1. Иқтисодий ривожланишнинг умумжаҳон жиҳатлари



бет1/7
Дата14.05.2024
өлшемі36.68 Kb.
#501067
  1   2   3   4   5   6   7

1. Иқтисодий ривожланишнинг умумжаҳон жиҳатлари
Ҳозирги даврда жаҳон иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ўзига хос хусусиятларидан бири – турли мамлакатлар ва хўжалик минтақалари ўртасидаги ўзаро боғлиқликнинг ўсиб бориши ҳисобланади.
Жаҳон хўжалиги узоқ даврлар мобайнида шаклланиб ва ривожланиб келди. Манбаларда унинг тўртта босқичи ажратиб кўрсатилади:
Биринчи босқич ишлаб чиқаришнинг саноатлашувидан олдинги даврда вужудга келиб, дастлаб ўша даврдаги кишилар жамоалари ёки қабилалари ўртасида пайдо бўлган савдо айирбошлашуви кейинчалик товар ишлаб чиқаришнинг ривожланиши билан турли мамлакатлар ўртасидаги доимий товар алмашуви – халқаро савдонинг пайдо бўлиши ва ривожланишига олиб келди.
Иккинчи босқич ишлаб чиқаришнинг саноатлашув даврига тўғри келиб, йирик машиналашган ишлаб чиқаришнинг вужудга келиши ва тадбиркорларнинг кўпроқ фойда олишга интилиши ташқи савдони деярли барча миллий хўжаликларнинг таркибий қисмига айлантириб қўйиши натижасида XVIII-XIX асрларда ривожланган жаҳон бозори пайдо бўлди.
Учинчи босқич XIX-XX асрларга тўғри келиб, бу даврда жаҳон хўжалиги тизими шаклланди.
Тўртинчи босқич ХХ асрнинг 60-йилларидан бошлаб, яъни кўплаб мустамлака мамлакатларнинг сиёсий қарамликдан озод бўлиши натижасида замонавий жаҳон иқтисодиётида ижобий ўзгаришларнинг янги тенденцияларини пайдо бўлиши билан боғлиқ. Бу тенденциялар қуйидагилардан иборат:
- иқтисодий манфаатдорлик асосидаги халқаро ҳамкорлик;
- ишлаб чиқаришнинг байналминаллашуви;
- жаҳон миқёсидаги бозор маконларининг кенгайиши;
- жаҳон хўжалиги алоқалари мажмуининг ривожланиши.
Демак, жаҳон хўжалиги – бу халқаро меҳнат тақсимоти, савдо-ишлаб чиқариш, молиявий ва илмий-техникавий алоқалар орқали бирлашган турли мамлакатлар хўжаликлари тизимидир.
Жаҳон хўжалиги субъектлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
- ўз ичига халқ хўжалиги мажмуини олувчи давлат;
-  трансмиллий корпорациялар;
-  халқаро ташкилот ва институтлар;
- миллий иқтисодиёт чегарасидан чиққан, хўжалик барча соҳалари таркибидаги фирмалар.
Жаҳон хўжалиги миллий хўжаликдан ягона жаҳон бозорининг мавжудлиги билан фарқланади. Жаҳон бозорининг амал қилишига ривожланган мамлакатларнинг иқтисодий сиёсати аҳамиятли таъсир кўрсатади. Жаҳон бозорининг ўзига хос хусусияти жаҳон нархлари ва халқаро рақобат тизимининг амал қилиши ҳисобланади.
Жаҳон хўжалигида ҳар бир ўзгаришлар (жаҳон бозоридаги нархлар ҳаракати ва алоҳида мамлакатнинг экспорт имкониятидан тортиб дунё иқтисодиётидаги таркибий силжишлар ва халқаро монополиялар фаолиятигача) дунёдаги барча мамлакатлар манфаатини ўзига тортади. Мамлакатнинг савдо, ишлаб чиқариш, валюта-молия соҳаларидаги жаҳон тамойилларига боғлиқлик объектив реаллик ҳисобланади. Ҳозирги даврда ҳар қандай мамлакатни унинг иқтисодиёти қандай ривожланган бўлишидан қатъий назар, жаҳон хўжалиги алоқаларига жалб қилмасдан тўлақонли иқтисодий ривожланишини таъминлаш мумкин эмас.
Шу сабабли Президентимиз И.Каримов «Мамлакатнинг жаҳон хўжалик алоқаларида, халқаро меҳнат тақсимотида кенг миқёсда иштирок этиши очиқ турдаги иқтисодиётни барпо этишнинг асосидир»1, деб таъкидлайди.


Достарыңызбен бөлісу:
  1   2   3   4   5   6   7




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет