беради. Агар башоратлаш сифатли бажарилса, нати-
жа келажакдаги тасвир (тавсиф, таъриф, манзара,
кўриниш, ҳол-аҳвол)ни аниқ ифодалайди ва истал-
ган мақсадга ишлатиш мумкин бўлади.
Башоратлаш бугунги кунда — ихтисослаштирил-
ган соҳа. Муайян фаолият соҳасида фақат башорат
қилиш билан шуғулланувчи ташкилотлар мавжуд.
Кўпгина фирмалар ва йирик ташкилотларнинг бўлин-
малари бозорни тах^ил қилмоқдалар, унинг ёрдами
да истеъмолчиларнинг режалаштираётган янги маҳ-
сулот турларига бўлган
муносабатларини башорат
қилишга интилмоқдалар.
Тегишли мутахассислар башорат қилишнинг бир
қанча (250 дан зиёд) махсус усулларини ишлаб чиқ-
дилар ва унинг сифатини оширмоқдалар. Башорат-
нинг турлари: иқтисодий башоратлар (тезкор, қисқа
мудцатли, ўртача мудцатли, узоқ мудцатли)иқтисо-
диётнинг умумий аҳволини ва муайян компания учун
ёки маълум маҳсулот бўйича харид ҳажмини
олдин-
дан айта олиш учун фойдаланилади; технологиянинг
тараққиётини башоратлаш қандайдир янги техноло
гия ишлаб чиқиш мумкинлигини кутиш имконини
беради, бу бўлиши мумкин, қачонки иқтисодий
жиҳатдан улар мақсадга мувофиқ бўлса; рақобат та-
раққиётини белгилаш; сўровлар ва тадқиқотларга
асосланган белгилаш, ижтимоий белгилашлар.
Башоратлашнинг натижалари раҳбарият томони
дан белгиланадиган ташкилот мақсадларини ўз ичи
га олади. Башорат ҳақида етарлича ёритилган бир қан-
ча адабий манбалар бор.
Биз бу ерда фақат икки тур-
даги микдорий башорат қилиш усули ҳақида тўхталиб
ўтамиз. Булар вак^гли қаторлар тақлили ва каузалли
(сабаб-оқибатли) андозалашлар.
Вақтли қаторлар таҳлилига келажакдаги натижа-
ни баҳолаш етарлича яхши яқинлаш иш берадиган
ўтган вақгда бўлиб ўтганларга мувофиқ ҳисоблаш асос
қилиб олинади. Бу таҳлил намуналар ва ўтган анъа-
наларни аниқлаш усулидир ва уларнинг келажакда
давом этишини белгилайди. Уни жадвал ёки чизма
189
www.ziyouz.com kutubxonasi
ёрдамида ўтказиш мумкин,
бунинг учун турнинг ко-
ординаталарида ўтган вақтдаги ҳодисаларни мос ра-
вишда нуқталар ўтказиш йўли билан кўрсатилади
(ифодаланади).
Ушбу таҳлил маҳсулот ва хизматларга талабни ба-
ҳолаш, захирага эҳтиёжни баҳолаш, харид қилиш-
нинг тузилмасини башоратлаш, ходимлар эҳтиёжла-
ри ёки мавсумий оғишларни тавсифлаш учун кўпроқ
фойдаланилади.
Кишилик жамияти ривожланиб борар экан, ин-
сонларнинг неъматлар (табиий неъматлар — ер усти,
ости, дарёлар, кўллар, денгиз ва океанлар, ҳайвонот
дунёси; меҳнат неъматлари — пахта, пилла, қоракўл,
жун, сабзавот, мева, ем-хашак, металл, ёқилғи ва ш.
к. лар; «иккиламчи хом ашёлар» — саноат, транспорт
ва бошқа корхоналарнинг маҳсулотлари; сармоя
қўйиш; инсоннинг интеллектуал қобилияти ва маъ-
навий неъматлари)га эҳтиёжлари узлуксиз ортиб бор-
ди. Уларни харид қилиш башорат қилиш 'ишланма-
сининг ривожланишига асосий сабаб (эҳтиёж) бўлди.
Масалан, харид қилиш ҳажмига ўзгаришлар кирита-
диган омиллар, даврлар, қонуниятларнинг таҳлили
башорат қилиш усуллари орасида кенг тарқалади. Шу
қатори савдо фирмаларининг «бозор улуши»га асос
ланган башорати, пировард фойдаланиш таҳлили,
синалган маркетинг каби усуллари муваффақият би
лан ишлатилмоқда.
Каузалли ёки сабаб-оқибатли андозалаш — мурак
каб математик микдорий
башоратлаш усули ва бир-
дан зиёд ўзгарувчилари бўлган ҳолатларда қўллани-
лади. Масалан, келажакдаги талабга шахеий даромад
даражаси, демографик ўзгаришлар ва мулкларга қўйи-
ладиган фоизлар ва бошқа омиллар таъсир этади. Ушбу
ҳолатларда ўзаро таъсир қилувчи омиллар орасидаги
боғлиқликлар статистик тадқиқотлар ўтказиш йўли
билан башоратланади. Ушбу боғлиқликни корреля
ция таҳлили дейилади ва корхона неъматларини ха
рид қилишга таъсир қиладиган статистик омилларни
аниқлаш билан қўлланилади. Қанча корреляция ко-
190
www.ziyouz.com kutubxonasi
эффициенти юқори бўлса, башоратлаш учун унинг
яроқлик андозаси шунча юқоридир.
Булардан ташқари, сифатли усул билан башорат
лаш кенг қўлланилади. Уларга ҳайъат фикрлари, со-
тувчиларнинг умумий мулоҳазалари, истеъмолчини
кутиш, экспертли баҳолаш усуллари киради. Сўнгги-
си эса, жамоа мулоҳазаларини тўлароқ ифодаовчи
усул шаклида кенг қўлланиладиган вариантдир.
Достарыңызбен бөлісу: