Гидротехника иншоотлари ва муҳандислик конструкциялари” кафедраси “Инженерлик конструкциялари” фанидан тарқатма материаллар 1-боб. Металл конструкциялари



бет1/9
Дата02.01.2022
өлшемі102 Kb.
#453768
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Инж конс


Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тошкент ирригация ва мелиорация институти
Гидротехника иншоотлари ва муҳандислик конструкциялари” кафедраси

Инженерлик конструкциялари” фанидан тарқатма материаллар



1-боб. МЕТАЛЛ КОНСТРУКЦИЯЛАРИ

1 - Мавзу. Инженерлик конструкциялари ва уларни барпо этишда кулланиладиган асосий материаллар. (2-соат маъруза)

Фан ўқитувчиси: Муслимов Т.

Тошкент 2020 йил.
1-боб. МЕТАЛЛ КОНСТРУКЦИЯЛАРИ

1 - мавзу. Инженерлик конструкциялари ва уларни барпо этишда кулланиладиган асосий материаллар. (2-соат маъруза
МЕТАЛЛ ҚУРИЛМАЛАРНИ ҚИСҚАЧА РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ

Металл қурилмаларни ривожланишини беш даврга бўлишимиз мум-кин.

1-давр 12-17 асрларни ўз ичига олади. Бу вақтларда металл қурилмаларни ноёб иншоотларни қурилишда (сарой, черков) ишлатишган, масалан ғишт деворларни мустаҳкамлашда ва том конструкциясини тортиб қўйишда. 1158 йилда Владимир шахрида қурилган Успенский собори, 1560 йили Москвада қурилган Покровский собори бунга мисол бўла олади.

2-давр 17 аср бошларидан 18 асрни охиригача қамраб олади. Бу давр металл қия тўсинларни ва черковларнинг фазовий бош гумбазлар конструкцияларни яратилиши билан боғланган.

Мисол қилиб 1640 йилда катта Кремль саройи томининг ёпилиши, 1603 йил қурилган Улуғ Иван қўнғироқхонаси ва Санкт-Петербургдаги Қозонский соборини 1805й. гумбазаларини каркасларини келтиришимиз мумкин, оралиғи 15м.

3-давр 18 асрдан 19 асрнинг ярмигача давом этиб келган. Бу давр чўян элементларини қўйиш ва улардан қурилмалар яратиш билан боғлиқ. Чўян элементлари бир-бирига пайвандланиши, қулф ва болтли бирикма орқали бажарилган.

4-давр 19 аср 30 йилларидан 20 асрнинг 20 йилларигача давом этган. Бу йиллар техниканинг ҳамма соҳаларни тез ривожланишини шу жумладан металлшунослик ва металлни қайта ишлаш соҳасида ҳам катта ривожланишни ўз ичига олади.

Пўлат қуйиш усуллари Бессемер 1856 йили, Мартен 1864 йили ва Томас 1878 йилда ишлаб чиқиши ва ўзлаштирилиши натижасида чўян конструкциялар ўрнига пўлат конструкцияларини ишлата бошланди. Сабаби, пўлат материали сифатлироқ ва механик хусусиятлари яхшироқ бўлганлигида 40 йилларда сортамент прокати варақасимон прокатнинг технологияси қурилиш констуркцияларини ривожланишига ва уларни ноёб биноларда ишлатилишига имкон берди.

5- давр 20-йиллардан буёғига давом этиб келмоқда. Металлшунослик 30-йилларда ривожланиши сабабли металл конструкцияларида мус-таҳкамлироқ пўлатларни ишлатиш бошланди. ҳар хил мустаҳкамга эга бўлган пўлатларнинг тури кўпайиб кетди ва металл конструкцияларнинг конструктив шакллари ривож топди. Металл конструкцияларининг кенг ва турли хил ривожланиш масалаларида лойиҳа, илмий ва ишлаб чиқариш корхоналарининг хиссаси катта бўлди. «Проектстальконструкция», «Промстройпроект» ва «ЦНИИСК»лар янги конструктив шаклларни яра-тиш ва уларни ҳисоблаш усулларини тавсия этиш билан шуғулланишади. «ВНИПИПромстальконструкция» лойиҳалаштириш ва йиғув ишлари билан шуғулланади.

ВНИКТИСК металл конструкцияларини лойиҳалаш ва ишлаб чиқа-риш технологиясини янгилаш бўйича изланишлар олиб боради.

30-йилларда металлшунослик ва машинасозлик ривожланиши билан жуда кўп саноат иншоотлари металл синчли қилиб қурила бошланди. Саноат бинолари қурилишида металл синчи асосий қисм бўлди ва уларнинг ривожланишида муҳим роль ўйнади.

50-70-йилларда металл конструкцияларнинг ривожланиш асослари ўзгармасдан ва уларнинг асоси – тежамкорлик, конструкцияларни яратиш технологияси оддий, йиғув ишлар тез бажарадиган бўлиб, шу асосда металл конструкциялар ривож топди.



Достарыңызбен бөлісу:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет