“Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси
Сурхондарё филиали
ТАСДИҚЛАЙМАН
“Ўзбектелеком” АК
Сурхондарё филиали
_________Ш.Х.Норқўчқоров
__________
Корпоратив мижозлар билан ишлаш бўлими тўғрисида
НИЗОМ
Сурхондарё
Корпоратив мижозлар билан ишлаш бўлими тўғрисида
НИЗОМ
1 Умумий қоидалар
1.1 Мазкур низом “Ўзбектелеком” АК Наманган филиали (кейинги ўринларда – Филиал) Корпоратив мижозлар билан ишлаш бўлими (кейинги ўринларда – бўлим)нинг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги ва ўзаро муносабатларини белгилайди.
1.2 Бўлим бевосита Филиал тижорат масалалари бўйича директор ўринбосарига бўйсинади.
1.3 Бўлим бошлиғи тамонидан бошқарилади;
1.4 Бўлим ўз иш фаолиятида қуйидагиларга амал қилади:
- Ўзбекистон Республикасининг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларига, ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасидаги амалдаги меъёрий ҳужжатларга;
- Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг амалдаги ташкилий-фармойиш ҳужжатларига;
- “Ўзбектелеком” АК (кейинги ўринларда – Компания) ва Филиалнинг амалдаги ташкилий-фармойиш ва меъёрий ҳужжатларига;
- Меҳнат қонунчилиги, ишлаб чиқариш ташкил этиш, меҳнат ва бошқарувни ташкил этиш асосларига;
- Компания уставига, Ягона жамоа шартномасига, (“Ўзбектелеком” АК/Филиал) ички меҳнат тартиби қоидаларига, Филиал тўғрисидаги низомга;
- Меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси ва гигиенаси қоидаларига.
2 Асосий вазифалар
Бўлимнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
- Корпоратив мижозлар билан ишлаш бўлимининг фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш, корпоратив сотув йўналишидаги жорий ва режалаштирилган вазифалар/топшириқларнинг ўз вақтида ва уларнинг бажарилиш сифатини назорат қилиш;
- Янги корпоратив мижозларни жалб қилиш, мониторинг ва қўллаб-қувватлаш;
- Корпоратив сотув ва хизматлардан тушадиган даромадларни ошириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва мониторинг қилиш;
- Корпоратив абонентларнинг чиқиб кетишини камайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш учун қўллаб-қувватлаш ва мониторинг қилиш;
- Корпоратив абонентлар базасини оширишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
- Корпоратив мижозларга Компания хизматларини сотиш ва хизмат кўрсатиш;
Достарыңызбен бөлісу: |