Гуруҳлараро келишмовчиликлар деганда ташкилот
даги икки ёки ундан ортиқ гуруҳларнинг ўзаро бири
бирига қарши туришлари ёки тўқнашувлари тушу-
нилади. Бундай қарши туриш конструкторлар ва иш
лаб чиқариш -маркетологлари орасида, ижтимоий
(ишчилар ва раҳбарият) ёки ҳиссиётлар асосида бўли-
ши мумкин. Гуруҳлараро тўқнашув кучайиб бориб,
ташкилот ичидаги тўқнашувга олиб келади.
Ташкилот ичидаги келишмовчиликлар ташкилотда
баъзи-бир ишлар ёки
бутун бир ташкилий тузилма
лойиҳалангандагидек бўлмаганлигига қарши туриш
ва тўқнашиш ҳамда амал расмиятчилик учун тақсим-
ланиши асосида келиб чиқади. Бу тўқнашувнинг тўрт
тури ажратилган: вертикал, горизонтал, чизиқли-
функционал, ўринли. Муайян ҳаётда бу келишмов
чиликлар бир-бири билан уланиб кетади, аммо улар-
дан ҳар бири ўзининг етарли ажраладиган белгила-
рига эга.
Мисол учун, вертикал келишмовчилик - бу
ташкилотда бошқариш поғоналари орасидаги тўқна-
шув. Унинг келиб чиқиши ва ечилиши ташкилотдаги
тузилмаларнинг вертикал боғлиқлигига таъсир этиш-
да қатнашувчилар билан белгиланади. Бунда мақсад-
лар, амал, ахборот алмашиш, маданият,
маърифат,
маънавият ва ш.к.лар ҳал қилувчи кўрсаткичлардир.
Горизонтал тўқнашув мақоми бўйича тенг ташкилот
нинг қисмлари орасида келиб чиқади. Чизиқли-фун-
кционал тўқнашув аксарият онгли ёки ҳиссиёт тав-
сифида бўлади. Ўринли тўқнашув индивид, маълум
аҳамиятли ишни бажараётганда, ўзининг ўрнига мос
топшириқ олмаганда келиб чиқади.
Шахслараро тўқнашувлар мавжуд сиёсий, иқти-
содий ва руҳий муҳит таъсирида ўзига хос хусусият
касб этади. Ҳар бир соғлом, меҳнат қилишга лаёқат-
ли киши ўзи фаолият кўрсатаётган ташкилотдаги иш
жойига жисмоний кучи ва ақлий имкониятлари би
лан келади. Бу куч ва имкониятни ишга йўналтира
билиш ва ундан самара ола билиш шу ташкилот раҳ-
бари ҳамда меҳнатни қандай
ташкил этилганлик да-
ражасига боғлиқ. Яъни бу куч аниқ натижаларга
210
www.ziyouz.com kutubxonasi
эришишга қаратилганми ёки бу кучдан оқилона фой-
даланилмаганлик оқибатида юзага келганми?
Ташкилотдаги шахслараро муносабатларда ихти-
лоф ва низолар юзага келади. Яширин ҳолатда бош-
ланган келишмовчилик ва ихтилофли туйғулар низо
даражасига ўсиб чиқиши мумкин. Бу ҳолатнинг саба-
би ушбу уч босқичда кўринади:
субъект (харидор)нинг вақтини беҳуда исроф
этиш, сифатсиз хизмат кўрсатиш, нархнинг баланд-
лиги, яъни уни хизмат кўрсатишдан қониқмаслик
ҳолатига
келтириш;
суҳбатдошнинг хатти-ҳаракати, муносабатини ру-
ҳий жиҳатдан сингдира олмаслик, кўтара олмаслик
сабабли киши низога киришиш чегарасига келиб
қолиши мумкин.
Низоли ҳолатларнинг олдини олиш ва ундан му-
ваффақиятли чиқиш
учун энг ищончли восита бу
ҳар бир касбга хос хулқни, муомала маданиятининг
шаклланиши сайқалланиб маҳорат даражасига етка-
зилганидир.
Низоли ҳолатдан муваффақиятли чиқишнинг шар-
ти: муросага келиш, яъни ўз иззат-нафсини енгиб
ўтиб «рақиби»дан кечирим сўраш.
Кескин низо ҳолати бўлса—ўртача обрўли, оқил
кишининг аралашуви билан бундай зидциятли ҳолат-
дан чиқиш, уни юмшатиш мумкин.
Ташкилотда тўқнашув (низоли ихтилофлар,
келиш-
мовчиликлар, асаб бузар ҳолатлар)га йўл қўймаслик
учун раҳбар ўз хулқи, хатти-ҳаракати билан ҳамкор-
ликка интилиши: гапни бўлмай тинглаши: ўзга киши
сифатида тушуна олишини намойиш қилиши; низо
жараёнидаги ҳолатини ўзга киши қандай қабул қили-
шини аниқлаши; шахсларнинг бир-бирини тан оли
ши; муҳокама қилинаётган нарса мавзусини аниқ та-
саввур қилиши; мавзуга умумий қарашларни ҳосил
қилиши; муросага келинаётган нарсанинг моҳиятини
аниқлаши; низо моҳиятини аниқлагандан кейин унинг
мазмунини та\лил қилиши; низони бартараф этиш
учун ҳамкорликда умумий йўл танлаши; ҳамкорликда
умумий хулосага ва у муросага келиши керак.
211
www.ziyouz.com kutubxonasi
Албатта, тенг хуҳуқлилик
асосида ечимни топиш
осон эмас. Лекин оқилона йўлдир. Бунинг учун таж-
риба, чидам, донолик керак.
Достарыңызбен бөлісу: