Государственный образовательный стандарт высшего образования требования к необходимому содержанию и уровню подготовленности бакалавра по направлению



бет1/3
Дата17.07.2016
өлшемі0.59 Mb.
#204853
түріГосударственный образовательный стандарт
  1   2   3


O’z DSt ___________:2010
Ў З Б Е К И С Т О Н Д А В Л А Т С Т А Н Д А Р Т И

Ўзбекистон узлуксиз таълимининг
Давлат таълим стандартлари
Олий таълимнинг Давлат таълим стандарти



5850100 – Экология ва атроф-муќит муҳофазаси (Саноат корхоналари бўйича ) таълим йўналиши бўйича бакалаврларнинг тайёргарлик даражаси ва зарурий билимлар мазмунига қўйиладиган
ТАЛАБЛАР

Расмий нашр


Г О С У Д А Р С Т В Е Н Н Ы Й С Т А Н Д А Р Т У З Б Е К И С Т А Н А





Государственные образовательные стандарты

непрерывного образования Узбекистана
Государственный образовательный стандарт

высшего образования

ТРЕБОВАНИЯ

к необходимому содержанию и уровню

подготовленности бакалавра по направлению

5850100 – Экология и охрана окружающей среды(По промышленным предприятиям)

Издание официальное
Ўзбекистон Республикаси

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Тошкент

O’z DSt ___________:2010

O’z DSt ___________:2010
Ў З Б Е К И С Т О Н Д А В Л А Т С Т А Н Д А Р Т И



Ўзбекистон узлуксиз таълимининг
Давлат таълим стандартлари
Олий таълимнинг Давлат таълим стандарти



5850100 – Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси (Саноат корхоналари бўйича) таълим йўналиши бўйича бакалаврларнинг тайёргарлик даражаси ва зарурий билимлар мазмунига қўйиладиган
ТАЛАБЛАР


Расмий нашр

Ўзбекистон Республикаси

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Тошкент

O’z DSt ___________:2010


СЎЗ БОШИ
1 ИШЛАБ ЧИҚИЛГАН ВА КИРИТИЛГАН:

2 ТАСДИҚЛАНГАН ВА АМАЛГА КИРИТИЛГАНГАН:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2008 йил «24» июндаги 191 - сонли буйруғи.

Мазкур стандарт Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга киритилиши (амал қилишининг тўхтатилиши) ва унга ўзгартиришлар киритилиши тўғрисидаги маълумотлар «Ўзстандарт» агентлиги томонидан нашр этилувчи кўрсатгичларда чоп этилади.

Мазкур стандартни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида расмий чоп этиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тегишлидир



II

O’z DSt ___________:2010


МУНДАРИЖА








бет

1

5850100 – Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси(Саноат корхоналари бўйича) таълим йўналишининг умумий тавсифи ………………………………

1


2

5850100Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси(Саноат корхоналари бўйича)таълим йўналиши бўйича бакалаврларнинг тайёргарлик даражасига қўйиладиган талаблар………………………………..…………………………….


3


3

Таълим дастурининг мазмуни ва компонентлари ………………………………


10

4

Бакалаврлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш ва баҳолаш ………………….


21

5

Эслатма …………………………………………………………………………….


22

6

Илова………………………………………………………………………………...


23


Ў З Б Е К И С Т О Н Д А В Л А Т С Т А Н Д А Р Т И
Ўзбекистон узлуксиз таълимининг
Давлат таълим стандартлари
Олий таълимнинг Давлат таълим стандарти

5850100 – Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси (Саноат корхоналари бўйича)таълим йўналиши бўйича бакалаврларнинг тайёргарлик даражаси ва зарурий билимлар мазмунига қўйиладиган

ТАЛАБЛАР
Государственные образовательные стандарты

непрерывного образования Узбекистана

Государственный образовательный стандарт высшего образования

ТРЕБОВАНИЯ

к необходимому содержанию и уровню

подготовленности бакалавра по направлению

5850100 – Экология и охрана окружающей среды (По промышленным

предприятиям)
State Educational Standards of Continuous Education of Uzbekistan

State Educational Standards of Higher Education

REQUIREMENTS

Necessary for content and level of Bachelors in 5850100 - An Ecologies and guard surrounding ambiences(On industrial enterprise)




Амал қилиш муддати «____» _______200_ йилдан

«___» _______200_йилгача
1 5850100Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси (Саноат корхоналари бўйича) таълим йўналишининг умумий тавсифи
1.1 Йўналиш - Ўзбекистон узлуксиз таълим Давлат таълим стандартлари, олий таълимнинг Давлат таълим стандарти, олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари Классификаторига киритилган.

1. 2 Таълимнинг кундузги ўқитиш шаклидаги муддати - 4 йил. Академик даража - «Бакалавр»

1.3 Бакалавр:

  • касблар ва лавозимлар миллий классификаторига мувофиқ олий маълумотли шахс эгаллаши лозим бўлган лавозимлар бўйича мустақил фаолият кўрсатишга;

  • таълим йўналиши ҳамда турдош таълим йўналишларининг магистратура мутахассисликлари бўйича олий таълим олишни давом эттиришга;

  • кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимида қўшимча касбий таълим олишга тайёрланган бўлиши шарт.

1.4 5850100 Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси (Саноат корхоналари бўйича) таълим йўналиши бўйича бакалавр касбий фаолияти соҳалари ва объектларининг тавсифи

1.4.1 Таълим йўналишнинг илм-фан ва хизматлар

5850100Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси (Саноат корхоналари бўйича) таълим йўналиши - фан ва техника йўналиш бўлиб, у Атроф-муҳит муҳофазаси (Саноат корхоналари бўйича) соҳасини ривожлантиришга, истиқболини белгилашга, касбий кўникмага, мутасаддилик кобилиятига йўналтирилган инсон фаолиятининг воситалари, усуллари, методлари ва услубларининг мажмуасини ўз ичига олади.

1.4.2 Касбий фаолият объектлари

5850100Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси (Саноат корхоналари бўйича) таълим йўналиши бўйича бакалавр касбий фаолиятининг объектлари – халқ хўжалигининг барча ишлаб чиқариш корхоналарида ҳосил бўлувчи газсимон, суюқ, қаттиқ чиқиндиларини қайта ишлаш, зарарсизлантириш, тозалаш ва рекуперациялаш ускуналари ва қурилмалари, табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига қарашли ташкилотлар, илмий тадқиқод институтларининг экология бўлимлари, лойиха-конструкторлик ташкилотларининг экологик экспертиза бўлимлари.

1.4.3 Касбий фаолият турлари

5850100Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси (Саноат корхоналари бўйича) таълим йўналиши бўйича бакалавр ўзининг фундаментал, умумкасбий ва махсус тайёргарлигига мувофиқ қуйидагиларни ўзлаштиради:

-эксплуатацион: табиатни муҳофаза қилувчи, саноат чиқиндиларини тозалаш, зарарсизлантириш ва қайта ишлаш аппаратура ва иншоатларини лойиҳалаш, уларга тегишли лойиха ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва шу кабилар;



-педогогик: тозалаш иншоатларини ишлатиш, маҳсулот сифатини, маҳсулот ва ёрдамчи материалларни назорат қилиш, технологияни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш, ишлаб чиқаришнинг экологик хавфсизлигини таъминлаш ва бошқалар;

-режали-иқтисодий: янги хавфсиз, экологик тоза технологияларни, усулларни ва атроф табиий муҳит компонентларини муҳофаза қилиш техникалари борасида илмий-тадқиқод ишларини режалаштириш ва олиб бориш.

-лойиҳа-таҳлилий: атроф муҳит муҳофазаси б¢йича стратегик йўналишларини ишлаб чиқиш ва тадқиқ қилиш;

-илмий-тадқиқот: Атроф-муҳит муҳофазаси ва бошқаришнинг илғор шакллари ва усулларини ишлаб чиқиш, текшириш ва татбиқ этиш, илмий тадқиқотлар ўтказишда фаол қатнашиш каби касбий фаолият турларини бажариши



1.4.4 Турдош касбларга мослашиш имкониятлари

5850100 – Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси (Саноат корхоналари бўйича) таълим йўналиши бўйича бакалавр қуйидаги:

-эксплуатацион: табиатни муҳофаза қилиш объектларини ташкил этиш эксплуатациясининг техник хизматини бажариш;

-иқтисодий: табиатни муҳофаза қилиш тадбирларининг иқтисодий самарадорлик кўрсаткичларини хисоблаш, тозалаш иншоатларининг турли технологик вариантларини иқтисодий баҳолаш, табиатга зарар тўловларини хисоблаш ва бошқалар.

-педогогик: ўрнатилган тартибда олий ва ўрта махсус, касбий таълим муассасаларида, шунингдек малака ошириш ва кадрларни қайта тайёрлаш курсларида эколог-технолог(педогок) касбий фаолият турларига мослашиши мумкин.

1.5 Таълим олишни давом эттириш имкониятлари

5850100 - Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси (Саноат корхоналари бўйича таълим йўналиши бўйича бакалавр қуйидаги:

5А850102 - Атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ва табиий манбаалардан самарали фойдаланиш;

5А850103 - Саноат чиқиндиларини тозалаш(рекуперация);



5А850104 - Саноат оқава сувларини тозалаш ва сув тайёрлаш технологияси ҳамда таълимнинг ваколатли бошқарув органи(лари) томонидан белгиланган, турдош таълим йўналишлари (мутахассисликлари) бўйича икки йилдан кам бўлмаган муддатда магистратурада ўқишни давом эттириши мумкин.
2 5850100 Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси (Саноат корхоналари бўйича) таълим йўналиши бўйича бакалаврларнинг тайёргарлик даражасига қўйиладиган талаблар
2.1 Бакалавр тайёргарлигига қўйиладиган умумий малакавий талаблар

Бакалавр:

  • дунёқараш тавсифидаги билимлар тизимини эгаллаган бўлиши; гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар асосини, давлат сиёсатининг долзарб масалаларини билиши; ижтимоий муаммолар ва жараёнларни мустақил таҳлил қилиш қобилиятига эга бўлиши;

  • Ватан тарихини билиши; миллий ва умуминсоний қадриятлар бўйича ўз нуқтаи назарини баён этиши ва илмий асослай олиши, миллий ғоя асосида фаол ҳаётий ўринни эгаллаши;

  • табиат ва жамиятда юз бераётган жараёнлар ва ҳодисалар ҳақида яхлит тасаввурга эга бўлиши, табиат ва жамият ривожланиши ҳақида билимларга эга бўлиши, улардан ҳаётда ва касбий фаолиятда замонавий илмий асосларда фойдалана олиши;

  • инсонлар орасидаги жамиятга, атроф-муҳитга бўлган муносабатини тартибга солувчи ҳуқуқий ва ахлоқий меъёрларни касбий фаолиятда ҳисобга ола билиши;

  • ахборотни тўплаш, таҳлил қилиш, сақлаш, уларга ишлов бериш ва унумли фойдаланиш методларини эгаллаш, ўзининг касбий фаолиятида асосли мустақил фикрлаш ва керакли қарорлар қабул қила олиши;

  • бакалавриатнинг мос йўналиши бўйича рақобатбардош умумкасбий тайёргарликка эга бўлиши;

  • янги билимларни мустақил ўзлаштира олиши, ўзини такомиллаштириши ва ўз меҳнатини илмий асосда ташкил қила билиши;

  • соғлом турмуш тарзини шакллантириш, жисмонан бақувват ва спорт билан шуғулланиб бориш зарурати ҳақида илмий тасаввурга ва эътиқодга эга бўлиши, ўзини жисмонан такомиллаштиришнинг малака ва кўникмаларига эга бўлиши керак.

2.2 Касбий малакавий талаблар

Бакалавр:

лойиҳалаш соҳасида: саноат чиқиндиларини тозалаш ва зарарсизлантириш ускуналарининг лойиҳалари сифатини баҳолаш, тозалаш иншоатларини ишлатиш, экологик экспертизани ўтказиш, экологик меёрлаш лойихаларини бажариш, оқилона лойиҳаларни танлаш методологиясини билиш усуллари;

технология соҳасида: ишлаб чиқариш корхоналарида ажралиб чиқадиган чиқиндиларни зарарсизлантириш, тозалаш ва қайта ишлаш технологияларини яратиш, кам чиқиндили экологик безарар технологияларни ишлаб чиқиш;

жиҳозларни ва жараёнларни эксплуатация қилиш соҳасида: атроф муҳитни ҳимоя қилиш иншоатларини ва қурилмаларини ишлатишнинг ва уларнинг самарадорлигини оширувчи асосий усулларини билиш;

илмий соҳада: ўз фикр идеяларини ифодалашни билиш ёки мунозара объекти сифатида альтернатив гипотезаларини қўллаш; илмий ва маълумотнома адабиётлари билан ишлай билиш;

ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқариш соҳасида: муҳандислик ва конструкторлик ечимларини ишлаб чиқиш ва амалга тадбиқ қилишни; ишлаб чиқариш жараёнида техникавий назорат қилишни, синов ўтказишни ва сифатни бошқаришни; ижрочилар жамоаси ишини ташкил қилишни, фикрлар турли бўлган шароитда бошқарув қарорларини қабул қилишни; бирламчи технологик, конструкторлик ёки ишлаб чиқариш звеноси ишини ташкил қилишни ва бошқаришни;

иқтисодий соҳада: муҳандислик ечимларни техникавий-иқтисодий таҳлил қилишни, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва тозалаш иншоатларининг техникавий-иқтисодий кўрсаткичларни аниқлашни, бизнес режани тузишни;

таълим соҳасида: узлуксиз таълим муассасаларида ўқув жараёнини ташкил этиш ва ўтказилишига кўмаклашиш (ўқув персонали), тадқиқотларда иштирок этиш, маълумотларни тўплаш, умумлаштириш ва таҳлил этиш, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида ўқув машғулотларини ўтиш, замонавий педагогик ва ахборот технологияларни эгаллаш ва тадбиқ этишни билиши керак.

Касбий маҳорат бўйича ўз билими ва кўникмасини эгаллаган лавозимида мустақил фаолият кўрсатиш талабларига ва профессионализмга жавоб бериши керак.
2.3 Таълим дастурлари бўйича билим, малака ва кўникмаларга қўйилган талаблар

2.3.1 Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар бўйича талаблар

Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар блоки бўйича талаблар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган «Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар» блоки бўйича бакалаврлар тайёргарлик даражаси ва зарурий билимлар мазмунига қўйилган талаблар» асосида белгиланади.

2.3.2 Математик ва табиий-илмий фанлар бўйича талаблар

Математик коммуникатив курс

Бакалавр:

  • математика дунёни билишнинг ўзига хос усули, унинг тушунчалари ва тасаввурларининг умумийлиги;

  • математик моделлаш;

  • информация, уни сақлаш, ишлов бериш ва узатиш методлари ҳақида тасаввурга эга бўлиши;

  • математик таҳлил, аналитик геометрия, чизиқли алгебра, комплекс ўзгарувчи функцияси назарияси, эҳтимоллик назарияси ва статистик математика, дискрет математиканинг асосий тушунчалари ва методларини;

  • табиатшунослик ва техникадаги энг оддий тизимлар ва жараёнларнинг математик моделларини;

  • муайян жараёнлар учун эҳтимолий моделларни ва тузилган модель доирасида ҳисобларни олиб боришни;

  • турли даражадаги дастурлаш тилларини, маълумотлар базаларини, дастурий таъминот ва дастурлаш технологиясини;

  • функционал ва ҳисоблаш масалаларини ечиш моделларини билиши ва улардан фойдалана олиши;

  • объектларнинг миқдорий ва сифат нисбатларини ифодалаш учун математик символлардан фойдаланиш;

  • моделларнинг иерархик структураси ва олинган натижалар қўлланилиши чегараларини баҳолашни ҳисобга олган ҳолда моделларни тадқиқ қилиш;

  • экспериментал маълумотларга ишлов беришнинг асосий методлари ва усулларидан фойдаланиш;

  • алгебраик тенгламаларни аналитик ва сонли ечиш;

  • оддий дифференциал тенгламаларни тадқиқ қилиш, уларни аналитик ва сонли ечиш;

  • математик физиканинг асосий тенгламаларини аналитик ва сонли ечиш;

  • дастурлаш ва ҳисоблаш техникаси ҳамда дастурий таъминот имкониятларидан фойдаланиш кўникмаларига эга бўлиши керак.

Табиий-илмий курс

Бакалавр:
- борлиқ бир бутун физикавий объект ҳақидалиги ва унинг эволюцияси;

- табиий илмларнинг фундаментал бирлиги, табиатшуносликнинг тугалланмаганлиги ва унинг янада ривожланиши мумкинлиги;

- табиатда дискретлик ва узлуксизлик;

- табиатда тартиб ва тартибсизликнинг нисбати, объектлар тузилмасининг тартибга солинганлиги, тартибсиз ҳолатга ўтиш ва унинг акси;

- эҳтимоллик – табиий тизимларнинг объектив тавсифи эканлиги;

- симметрия тамойиллари ва сақланиш қонунлари;

- билишда эмпириклик ва назарийлик нисбати;

- табиатдаги ҳолатлар ва уларнинг вақт ўтиши билан ўзгариши;

- материяни ташкил қилишнинг биологик шакллари хусусиятлари, жонли тизимларни қайта тиклаш ва уларнинг ривожланиш тамойиллари;

- биосфера ва унинг эволюциясининг йўналиши;

- жонли тизимларнинг бир бутунлиги ва гомеостази;

- организм ва муҳит, организмлар уюшмаси ва экотизимларнинг ўзаро таъсири;

- биомуҳит ва инсон табиати биоижтимоийлигининг бир бутунлиги нуқтаи назаридан ўз касбий фаолиятининг оқибатлари ҳақида тасаввурга эга бўлиши;

- экологиянинг асосий тушунчаларини, моддаларнинг реакцион қо-билиятини;

- табиий билимларнинг асосий константаларини;

- экологияда назарий ва тажрибавий тадқиқотлар усулларини;

-атроф муҳит ва инсонни физик, кимёвий ва биологик ҳодисаларнинг зарарли таъсиридан ҳимоялаш воситалари ва усулларини;

-табиат муҳофазаси ва табиатдан самарали фойдаланишнинг экологик тамойилларини, табиатга зарар етказмайдиган технологияларни яратишни билиши ва улардан фойдалана олиши;

- ишлаб чиқариш жараёнларида ва техника объектларида биологик тизимларнинг оддий моделларидан фойдаланиш;

- табиий фанлар турли қисмлари учун хос бўлган катталиклар сон тартибини ўлчаш ва баҳолаш;

- минтақада ишлаб чиқаришни жойлаштириш;

-инвестиция лойиҳаларини экологик экспертизадан ўтказиш ва баҳолаш кўникмаларига эга бўлиши керак.



2.3.3 Умумкасбий фанлар бўйича талаблар

Лойиҳалаш-конструкторлик-технологик курси

Бакалавр:

- геометрик моделлаштириш асослари;

- энергия турлари ва уларнинг алмашиш формалари;

- деталларнинг аксонометрик тасвири;

- термодинамик системалар ва уларнинг атроф муҳит билан таъсири;

- термодинамик системанинг параметрлари ва функциялари;

- машина ва асбобларининг параметрлари ва асосий характеристикалари;

- конструкция элементларининг кучланишли ва деформацияланган ҳолати;

- биосфера ва унинг эволюцияси йўналиши ҳақида;

- организмнинг муҳит билан ўзаро таъсири, организмлар уюшмаси, экосистема ҳақида;

-электротехниканинг асосий қонунларини;

-асосий электромашиналарнинг эксплуатацион таъсифларини;

-маҳсулот стандарти ва сифати ҳақида;

-ўлчаш принципи ва усуллари ҳақида;

-ўлчашнинг техник воситалари ҳақида;

-ўлчашнинг техник воситаларини синаш ва текшириш;

- лойиҳалаш жараёнларини автоматлаштириш ҳақида тасаввурга эга бўлиши;

- лойиҳа – конструкция хужжатлари системаси;

- суюқлик, газлар ва қаттиқ жинсларнинг термодинамик хоссалари;

- иссиқлик ва масса алмашинувининг назарий асослари;

- кинематик ва динамик машина ва механизмларни ҳисоблаш методикаси;

- материаллар ва конструкцион материаллар технологияси;

- стандартлаштиришнинг давлат тизимини, ўлчашда хатоликларни аниқлаш усулларини, қўйимлар ва посадкалар тизимини тузиш конунларини;

- электр занжирларни, электр машина ва жихозларни, электрон тизимларни ҳисоблаш усулларини;

-гидромеханиканинг асосий конунларини, турмашиналарни параметрларини ҳисоблаш методларини, турбо ва пневмоюритгичларни;

- автоматик ростлаш ва бошкариш тизимидаги вазифаларини;

-табиий ресурслардан оқилона фойдаланишда, табиатни асрашда, табиатдан фойдаланишнинг иқтисодий асоси, экоҳимоя техника ва технологиялардан фойдаланишда экологик принципларни қўллаш;

-корхоналарда янада тоза ишлаб чиқариш технологияларини;

-экологик меёрлаш лойихаларини бажаришни;

-корхоналарни атроф муҳитга таъсирини баҳолаш лойихаларини;

-ишлаб чиқаришнинг метрологик таъминотини;


  • замонавий автоматлаштирилган лойиҳалаш тизимлари таркиб топадиган аппаратлар ва дастуравий компонентларни;

-математик ва геометрик моделлаш тизими асосларини билиши ва фойдалана олиши;

- схемаларни ўқиш ва бажариш;

- машиналар детали ва конструкция элементларини ҳисоблаш;

- компьютер графикаси воситаларидан фойдаланиш;

-суюқликлар, газлар ва қаттик жисмларнинг теплофизик хоссаларини ҳисоблаш, исссиқлик ва массаалмашинувини ҳисоблаш;

- саноат чиқиндиларини тозалаш ускуналарини танлаш ва лойиҳалаштириш;

- чиқиндиларни қайта ишлаш иншоатларини лойиҳалаштириш;

- токсикологик моддаларни аниқлаш ва уларнинг РЭЧК ларини ўрнатиш;

- чиқиндиларни тозалаш аппаратларини танлаш ва ҳисоблаш;

- мухандислик ечимларни техникавий-иқтисодий таҳлил қилиш;

- замонавий физик-кимёвий анализ усулларини;

- экологик мониторингни;

- илмий-техникавий адабиётлардан фойдаланиш амалий малака ва кўникмаларига эга бўлиши керак.

Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги курси:

Бакалавр:


  • меҳнат физиологияси ва ҳаёт фаолиятининг қулай шароитлари асоси;

  • антропоген омилларнинг манбалари;

  • техникавий тизимларнинг хавфсизлиги ва экология талабларига жавоб бериши;

  • фавқулодда ҳолатлар шароитида хавфсизлик ҳақида тасаввурга эга бўлиши;

  • меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси, ишлаб чиқариш санитарияси ва ёнғғин хавфсизлиги бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосларини;

  • меҳнат психофизиологияси асосларини, инсон организмининг анатомик ва антро

пометрик кўрсаткичларини билиши ва фойдалана олиши;

  • меҳнат жараёнида инсон саломатлигини ва ишчанлик қобилиятини сақлаш, хавфсизликни таъминлаш бўйича методика ва тадбирларни ишлаб чиқиш;

  • ишлаб чиқаришда меҳнат хавфсизлиги бўйича мутахассисларга қўйиладиган талабларни ишлаб чиқиш кўникмаларига эга бўлиши керак.



Достарыңызбен бөлісу:
  1   2   3




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет