б - б о б
ФИРМАНИНГ СТРАТЕГИЯСИ
6.1. Бизнеснинг стратегик турлари
Бизнес—соҳибкорлик—тижорат
иш лари билан
шуғулланиш, пул топиш мақсадида бирор иш билан
банд бўлиш. Бизнес — товар ишлаб чиқариш ва уни
сотиш, хизмат кўрсатиш, транспорт ва бошқа соҳа-
лардаги фаолиятдир. Бизнес хўжалик юритиш кўла-
мига қараб йирик, ўрта ва майда турларга бўлинади.
Йирик бизнесга асосан ишлаб чиқаришда 500 дан
ортиқ киши банд бўлган, ўрта бизнесга 20—500 киши
банд бўлган фирма (ташкилот)лар,
майда бизнесга
— 10—20 ва ундан кам киши ишлайдиган ташкилот-
лар киради (бу ҳакда аввал тўхталган эдик).
Йирик ва ўрта бизнесга асосан йирик ишлаб чи-
қариш, кўп сонли товарлар чиқарадиган, механиза-
циялашган ва автоматлаштирилган соҳалар киради.
Майда бизнес қиш лоқ хўжалиги, аҳолига
хизмат
кўрсатиш соҳаларида кенг*тарқалган. Майда бизнес
шароитга тез мослашувчанлиги билан ажралиб тура
ди, чунки унинг фаолияти кагга маблағ талаб қил-
майди ва кичик маблағларни тез топиш мумкин. Май
да бизнес самарали бўлганидан кенг тарқалган, ай-
ниқса, йирик бизнес учун қулай бўл маган соқаларда
авж олади.
Фирма деганда савдо-сотиқ ташкилоти ёки ишлаб
чиқариш бирлашмаси тушунилади. У
эса ишлаб чи-
қариш муносабатларининг йиғиндисига асосланиб
хўжалик юритади. Фирманинг хўжалик юритишида-
ги тамойиллари:
—
ўзини ўзи қоплаш — даромади харажатларидан
ортиқча бўлишини
таъминлаш;
—
ўзини ўзи молиялаш, техник ва ижтимоий та-
раққиётини ўзининг даромадидан молиялашни таъ
минлаш;
72
www.ziyouz.com kutubxonasi
— ўзини ўзи бошқариш, бошқаришнинг кўпгина
қисмини фирма миқёсида ечиш;
— ўз-ўзига мустақиллик — хом ашёни етказиб бе
риш ва маҳсулотни сотиш шартномаларини тузиш.
Фирма хўжалик юритишини танлашда барча шакл-
ларни ҳисобга олиб, солиштирилиши лозим.
Фирма
фаолиятига давлат, таъсис қилувчи, қарз берувчи-
лар, таъминловчилар,
жамоатчилик, раҳбарлар, ис-
теъмолчилар, ишчилар таъсир этадилар.
Фирма учун стратегияни аниқлаш фирма фаолият
кўрсатаётган муайян ҳолатга ўта боғлиқ. Аммо стра
тегияни ифодалашда баъзи умумий ёндашишлар мав
жуд.
Достарыңызбен бөлісу: