инновацион фаолиятни кучайтириш асосидаги ривожлантиришга берилиши керак.

Ишлаб чиқариш омиллари ва инвестициялар илмий асосланган инновацион фаолиятнинг воситалари ҳисобланади ва асло унинг мақсади бўла олмайди.



ДАҒДАРАС ЖАҒДАЙЫНДА ФЕРМЕР ХОЖАЛЫҚЛАРЫН ТЕХНИКА ҲӘМ ТЕХНОЛОГИЯЛАР МЕНЕН ТӘМИЙНЛЕЎ
Ережепова Ж.Т., Ембергенова А.А.

Қарақалпақ мәмлекетлик университети
Мәмлекетимизде дүнья жүзлик экономикалық-финанслық дағдарыстың тәсирин пәсейтиў мақсетинде 2009-2012 жылларға мөншенленген дағдарысқа қарсы илажлар бағдарламасы қабыл етилди. Бул бағдарлама турмыста социал-экономикалық турақлылықты макроэкономикалық тең салмақлылықты, жалпы ишки өнимниң өсиўин тәмийнлемекте. 1

Агротармақта жүргизилип атырған экономикалық реформалар ҳалқымыздың турмысын жақсылаўға азық-аўқат өнимлери менен тәмийнлеўге атап айтқанда жалпы ишки өнимлердиң 41,7 процентин мәмлекетке келип түсетугынвалютаның 33,2 процентин тәмийнлемекте. 2

Аўыл хожалығы ҳалық хожалығы тараўының ең үлкен ҳам тийкарғы тараўы екенин инабатқа алып, бул тараўда фермер хожалықларын раўажландырыўға үлкен итибар берилмекте себеби аўыл хожалығы ҳалықтың азық аўқат өнимлерине, ал санаатың шийки затларға болған талабын қанаатландырады. Фермерлердиң экономикалық ҳәм финанслық жақтан жақсы раўажланыўы оның материаллық ҳәм техникалық базаларына байланыслы. Фермер хожалықларында техника жетерли дәрежеде болмаса, аўыл хожалық жумыслары агротехник мүддетлерде орынланбайды. Бул өз гезегинде өним ислеп шығарыўдың кемейўине ҳәм экономикалық көрсеткишлердиң пәсейиўне алып келеди. Фермер хожалықларыңың техникалық ҳәм технологиялық тәмийнлениўи жақсы болса олар тәрепинен таярланатуғын өнимлер сан ҳәм сапа тәрепинен артып, ишки ҳәм сырткы базарда бәсекеге шыдамлы өнимлер шығарады. Ҳәзирги жағдайда барлық дүнья мәмлекетлеринде исбилерменликти, фермерлерди ҳәм киши бизнести финанслық жақтан қоллап қуўатлаўда лизинг хызметинен пайдаланбақта. 3

Лизинг хызметинен пайдаланыў аркалы фермерлердиң материаллық-техникалық базасы беккемленип оним ислеп шығарыўы артады, өнимлерди қайта ислеў тараўы қәлиплеседи. Бул өз гезегинде аўыллық жерлерде жаңа жумыс орынларын пайда етеди. Лизингти аўыл хожалығын раўажландырыўдағы артықмашылығы инвестиция алып келеди. Шәртнама шәртлери орынланғаннан кейин техника ҳәм технологиялар фермерлердиң мүлки болып қалады.

Фермерлерди жаңа техника ҳәм технологиялар менен тәмийнлеўде лизинг хызметинен пайдаланыў аўыл хожалығындағы финанслық қурал болып табылады.
Әдебиятлар


  1. И.Каримов «Мировой финансово-экономический кризис, пути и меры по его преодолению в условиях Узбекистана» Ташкент-«Узбекистан»-2009 г

  2. И.Каримов «Наша главная задача-дальнейшее развитие страны и повышение благосостояния народа» Ташкент-«Узбекистан»-2010 г

3. Қ.П. Умирзоқов, А.Ж. Тошбоев «Фермер ҳужалигиниң иқтисодиети»

Тошкент 2007


ПРОБЛЕМЫ РАЗВИТИЯ МАЛОГО БИЗНЕСА В СЕЛЬСКОЙ МЕСТНОСТИ
Айтмуратов А.

Каракалпакский государственный университет
Как отмечается в сообщении Национального информационного агентства Узбекистана, с первых лет независимости главой государства Исламом Каримовым уделяется особое внимание решению проблем на селе, повышению уровня жизни его жителей. К примеру, сельчане получили земельные наделы, всемерно развивается животноводство, и все это дает свои весомые результаты. Осуществлена большая работа по газификации кишлаков, обеспечению населения питьевой водой, повышению качества и уровня медицинского обслуживания. В результате выполнения задач, намеченных в Указе Президента страны от

10 ноября 1998 года «О Государственной программе реформирования системы здравоохранения Республики Узбекистан» на селе создано более 3100 сельских врачебных пунктов, оснащенных современным диагностическим и лечебным оборудованием. Повысилась эффективность проводимых среди населения медицинских и профилактических мероприятий. Экономическая основа осуществляемой в нашей стране работы по созиданию и благоустройству, совершенствованию и укреплению материально-технической базы сферы образования, здравоохранения, социальной защиты населения, в целом огромные преобразования во всех областях нашей жизни неразрывно связаны с развитием аграрной отрасли.

Особое внимание и забота главы государства о передаче земли фермерам, развитии фермерского движения дают свои результаты. Лишь один пример. Несмотря на то, что 2008 год оказался для наших дехкан достаточно сложным, хлеборобы страны засыпали в закрома Родины 6 миллионов 175 тысяч тонн зерна.

Сегодня любой фермер скажет, что основой достигаемых успехов является внедрение новых экономических и социальных отношений. Самым главным при этом является передача земли ее истинным хозяевам, глубокое осознание земледельцами чувства собственника, их изменившееся отношение к земле, к результатам своего труда.

За 9 месяцев текущего года рост валового сельскохозяйственного продукта по сравнению с тем же периодом прошлого года увеличился на 4,1 процента, из года в год растут объемы выращивания бахчевых культур, картофеля, овощей, фруктов, производства мяса, молока, яиц.

10 ноября 2010, Ташкент – В страновом офисе Программы Развитии ООН в Узбекистане состоялась дискуссия на тему "Партнерство в целях развития сельских районов в Узбекистане". Данное событие позволило продемонстрировать как настоящие инициативы, направленные на комплексное развитие территорий в сельской местности, так и определить новые сферы для совместного сотрудничества в области развития сельской местности в Узбекистане, в целях укрепления существующих и построения новых партнерств, развитии сферы малого бизнеса.

Развитие села имеет важнейшее значение для Узбекистана в улучшении уровня жизни, социально-экономическом развитии и повышении уровня жизни. Узбекистан является самой густонаселенной страной в Центральной Азии, почти с 28 млн. граждан, из которых более 64% проживают в сельской местности. Разница в уровне жизни в сельской местности и городского населения весьма значительна. Кроме того, быстрые темпы роста (1,2-1,7% годовых) и другие изменения, касающиеся населения Узбекистана, оказывают влияние на уровень жизни в сельских районах.

Г-жа Анита Нироди, Постоянный представитель ПРООН, в своей вступительной речи отметила, что несмотря на значительные усилия, предпринимаемые правительством Узбекистана, все еще есть необходимость в оказании поддержки и укреплении партнерства для удовлетворения потребностей уязвимых групп села и отдаленных районов. "Поэтому партнерство и участие международных организаций в этом деле играет важную роль", отметила г-жа Нироди.В своем выступлении г-н Шерзод Акбаров, руководитель отдела по экономическому управлению, рассказал о успешных инициативах и результатах достигнутых проектами ПРООН, рабтающих в области развития сельской местности. На сегодняшний день ПРООН работает в области развитии села в различных приоритетных направлениях, включая улучшение социально-экономического благополучия жизни в сельских районах, обеспечение экологической устойчивости уделяя внимание на уязвимые группы населения, а также создание мощной платформы управления и устойчивой системы государственного управления. ПРООН также активно работает в направлении комплексного развития территорий Узбекистана. За последние пять лет ПРООН инициировала работу, направленную на повышение уровня жизни в регионах, особенно сельских районов посредством различных успешных проектов в рамках экономического развития, местного самоуправления и экологической устойчивости. Примеры по этим инициативам были продемонстрированы участникам дискуссии.

Аналитическое направление работы и потенциал роста были продемонстрировано посредством новой Краткой аналитической записки по развитию сельской местности, описывающей проблемы и перспективы развития сельских районов Узбекистана, подготовленной г-ном Ником Мэддоком, специалистом по развитию села из Регионального центра в Братиславе. В своей презентации г-н Мэддок подчеркнул три направления стратегий в развитии села, такие как:

а) Увеличение добавленной стоимости в сельском хозяйстве;

б) Поддержка сельского предпринимательства;

в) Поощрение роста в дехканского сектора.

Партнеры ПРООН проявили большой интерес и поделились своим опытом в развитии села. Представитель ЮНЕСКО заявил, что важно содействовать устойчивому развитию села и обращать внимание на уровень знания сельского населения, а также обучение местных фермеров по вопросам эффективного увеличения доходов. Посол Израиля доктор Гилель Ньюман отметил, что его страна известна новыми технологиями по обессоливанию почвы и земель. "Внедрение этих технологий в Узбекистане было бы практичным и полезным", сказал д-р Ньюман.

По завершению дискуссии была организована небольшая выставка фотографий и других наглядных материалов как примеры работы ПРООН в области развития села.



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   25




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет