Гидротехника иншоотлари ва муҳандислик конструкциялари” кафедраси “Инженерлик конструкциялари” фанидан тарқатма материаллар 1-боб. Металл конструкциялари


ХУСУСИЯТЛАРИ ВА УЛАРГА ҚЎЙИЛГАН ТАЛАБЛАР



бет3/9
Дата02.01.2022
өлшемі102 Kb.
#453768
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Инж конс

ХУСУСИЯТЛАРИ ВА УЛАРГА ҚЎЙИЛГАН ТАЛАБЛАР


Кўриб чиқилган металл конструкциялар ишлатиладиган соҳалари турли конструктив шакл ва тизимлардан иборатдир. Аммо, бу турли хил конструкцияларни яратилиши асосан иккита омил билан боғланган.

Биринчидан, турли хил конструкцияларни яратишда стандарт бўйича ишлаб чиқариладиган элементлардан, прокат сортаментидан фойдала-нишади (қўштавр, швеллер, бурчаклик, варақсимон прокати).

Иккинчидан, металл конструкцияларнинг йиғиш технологияси бир хиллиги билан боғланган, совуқ ҳолатда болтлар ёки парчин михлар орқали ва қиздириб эритиш орқали электр ёйи билан элементларни бир-бирига пайвандлаш бажарилади.

Металл конструкцияларнинг ўзига хос бўлган афзалликлари бор. Бу уларни турли хил иншоотларда ишлатишга имкон беради.

1. Металл материали юқори мустаҳкамликка эга, сиқилишга ва чў-зилишга бир хилда қаршилик кўрсатади. Уни бир жинслилиги қурилма-ларда ишончли ишлашини таъминлайди ва ҳисобини онсонлаштирилади.

2. Металл конструкциялардан ясалган иншоотлар нисбатан енгил бўлади. ҳар қандай материалнинг қурилмага сарф бўлиш даражаси қуйидаги нисбат билан аниқланади:

С   Ry, бунда

 - материалнинг ҳажмий оғирлиги (зичлиги),

Ry – материалнинг ҳисобий қаршилиги.

«С» қанча кичик бўлса, шунча конструкция енгил бўлади; пўлатлар учун С3,71,710-4 1м; бетон учун С18,410-4 1м; ёғоч учун С5,410-4 1м.

3. Металл қурилмалар ишончли ҳисобланади. Пўлатнинг механик хусусиятлари унинг бир жинслилигига боғлиқ бўлиб ҳисоб орқали ва ҳақиқатда ишлаётган конструкция кесим юзасида ҳосил бўлаётган кучланишлар бир хил бўлади.

4. Пўлатнинг зичлиги анча катта бўлгани туфайли ундан ясалган қурилмалар газ ва суюқликни ўтказмайди.

5. Металл қурилмалар саноатбоп бўлади, яъни улар асосан завод шароитида тайёрланиб, қурилиш жойида механизмлар ёрдамида йиғилади. Металл конструкцияларнинг баъзи бир камчиликлари ҳам бор, бу уларнинг кенг ишлатилишини чеклайди. Пўлат конструкцияларнинг асосий камчилиги уларнинг турли таъсирнинг остида емирилишидир. Бу ҳол қурилмаларни коррозиядан муҳофаза қилишнинг турли хил усулларини қўллаш талаб қилади.

Металлнинг иссиққа бардошлиги ҳам катта эмас. ҳарорат 2500С га яқинлашганда пўлатнинг эластиклик модули камая бошлайди ва 6000С да батамом пластик ҳолатга ўтади.

Металл конструкцияларга қўйилган талаблар: металл қурилмалар юк кўтариш қобилиятига эга бўлиши, яъни мустаҳкамлик, устиворлик ва бикрлик талабларига жавоб бериши керак. Иқтисодий жиҳатдан тежамли бўлиши керак, йиғиш муддатларини камайтириш учун унумли усуллар қўллаш ва стандарт элементлардан кенг миқёсда фойдаланиш зарур.

Металл конструкциялардан фойдаланиб қурилган бино ва иншоот-ларнинг ташқи кўриниши гўзал бўлиши, яъни эстетик талабларга ҳам жавоб бериши керак.





Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет