З. М. Бобур номли



бет1/3
Дата07.07.2016
өлшемі1.49 Mb.
#183539
  1   2   3
Ўзбекистон Республикаси

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

З.М.Бобур номли


Андижон давлат университети
Жисмоний маданият факультети


МАВЗУ: Спорт иншоатлари ва спорт майдонларини

замонавий талаблар асосида барпо этиш
БАЖАРДИ: Достонов Фазлиддин

ИЛМИЙ РАҲБАР: Х.Тўхтахўжаев.

Андижон 2013

Мавзу: Спорт иншоатлари ва спорт майдонларини замонавий

талаблар асосида барпо этиш
Режа
Кириш

1. Спорт иншоотлари таснифи ва тоифаланиши

Асосий қисм

1 Спорт иншоотларининг шакли ва ўлчамлари

2 Шаҳар ва қишлоқ жойларидаги болалар спорт иншоотлари

Хулоса

Қадимги дунё, ўрта аср ва янги давр спорт иншоотлари
Адабиётлар

КИРИШ

Спорт иншоотлари жисмоний тарбиянинг ва спорт машғулотларини ташкил этиш ва ўтказишда моддий техникавий асос ҳисобланади. Спорт иншоотлари спорт иншоотларини лойиҳалаштириш, спорт иншоотларидан фойдаланиш, спорт иншоотларининг меъёрий талаблари ўрганилади. Замонавий спорт иншоатлардан фойдаланишда талабаларга қуйидаги талаблар қўйилади:

Спорт иншоотлари ҳақида керакли назарий билимни эгаллаш ва амалда уларни қўллай билиш маҳоратини ўрганиш; спорт иншоотларидан фойдаланиш ва уни ривожлантириш муаммоларини ҳал этишни билиш, ижодий фаолият тажрибасини шакллантириш; ҳар хил жиҳозлар, қурилмалардан фойдаланиш, уларни тайёрлаш қоидалари ва усуллари, машғулотларни ўтказиш учун мустақил жой тайёрлаш, спорт иншоотларининг атроф-муҳитга таъсирини тўғри ҳисобга олишни билиш.

Ўқув режасига киритилган жисмоний тарбия тарихи, жисмоний тарбия назарияси ва услубияти, физиология,психология, фалсафа, маънавият ва маърифат асослари, танланган спорт тури назарияси ва услубиёти фанлари билан узвий алоқада ўқитилади.

Ўзбекистонда халқаро спорт тадбирлари (мусобақалари) мустақилликка қалар қарийб ўтказилмаган бўлса, сўнгги йилларда республикамиз энг йирик халқаро мусобақаларни юксак ташкилий даражада ўтказишга қодир бўлган мамлакат сифатида шуҳрат қозонди. Замонавий спорт иншоотларининг бунёд этилиши диёримизда энг йирик халқаро мусобақаларни ўтказиш имкониятини бермоқда.

Спорт иншоотлари жисмоний тарбиянинг моддий техникавий асоси ҳисобланади. Улар махсус қурилган иншоотлар бўлиб, барча спорт турларидан жисмоний тарбия машғулотлари ўтказишга мўлжалланган бўлади.

“Спорт иншоотлари” спорт педагогикаси босқичида унинг бир бўлаги ҳисобланади. Талабалар бу босқичда илм ўрганиш учун спорт гигиенаси, биомеханика, педагогика, жисмоний тарбия назарияси ва усулларидан маълум даражада билимларга эга бўлиши лозим. Танланган мутахассислик бўйича талабалар келажакда ўз малакасини ошириш учун, ўз навбатида, спорт иншоотларидан фойдаланиш, қурилишдаги меъёрий қоидаларни билишлари лозим.

Жисмоний тарбия мазмуни бу фаннинг асосий ўрнини аниқлаб беради ва бўлажак мутахассисга ўзи танлаган спорт туридан спорт иншоотлари ижтимоий тажрибаларини ва ривожланишини ўргатади.

“Спорт иншоотлари” дан фойдаланишнинг мақсади:


  • спорт иншоотлари ҳақида керакли назарий билимларни эгаллаш ва амалда уларни қўллай билиш маҳоратини ўрганиш;

  • спорт иншоотларидан фойдаланиш ва уни ривожлантириш муаммоларии ҳал этишни билиш, ҳал этишга тайёр туриш, ижодий фаолият тажрибасини шакллантириш;

  • юқори меҳнат маданиятини тарбиялаш, жамоат меҳнати натижасида бунёд этилган бойликларга тўғри муносабатда бўлиш.

“Спорт иншоотлари” дан фойдаланишнинг вазифалари:

  • спорт педагогикаси фаолияти учун энг мақбул шароит яратиш, уни топиш, тушунтириш;

  • жисмоний тарбия машғулотлари ўтказиладиган жойдан унумли ва мақсадга мувофиқ ҳолатда фойдаланиш;

  • ҳаракат фаолиятини мақсадга мувофиқ йўналтириш учун назарий билимлар тизимини машғулот ўтказиладиган жойга тўғри мувофиқлаштириш;

  • спорт иншоотларини тўғри тушуниш;

  • кишиларнинг ҳаракат фаолиятини ўтадиган жойлар шарт-шароитини яхшилаш;

  • жамият меҳнати билан бунёд этилган моддий ва қимматбаҳо бойлик бўлмиш спорт иншоотларини меъморий шакл сифатида асраш;

  • соғломлаштириш, жисмоний тарбия ва спортга хизмат қиладиган ижтимоий ташкилотни жисмоний тарбия тизимининг таркибий қисми деб билиш.

Спорт иншоотлари бўлажак мутахассисларга мураббий ва ўқитувчи бўлишида ижтимоий тажриба беради. Спорт иншоотларидан фойдаланишда ўқув материали мазмуни ҳар хил жиҳозлар, қурилмалардан фойдаланиш, уларни тайёрлаш қоидалари ва усуллари, ҳаракат ва машқларга мустақил жой тайёрлаш, спорт иншоотларининг атроф-муҳитга таъсирини тўғри ҳисобга олишни ўргатади.

“Спорт иншоотлари” –жисмоний тарбия мутахассисларига малака ошириш, ўсиш учун керакли шарт-шароит яратади.

Спорт иншоотлари қадимги дунё ўрта аср ва янги давр спорт иншоотлари ҳақида кўплаб маълумотлар бор. Спорт иншоотларининг котигориялари, таснифи, спорт иншоотлари технологиялари чизмаси, лойиҳалаш ва қуришда асосий ташкилий хоналар, шаҳар ва қишлоқлардаги спорт иншоотлари тармоқларини режалаштиришни қамрайди.

Битирув малакавий ишнинг мақсади ва вазифаси: Спортчиларни тайёрлашда спорт иншоотлари асосий восита ҳисобланиб, керакли назарий билимларни эгаллаш ва амалда уларни қўллай билиш, спорт иншоотларидан фойдаланиш ва уларни ривожлантириш муаммоларини ҳал этишни билиш, юқори меҳнат маданиятини тарбиялаш жамоат меҳнат натижасида бунёд этилган спорт иншоотларидан фойдаланишни билиш етакчи рол ўйнайди.

- Замонавий спорт иншоотлари бўйича керакли назарий билимни эгаллаш ва амалда уларни қўллай билиш маҳоратини ўрганиш

- Замонавий спорт иншоотларидан фойдаланиш ва уни ривожлантириш муаммоларини ҳал этишни билиш, ижодий фаолият тажрибасини шакллантириш.

- Жисмоний тарбия машғулотлари ўказиладиган жойдан унумли фойдаланиш ва мақсадга мувофиқ ҳолатда ишлатиш.



Битирув малакавий ишни тайёрлаш жараёни:

Битирув малакавий ишни тайёрлашда адабиёт ва ўқув материаллари ҳамда Интернет материалларини таҳлили ўтказилди.

Педагогик назоратда жисмоний, техник ва тактик тайёргарликлар назорат меъёрлари орқали баҳоланди.

Маънавий ва ахлоқий тайёргарлик жараёнларини ўрганишда сухбатлар, анкеталар, тестлар ўтказилди.

Замонавий спорт иншоотларида ўқувчиларни соғломлаштириш, жисмоний ривожлантириш ва жисмоний тарбиялаш тадбирлари, жисмоний тарбия дарслари, эрталабки бадантарбия, ҳаракатли ўйинлар фойдаланиш. Бу машғулотлар ўқувчиларни жисмоний машқларга ўргатиш хамда хаётий зарур бўлган ҳаракат малака ва кўникмаларини шакллантиришга қаратилган бўлади.

Ўқувчиларини жисмоний машқлар ва амалий жисмоний ҳаракатларга ўргатишнинг мақсади уларни соғломлаштириш, жисмоний ривожлантириш ва хаётий зарур ҳаракат малака ва кўникмаларини шакллантиришдир.

Замонавий спорт иншоотларида жисмоний машқлардан эрталабки бадан тарбия машғулотларида, даволовчи машқлар сифатида ҳамда жисмоний тарбия дарслари ёки спорт машғулотларида тайёрлов жараёнларида разминка машқлари сифатида шуғулланиш мумкин.

Махсус жисмоний машқларга спорт турлари бўйича бажариладиган жисмоний ҳаракатларни киритиш мумкин. Югуриш ҳарактлари енгил атлетикачиларнинг махсус машқлари, тўп билан ҳаракатлар спорт ўйинлари машғулотларининг махсус машқлари, кураш тушишлар курашчилар махсус машқлари, уриш ва тепиш ҳарактлари яккакураш турларининг махсус машқлари бўлади. Махсус машқлар спорт тўгарклари машғулотлари жараёнларида ҳамда жисмоний тарбия дарслари давомида ўргатилади.

Ўқувчиларни жисмоний тарбия тадбирларига жалб этишда уларнинг жисмоний ривожланиши хамда саломатлиги тиббий назорат билан ўрганилади.

Спорт иншоотлари ҳақида керакли назарий билимларни эгаллаш ва уларни қўллай билиш маҳоратини ўрганиш;

- Спорт иншоотларидан фойдаланиш ва уни ривожлантириш муаммоларини ҳал этишни билиш, ҳал этишга тайёр туриш, ижодий фаолият тажрибасини шакллантириш.

- Соғломлаштириш, жсмоний тарбия ва спортга хизмат қиладиган ижтимоий ташкилотни жисмоний тарбия тизимининг таркибий қисми деб билиш.

Спорт иншоотлари фани бўлажак мутахассисларга мураббий ва ўқитувчи бўлишида ижтимоий тажриба беради. Ўқув материали мазмуни хар хил жихозлар, қурилмалардан фойдаланиш,уларни тайёрлаш қоидалари ва усуллари, харакат ва машқларга мустақил жой тайёрлаш, спорт иншоотларининг атроф-муҳитга таъсирини тўғри ҳисобга олишни ўргатади.Ўқувчиларнинг чиниқтирувчи асосий омиллардан бири сув муолажалари қабул қилишдир. Сув муолажалари қабул қилиш баданни хўл сочиқ билан артиш, оёқ, қўл ва гавдага сув қуйиш, душ қабул қилиш, сауна ва хаммомга тушиш хамда табиий ёки сунъий сув хавзаларида чўмилиш ва сузиш машғулотларидан иборат бўлади.

Ўқувчилар жисмоний тарбия жараёнини тўғри ташкил этиш, амалий касбий тайёргарлик, уларни ўз касбини етук мутахассиси хамда замонавий талабларга жавоб берадиган кадр бўлиб етишишларини таъминлайди.

Амалий машғулотларда талабалар турли-хил спорт иншоотларини шакли ва ўлчамларини, моделларини яратиш, қурилиш ва лойҳалаштиришлар, очиқ ва ёпиқ спорт иншоотлари қурилишларини амалда кўриш ва назорат қилишни ўрганадилар.

СПОРТ ИНШООТЛАРИ ТАСНИФИ ВА ТОИФАЛАНИШИ

Спорт иншоотларининг тоифаланиши:

Спорт иншоотларининг тоифалари жисмоний тарбия ва спорт қўмиталари тасдиқланган кўрсаткичларига мос равишда белгиланади. I ва II тоифаларни республика спорт қўмиталари, қолганларини вилоят ва туман қўмиталари белгилайди.

Республикамизда ҳозирда халқаро стандарт миқёсидаги спорт иншоотлари жуда кўп қурилмоқда. Шу жумладан Андижон вилоятида 7640 та спорт заллари, 42 та сузиш ҳавзалари, 28 та стадион спорт иншоотлари мавжуд. Кўпгина спорт иншоотлари фақатгина шаҳарларда қурилибгина қолмасдан, балки туман ва вилоят марказлари ва қишлоқларда қурилмоқда. Одамларни оммавий жисмоний тарбия ва даволаш марказларига жамлаб, ёшларни ишга ва Ватан ҳимоясига тайёрламоқда.

Пойтахт Тошкентда ФИФА талабларига жавоб берувчи, энг замонавий русумдаги ва жаъми 34 минг томошабинга мўлжалланган

"Бунёдкор" спорт мажмуаси фойдаланишга топширилди. (1”А.Б”-расм).



1-расм.(А) “Бунёдкор” спорт мазмуаси



1-расм.(Б) “Бунёдкор” спорт мазмуаси

Расмий очилиш маросимида иштирок этган Ўзбекистон футбол аҳлининг айтишича, янги спорт иншоотининг Ўзбекистон ва минтақада тенги йўқ:

Ўзбекистонда сўнгги йилларда қурилаётган ва янгитдан таъмирланаётган йигирмага яқин стадион қаторига "Бунёдкор"нинг ҳам қўшилиши мамлакатнинг халқаро миқёсдаги футбол беллашувларига мезбонлик қилиш имкониятларини янада яхшилайди.

Ўзбекистон сўнгги йилларда жаҳон миқёсидаги футбол турнирларини ўзларида ўтказиш истагида эканини изҳор этиб келади.

Аён бўлишича, янги мажмуа 56 гектар майдонни эгаллаган 7 та замонавий стадион, болалар-ўсмирлар футбол академияси, бассейн, ресторанлар ва бошқа замонавий иншоотларни ўз ичига олган.

Очилиш маросимида шахсан иштирок этган президент Ислом Каримов эса, "Қурилиш жараёнини кузатганлар уни мўъжиза дейишяпти. Ҳар қандай даражадаги мусобақани қабул қилишга қодир ушбу улуғвор иншоотга қараб туриб, биз ким бўлгандик ва ким бўлдик, нимага эришдик, деган саволга осонгина жавоб бериш мумкин", дея чиқиш қилган.

Ўз вақтида Ўзбекистон раҳбарининг тўнғич қизи Гулнора Каримовага қарашли эканлиги айтилган "Зеромакс" ширкати ҳомийси бўлган "Бунёдкор" футбол жамоасининг қисқа вақт ичида эришган ютуқлари ортидан, нафақат Ўзбекистон, балки минтақада ҳам энг каттаси бўлиши айтилаётган стадионнинг қурилиш ишлари 2008 йилда бошланганди.

Бироқ орадан икки йил ўтиб, ширкатнинг касодга учрагани эълон қилингач, қурилиш ишлари тўхтаб қолган ва шу йил Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан уни битказишга қарор қилинганди.

Дастлаб 45 минг томошабинга мўлжаллангани айтилган спорт мажмуаси Олмониянинг GMР ширкати томонидан лойиҳалаштирилган ва унинг қиймати 150 миллион АҚШ долларига баҳоланганди.

Аммо сўнггида харажатларнинг бир неча баробар қисқартирилиб, унинг қурилишига ўттиз миллион АҚШ долларига яқин маблағ сафрланишига оид хабарлар ҳам пайдо бўлганди.

"Бунёдкор" стадионининг шу йилнинг март ойида топширилиши айтилган, сўнгра унинг Ўзбекистон мустақиллиги тантаналари арафасида очилиши билдирилган, аммо расман фойдаланишга кеча 28 сентябр куни топширилган.

Ўзбекистон Футбол Ферерациясининг президенти Мираброр Усмонов эса, ўтган йил якунларига оид қилган чиқишида келаси уч йил ичида янги футбол стадионларини қуриш ва мавжудларини таъмирлаш учун 250 миллион АҚШ доллари сарфланишини айтганди.

Ўзбекистоннинг ўзида иқтисодий аҳвол енгил бўлмаган бир шароитда футболга миллионлаб доллар маблағларнинг сарфланиши борасида аҳолининг фикри турлича.

Аммо бу пуллар Ўзбек футболига киритилаётган сармоя экани ва ўзини оқлашини айтаётган мухлислар ҳам оз эмас.

Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортнинг моддий-техника базасини ривожлантириш юзасидан катта ишлар амалга оширилди. Хусусан, Тошкент, Андижон, Наманган, Жиззах, Фарғона, Бухоро, Хоразм, Самарқанд, Гулистон ва бошқа шаҳарларда халқаро стандартларга жавоб берадиган қатор спорт мажмуалари қурилди. Тошкент шаҳридаги “Бунёткор” спорт мазмуаси, «Юнусобод», «Жар», Наманган шаҳрида “Паҳлавон”, Андижон, Жиззах шаҳридаги олимпия заҳиралари коллежи спорт мажмуалари ва бошқалар шулар жумласидандир. Ўзбекистонда футболни ривожлантиришга катта эътибор берилмоқда. Республиканинг барча шаҳар ва туманларида футбол клублари ташкил этилди, мамлакат чемпионати қатнашчилари профессионал асосга ўтказилди.

Республикада 40 тага яқин футбол командаси бор. Улар олий ва биринчи лигада ўйнайди. Футболчиларнинг ихтиёрига 235 та стадион, 5200 тадан ортиқ футбол майдони, мини-футбол ўйинлари учун кўпдан-кўп майдон- чалар бериб қўйилган.

Республикада ногиронлар спортига алоҳида эътибор бериб келинмоқда. Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Миллий Олимпиада қўмитаси, Касаба уюшмалари федерацияси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Республика Ногиронлар жамияти ҳамда Халқаро Қизил Хоч минтақа ваколатхонасининг қўллаб-қувватлаши билан Спорт ногиронлари уюшмаси тузилган.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги республикада спортни ривожлантириш соҳаси- даги асосий ишларга раҳбарлик қилади. Олимпия ҳаракати- ни ривожлантириш ва Ўзбекистон спортчиларининг расмий халқаро мусобақаларда иштирок этиши соҳасидаги энг муҳим ишлар билан Ўзбекистон Миллий Олимпиада қўмитаси шуғулланади. Бу қўмита 1993 йилдан бери Халқаро Олимпиада қўмитасининг аъзосидир. Спорт тур- лари бўйича 32 ўзбек федерацияси халқаро федерацияларга аъзо бўлиб, барча халқаро мусобақаларда қатнашиш ҳуқуқини олган.

Спорт иншоотлари республикаммзнинг энг узоқ бурчакларида ҳам бор. Лекин энг кўпи ва йириклари ватанимиз пойтахти Тошкентдадир. Тошкентдаги марказий "Пахтакор" стадиони 1956 йили қурилиб 55000 томошабинни сиғдиради. Унда енгил атлетика мусобақалари ўтказиш учун жой, катта майдон (футбол майдони), кичик майдон мавжуд, бокс ва қиличбозлик заллари ҳам бор. Футбол майдони чим қоплама билан қопланган.

Стадионда стандарт талабларига жавоб берадиган ҳамма ёрдамчи иншоотлар ҳам мавжуд.

"Меҳнат резервлари" спорт комплексида югуриш йўлаклари ва енгил атлетика секторлари бор, стадионга 18000 томошабин сиғади, Стадионда мусобақа ўтказиш учун синтетик қопламали жойлар мавжуд. Волейбол ва баскетбол мусобақалари ўтказилади. Комплексда намойиш заллари, бокс, эркин ва классик кураш учун ҳам заллар мавжуд. Оғир атлетика учун 2 та зал бор.

Иккита сузиш ҳавзаси бўлиб, унда биттаси ёпиқ 25 метрли йўлакчали, иккинчиси 50 метрли очиқда жойлашган бўлиб, сув иситиш бўладиган ихтиёрий катталикдаги ўқ отиш жойи бўлиб, замонавий тиббий тикланиш маркази мавжуд. Комплексда юз ўринли меҳмонхона ҳам бор.

Яна бир асосий спорт комплексларидан бири "Юнусобод" теннис корти бўлиб, у территория жиҳатидан ўртача комплекс ҳисобланади. У ўқув –шуғулланиш, спорт томошалари ва аҳолига ҳар хил маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаларидан иборатдир. Унинг умумий майдони

3 гектарга тенг. Спорт комплекси ўз-ўзини мустақил қоплаш ҳисобидаги бирлашма бўлиб, у 1994 йил 28 майда фойдаланишга топширилган. Иншоотда очиқ ва ёпиқ спорт объектлари бўлиб, бинодан ташқарида жойлашган 8 та очиқ, бинода жойлашган 2 та ёпиқ кортдан иборат. Комплексда гимнастика атлетикасига ва шейпингга мўлжалланган заллар мавжуд.

Спорт комплекс режасига киритилган 120 ўринли ошхона, магазин, гўзаллик салони бўлиб, бунда 50 хилга яқин маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчалари бор. Комплексда "Сауна", уқалаш, сув муолажалари, стоматология, овоз ёзиш хоналари ва автомашиналар турар жойлари бор.


2-расм. Юнус-Обод спорт мажмуаси

Марказий бинода шаҳар меҳмонлари учун меҳмонхона ишлаб турибди. Комплекснинг диққатга сазовор томони бу теннис кортларидир. Унда 4 та халқаро стандартга жавоб берадиган корт бўлиб, 40 х 20 метр ўлчамга эгадир. Қолган 4 таси шуғулланиш учун мўлжалланган. Марказий корт 3000 томошабин сиғдириш имкониятига эга. Бино ичидаги кортлар 132 томошабин сиғдириш имкониятига эга. Комплексда барча ёрдамчи спорт иншоотлари мавжуд (2-расм).



3-расм. Юнус-Обод спорт мажмуаси ички томондан кўриниши

Спорт иншоотлари таснифи:

Дунё спорт қурилиши амалиётида спорт иншоотларининг ягона таснифи йўқ. Бир қатор мамлакатларда спорт иншоотларини таснифини тоифаларга бўлишнинг ўз услублари ишлаб чиқилган.

1996 йил 26 мартда спорт иншоотларини аниқ белгилаш учун қисқача тавсифномали таснифи киритилиб тасдиқланди. Бу ягона таснифлаш ёрдамида спорт иншоотларини табақалаш, ҳисоботи ва паспортизацияси бажарилади. Бу синфлаш асосида спорт қурилмалари қуйидагиларга бўлинади:

1) меъморий-режалаштирилган ва ҳажмли-конструктив тузилишли;

2) ҳажмли-режалаштирилган тузилишли;

3) кенглиги ҳисобга олинган ҳолда қурилган;

4) ишлатилиш ҳолатига қараб қурилган;

5) шаҳар типи режасига қараб қурилгаи;

6) фойдалапиш ҳолати ва ўзига хослиги.

Меъморий-режалаштирилган қиёфали спорт иншоотлари:

а) ҳажмли (кенглиги);

б) текисликдаги иншоотларга бўлинади.

Ҳажмлиларига ҳамма ёпиқ спорт иншоотлари: спорт заллари, спорт саройлари, ёпиқ сув ҳавзалари ва манежлар киради.

Текисликдагиларга спорт майдонлари ва майлончалар, енгил атлетика ва конки отиш йўлкалари, чанғи ва тоғ чанғиси трассалари, кросс узунлиги киради.

Ҳажмли-режалаштирилган қиёфали спорт иншоотларига:

а) ёпиқ;


б) очиқ спорт иншоатлари киради.

Ёпиқ иншоотлар - бу ўқув машқланиш жараёни ва мусобақалари ўтказиладиган ёпиқ заллар, манежлар, бассейнлар, спорт саройларидир.

Очиқ спорт иншоотларига юқоридаги айтилган жараёнлар очиқ ҳавода, бинодан ташқарида ўтказиладиган иншоотлар киради.

Кенглиги ҳисобга олинган ҳолда қурилган иншоотлар:

а) алоҳида иншоотлар;

б) комплекс иншоотлар.

Алоҳида иншоотлар спортнинг бир тури учун мўлжалланган иншоотлардир (махсуслаштирилган заллар, битта ҳовузли сув ҳавзаси, майдон ва майдончалар, енгил атлетика ва конкида югуриш йўлкалари, велотреклар).

Комплекс спорт иншоотлари бир ҳудудда ёки бир бинода жойлашган бир неча алоҳида ва ҳар хил спорт турларига мўлжалланган спорт иншоотларидир (стадионлар, спорт саройлари, бир неча ҳовузли сув ҳавзалари, комплекс майдонлар, кўп залли спорт корпуслари ва бошқалар).

Шаҳар типи режасига мувофиқ қурилган иншоотлар аҳоли яшаш таркибига қараб режалаштирилади:

1) микротуман (кичик туман аҳолисини яшаш уйлари ва алоҳида уйлари) аҳолисига хизмат кўрсатувчи;

2) туман (яшайдиган аҳолисига ёки туман ишлаб чиқариш корхоналари) аҳолисига хизмат қилувчи;

3) туманлараро хизмат қилувчи;

4) умумшаҳар (шаҳарни ёки посёлкани ҳамма аҳолисини) ҳудудига хизмат қилувчи спорт иншоотлари.

Фойдаланиш ҳолати ва махсус белгиланишига кўра қурилган спорт иншоотлари қуйидагилар:

а) ўқув-спорт, яъни фақат ўқув-машғулот жараёни учун мўлжалланган;

б) намойиш этиш учун, яъни мусобақаларни томошабин иштирокида ўтказишга мўлжалланган;

в) аҳолининг фаол дам олиши учун мўлжалланган (буларга сайлгоҳлар, тоғлардаги дам олиш базалари кириб, уларда аҳоли билан жисмоний тарбия-соғломлаштириш ишлари олиб борилади);

г) махсуслаштирилган спорт иншоотлари (булар даволаш-соғломлаштириш ва болалар билан спорт машғулотлари ўтказиш учун мўлжалланган иншоотлардир).

Ҳар бир спорт иншооти таркиби 3 бўлинмадан тузилган. Муҳим қисми асосий иншоот бўлиб, бу - жисмоний тарбия ва спорт амалий машғулотлари учун мўлжалланган иншоотдир. Масалан, баскетбол учун ўйин майдони, хоккей учун музли текислик, сузиш учун сув ҳавзаси, спорт ядроси ва бошқалар.

Қолган иккита бўлим - ёрдамчи ва томошабин учун иншоотлардир. Агар спорт ипшооти фақат ўқув машғулоти учун мўлжалланган бўлса, у ерда томошабин учуи махсус жиҳозлар бўлмаслиги керак.

Ёрдамчи спорт иншооти - шуғулланувчи ва мусобақа қатнашчиларига хизмат қилади. Бу иншоотларга гардероб, ечиниш-кийиниш хонаси, душ, уқалаш хонаси, услубчилар хонаси, мураббийлар хонаси, тиббиёт ходимлари хонаси, ҳакамлар хонаси, спортчилар учун ювиниш хоналари ва бошқалар киради.

Ёрдамчи иншоотлар таркибига яна асосий спорт иншоотинииг ишлатилишини таъминловчи хоналар: маъмурий, хўжалик (жиҳозлар сақланадиган ҳужрахона) ва техник муҳандис хизматчи хоналари, сув иситиш ва электр таъминоти, ахборот ва ҳисоботга олиш, радио ва телевидение, телефон алоқалари, сувни тозалаш-дезинфекция, музлатиш ва бошқалар.

Томошабин учун иншоот - бунга трибуналар (ўрнатилган ёки қўзғатилиши мумкин бўлган), скамейкалар, стуллар, асосий иншоот олдида туриш учун жойлар (спорт ядроси, бассейн, майдон) ва хизмат кўрсатиш хоналари (павильонлар, фойе, буфетлар, қаҳвахона, тиббий хизмат хонаси ва бошқалар) киради.

Бир типли спорт иншоотлари ўзининг катталиги билан табақаларга бўлинади. Спорт иишоотларининг олтита табақаси белгиланиб, улар қуйидаги кўрсаткичлар билан аниқланади:

1) трибунадаги жойларнинг сони ва очиқ спорт майдонларининг сони (стадионлар);

2) ҳовузларнинг кенглиги ва сони;

3) трибуналардаги ўтириш жойларининг сони, сунъий равишда музлатилган муз жойларининг сони (спорт саройлари);

4) очиқ ва ёпиқ турдаги спорт иншоотлар сони ва спортчилар учун яшаш хонасининг сони (ўқув-спорт базалари);

5) чанғилар сони (чанғи базаларида);

6) масофали механизация билан таъминланган жиҳозланган тирларнинг мавжудлиги (ўқ отиш жойи);

7) айлана шаклидаги ошиш учун деворлар ва зовурлар (траншеялар) сони (ўқ отиш-овчилик деворлари);

8) катта кемалар сони (эшкак эшиш базалари, яхтклублар ва сув-мотор базалари);

9) алоҳида иншоотлар сони (комплекс майдонларда);

10) трамплин катталиги, ҳисобланган сакраш узунлиги (чанғи трамплинларида);

11) алоҳида спорт залларининг таркибий сони.



4-расм. Рио-де-Жанейро. Маракана стадиони
Тоифаларга (категорияга) кирмайдиган спорт иншоотлари ҳам бор. Булар қаторига Жанубий Америкадаги энг йирик футбол стадионлардан бири - Маракана стадиони, 1950 йилда қурилган. Архитекторлар П.П.Б.Бастус, А.А.Диас Кэрнойру ва бошқалар томонидан лойиҳалаштирилган (4-расм). Москвадаги йирик спорт комплекси Марказий стадион, Олмаота яқинидаги юқори тоғ чўққисида жойлашган музлик Мадео стадиони, Москвадаги сув спорти Саройи, Киев, Санкт-Петербург, Минск ва бошқа шаҳарлардаги Спорт саройлари киради. Ўзбекистонда Тошкентдаги Пахтакор стадиони шулар жумласидан (5-расм).



5-расм. Тошкент шаҳридаги "Пахтакор" стадиони макети



Достарыңызбен бөлісу:
  1   2   3




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет